Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони низоми ва тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 18 мартдаги ПФ-4295-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 17 июнь,
180-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 июндаги 180-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилишни уюштириш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисида» 1994 йил 23 мартдаги 158-сон қарорида:
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Белгилаб қўйилсинки, раҳбарлар ташрифлари ва делегацияларни, шунингдек айрим шахсларни қабул қилиш харажатлари сметаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан белгиланган тартибда тасдиқланади»;
б) Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилишни уюштириш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
1.1-банддаги «Олий Мажлиси Раисининг» сўзлари «Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ёки Олий Мажлиси Сенати Раисининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
1.5-банддаги «Олий Кенгаши Котибияти» сўзлари «Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони ва Олий Мажлиси Сенати девони» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Президентнинг давлатлараро ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси» сўзлари «Маслаҳатчи — Ўзбекистон Республикаси Президенти протокол хизматининг раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Агар қабул маросими Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ёки Олий Мажлиси Сенати номидан уюштирилган бўлса, эсдалик совғалари парламент номидан топширилади. Бунда ташкилий масалалар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ёки Олий Мажлиси Сенати Раиси билан келишган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони ва Олий Мажлис Сенати девони томонидан ҳал этилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4435-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Назорат инспекцияси ва унинг жойлардаги органлари моддий базасини мустаҳкамлаш масалалари тўғрисида» 1995 йил 9 ноябрдаги 426-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4435-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 7-модда)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2001 йил 28 июндаги 278-сон қароридан 1-банд чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1000-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 019 йил 22 мартдаги 242-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 09/19/242/2820-сон)
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 28-бандида:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда» сўзлари «белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «белгиланган тартибда» сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 15-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти» сўзлари «белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 25-сон, 259-модда; 2015 й., 1-сон, 7-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 09/19/242/2820-сон; 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)