Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ҳамда чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилиш билан боғлиқ тадбирларни уюштиришда ягона ёндашувни таъминлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилишни уюштириш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, раҳбарлар ташрифлари ва делегацияларни, шунингдек айрим шахсларни қабул қилиш харажатлари сметаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан белгиланган тартибда тасдиқланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 июндаги 180-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 259-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.1. Ташрифлар — бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ёки Олий Мажлиси Сенати Раисининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳамда улар бошчилик қилган делегацияларнинг хорижий мамлакатлар раҳбарларининг расмий таклифи билан хорижий давлатга боришларидир.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 июндаги 180-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 259-модда)
1.2. Ташрифнинг ҳажми деганда ташриф дастурига кирувчи амалий ва протокол тусидаги тадбирларнинг жами назарда тутилади. Томонлар давлат бошлиқлари ёки делегацияларнинг бўлажак ташрифларининг муддатлари, тури ва шакли тўғрисида олдиндан келишиб оладилар. Хорижий мамлакатда бўлиш дастури Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан олдиндан тузилади ҳамда тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.3. Делегация аъзолари ва ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(1.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1021/2335-сон)
1.4. Ташрифлар давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан эсдалик совғалари топширилиши назарда тутилади ҳамда қабул маросимлари уюштирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.5. Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг ташрифларини ташкилий таъминлаш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони ва Олий Мажлиси Сенати девони томонидан амалга оширилади. Протокол тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юклатилади.
(1.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
1.6. Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг ташрифларини уюштириш билан боғлиқ барча харажатлар (шу жумладан, ҳукумат номидан қабул маросимига, қимматли совғалар, эсдалик совғалари ва бошқаларга сарфланган харажатлар) давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
2.1. Ўзбекистон Республикасига расмий, амалий, норасмий ташрифлар билан, ёхуд йўл-йўлакай ташрифлар билан келувчи хорижий давлатлар бошлиқлари, делегациялар, сиёсий арбоблар Давлат дипломатик протоколи тўғрисидаги низомга ёки икки томонлама аҳдлашувга мувофиқ қабул қилинадилар.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзолари бўлган давлатлар бошлиқлари, ҳукуматлар бошлиқлари ва ташқи ишлар вазирларининг Ўзбекистонга ташрифлари чоғида кутиб олиш, кузатиб қўйиш ва Ўзбекистонда бўлиш дастури МДҲ мамлакатлари ўртасидаги муносабатларда шаклланган амалиётни ҳисобга олган ҳолда ва ўзаролик асосида амалга оширилади.
БМТ Бош котиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг меҳмони сифатида қабул қилинади. БМТ Бош котиби ташрифининг ҳажми умуман олганда Ташқи ишлар вазирларининг расмий ташрифлари даражасига мувофиқ бўлади.
2.2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатлар бошлиғи, делегациялар, давлат ва сиёсий арбоблар шарафига қабул маросимлари олий даражадаги қабул маросими ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.3. Ўзбекистонда бўлиш дастури лойиҳалари асосий протокол тадбирлар баён қилинган бошқа Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаси ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этилади.
(2.3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Хорижий давлат ва ҳукумат бошлиқларини қабул қилишнинг вақти ва тартиби тўғрисидаги принципиал қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилади.
2.4. Қабул қилиш даражаси (олий, 1, 2-разрядлар) республика раҳбарияти томонидан иловага мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.5. Асосий протокол тадбирларга ва қабул қилиш даражасига мувофиқ Маслаҳатчи — Ўзбекистон Республикаси Президенти протокол хизматининг раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қабул қилиш тартиби, вақти ва жойи тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти таклиф киритадилар.
(2.5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 июндаги 180-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 259-модда)
Қабулни уюштириш учун Ўзбекистон Республикасининг барча манфаатдор вазирликлари ва идоралари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жалб этилиши мумкин.
Делегацияларни ва меҳмонларни қабул қилиш чоғида уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати номидан эсдалик совғалари топширилиши назарда тутилади. Топшириладиган совғалар ва эсдалик совғаларининг рўйхати аниқ ҳар бир ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар қабул маросими Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ёки Олий Мажлиси Сенати номидан уюштирилган бўлса, эсдалик совғалари парламент номидан топширилади. Бунда ташкилий масалалар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ёки Олий Мажлиси Сенати Раиси билан келишган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони ва Олий Мажлис Сенати девони томонидан ҳал этилади.
(2.5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 июндаги 180-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 259-модда)
2.6. Хорижий делегацияларни, давлат ва сиёсий арбобларни қабул қилиш билан боғлиқ харажатларнинг барча турлари ҳақиқий сарф-харажатлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
2.7. Хорижий давлатлар раҳбарлари ва делегациялари Ўзбекистонда бўлган пайтда Тошкент шаҳрини безаш Тошкент шаҳар ҳокими зиммасига юклатилади.