1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.05.00 Судда банкротлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.06.00 Кузатув;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.07.00 Суд санацияси]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўловга қобилиятсизлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4146-сон қарорига мувофиқ ҳамда тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга оширишда суд бошқарувчилари фаолиятининг зарур норматив-ҳуқуқий базасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2023 й., 09/23/635/0917-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ушбу қарорнинг 1-иловасида назарда тутилган суд бошқарувчиси талабгорига малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ой ўтгач амалга киритилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестиция ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Я. Хайдаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 12 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2023 й., 09/23/635/0917-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Мазкур Низом «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини оширишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчисининг аттестати — суд бошқарувчиларига қўйиладиган малака ва профессионал талабларга мос келиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигида (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) аттестациядан ўтганликни тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчиси (муваққат бошқарувчи, санация бошқарувчиси, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси, молиявий бошқарувчи) — тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказиш учун суд томонидан тайинланадиган шахслар;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — гувоҳнома олиш учун ўқув курсида ўқийдиган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳнома — тасдиқланган махсус ўқув курсига мувофиқ суд бошқарувчиларини тайёрлаш бўйича махсус курсларда ўқиганликни тасдиқловчи ва суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун асос бўладиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус дастур — талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш бўйича ўқув дастури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат — суд бошқарувчиси малака ошириш курсларида ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Талабгор суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун камида икки йиллик иш стажига ва олий маълумотга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Талабгор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига (кейинги ўринларда Олий мактаб деб аталади) ариза тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Олий мактаб қуйидаги ҳужжатларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш стажини тасдиқловчи маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Талабгор томонидан мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатлар Олий мактабга шахсан, почта ёки электрон алоқа воситалари орқали уларнинг олинганлигини тасдиқловчи хабарнома билан бирга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий мактаб талабгорнинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб уч иш куни давомида ўқишга рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорга ўқишга рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, тақдим этилган ҳужжатлар тегишли қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб уч иш кунидан кечикмасдан рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Талабгорга қуйидаги асослар бўйича ўқишга рухсат берилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг мазкур Низомнинг 3-банди талабларига мос келмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа асослар бўйича ўқишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўқитиш белгиланган тартибда шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Суд бошқарувчиларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олий мактаб Ўзбекистон Суд бошқарувчилари ассоциацияси (кейинги ўринларда Ассоциация деб аталади) билан биргаликда тегишли ташкилотларнинг мутахассисларини жалб этган ҳолда, талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш бўйича махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Махсус ўқув дастури Агентлик билан келишилади, Олий мактаб томонидан тасдиқланади ва Олий мактабнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Суд бошқарувчиларини тайёрлаш тизимига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчиларини қисқа муддатли курсларда тайёрлаш (100 ва ундан ортиқ ўқув соатлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчиларини қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) (30 ва ундан ортиқ ўқув соатлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчиларининг ўқув дастурига мувофиқ стажировкаларини ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўқув дастури модуль принципи асосида амалга оширилиши ва бир нечта модулга (блоклар, қисмларга) бўлиниши мумкин. Ўқитишнинг модуль тизими турли модуллар мавзуларидан иборат алоҳида цикллар дастурларини шакллантириш имкониятни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўқув дастури қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва банкротлик соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳиятини;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисоби асосларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарувни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа йўналишларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Олий мактаб Агентлик ва Ассоциация билан келишган ҳолда, талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини оширишни ташкил этиш бўйича ўқув дастурига тегишли таълим муассасаларини жалб этиш йўли билан қўшимчалар киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини оширишни ташкил этиш уларнинг тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга ошириш ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни судда кўриб чиқиш соҳасида билим олишига йўналтирилган.