Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
БОЖХОНА ЮК ДЕКЛАРАЦИЯСИНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 26 декабрда 834-15-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 90-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1999 йил 24 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киритилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 13 ноябрь,
01-02/19-35-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 541-модда)