1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.03 Товарларни етказиб бериш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 сентябрдаги ПФ-4847-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини ишлаб чиқариш ва сотишда бозор тамойиллари ҳамда механизмларини кенг жорий қилиш, республика пахта толаси бозорида рақобат муҳитини яратиш, пахта толаси ва пахта маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишнинг жаҳон амалиётида умумий қабул қилинган шаклларини жорий этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, ҳар йилги тасдиқланадиган баланс кўрсаткичларига мувофиқ пахта толасини экспортга ва республиканинг пахта толасини қайта ишлайдиган корхоналарига (кейинги ўринларда — республика корхоналари) сотиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари ҳамда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали эркин айирбошланадиган валютада амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг алоҳида ижтимоий аҳамиятга эга тармоқлари корхоналарига пахта толаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори бўйича «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари (ҲАБ) билан тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида сотилиши мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толасини сақлаш ҳамда экспортга ва республика корхоналарига бериш фақат ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толасини хорижий истеъмолчилар ва республика корхоналари томонидан сифати ва массаси бўйича узил-кесил қабул қилиб олиш ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика корхоналари томонидан сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва у қайта сотилиши мумкин эмас.
(2-банднинг иккинчи – тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низом, шунингдек Пахта толаси учун ҳисоб-китоблар схемаси 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ)нинг валюта майдончаси орқали очиқ биржа савдоларида республика корхоналарига сотиш тартиби тўғрисидаги низом, шунингдек Ҳисоб-китоблар схемаси 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;
(3-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
(3-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сертификатлаш ва тортиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон «Сифат» маркази, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилишда юқорида кўрсатилган низомларда белгиланган тамойиллар, механизм ва талабларга қатъий риоя этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан мазкур қарорнинг сўзсиз бажарилиши устидан назорат ўрнатсин. Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилишда белгиланган тартибни бузган айбдор мансабдор шахсларни қонунда назарда тутилган жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка тортсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Пахта толасини сотувчи ташқи савдо компаниялари учун комиссионерлар сифатида солиқ тўлаш ҳамда Давлат бюджетига ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий тўловлар тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг 2007 йил 1 сентябргача бўлган муддатда терминалларда бир йўла сақланадиган пахта толаси ҳажмларини 5-иловага мувофиқ 400 минг тоннагача кўпайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги терминаллар раҳбарлари лавозимларига кадрларнинг самарали танланишини, уларнинг ҳар йили аттестациядан ўтказилишини ва мақбул равишда алмаштириб турилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК пахта тозалаш саноати корхоналарида, минтақавий пахта терминалларида, шунингдек пахта толасини темир йўл орқали ташишда ёнғин хавфсизлиги ҳолати устидан қаттиқ назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 6-иловага мувофиқ айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон «Сифат» маркази, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 29 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-456-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сон қарорига 1-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.03 Товарларни етказиб бериш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг пахта тозалаш заводлари (кейинги ўринларда етказиб берувчилар деб аталади) томонидан ишлаб чиқарилган пахта толаси ташқи савдо компанияларига (кейинги ўринларда сотиб олувчилар деб аталади) тузилган шартномаларга мувофиқ уни минтақавий пахта терминалларига (кейинги ўринларда терминаллар деб аталади) етказиб берган ҳолда сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Етказиб берувчилар билан сотиб олувчилар ўртасида пахта толасини сотиш бўйича ўзаро муносабатлар мазкур Низом, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда икки томонлама шартномалар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Пахта толасини сотиш юзасидан бош битимлар ва шартномалар тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Календарь йил бошида етказиб берувчилар билан сотиб олувчилар ўртасида етказиб берувчилар ва пахта етиштирувчи хўжаликлар билан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ жорий йилда кутилаётган пахта хом ашёси ҳосилидан пахта толаси харид қилиш юзасидан бош битимлар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бош битимда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон бозорида талаб қилинадиган тегишли саноат навлари ва типларидаги пахта толаси ишлаб чиқариш учун пахта хом ашёсининг аниқ селекция навлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмларидан ҳамда ғўза навларининг жойлаштирилишидан келиб чиқиб, кейинчалик экспорт қилиш ва пахта толасини қайта ишлайдиган республика корхоналарига (кейинги ўринларда — республика корхоналари) сотиш учун терминалларга етказиб бериладиган пахта толасининг ҳисоблаб чиқилган ҳажмлари;
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг сентябрь—декабрь ойлари ва келгуси йилнинг январь—август ойлари даврида сотиб олувчилар томонидан сотиб олинадиган пахта толаси ҳажми бўйича шартномалар тузишнинг дастлабки муддатлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бош битимга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалда экилган пахта майдонларини апробациядан ўтказиш натижалари ва кутилаётган ҳосил бўйича жорий йилнинг сентябрь—декабрь ойларида кейинчалик экспорт қилиш ва республика корхоналарига эркин муомаладаги валютага сотиш учун терминалларга пахта толаси етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳосилни йиғиштириб олиш ва жорий йилда тайёрланган амалдаги пахта хом ашёси бўйича келгуси йилнинг январь—август ойларида, кейинчалик экспорт қилиш ва республика корхоналарига эркин муомаладаги валютага сотиш учун терминалларга пахта толаси етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилади.
(5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бош битимга мувофиқ тузиладиган шартномаларда етказиб бериладиган толанинг ҳажми, нави, типи, класси ва бошқа сифат кўрсаткичлари бўйича барча асосий параметрлари, транспортда ташиш шартлари ва юклаб жўнатиш муддатлари, ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби, форс-мажор ҳолатлари, тузилган шартномаларни бажариш шартлари бўйича мулкий ва бошқача жавобгарлик, низоли масалаларни кўриб чиқиш тартиби белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сотиб олувчилар томонидан пахта толасини кейинчалик экспортга ва республика корхоналарига сотиш учун харид қилиш белгиланган тартибда етказиб берувчилар билан тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари томонидан сотиладиган пахта толасига шартномавий нархлар жўнатишнинг CIP-пахта терминали шартлари бўйича қуйидаги тартибда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлаб толани терминалга етказиб беришдан олдинги кунда (ёки ушбу Низомнинг 25-бандига мувофиқ ҳақи олдиндан тўланган санада) «Биринчи» нави, «Ўрта» класс, 5 тип, 35-код пахта толасининг 1 тоннаси учун «Коттон Оутлук»да эълон қилинадиган «А» индекси ва унинг Ўзбекистондаги компоненти котировкаларининг ўртача қиймати (базис нарх) аниқланади (АҚШ долларида). Ушбу нархдан келиб чиққан ҳолда пахта толасининг бошқа навлари ва классларининг нархлари мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ коэффициентлар қўлланган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда республика корхоналари учун пахта толасини сотишда, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда, пахта толасига тасдиқланган прейскурант нархларидан паст бўлган жаҳон нархлари амал қилган даврларда пахта тозалаш заводлари қўшилган қиймат солиғини: чегирмани ҳисобга олган ҳолда жаҳон нархи х 20/120 формуласи бўйича 15 фоиз миқдордаги чегирмани ҳисобга олиб, хомашё етказиб берилган куни амалда таркиб топган жаҳон нархларига асосланиб ҳисоблаб чиқаришади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 646-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномавий нарх юқорида қайд этилган тартибда аниқланган нарх ва қуйида кўрсатилган пахта толасини сотиш бўйича сотиб олувчиларнинг ҳисоблаб чиқилган чекланган харажатлари ўртасидаги тафовут тарзида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толасини терминалларда сақлаш ва суғурта қилиш, (фитосанитария сертификати бериш ва республика ҳудуди бўйлаб ҳарбийлаштирилган қўриқлаш учун тўловни қўшган ҳолда) CIF — Шимолий Европа портларигача ташиш, юклаш-тушириш, фумигация қилиш ва портларда белгиланган, CIF — Шимолий Европа портлари шартларини бажариш учун мўлжалланган норматив муддатлар доирасида портларда сақлаш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида келишилган тарифлар бўйича сертификатлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази (кейинги ўринларда «Сифат» маркази деб аталади) ва кип массасини тарозида тортиш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толасини декларациялаш ва божхонада расмийлаштириш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк харажатлари (банкнинг маблағларни ўтказиш, аккредитив очиш, юклаб жўнатиш ҳужжатларини текшириш учун кафолатлари, воситачилик ҳақи ва бошқа харажатлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи савдо компанияларининг асосий фаолият бўйича харажатларига даромадлари, етказиб берувчилардан сотиб олинадиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида сотиб олувчилар томонидан жалб этиладиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кредитлари бўйича фоизларни тўлаш харажатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан биргаликда ташқи савдо компанияларининг пахта толаси сотиш бўйича харажатларининг чекланган миқдори ҳисоблаб чиқарилади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Пахта толаси сотиш бўйича харажатларнинг тасдиқланган чекланган миқдори Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан етказиб берувчилар ва сотиб олувчиларга етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ташқи савдо компаниялари томонидан республика корхоналарига сотиладиган пахта толасининг шартномавий нархлари юклаб жўнатиш санасидаги «Коттон Оутлук»да чоп этиладиган «А» индекси ва унинг Ўзбекистон компоненти котировкаларига мувофиқ ҳосил бўладиган жаҳон нархларидан келиб чиққан ҳолда, 15 фоиз миқдоридаги чегириш ва шартномавий нархнинг 1,0 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ташқи савдо компанияларининг воситачилик ҳақи билан аниқланади. Бунда Ўзбекистон «Сифат» марказининг (сертификатлаштириш ва тарозида тортиш бўйича) харажатлари, банклар, пахта терминаллари хизматлари, шу жумладан пахта толасини терминалларда суғурта қилиш бўйича харажатларга ташқи савдо компаниялари ихтиёрида қоладиган маблағлар ҳисобига ҳақ тўланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Шартномавий нархлар Ўзбекистон Республикаси амалдаги стандартларининг барча мажбурий талабларига мувофиқ бўлган пахта толаси учун белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сотиб олувчилар етказиб берувчилардан сотиб оладиган пахта толасининг шартномавий нархи нетто массага қайта ҳисоблаганда (улгуржи нархлар прейскурантида келтирилган формула бўйича) прейскурант улгуржи нархдан ва пахта толасини етказиб бериш, тушириш ва терминалларда сақлаш харажатларидан, шу жумладан етказиб берувчиларнинг воситачилик ҳақидан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Микронейер» кўрсаткичи қийматлари белгиланган нормалардан (3,5 дан 4,9 гача) юқори ёки паст бўлганда пахта толаси учун пахта толасига улгуржи нархлар прейскурантида кўрсатилган шкалага мувофиқ I-II-нав пахта толасининг шартномавий нархидан чегиришлар қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини экспорт қилиш бўйича харажатларни чегириш ҳар қайси нав, класс ва тип нархи аниқлангандан кейин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «А» индекси ва унинг «Коттон Оутлук» Ўзбекистон компоненти котировкаларининг ҳар кунлик қийматлари «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Экспортга сотишда пахта толасини юклаб жўнатиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сотиб олувчилар ва етказиб берувчилар пахта толасини етказиб бериш юзасидан тузилган шартномаларда етказиб бериш шартларини ва ҳисоб-китоб қилишнинг асосан аккредитив шаклини белгилайдилар, бунинг учун етказиб берувчига хизмат кўрсатадиган банкда тегишли ҳисоб рақамлари очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Шартнома шартларига мувофиқ сотиб олувчилар ўзига хизмат кўрсатувчи банкка (эмитент банкка) чақириб олинмайдиган, ҳужжатли, қопланмаган, бўлинмас аккредитив очишга ариза тақдим этади. Аккредитив суммаси етказиб бериш ойининг навбатдаги ўн кунлигида етказиб бериладиган пахта толаси қийматининг 100 фоизини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо компаниялари томонидан ушбу бандда кўрсатилган аккредитив очиш муддатлари бузилган тақдирда ташқи савдо компанияларининг билдиришномаларида кўрсатилган юклаб жўнатиш муддатлари бажарилмаганлиги учун «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Аккредитив очишнинг барча шартлари етказиб берувчилар ва сотиб олувчилар ўртасидаги шартномада қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етказиб берувчилар ва сотиб олувчилар ўртасидаги шартномада қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитент банкнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчини аккредитив очилгани тўғрисида хабардор қилиш усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитив бўйича маблағ олиш учун етказиб берувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва аниқ тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толаси юклаб жўнатилгандан кейин ҳужжатларни тақдим этиш муддати, уларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа зарур ҳужжатлар ва шартлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Харидорнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидан аккредитив суммаси 22602 «Аккредитивлар бўйича мижозлар депозитлари» баланс ҳисоб рақамига ўтказилади. Айни бир вақтда аккредитив суммаси эмитент банк томонидан кутилмаган ҳолатлар ҳисоб рақамига кирим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етказиб берувчи учун унга хизмат кўрсатувчи банкда (ижро этувчи банкда) аккредитивлар бўйича алоҳида депозит ҳисоб рақами очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ижро этувчи банкда қопланмаган аккредитив ҳисоб рақами очишда эмитент банк бажарувчи банкнинг биринчи талабига кўра, ҳужжатлар тақдим этилган тўлов суммасини аккредитивлар шартларига қатъий мувофиқ равишда етказиб берувчининг аккредитив ҳисоб рақамига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Маблағларни ўтказиш юзасидан эмитент банкка қўйиладиган талаб етказиб берувчи томонидан аккредитивнинг барча шартлари бажарилган тақдирда тақдим этилади. Маблағларни аккредитив ҳисоб рақамидан етказиб берувчининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш унинг томонидан ижро этувчи банкка етказиб берувчи ва сотиб олувчи ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган аккредитивнинг барча шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Аккредитивдан тўлаш учун тузилган шартномалар шартларига мувофиқ пахта толаси етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар банкка аккредитив амал қиладиган муддатда тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ижро этувчи банк етказиб берувчи тақдим этган ҳужжатларнинг аккредитив шартларига мувофиқлигини, шунингдек товарнинг етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлигини текшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ижро этувчи банкдаги аккредитивни ёпиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитив муддати тамом бўлгач амалга оширилади. Ижро этувчи банк аккредитив ёпилганлиги тўғрисида эмитент банкни хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитив муддати тамом бўлгунга қадар тақдим этилган ва агар бу аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса етказиб берувчининг аккредитивидан бундан кейин фойдаланишни рад этиши тўғрисидаги аризаси бўйича амалга оширилади. Эмитент банкка ижро этувчи банк томонидан билдиришнома юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиб олувчининг аккредитивни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисидаги аризаси бўйича амалга оширилади, агар бу аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса. Аккредитив эмитент банкдан 22602 «Аккредитивлар бўйича мижозлар депозитлари» ҳисоб рақамидаги қолдиқдан ортиқ бўлмаган суммага хабар олинган кунда ёпилади ёки камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Сотиб олувчилар ва етказиб берувчилар ўзаро келишувга кўра келгусидаги етказиб бериш учун олдиндан ҳақ тўлаш шартларида ҳисоб-китоб қилишлари мумкин, бунда сотиб олувчилар олдиндан тўланган ҳақ суммасига тўлов ўтказилган сана учун пахта толаси ҳажмига шартномавий нархни қайд қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотиб олувчилар томонидан олдиндан тўланган ҳақ ўтказилган сана учун пахта толаси ҳажмига шартномавий нарх қайд этилмаган тақдирда пахта толасининг шартномавий нархи у етказиб берилган сана учун қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотиб олинадиган пахта толаси қийматининг бир қисми учун олдиндан ҳақ тўлашда ҳақнинг қолган қисми аккредитив бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Пахта тозалаш заводлари пахта хом ашёсини қайта ишлаш давомида пахта толасини терминалларга етказиб беришни олинган билдиришномаларга ва сотиб олувчининг топшириқномаларига мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотиб олувчилар билан хорижий харидорлар, республика корхоналари ўртасида тузилган контрактларга мувофиқ терминаллар пахта толасини юклаб жўнатишни ташқи савдо компанияларининг юклаб жўнатиш йўриқномаларига мувофиқ амалга оширадилар.
