30.11.2004 йилдаги 559-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ТОШГУЗАР-БОЙСУН-ҚУМҚЎРҒОН ЯНГИ ТЕМИР ЙЎЛ ЛИНИЯСИ ҚУРИЛИШИ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]

Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилиши лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш, лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини мунтазам асосда амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси - Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилиши бўйича буюртмачи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Боштранслойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти — бош лойиҳалаш ташкилоти этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг йўл хўжалиги бошқармаси — лойиҳанинг бош пудратчи ташкилоти этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл линияси қурилишининг боришини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича Республика комиссиясининг янгиланган таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг қуйидагиларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг «Кўприкқурилиш» трестини — темир-бетон кўприклар қурилиши бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясини — ер полотноси ва кичик сунъий иншоотлар қурилиши бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг тегишли бўлинмаларини — йўлнинг устки иншооти, ер полотноси, сигнализация, марказлаштириш, тўсиш ва алоқа воситалари қурилиши бўйича ихтисослаштирилган ишларни бажариш учун субпудрат асосида жалб этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ишларни амалга ошириш учун бош пудратчи ташкилот томонидан бошқа субпудрат ташкилотлари, шу жумладан хорижий субпудрат ташкилотлари белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг қабул қилинган техник ечимларнинг ишончлилигини ҳамда объектдан фойдаланишнинг хавфсизлигини аниқлаш мақсадида, мураккаб тоғ шароитларида темир йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш масалаларида тажрибага эга бўлган нуфузли хорижий лойиҳалаш ташкилотларини жалб этиш йўли билан лойиҳани мустақил экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда эксперт ташкилотни танласин ва лойиҳани экспертизадан ўтказиш юзасидан шартнома тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал қўйилмалар ҳажмлари ва Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилишини молиялаштириш манбалари 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилишини ташкил этишнинг 2007 йил декабрь ойида оралиқ ишчи қатновни очишни назарда тутувчи йириклаштирилган тармоқ жадвали 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-монтаж ишларининг ўз вақтида амалга оширилиши учун жавобгарлик — «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясига (О.Ж.Раматов);
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 24 октябрдаги ПҚ-715-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 44-сон, 442-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект қурилишининг ўз вақтида молиялаштирилиши учун жавобгарлик - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Р.С.Азимов), Молия вазирлиги (С.Б.Раҳимов) ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясига (О.Ж.Раматов);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония пудратчилари билан тоғ участкаси бўйича контрактларнинг ўз вақтида тузилиши ва уларнинг амалга оширилиши учун жавобгарлик - Иқтисодиёт вазирлиги (Р.С.Азимов) ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига (Э.М.Ғаниев) юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қурилаётган темир йўл линиясида лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш бўйича 4-иловага* мувофиқ таркибда доимий ишлайдиган комиссия ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий ишлайдиган комиссияга қуйидаги вазифаларни бажариш юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқиладиган иш ҳужжатларини ва қабул қилинган лойиҳа ечимларининг экспертизасини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-монтаж ишлари сифати, қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши, қўлланилаётган қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкциялар сифатининг давлат стандартлари, нормалари ва техник шартларига мувофиқлиги устидан мунтазам равишда қатъий назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-монтаж ишларининг технологик изчиллигига, тасдиқланган тармоқ жадвалига мувофиқ ишларнинг ҳар бир босқичи ва тури бўйича ташкилий-техник тадбирларга риоя этилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг аниқланган бузилишларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, уларни бартараф этиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда тезкорлик билан киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларининг бузилганлиги учун молиявий ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа санкцияларни белгиланган тартибда қўллаш тўғрисида таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий ишлайдиган комиссия Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл линияси қурилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича Республика комиссиясига ишларнинг натижалари тўғрисида ҳар ойда ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий ишлайдиган комиссияга, зарур ҳолларда, ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, хорижий эксперт ташкилотларни ва мустақил экспертларни жалб этиш, шунингдек доимий ишлайдиган комиссиянинг қурилаётган темир йўл линиясидаги лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш бўйича фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ўз маблағлари ҳисобига қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл линияси қурилишини ўз вақтида тугаллаш учун «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан ўз маблағлари ҳисобига қўшимча равишда сотиб олинадиган йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарнинг ҳисоблаб чиқилган рўйхати 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 5-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда ишларни амалга ошириш жадвалига мувофиқ техника ва асбоб-ускуналар етказиб бериш юзасидан 2005 йилнинг биринчи ярим йиллиги мобайнида танлов савдолари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга ошириш даврида «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси 5-иловага мувофиқ рўйхат бўйича қўшимча равишда четдан сотиб олинадиган ва келтириладиган қурилиш-йўл техникаси ҳамда асбоб-ускуналари учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) истисно тариқасида озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилишини жадаллаштириш тўғрисида» 2003 йил 24 январдаги 43-сон қарорининг 3-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш учун Япония Ҳукумати томонидан берилаётган имтиёзли кредитдан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 4 октябрдаги 458-сон қарорига 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 30 ноябрь,

559-сон