LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2017 йил 24 мартдаги 2-сонли «Ўзбекистон Республикасидаги қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчиларнинг қишлоқ хўжалик ерларини меъёрий баҳосини аниқлашнинг муваққат йўриқномасини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1563-1, 03.04.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига ва 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. «Ўзбекистон Республикасидаги қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчиларнинг қишлоқ хўжалик ерларини меъёрий баҳосини аниқлашнинг муваққат йўриқнома»си иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. «Ўзбекистон Республикасидаги қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалик ерларини меъёрий баҳосини аниқлашнинг муваққат йўриқнома»си* Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
* Йўриқнома рус тилидаги матнда берилган.
3. Ушбу буйруқ кучга кирган кундан бошлаб, (1998 йил 6 август, рўйхат рақами 469) «Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни сифатий, иқтисодий ва қиймат баҳосини аниқлашнинг муваққат услуби» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш раиснинг ўринбосари Н.Ж. Бакиров зиммасига юклатилсин.