(26-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Пахта заводлари томонидан терминалларга ташқи савдо компанияларининг билдиришномаларисиз ёки ташқи савдо компанияларининг билдиришномаларида кўрсатилган сифат кўрсаткичларига мувофиқ бўлмаган юклаб жўнатиладиган пахта толаси туркуми терминал томонидан масъулиятли сақлаш тўғрисидаги далолатномалар расмийлаштирилган ҳолда масъулиятли сақлаш учун қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо компаниялари томонидан янги билдиришномалар ёзилган тақдирда «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта толасини ушбу билдиришномалар ҳисобига пахта заводларидан етказиб берилаётган ёки терминалларда масъулиятли сақланаётган пахта толаси ҳажмидан етказиб бериши мумкин. Ёзилган билдиришномаларга мувофиқ муайян туркум масъулиятли сақлашдан ташқи савдо компаниялари балансига ўтказилган тақдирда қабул қилиш далолатномаси ёзилади. Далолатномада қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилган сана туркумни масъулиятли сақлашдан сотиб олувчининг мулкига ўтказиш санаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома шартларига мувофиқ етказиб берувчилар пахта толаси терминалларга етказиб берилган санадан бошлаб 2 календарь кундан кечикмай шартномавий нарх бўйича миллий валютада ҳақ тўлаш учун пахта толаси терминалга етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (илова қилинган транспорт-юк хатлари, пахта тозалаш заводларининг ҳисоб рақамлари-сертификатлари ва Ўзбекистон «Сифат» марказининг Мувофиқлик сертификатлари ва Инспекция далолатномалари билан биргаликда тўлов учун ҳисоб рақамларини) ижро этувчи банкка («Пахта-банк» бўлинмаларига) ёки ҳақи олдиндан тўланган тақдирда ушбу ҳужжатлар бўйича тўловни талаб қилмасдан, сотиб олувчиларга тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта тозалаш заводи ва терминал вакиллари томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномаси санаси етказиб берилган сана ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толаси сифати ва вазни Ўзбекистон «Сифат» марказининг Мувофиқлик сертификати (Инспекция далолатномаси) бўйича кўрсаткичларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ушбу масала бўйича келишмовчиликлар унинг вакили жалб қилинган ҳолда ҳал этилади. Сифат ва вазн бўйича келишмовчиликлар тасдиқланган тақдирда унинг билан боғлиқ барча қўшимча харажатлар Ўзбекистон «Сифат» маркази ҳисоб рақамига тегишли бўлади, етказиб берувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги ҳисоб-китоблар эса далолатномалар 5 кун муддатда кўриб чиқилгандан кейин ушбу пахта толаси туркумининг амалдаги сифати ва вазни асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ҳар ойда ҳар ойнинг 5-кунигача, кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқи билан, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳисоб рақамлари асосида етказиб берувчи ва сотиб олувчи томонидан оралиқ таққослаш далолатномаси тузилади (ушбу Низомга 2-илова). Таққослаш ҳақиқатда юклаб жўнатиш ва олдинги ойнинг тўлов суммаси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда пахта толасининг ҳажми, сифати ва нархи билан боғлиқ низоли масалалар бўйича томонлар эришган келишув ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таққослаш далолатномалари натижалари бўйича ҳисоб-китоблар етказиб беришдан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Муайян йил ҳосили бўйича тегишли йил пахта толасини юклаб жўнатиш тугаллангандан кейин 30 кун мобайнида ўзаро таққослаш далолатномалари тузилади (ушбу Низомга 3-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳосил бўйича узил-кесил ҳисоб-китоблар ўзаро таққослаш далолатномаси белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин 14 кун мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Сотиб олувчилар етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни пахта толаси сотиш юзасидан контрактлар бўйича тушган маблағлар ва қарз маблағлари ҳисобига амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Сотиб олувчилар пахта толасини сотувнинг самарали усулларини қўлланган ҳолда, жаҳон нархларининг энг қулай конъюнктураси даврларида сотадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини етказиб берувчидан сотиб олиш нархлари билан экспортга амалда сотилган нархлар ўртасидаги ижобий ёки салбий тафовут, шу жумладан сотиш харажатларини тежаш сотиб олувчиларнинг молия-хўжалик фаолияти натижаларига тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Пахта толасини республика корхоналарига сотиш ташқи савдо компаниялари орқали, уларнинг буюртманомаларига мувофиқ, эркин муомаладаги валютага чекловларсиз амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Республика корхонаси ҳар йили тегишли ташқи савдо компанияларига пахта толаси харид қилиш юзасидан буюртманомани унинг ҳажми, навлари, типлари ва бошқа сифат кўрсаткичларини кўрсатган ҳолда, пахта толасини жорий йилнинг сентябрь—декабрь ойларида харид қилиш учун 1 июлгача ҳамда келгуси йилнинг январь—август ойларида харид қилиш учун 1 декабргача тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо компаниялари республика корхоналарининг буюртманомаларини тўлиқ ҳажмда «Пахтасаноат» ҲАБ билан тузиладиган бош битимда ҳисобга оладилар ва буюртманомаларни пахта толасини ишлаб чиқариш ҳамда ундан фойдаланишни прогнозлашда жамлаш ҳамда ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этадилар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ташқи савдо компаниялари бош битимга мувофиқ пахта толаси ишлаб чиқариш ҳамда ундан фойдаланишнинг прогноз қилинаётган ҳажмини ҳисобга олган ҳолда республика корхоналари билан пахта толаси етказиб бериш юзасидан сентябрь—декабрь ва январь—август даври учун алоҳида-алоҳида контрактлар тузишади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Республика корхоналари сотиб олинадиган пахта толаси учун ҳақнинг 15 фоизини олдиндан тўлайдилар, узил-кесил ҳисоб-китобни пахта толаси улар билан тузилган контрактларда назарда тутилган шартларда етказиб берилган санадан бошлаб 90 кун мобайнида амалга оширадилар. Пахта толаси қийматининг қолган 85 фоизи учун аккредитив очилади ёки банк кафолати берилади. Ҳисоб-китоб қилишнинг худди шундай тартиби терминалларга етказиб берилган ва республика корхоналарига сотиладиган пахта толаси юзасидан сотиб олувчилар ва етказиб берувчилар ўртасида ҳам белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истисно тариқасида, 2008 йил 1 декабрдан 2009 йил 31 декабргача бўлган даврда тўқимачилик корхоналари узил-кесил ҳисоб-китобларни пахта толаси етказиб берилган санадан бошлаб 120 кун мобайнида амалга оширадилар.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган —ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 515-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ташқи савдо компанияларига республика корхоналарига етказиб берилаётган пахта толаси қийматининг 85 фоизини кафолатли таъминлаш сифатида, олдиндан тўланадиган ҳақни ёки мазкур корхоналарнинг маҳсулотларини сотиб олувчилар томонидан ташқи савдо компаниялари фойдасига очиладиган аккредитивларни қабул қилишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика корхоналари маҳсулотларини экспорт қилишдан ташқи савдо компаниялари ҳисоб рақамига тушган тушум корхоналар томонидан етказиб берилган пахта толаси қиймати чиқариб ташланган ҳолда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 50 фоизли валюта тушуми мажбурий сотилгандан кейин ушбу корхоналарнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Сотиб олувчилар етказиб берувчилар билан узил-кесил ҳисоб-китобларни, сотилган пахта толаси учун республика корхоналари билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолатидан қатъи назар, шартномаларга мувофиқ амалга оширадилар.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Пахта толасини терминаллардан юклаб жўнатиш ташқи савдо компанияларининг юклаб жўнатиш йўриқномалари бўйича ташқи савдо компанияси билан республика корхоналари ўртасида имзоланган контрактларга қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толаси учун ҳисоб-китоб мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ етказиб бериш кунида шаклланган жаҳон нархларидан келиб чиқиб амалга оширилади;
(37-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 513-модда)
