Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги «Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-257-сонли Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1993 йил 6 январдаги 3-сон қарорининг 3-банди ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 124-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/124/0203-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнининг самарали ташкил этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1993 йил 11 августдаги 402-сон қарорининг 9-банди, шунингдек ушбу қарорга 7-илованинг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 2-модда) 7-банди иккинчи хатбошидаги «қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия томонидан» сўзлари «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш ташкилоти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 922-модда)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 31-модда):
а) 4-банднинг биринчи хатбошидаги «мустақил баҳоловчилар» сўзлари «баҳоловчи ташкилот» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада (Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисида Низом):
«6. Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг сотиладиган мол-мулкини баҳолаш мақсадида — ваколатли органнинг ва унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг қарори бўйича, — кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра баҳолаш ташкилоти жалб этилади. Мулкида давлат улуши бўлган корхоналар учун баҳоловчи ташкилотни жалб этиш мажбурийдир»;
9-банднинг биринчи хатбошидаги, 15-банднинг бешинчи хатбошидаги ва 16-банднинг тўртинчи хатбошидаги «баҳоловчи» сўзи «баҳоловчи ташкилот» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 9-банди «к» кичик бандидаги «баҳоловчининг ҳисоботи» сўзлари «баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
а) 2-илова (Асосий воситаларни консервация қилиш тўғрисида далолатнома)даги, шунингдек 1 ва 2-иловалардаги «Мустақил баҳоловчиларнинг хулосаси бўйича» сўзлари «Баҳоловчи ташкилот баҳоси тўғрисидаги ҳисобот бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-илова (Асосий воситаларни қайтадан ишга тушириш тўғрисида далолатнома)даги, шунингдек унга иловадаги «Мустақил баҳоловчиларнинг хулосаси бўйича» сўзлари «Баҳоловчи ташкилот баҳоси тўғрисидаги ҳисобот бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 09/19/765/3739-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.11.2019 й., 09/19/911/4028-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 56-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2021 й., 09/21/56/0091-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги Низомда:
«баҳоловчи ташкилотнинг мол-мулк қийматини баҳолаш бўйича хизматлари учун тўлов (баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолашда)»;
б) 18-банднинг 5 кичик бандидаги «бўйича дастлабки ҳисоб-китоб (хулоса)» сўзлари «тўғрисидаги ҳисобот» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 22-банддаги «банк ходими ёки мустақил баҳоловчи томонидан дастлабки ҳисоб-китоб ёки хулоса тузиш йўли билан» сўзлари «баҳоловчи ташкилот томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:
а) 6-банднинг биринчи хатбошидаги «баҳоловчини» сўзи «баҳоловчи ташкилотни» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсни (кейинги ўринларда баҳоловчи деб аталади)» сўзлари «баҳоловчи ташкилотни» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «баҳоловчи томонидан» сўзлари «баҳоловчи ташкилот томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«9. Эксперт, баҳоловчи ташкилот, шунингдек бошқа мутахассислар ўзлари берган хулосанинг ишончлилиги ва холислиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ моддий ва бошқача тарзда жавобгар бўладилар».
г) 15-банднинг олтинчи хатбошидаги ««баҳоловчининг» сўзи «баҳолаш тўғрисидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;