Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА («БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2011 ЙИЛ 3 ОКТЯБРДАГИ ЎРҚ-300-СОН ҚОНУНИ)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-300-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 13 декабрь,
328-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 декабрдаги 328-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«21. Корхонанинг мол-мулки тугатиш ишлари давомида охирги ошкора савдолар ўтказилгандан кейин уч ой мобайнида олди-сотди шартномаси асосида сотилмаган тақдирда, келгусида корхонанинг мол-мулкини тасарруф этиш «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1421 ва 143-моддаларида назарда тутилган тартибда суд бошқарувчиси томонидан амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 09/19/765/3739-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган маълумотларни эълон қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 11 июндаги 160-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 45-модда) 2-бандининг учинчи хатбошидаги «ўн кун» сўзлари «етти кун» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 518-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 09/19/765/3739-сон)