(37-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Агар республика корхонаси юклаб жўнатилган пахта толаси туркуми учун тўловни ушбу Низомнинг 35-бандида белгиланган муддатларга риоя қилмасдан, ўз вақтида амалга оширмаса, мазкур корхонага келгусида пахта толаси жўнатиш тўхтатилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Республика корхоналари томонидан ташқи савдо компанияларидан сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва у қайта сотилмайди.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Пахта толасини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари томонидан сотишдан олинган маблағлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Пахта толаси учун ташқи савдо компанияларидан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига тушган маблағлардан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёсини қайта ишловчилар (пахта тозалаш заводлари) билан амалдаги прейскурант улгуржи нархлар бўйича ушбу Низомнинг 41-бандида назарда тутилган тартибда ҳисоб-китоб қилишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган воситачилик ҳақи миқдорида ўз харажатларини қоплашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толасини терминалларга етказиб бериш, уни тушириш ва терминалларда қабул қилиб олиш, етказиб берувчи ва сотиб олувчилар вакиллари (терминаллар) ўртасида қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилгунгача сақлаш, шунингдек (пахта толаси экспорт қилинмайдиган бўлганда) нормативдан ортиқча сақлаш харажатларини қоплашда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Пахта толаси қийматини тақсимлаш прейскурант улгуржи нархлар бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хом ашё (пахта хом ашёси)нинг эквивалент қиймати маблағларига тақсимланади, уларни «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта хом ашёси қийматини хўжаликларга тўлаш учун берилган кредитни қайтариш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишлаш корхоналарининг харажатларини қоплаш учун маблағларга тақсимланади, улар пахта тозалаш заводлари ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Низоларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Мазкур Низомдан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасининг навлар ва класслар бўйича нархларини қайта ҳисоблаш коэффициентлари (база — «Биринчи» нав, «Ўрта» класс)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I нав (Биринчи)
Олий
1,050
II-нав (Иккинчи)
Олий
1,020
Яхши
1,040
Яхши
0,990
Ўрта
1,000
Ўрта
0,955
Оддий
0,965
Оддий
0,920
Ифлос
0,925
Ифлос
0,880
III нав (Учинчи)
Яхши
0,965
IV нав (Тўртинчи)
Яхши
0,850
Ўрта
0,930
Ўрта
0,800
Оддий
0,885
Оддий
0,750
Ифлос
0,840
Ифлос
0,700
V нав (Бешинчи)
Ўрта
0,550
Оддий
0,500
Ифлос
0,450
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Типлар ва кодлар бўйича пахта толаси нархларини қайта ҳисоблаб чиқиш коэффициенти ҳар йили 1 сентябрдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан пахта толаси халқаро бозори конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200__ йил ____________ да юклаб жўнатилган пахта толаси учун берилган ҳисоблар бўйича
ой
__________________________________________________________ даги ҳолатига кўра ўзаро таққослаш далолатномаси
(кейинги ойнинг 1-куни)
Юклаб жўнатиш ҳужжатининг ёки контрактнинг тартиб рақами ва юклаб жўнатиш санаси
Нетто оғирлиги бўйича юклаб жўнатилган пахта толасининг миқдори (тонна)
Юклаб жўнатиш кунидаги шартномавий нарх
Толанинг шартномавий нарх бўйича қиймати, (минг сўм)
Аккредитив бўйича тўланган, (минг сўм)
Юклаб жўнатилган пахта толасининг қиймати билан тўланган сумма ўртасидаги фарқ
«А» индекси ва унинг Ўзбекистондаги компоненти котировкаси бўйича жаҳон нархи (бир тонна учун АҚШ доллари)
Экспорт бўйича харажатлар (бир тонна учун АҚШ доллари)
Томонлар тасдиқлайдиларки, мазкур ўзаро таққослаш далолатномасига мувофиқ, 200 йил __________ ойи учун ________ нинг __________дан қарзи ____________ сўмни ташкил қилди. Бундан ташқари, 200 йил _____ даги ҳолатига кура илгари юклаб жўнатилган пахта толаси бўйича низоли масалалар ________ сўм миқдорида ________ фойдасига ҳал қилинди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, ________нинг _________дан якуний қарзи ________ сўм миқдорида белгиланди. Мазкур ўзаро таққослаш далолатномаси: (кичик бандлардан бири ўчирилиши лозим) - белгиланган тартибда ___________ ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш - 200 йил _______ ойида юклаб жўнатиладиган пахта толаси учун ўзаро ҳисоб-китобларда ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200__ йил ҳосилидан юклаб жўнатилган пахта толаси учун тақдим этилган ҳисоблар бўйича таққослаш далолатномаси
Юклаб жўнатиш ҳужжатининг ёки контрактнинг тартиб рақами ва юклаб жўнатиш санаси
Амалда юклаб жўнатилган (аниқлашлар ва эътирозлар ҳисобга олинган ҳолда) (тонна)
Пахта толасининг қиймати, (минг сўм)
тақдим этилган ҳисоблар бўйича
ташқи савдо компанияси томонидан тўланган
Фарқ
қўшимча тўланади
қайтарилади (ёки ушлаб қолинади)
Томонлар тасдиқлайдиларки, мазкур ўзаро таққослаш далолатномасига мувофиқ 200__ йил ҳосили учун ________ нинг қарзи _______ сўмни ташкил қилди. Мазкур ўзаро таққослаш далолатномаси белгиланган тартибда ________________ҳисоб рақамига _________ миқдорида тўлов талабномаси қўйилиши учун асос ҳисобланади.
___________вилояти «Пахтасаноат» ХАБ Раис Бош бухгалтер М.Ў. 200 йил «____» __________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Схемага тушунтиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ташқи савдо компаниялари ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта толаси етказиб бериш юзасидан, ҳажмларни, типларни, навларни ва юклаб жўнатиш муддатларини кўрсатган ҳолда шартнома тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташқи савдо компанияси хорижий харидор ёки республика корхоналари билан пахта толасини сотиб олиш юзасидан контракт тузади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташқи савдо компанияси унга хизмат кўрсатувчи банкка (эмитент банк) чақириб олинмайдиган, ҳужжатли, қопланмаган бўлинадиган аккредитив очиш учун ариза беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Келгуси ойнинг ўн кунида харид қилиш мўлжалланаётган пахта толаси ҳажми доирасидаги маблағлар суммаси ташқи савдо компанияси томонидан аккредитив ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ташқи савдо компаниясига хизмат кўрсатувчи банк (эмитент банк) «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банкни «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси фойдасига аккредитив очилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банк (сотувчи банки) ўз мижози — «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси учун аккредитивлар бўйича алоҳида депозит ҳисоб рақами очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сотувчи банки «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасини аккредитив учун алоҳида депозит ҳисоб рақами очилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ташқи савдо компанияси ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларидан контракт шартларига мувофиқ пахта толасини хорижий харидорга ёки республика корхонасига юклаб жўнатади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси пахта толаси юклаб жўнатилгандан кейинги кунда хизмат кўрсатувчи банкка пахта толаси юклаб жўнатилганлигини ва аккредитивни очиш учун барча шартлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни, аккредитив ҳисобига тўланган маблағлар ҳажмини кўрсатган ҳолда, тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банк ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлиги тасдиқланган тақдирда ташқи савдо компаниясига хизмат кўрсатувчи банк (эмитент банк)ка маблағларни ўтказиш юзасидан талабнома юборади. Кўрсатиб ўтилган талабномага мувофиқ эмитент банк маблағларни ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банк алоҳида депозит ҳисоб рақамидан маблағларни етказиб берувчи — «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига аккредитивлар бўйича ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси юклаб жўнатилган пахта толаси ҳажмларига мувофиқ маблағларни пахта тозалаш заводларининг депозит ҳисоб рақамига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ташқи савдо компанияси ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси юклаб жўнатилган пахта толаси қийматини ва аккредитивлардан тўланган суммаларни ҳар ойда ўзаро солиштириб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сон қарорига 2-ИЛОВА
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали очиқ биржа савдоларида пахта толасини қайта ишлайдиган республика корхоналарига ва экспортга сотиш тартиби тўғрисида
(2-илованинг номланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали очиқ биржа савдоларида пахта толасини қайта ишлайдиган республика корхоналарига, шунингдек экспортга сотиш механизмини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Пахта толасини сотиш Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида электрон биржа савдолари тизимидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ўтказиладиган очиқ биржа савдоларига пахта толасини қайта ишлаш ва ундан қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган республиканинг ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек экспортга сотишда хорижий харидорлар тенг шартларда қўйиладилар.