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Олий мактаб бошқа мутахассисларни, фуқаролик, иқтисодий ва бошқа қонунчилик соҳасида махсус билимларга эга бўлган шахсларни, техник қўллаб-қувватлашни амалга ошириш, ўқитиш, модерация учун майдончалар тақдим этиш, шунингдек, спикерлар ҳамда бошқа турдош хизмат кўрсатиш мақсадида бошқа ташкилотларни жалб қилган ҳолда, талабгорларни ўқитади ва суд бошқарувчилари малакасини оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Олий мактаб талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида сайёр ўқув курсларини ташкил этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш соҳасида семинарлар, конференциялар, илмий ва амалий тадбирларни ўтказиш дастурлари Агентлик билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Суд бошқарувчиси ҳар икки йилда малакасини оширади ва унга тегишли сертификат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Талабгорларнинг ўқиганлиги ва суд бошқарувчилари малакасини оширганлиги тўғрисида гувоҳнома ва (ёки) сертификатни расмийлаштириш ҳамда бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Талабгорларнинг ушбу Низомда белгиланган тартибда ўқиганлиги ва суд бошқарувчилари малакасини оширганлиги гувоҳнома ва (ёки) сертификат олишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Талабгорларнинг ўқиганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва суд бошқарувчилари малакасини оширганлиги ҳақидаги сертификат ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича махсус бланкаларда расмийлаштирилади ҳамда улар Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида юридик кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Гувоҳнома ва (ёки) сертификат бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳимояланганлик даражасига, ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақамига эга бўлади. Гувоҳнома ва (ёки) сертификат бланкалари Олий мактаб буюртмасига асосан «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасида босма усулда тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Гувоҳнома ва (ёки) сертификат Олий мактаб томонидан ўқув курслари якунлангандан сўнг уч кунлик муддатда расмийлаштирилади ҳамда гувоҳнома ва (ёки) сертификат эгасига имзо қўйиш ёки бошқа шахсга нотариал тасдиқланган ишончнома асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Суд бошқарувчиси малака оширганлиги тўғрисида тегишли сертификатни олгандан сўнг беш кун ичида сертификат нусхасини ўзининг шахсий маълумотига тикиш учун Ассоциацияга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Талабгорларнинг ўқиганлиги ва суд бошқарувчилари малакасини оширганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва (ёки) сертификат эгаси ўз фамилияси (исми, отасининг исми) ёки паспорт маълумотлари ўзгарган тақдирда, Олий мактабга гувоҳнома ва (ёки) сертификатни қайта расмийлаштириш учун уларнинг асл нусхаларини илова қилган ҳолда ариза беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Талабгорларнинг ўқиганлиги ва суд бошқарувчилари малакасини оширганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва (ёки) сертификат йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, гувоҳнома ва (ёки) сертификат дубликати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ушбу Низомни қўллашда келиб чиқадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ ХУЗУРИДАГИ БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК ОЛИЙ МАКТАБИ ГУВОҲНОМА (намуна)
№ 000000
Серия АА
____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми) ____________________________________________________________________________________________ (ўқув курси муддати ва ўзлаштирилган соатлар ҳажми)
суд бошқарувчиларини тайёрлаш йўналиши бўйича махсус курсларда ўқиди.
Директор ______________________________________________
(Ф.И.О, имзо)
М.Ў.
Рўйхатга олиш рақами ________________
20 ___ йил «___» _________
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ ХУЗУРИДАГИ БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК ОЛИЙ МАКТАБИ СЕРТИФИКАТ (намуна)
№ 000000
Серия АА
____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми) ____________________________________________________________________________________________ (ўқув курси муддати ва ўзлаштирилган соатлар ҳажми)
суд бошқарувчилари малакасини ошириш йўналиши бўйича ўқув курсида ўқиди.
Директор _______________________________________________
(Ф.И.О, имзо)
М.Ў.
Рўйхатга олиш рақами _________________
20 ___ йил «___» _________
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 йил, 3-сон, 33-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига 2-илованинг 39-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 11-сон, 58-модда) илованинг 11-банди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2013 йил 6 февралдаги 30-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 2-сон, 9-модда) илованинг 4-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 9-сон, 64-модда) 1-илованинг 39-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2013 йил 8 октябрдаги 277-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 10-сон, 73-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 мартдаги 76-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 3-сон, 23-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига 1-илованинг 29-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 19 январдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 20-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 09/19/765/3739-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 02.12.2023 й., 09/23/635/0917-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)