Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 24.10.2007 йилдаги ПҚ-715-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ЎЗБЕКИСТОН ТРАНСПОРТ ВА ТРАНСПОРТ КОММУНИКАЦИЯЛАРИ УЮШМАСИНИ ТУГАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини тугатиш тўғрисида» 2007 йил 23 октябрдаги ПФ-3930-сон Фармонини бажариш юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасининг тугатилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча турдаги транспортлар — темир йўл, ҳаво, автомобиль ва дарё транспортининг транспорт тузилмалари фаолиятини мақбуллаштиришга йўналтирилган ўзаро ҳаракатини мувофиқлаштириш, республика ҳудудида ва унинг ташқарисида юк ҳамда йўловчилар ташиш самарадорлигини ва оқилона ташкил этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг ҳавода ҳамда ерда юк ва йўловчилар ташишга бўлган доимий равишда ортиб бораётган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда Ягона ўзаро боғлиқ республика транспорт тизимини истиқболли ривожлантиришнинг комплекс дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт тармоқларини ва логистика тизимини ривожлантириш, янги транспорт коммуникацияларини жадал равишда қуриш, уларнинг транспорт воситаларини ўтказиш қувватини ошириш ва самарали фойдаланилишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика транспорт тизими фаолият кўрсатишининг барқарорлиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини тугатиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш учун 1-иловага мувофиқ таркибда тугатиш Комиссияси тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш комиссияси (Ханов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини тугатиш билан боғлиқ чора-тадбирлар комплексини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш жараёнида Уюшма мол-мулкининг сақланишини ва улардан мақсадли фойдаланилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Уюшма мол-мулкининг сотилишини, кейинчалик кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин қолган маблағларнинг Уюшма муассисларига уларнинг қўшган бадалларига мутаносиб равишда қайтарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент шаҳар, Ўзбекистон кўчаси, 16 «а» уй манзилида жойлашган бино Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Бинолардан фойдаланиш дирекцияси балансига бепул ўтказилади, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги 579-Ф-сон фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси балансидаги майдонлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, балансга ўтказилаётган бино қиймати қўшилган қиймат солиғи ва даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин ва баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 24 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-715-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 24 октябрдаги ПҚ-715-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасини тугатиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

Н.М. Ханов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси

И.Г. Яковлев

Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

Р.Ф. Файзуллаев

Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси раиси

Ш.О. Тўлаганов

иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

Ё.Э. Турсунов

молия вазирининг ўринбосари

Б.С. Улашов

Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи

Р.Ж. Усмонов

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари

С.Б. Холбаев

адлия вазирининг ўринбосари

Ш.М. Ирматов

Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси, комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 24 октябрдаги ПҚ-715-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарори 5-иловасидаги «Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилиши лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 30 ноябрдаги 559-сон қарори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси (Р.Ф. Файзуллаев) ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловасидаги «Р.Ф. Файзуллаев — Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасининг раиси, комиссия раисининг ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 12 октябрдаги 470-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 96-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 15 февралдаги 64-сон қарори иловасининг 5-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 442-модда)