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика корхоналарига ва хорижий харидорларга пахта толаси эркин алмаштириладиган валютада сотилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қайта ишлайдиган корхоналар томонидан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва у қайта сотилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Атамалар ва уларнинг таърифлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Низомда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот — пахта толасини ишлаб чиқариш ва етказиб беришнинг тасдиқланган кўрсаткичларига мувофиқ очиқ биржа савдоларида сотиладиган пахта толаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа савдоларининг электрон тизими — Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг реал вақт режимида умумреспублика биржа савдолари ўтказилишини таъминлайдиган дастурий-техник комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда ҲККП деб аталади) — Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа битишувлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминлайдиган таркибий бўлинмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчи — «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари («Пахтасаноат» ҲАБ) ва маҳсулотни ишлаб чиқарадиган ҳамда биржа савдоларида сотадиган бошқа юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидор — Ўзбекистон Республикасининг пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга бўлган ва пахта толасидан фойдаланиб маҳсулот ишлаб чиқарадиган юридик шахслари, шунингдек хорижий компаниялар ва фирмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
закалат — Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида содир этиладиган битишувлар бажарилиши кафолатини таъминлаш учун харидорлар ва сотувчилар томонидан ҲККПга қўйиладиган битишувларни кафолатли таъминлаш маблағи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархлар котировкаси — биржа савдоларининг бир куни учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган савдо сессиялари натижалари бўйича аниқланган ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган маҳсулотга ўртача нарх;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терминаллар — пахта маҳсулотини қабул қилиш, сақлаш ва юклаб жўнатиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ихтисослаштирилган пахта терминаллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Пахта толаси ҳажмларини шакллантириш, очиқ биржа савдоларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сотувчилар, йилнинг тегишли даврига тасдиқланган пахта толаси ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш балансидан келиб чиқиб, ҳар ойда, кейинги ҳар бир ой бошланишидан 10 кун олдин Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасини биржа савдоларида харидорларга сотиш учун мўлжалланган маҳсулот ҳажми тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Билдиришномаларда пахта толасининг Ўзбекистон «Сифат» марказининг Мувофиқлик сертификати (Инспекция далолатномаси) билан тасдиқланган лотлари, типлари, навлари ва класси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сотувчилар Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига биржа савдоларига қўйиш учун назарда тутилган ҳажмларга мувофиқ маҳсулотнинг харидорларга етказиб берилишини узлуксиз таъминлаш учун зарур бўлган ҳажмларда маҳсулот мавжудлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш харидорлар билан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ўртасида тузиладиган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида мустақил қатнашиш истагини билдирган сотувчиларга брокерлик ўринлари беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Брокерлик хизмати кўрсатиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотни сотишга сотувчи ва брокер;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотни харид қилишга харидор ва брокер ўртасида тузилган топшириқ шартномаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харидор ва сотувчи брокерни танлашда эркиндир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Олдин олинган пахта толаси учун муддати ўтказиб юборилган қарзи бўлган харидорлар биржа савдоларига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Очиқ биржа савдолари ўтказиш, биржа сессияларининг қанча давом этиши, маҳсулот қўйиш ҳажми тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан харидорларга оммавий ахборот воситалари, брокерлар, шунингдек бошқа ахборот каналлари, шу жумладан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг web-сайти орқали мажбурий тартибда етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотга маҳсулот, сотувчининг жойи, шунингдек бошланғич нарх тўғрисидаги маълумотлар киритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, электрон савдоларда савдолар қатнашчиларининг ҳудудий жойлашишидан қатъи назар, уларнинг барчасининг бир вақтда иштирок этиши имкониятини таъминлашга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Савдоларни ўтказиш, қўйилган закалат суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича қатнашчиларни қўйиш ва четлатиш, электрон биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва битишувларни рўйхатдан ўтказиш электрон биржа савдолари тизими билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Битишувларни рўйхатдан ўтказиш кунида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ёки унинг минтақавий савдо майдончаси брокерга битишув баённомасини ва расмийлаштириш учун олди-сотдининг биржа шартномасини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Олди-сотди шартномаси шартномада назарда тутилган шартларда шартнома олинган кунда расмийлаштирилади. Битишув баённомаси шартларини бажариш томонлар учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Савдоларда сотилмаган маҳсулот ҳажми сотувчи билан келишув бўйича кейинги савдоларга кўчирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ҳақ тўлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ичида сотишда харидорга ва сотувчига ҳар бир томондан битишув суммасининг 0,05 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Маҳсулотни битишув баённомалари асосида тузилган олди-сотди шартномалари бўйича сотиш сотувчининг ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамига 100 фоиз олдиндан ҳақини тўлаш шартларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Маҳсулотнинг бошланғич нархини белгилаш ҳамда биржа савдолари қатнашчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар механизми ва пахта толасини юклаб жўнатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Сотувчи томонидан қўйилган пахта толасининг бошланғич нархи биржа савдоларининг ҳар бир сессиясида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасидаги навбатдаги савдолардан олдинги кунда «Коттон Оутлук»да чоп этиладиган «А» индекси ва унинг Ўзбекистон компоненти котировкасининг ўртача қийматидан келиб чиқиб республика корхоналари учун 15 фоиз миқдоридаги чегирма, экспортга сотишда эса — республика ташқарисида ўртача транспорт (темир йўл ва сув транспорти) харажатлари бир тоннаси учун 155 АҚШ доллари миқдорида чиқариб ташланган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотнинг бошланғич нархи эркин муомаладаги валютада (АҚШ долларида) белгиланади.
(21-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Биржа савдоларида тузилган битишувлар бажарилишининг молиявий кафолатларини таъминлаш мақсадида биржа савдоларида тузилган битишувлар бўйича ҳисоб-китоблар Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҲККП орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотувчилар ва харидорларнинг маблағлари ҲККП ҳисоб рақами доирасида алоҳида шахсий ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. ҲККП биржа савдолари қатнашчиларини уларга хизмат кўрсатиш шартлари, мижозларнинг шахсий ҳисоб рақамларидаги маблағлар қолдиғи тўғрисида ўз вақтида маълум қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотнинг ҳар бир сотувчиси ва харидори учун ҲККП шахсий ҳисоб рақамлари очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳисоб рақамларининг ҳолати, шахсий ҳисоб рақамларидаги маблағлар қолдиғи тўғрисидаги маълумотларнинг ҲККП томонидан ошкор қилинишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси қатнашчиларни биржа клирингининг натижалари, улар маблағларининг ҳолати ва жорий кунда белгиланган савдо лимитлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Сотувчи ва харидор томонларнинг мажбуриятларни бажариши кафолати сифатида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҲККПдаги ўз шахсий ҳисоб рақамларига тегишли равишда савдога қўйиладиган ва харид қилиш мўлжалланаётган маҳсулот суммасининг 2 фоизи миқдоридаги закалатни мажбурий тартибда депонентга қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Харидорлар Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҲККПга депонентга қўйилган закалат ҳисобга олинган ҳолда тўлаш мўлжалланаётган маблағ ҳажмида битишувлар тузишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мижозларнинг ҲККПдаги маблағларидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамларининг эгалари бўлган сотувчилар ва харидорларнинг топшириғи бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа битишувлари бўйича мажбуриятлар бажарилиши ва улар ўртасида тузилган шартномалар билан боғлиқ улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар битишув бўлмаса ёки бекор қилинган тақдирда ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамининг эгаси — мижознинг ваколатли банкдаги ҳисоб рақамига қайтариш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) депонентга қўйилган маблағлар ҳисобига Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Биржа битишуви рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн банк куни мобайнида харидор рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун ҲККПдаги ўз шахсий ҳисоб рақамига қўшимча маблағлар ўтказиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. ҲККП маблағ харидордан тушган пайтдан бошлаб бир банк куни мобайнида сотувчига харидор ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажарганлиги тўғрисидаги ҳақи тўланган битишувлар реестрини бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар харидор ўн банк куни мобайнида биржа шартномасига мувофиқ маблағлар тўлиқ ҳажмда ўтказилишини таъминламаса, ҲККП, кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин сотувчига ва Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг тегишли бўлинмасига битишув бекор қилиниши тўғрисида дарҳол маълум қилади ва Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг воситачилик ҳақини чегириб ташлаган ҳолда харидор томонидан қўйилган закалат миқдорида шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун жарима сифатида маблағларни харидорнинг шахсий ҳисоб рақамидан ваколатли банкдаги сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан яна савдога қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. ҲККП томонидан харидорнинг шахсий ҳисоб рақамига маблағ тушганлиги тўғрисидаги ҳақи тўланган битишувлар реестри сотувчига берилиши сотувчи томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда терминалда маҳсулотни харидорга бериш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харидор томонидан ўз мажбуриятларининг бажарилиши ҳолати ҲККП томонидан тасдиқланмасдан сотувчи томонидан маҳсулотни қабул қилиш-топшириш амалга оширилган тақдирда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси рўйхатдан ўтказилган биржа шартномаси бўйича харидор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Сотувчи маҳсулот суммаси тўлангандан кейин FCA-пахта терминали шартларида маҳсулотни харидорга етказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терминалда маҳсулот берилгандан кейин сотувчи ва харидор Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан рўйхатдан ўтказилган биржа шартномаси бўйича Маҳсулотни қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харидор томонидан имзоланган ва унинг муҳри билан тасдиқланган Маҳсулотни қабул қилиш-топшириш далолатномасининг бир асл нусхаси сотувчи томонидан тақдим этилиши ҲККПнинг маблағларни харидорнинг шахсий ҳисоб рақамидан ваколатли банкдаги сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш ва битишувнинг ёпилиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲККП томонидан маблағларни ўтказиш кўрсатиб ўтилган далолатнома олинган пайтдан бошлаб икки банк кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Маҳсулотни қабул қилиш-харидорга топшириш (юклаб жўнатиш) биржа шартномаларида назарда тутилган ҳажмларга ва муддатларга мувофиқ терминаллардан сотувчининг нарядлари бўйича амалга оширилади. Пахта толасини юклаб жўнатишга наряд Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҲККП томонидан мазкур Низомнинг 31-бандига мувофиқ шахсий ҳисоб рақамидан кўчирма тақдим этилгандан кейин берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот сертификацияси, терминалнинг сақлаш, юклаб жўнатиш, Қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги далолатнома имзолангунга қадар бажарилган хизматлари билан боғлиқ бошқа харажатлар сотувчи томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терминалнинг сақлаш, транспорт агентига юклашда кўмаклашиш, юклаб жўнатиш ва Қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги далолатнома имзолангандан кейин бажариладиган бошқа хизматлари билан боғлиқ харажатларга харидор томонидан ҳақ тўланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомда назарда тутилган пул маблағларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни сотувчининг банкида сотувчи, харидорнинг банкида харидор тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотувчи томонидан маҳсулот етказиб берилмаганда, тўлиқ етказиб берилмаганда ёки етказиб бериш муддатлари бузилганда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҲККП шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг воситачилик ҳақини чегириб ташлаган ҳолда, сотувчи томонидан қўйилган закалат миқдорида жарима сифатида маблағларни сотувчининг шахсий ҳисоб рақамидан ваколатли банкдаги харидорнинг ҳисоб рақамига ўтказади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 513-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Очиқ биржа савдоларида маҳсулотни сотишдан тушган тушум, шунингдек сотувчи ихтиёрига тушган АҚШ долларидаги жарима суммаси белгиланган муддатларда 100 фоиз Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига сотилиши керак, тушум маблағларининг сўмдаги эквивалентидан эса белгиланган тартибда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Харидор ва сотувчи ўртасида тузилган шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси аъзолари, биржа савдолари қатнашчилари ва уларнинг мижозлари ўртасида биржа савдоси қоидаларида назарда тутилган масалалар бўйича пайдо бўладиган низолар суд томонидан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ахборот билан таъминлаш ва мазкур Низом бажарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ўтказилган очиқ биржа савдолари натижалари бўйича Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг котировка қилиш комиссияси Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида сотилган маҳсулот нархларининг биржа котировкаларини белгилайди. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ҳар ҳафтада уларни оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғидаги саҳифаларда эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, сотувчилар ва терминаллар ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси — очиқ биржа савдоларига қўйилган ва сотилган маҳсулот ҳажми тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчилар — қабул қилиш-топшириш далолатномалари бўйича очиқ биржа савдоларида сотиб олинган маҳсулотнинг харидорга берилган ҳақиқий ҳажмлари тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ савдо биржаларида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали сотиладиган пахта толаси учун республика корхоналари, хорижий харидорлар ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ўртасида ҳисоб-китоб қилиш схемаси
(2а-илова номланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан пахта толасини республика корхоналарига, хорижий харидорларга биржа савдолари ўтказиш воситасида сотиш бўйича биргаликдаги фаолият тўғрисида шартнома тузадилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ҳар бир савдодан олдин «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига биржа савдоларига қўйиш учун тегишли типлар, навлар, класслар (Ўзбекистон «Сифат» марказининг Мувофиқлик сертификати билан ёки Инспекция далолатномаси билан тасдиқланган) ҳамда пахта толаси ҳажми тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси биржа савдоларини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали ахборот эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Биржа савдоларида қатнашган сотувчи ва харидор Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги (ҲККП) ўз шахсий ҳисоб рақамига кафолат сифатида тегишли равишда савдога қўйиладиган ва харид қилиш мўлжалланаётган маҳсулот суммасининг 2 фоизи миқдорида закалатни мажбурий тартибда депонентга қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Харидорнинг брокери ва сотувчининг брокери тузилган биржа битишувлари асосида биржа савдолари якунлари бўйича баённомага мувофиқ пахта толасининг олди-сотди шартномасини тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Харидор маблағларни олди-сотди тўғрисидаги шартнома бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҲККПдаги ўз шахсий ҳисоб рақамига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҲККП тўланган битишувлар реестрини сотувчига юборади, бу пахта толасини қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади. Қабул қилиш-топшириш (юклаб жўнатиш) далолатномаси имзолангандан кейин Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҲККП маблағларни сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси юклаб жўнатилган пахта толаси ҳажмига мувофиқ маблағларни пахта тозалаш заводларининг депозит ҳисоб рақамларига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Пахта тозалаш заводлари пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларига (омборларига) юклаб жўнатади. Пахта толасининг контрактдаги ҳажми «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг нарядлари бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномаси рамийлаштирилган ҳолда ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларидан (омборлардан) пахта толасининг республика корхоналарига, хорижий харидорларга берилади (юклаб жўнатилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъулиятли сақлашдаги пахта толаси ҳажмининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг ёзма розилигисиз қайта расмийлаштирилишига ва терминаллар томонидан юклаб жўнатилишига йўл қўйилмайди.
(8-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сон қарорига 4-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.03 Сертификатлаштириш фаолиятига талаблар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.04 Мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сертификатлаш ва тортиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом пахта толасини экспортга ва пахта толасини қайта ишловчи республика корхоналарига (кейинги ўринларда — республика корхоналари) етказиб беришда буюртмачилар буюртманомалари бўйича «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази томонидан пахта тозалаш заводларида пахта толаси сифатини пахта тойи бўйича баҳолаш, уни сертификатлаш ҳамда пахта тозалаш заводларида пахта тойи массасини тарозида тортиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Пахта толаси «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорига асосан мажбурий сертификатланади. Пахта тойи бўйича синаган ҳолда сертификатлаш ва пахта тойи массасини тарозида тортиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 июлдаги 420-ф-сон фармойишига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи — экспортга ва республика корхоналарига етказиб беришда — ташқи савдо компаниялари ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидор — пахта толасини харид қилувчи хорижий харидорлар, республика корхоналари;
(3-банднинг иккинчи—тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги ПҚ-815-сонли қарорига мувофиқ иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 58-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчи — «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари — Ўзбекистон Республикаси пахта тозалаш заводлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро этувчи — «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Оʼz DSt 604:2001 «Пахта толаси. Техник шартлар» стандарти талабларига мувофиқлигини сертификатлаш бўйича хизматларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унинг кўрсатилган аккредитация соҳасига мувофиқ ижро этувчи амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ижро этувчи қуйидаги ишларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— пахта тозалаш заводларидаги ҳар бир пахта тойидан унинг прессдан чиқишида намуна олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— олинган намуналарни идентификациялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— намуналарни синаб кўриш учун ҳудудий лабораторияга етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— намуналарни синаб кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— терминалга (омборга) етказиб бериладиган сифати (типи, нави) бўйича бир турдаги пахта толаси туркумига Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш, уни етказиб берувчига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— етказиб берувчи билан биргаликда туркумидан пахта тойини тарозида тортиш, Пахта тойи бўйича тортиш далолатномасини расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— пахта терминалидаги (омборидаги) пахта толасининг сифати ва пахта тойи массаси бўйича харидор ва буюртмачи вакиллари билан келишмовчиликларни ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Пахта толасини сертификатлаш ва пахта тойини тарозида тортиш бўйича хизматлар ҳақи ижро этувчи билан икки томонлама шартномалар асосида Мувофиқлик сертификати (Инспекция далолатномаси) ва Пахта тойи бўйича тортиш далолатномасини бериш факти бўйича ижро этувчи томонидан қўйилган бажарилган ишлар далолатномаси ҳамда ҳисоб-китоб асосида терминалга сифати ва миқдори бўйича қабул қилиш далолатномаларининг расмийлаштирилишига мувофиқ, буюртмачи томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сертификатлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган нархлар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толаси тойини тарозида тортиш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган нархлар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Тойдаги пахта толасидан намуна олиш, уларни идентификациялаш ҳамда минтақавий лабораторияга етказиб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Пахта тозалаш заводида пахта толасини пресслаш жараёнида тойларнинг қавариқ томонида пресс плитасида ўрнатилган махсус пичоқ билан кесиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ижро этувчи вакили тойнинг кесилган қисмидан намуналар олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Намуналар Оʼz DSt 614:1994 «Пахта толаси. Намуналар олиш усуллари» стандартига мувофиқ олинади. Ҳар бир намунага минтақа коди, пахта тозалаш заводи коди, пахта тозалаш заводидаги кетма-кет қўйилган тартиб рақамидан иборат бўлган тойлар тартиб рақами штрих кодли ёрлиғининг йиртма купони солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олинган намуналарни ижро этувчи полиэтилен қопчага жойлаштиради, ёхуд қоғозга ёки плёнкага ўрайди, сўнгра ижро этувчининг минтақавий лабораториясига жўнатиш учун ўралган намуналарни қопга эҳтиёткорлик билан зич қилиб жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташиш жараёнида намуналар бир-бири билан аралашиб кетмаслиги учун қоп зич қилиб ўралиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қопга пахта толаси намунаси олинган завод тартиб рақами, пахта толаси ишлаб чиқарилган пахта хом ашёси туркуми тартиб рақами, пахта хом ашёсининг саноат ва селекция нави ҳамда класси, пахта толаси туркуми, той тартиб рақамлари, намуна олинган сана, имзолаган ижро этувчи вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ёрлиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этувчига пахта толаси ишлаб чиқарилган пахта хом ашёси туркуми тартиб рақами, пахта хом ашёсининг саноат ва селекция нави ҳамда класси тўғрисидаги маълумотларни етказиб берувчи тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этувчи вакили томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилган намуналар олиш далолатномасини ижро этувчининг вакиллари имзолайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ижро этувчи олинган намуналарни минтақавий лабораторияга синаб кўриш учун етказиб беради. Минтақавий лабораторияга намуналар жойлаштирилган қопларни жўнатгунга қадар улар пахта тозалаш заводида муҳрланган хонада сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Пахта толаси намуналари синовлардан кейин ижро этувчининг лабораторияларида харидор томонидан сўнгги туркумлар қабул қилинган ва уни юклаб жўнатган вақтга қадар, бироқ Мувофиқлик сертификати амал қилган вақтгача сақланади. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугаши билан намуналар қайтадан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Пахта тозалаш заводларида пахта толаси тойи массасини тортиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Пахта толасининг ҳар бир тойини тортишни пахта тозалаш заводининг пресслаш цехида етказиб берувчининг тарозисида ижро этувчи ва етказиб берувчи вакиллари амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Той бўйича тортиш натижаларига кўра, ижро этувчи ва етказиб берувчининг асл муҳри билан тасдиқланадиган ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Той бўйича тортиш далолатномаси расмийлаштирилади. Битта нусхаси буюртмачининг вакилига берилади. Етказиб берувчи Той бўйича тортиш далолатномасига асосан ҳисоб сертификатини расмийлаштиради. Той бўйича тортиш далолатномасининг амал қилиш муддати Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугагандан кейин тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Оʼz DSt 841 стандартига асосан етказиб берувчининг пресслаш цехида фойдаланадиган тарозисининг йўл қўйилган тортиш хатоси (саноқ шкаласининг бўлиниш баҳоси камида 0,2 кг) камида + 0,5 кг бўлиши лозим. Тортиш натижаси аниқ қилиб, вергулдан кейин биринчи белгигача ёзилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агар терминалда туркумни назорат тартибида тортиб кўришда тойнинг ўртача массаси Той бўйича тортиш далолатномасида кўрсатилган тойнинг дастлабки массасидан кўпи билан + 1,0 килограммдан ортиқ бўлмаса, Той бўйича тортиш далолатномаси маълумотлари тўғри деб ҳисобланади. Ижро этувчи ва етказиб берувчининг Той бўйича тортиш натижалари бунда ўзгартирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ижро этувчи ва етказиб берувчининг Той бўйича тортиш далолатномасида кўрсатилган маълумотлари билан тойга нисбатан терминалда тойнинг ўртача массаси бўйича + 1,0 килограммдан ортиқ тафовут аниқланганда, буюртмачи уларни хабардор қилади, сўнгра ижро этувчи вакили 3 иш кунида харидор ёки буюртмачи вакиллари билан биргаликда қайта тортиб кўриш учун келиши лозим. Бунда етказиб берувчи вакили қайта тортиб кўришда иштирок этиши зарур. Қайта тортиб кўриш далолатномаси асосида етказиб берувчи Ҳисоб-китоб-сертификатига ўзгартиришлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Массаси бўйича тафовут тасдиқланган тақдирда, ижро этувчи ўз ҳисобидан қайта тортиб кўришни амалга оширади. Етказиб берувчи ва буюртмачи пахта толасининг 100 фоизли низоли ҳажмини қайта тортиш асосида тузилган ижро этувчи далолатномалари асосида ҳақиқий массасини ҳисобга олган ҳолда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Массаси бўйича тафовут тасдиқланмаган тақдирда, Кип бўйича ўлчаш далолатномаси маълумотлари ўзгармасдан қолдирилади, қўшимча харажатлар эса буюртмачининг ҳисобига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агар ижро этувчининг вакили 100 фоизли қайта тортиб кўришни амалга ошириш учун 3 кун муддатда келмаса, ижро этувчи мазкур Низомнинг VI бўлимига мувофиқ жавобгар бўлади, харидор томонидан жалб қилинган холис назорат ташкилотининг пахта толаси тойи массаси бўйича маълумотлари эса етказиб берувчи ва буюртмачи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар учун якуний маълумотлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ижро этувчи пахта тозалаш заводида ва терминалда тайёр маҳсулотнинг той массасини танлаб текшириш ҳамда талабга жавоб бермайдиган натижалар бўлганда ижро этувчи ва етказиб берувчи томонидан тузилган дастлабки Той бўйича тортиш далолатномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Пахта толасини синаб кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Пахта толасининг ҳар бир тойини синаб кўришни Оʼz DSt 604 стандартига асосан ижро этувчи мутахассислари амалга оширади. Синаб кўриш натижаларида пахта толасининг узунлиги (типи), нави ва класси, «Микронейр» кўрсаткичи аниқланади, шунингдек пахта толасининг намуналарида сифат камчиликлари ва бегона аралашмалар (уруғ, линт, ёғ, ҳид ва бошқалар) мавжудлигини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лабораторияда пахта толаси нави ҳамда классини классер баҳолашда етказиб берувчининг вакили қатнашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Пахта толаси сифатини той бўйича синаб кўриш натижалари ушбу Низомга 3-илова шакли бўйича Синаб кўриш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Синаб кўриш далолатномасида, шунингдек, пахта толасининг Оʼz DSt 604 стандарти талабларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги кўрсатилади. Номувофиқ бўлган тақдирда Синаб кўриш далолатномасида мазкур Низомга 4-илова бўйича пахта толаси сифатининг камчиликлар кодлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синаб кўриш далолатномасини линия супервайзери, классификатор имзолайди ҳамда минтақавий лаборатория бошлиғи тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синаб кўриш далолатномасининг битта нусхасини ижро этувчи етказиб берувчи вакилига беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Синаб кўриш далолатномасида келтирилган той бўйича синаб кўриш натижалари асосида етказиб берувчи пахта толаси туркумининг рухсат берилган учта классигача иштироки билан унинг типи, саноат ва селекция нави бўйича бир турини бутлайди, бутланган туркумнинг брутто массасини, нетто массасини ҳамда кондицион массасини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий лаборатория бутланган туркум учун ушбу Низомга 5-илова шакли бўйича Синаб кўриш протоколини расмийлаштиради. Синаб кўриш протоколини ижро этувчининг вакиллари имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий лабораториядаги ижро этувчининг ваколатли вакили Синаб кўриш протоколи асосида пахта толасининг синаб кўрилган туркумига унинг иккита нусха-дубликати билан Мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради, уни рўйхатдан ўтказади ҳамда минтақавий лаборатория (хизмат кўрсатиш белгиси) муҳри билан тасдиқлайди. Асл нусхаси етказиб берувчининг вакилига берилади. Нусха-дубликатнинг биттаси буюртмачига юборилади, иккинчиси эса минтақавий лабораторияда қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификат рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб кучга киради. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати Оʼz DSt 841:1997 стандарти бўйича пахта толасини ташиш ва сақлаш шартларига риоя қилинганда 6 ойга белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мувофиқлик сертификати ҳар бир туркумига алоҳида-алоҳида берилади, бунда пахта толаси туркумнинг сифати ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 7-иловага асосан Мувофиқлик сертификатига иловада келтирилади. Буюртмачи билан келишувга кўра Мувофиқлик сертификати бир нечта туркумлари учун берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Пахта толасини терминалга юклаб жўнатиш вақтида етказиб берувчи юклаб жўнатиш ҳужжатларига Мувофиқлик сертификатининг асл нусхасини ҳамда унга иловани солиб қўйиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Пахта толасининг бир нечта (бироқ учтадан кўп бўлмаган) класслари мавжуд бўлган туркумига Мувофиқлик сертификатлари (нусхаси) ҳар бир классга алоҳида-алоҳида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— пахта толаси намуналарида уруғ, линт, пахтани дастлабки қайта ишлаш чиқиндилари, чириганлик ҳиди ёки тола нави ва классини классер баҳолаш амалга ошириладиган пахта толасининг расмий намуналарида бўлиши мумкин бўлмаган бошқа аралашмалар мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— пахта толаси саноат навига тегишли бўлган «Ифлос» класси чегарасидан ортиқча ифлосланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тола ранги ёки унинг ташқи кўриниши пахта толасининг эталон намунасига мувофиқ бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўрта ва узун толали пахта толаси аралаш бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— турли саноат навлари тойлари мавжуд туркумга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тойлар зарур даражада тамғаланмаганда, уларни ўраш бузилганда, ифлос бўлганда, тойнинг сирти сув таъсирида зарарланганда, шунингдек пахта толаси туркумига ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Оʼz DSt 604 стандарти талабларига жавоб бермайдиган, ушбу ҳужжатнинг 25-бандида санаб ўтилган белгилар бўйича Мувофиқлик сертификати бериб бўлмайдиган пахта толаси аниқланган тақдирда ижро этувчи мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада Номувофиқлик тўғрисидаги билдиришномани расмийлаштиради. Билдиришномани ижро этувчи вакиллари имзолайди, минтақавий лаборатория муҳри (Хизмат кўрсатиш белгиси) билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Билдиришноманинг бир нусхаси пахта тозалаш заводи вакилига берилади, иккинчи нусхаси минтақавий лабораторияда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий лаборатория Оʼz DSt 604 стандарти талабларига жавоб бермайдиган пахта толаси бўйича ахборотларни тизимлаштиради ва умумлаштиради ҳамда маълумотларни Тошкент шаҳридаги «Сифат» марказининг Сертификатлаш бошқармасига ва «Ўзпахтасаноат» уюшмасига беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Оʼz DSt 604 стандарти талабларига жавоб бермайдиган пахта толаси ҳар бир туркумини синаш натижалари мазкур Низомга 9-иловада келтирилган шакл бўйича Пахта толасининг инспекция далолатномаси билан расмийлаштирилади, уни ижро этувчининг вакиллари имзолайди, минтақавий лаборатория бошлиғи тасдиқлайди ва унга ижро этувчининг минтақавий лабораториясининг ҳақиқий муҳри (Хизмат кўрсатиш белгиси) қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция далолатномаси Мувофиқлик сертификати ўрнига пахта толасининг сифати тўғрисидаги ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оʼz DSt 604 стандарти талабларига жавоб бермайдиган пахта толасига берилган Инспекция далолатномалари ижро этувчи томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ва рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ўтказилган инспекция натижаларига кўра харидор томонидан терминалда Сифат ва миқдор бўйича қабул қилиш далолатномаси имзоланади. Харидорлар томонидан имзоланган Сифат ва миқдор бўйича қабул қилиш далолатномалар нусхалари буюртмачилар томонидан ҳар куни ижро этувчининг минтақавий лабораториясига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Етказиб берувчи ёки харидор пахта толасини сертификатлаш натижаларига рози бўлмаган тақдирда уларнинг апелляциялари «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда РД Уз51-026-94 «НСС Уз. Апелляцияларни кўриб чиқиш тартиби»га мувофиқ кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ижро этувчининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ижро этувчи ўзи синаб кўрган пахта толаси туркуми ҳажмининг нави, класси, узунлиги ва микронейрини (той ичидаги бракдан ташқари) аниқлаш бўйича хизматлар кўрсатишда шартнома мажбуриятларининг зарур даражада бажарилиши учун қуйидаги моддалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— пахта толасини сақлаш, етказиб бериш ва терминалдан пахта тозалаш заводига қайтариш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ республика хўжалик судларида рекламациялар ва даъволарни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлар бўйича мулкий жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Харидорнинг терминалда той массасининг амалдаги фарқи +1,0 килограммдан ортиқлиги тўғрисидаги даъвоси тасдиқланган тақдирда ижро этувчи буюртмачига унинг тойларни қайта тортиб кўриш ва нормативдан ортиқ сақлаш хизматларига ҳақ тўлаш (тойлар массасидаги фарқ қийматидан ташқари) харажатларини тўлайди, шунингдек айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этувчи Ўзбекистон Республикаси терминалларида қайта тортиб кўришда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хато кўрсатиши йўл қўйиладиган нормадан +0,5 килограммдан ортиқ бўлган тарозилардан фойдаланганлигини ёки масса вергулдан кейинги биринчи ўнлик рақам ҳисобга олинмасдан бутун рақамгача яхлитланган ҳолда ёзилганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарозилар ваколатли органлар томонидан текширилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга эмаслигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оʼz DSt 841 стандарти талаблари бузилган ҳолда ташилган ва сақланган тойлар тортилганлигини исботласа тойларнинг массаси бўйича даъволар қондирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Харидорнинг сертификатлаш ва тортиб кўриш натижаларига нисбатан даъволари тасдиқланмаган тақдирда даъволарни кўриб чиқиш билан боғлиқ барча харажатларни буюртмачи тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Харажатларни қоплаш бўйича буюртмачи ва ижро этувчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Буюртмачининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Буюртмачи белгиланган тартибда расмийлаштирилган Мувофиқлик сертификати (Инспекция далолатномаси), Тойлар бўйича тортиш далолатномаси ҳамда Терминалда сифат ва миқдор бўйича қабул қилиш далолатномаси мавжуд бўлмаганда терминаллардан пахта толасини юклаб жўнатишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Буюртмачи харидорлар билан тузиладиган контрактларда пахта толасини фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги терминалларда сифат ва миқдор бўйича қабул қилишни назарда тутади, бунда харидор вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган пахта толаси туркумлари сифати ва массаси (той ичидаги брак бундан мустасно) бўйича даъво қилишга ҳақли эмаслиги шарти кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Республика ҳудудидан ташқарида пахта толасининг тойлар ичидаги браки бўйича низоли масалаларни кўриб чиқиш зарурияти пайдо бўлган ҳолларда буюртмачи етказиб берувчининг мутахассисларига виза олишда кўмаклашиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Буюртмачи ижро этувчига терминалларда доимий ваколатхона учун бино бериши шарт. Пахта толасини экспорт қилиш билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ва тезда ҳал қилиш мақсадида буюртмачи ижро этувчининг терминаллардаги вакилларига терминалларга келиб тушаётган, харидорлар томонидан қабул қилинаётган ва юклаб жўнатилаётган пахта толаси туркумлари тўғрисида ахборот бериши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Буюртмачи ижро этувчи ва етказиб берувчи томонидан тортилган тойлар массасини қайта текшириш учун жалб қилинаётган инспекция компанияларидан улар қўллаётган тарозиларнинг хато кўрсатиши тўғрисидаги маълумотларни ва ваколатли орган томонидан тарозилар текширилганлиги ҳақидаги гувоҳномани талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Етказиб берувчининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Етказиб берувчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— пресслаш цехида пахта толаси тойларини тортиш учун Оʼz DSt 841:1997 стандарти талабларига мувофиқ бўлган тарозиларни ўрнатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— терминаллар (омборлар)га ифлосланмаган, ҳиди ва намлиги юқори бўлмаган, вагон нормасидаги типи ва нави бўйича бир турдаги туркумлар етказиб берилишини таъминлаш юзасидан барча чора-тадбирларни кўриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— намуна олиш жойларида пичоқ билан кесилган тойларни ўраш воситаларининг тикланишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— пахта тозалаш заводлари прессларида пичоқларнинг нормал ҳолатини ва уларнинг ўз вақтида алмаштирилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ижро этувчини пахта тозалаш заводларида пахта толаси намуналарини сақлаш ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун бино билан таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— пахта толаси тойларининг Оʼz DSt 841 стандартига мувофиқ ўраб-жойланишини, маркировка қилинишини ва ташилишини таъминлаши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Етказиб берувчи белгиланган тартибда расмийлаштирилган Мувофиқлик сертификати (Инспекция далолатномаси) ва Тойлар бўйича тортиш далолатномаси мавжуд бўлмаганда пахта толасини терминалга юклаб жўнатишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Тойлар ичида брак аниқланган ҳолларда етказиб берувчи ушбу ҳажмларни сотиш ва қайтариш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар бўйича мулкий жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Харидорнинг туркумдаги ҳар бир тойнинг ўртача массасидаги фарқ +1,0 килограммдан ортиқлиги тўғрисидаги даъвоси тасдиқланган ҳолларда етказиб берувчи ва буюртмачи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар пахта толаси туркумнинг ҳақиқий массаси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сертификатлаш ва тортиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуналар олиш далолатномаси шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта хом ашёси туркумидага тойлар сони __________
Штрих-код тартиб рақами: Тойнинг тартиб рақами:
________дан ________гача
________дан ________гача
________дан ________гача
________дан ________гача
________дан ________гача
________дан ________гача
Олинган намуналар сони ___________
Олинган намуналар массаси, ______ кг
Ўраш, белги қўйиш ва бузилган ҳолатлар билан тайёрланган тойларнинг тартиб рақами _____________________________ ___________________________________________________________________________________________________
Ф.И.О. __________________________
Имзо__________________
Пахта тозалаш заводидаги «Сифат» маркази гуруҳ бошлиғи
Ф.И.О. __________________________
Имзо __________________
«Сифат» марказининг танловчи-тарозибони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сертификатлаш ва тортиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сифат» марказининг ______________ минтақавий лабораторияси _____-сон Той бўйича тортиб кўриш далолатномаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сертификатлаш ва тортиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасининг Оʼz DSt 604 талабларига номувофиқлиги тўғрисидаги хабарнома шакли ________________________________________________________________________________________ «Сифат» маркази лабораториясининг номи Пахта толасининг Оʼz DSt 604 стандарти талабларига номувофиқлиги тўғрисидаги – сон БИЛДИРИШНОМА
200___ йил «____» _________________
Биз, қуйида имзо чекувчилар — «Сифат» маркази вакиллари, Сизга хабар қиламизки, -______ сон туркум бўйича ______________
__________________________________________________________________________________________ пахта тозалаш заводининг номи ва коди
пахта тозалаш заводида олинган пахта толаси намуналарини кўриб чиқишда уларнинг Оʼz DSt 604 талабларига қуйидаги кўрсаткичлар бўйича номувофиқ деб ҳисобладик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз кучини йўқотган қонун ҳужжатлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга пахта толасини сотиш механизми тўғрисида» 2003 йил 16 октябрдаги 447-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й, 10-сон, 98-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2003 йил 18 октябрдаги 450-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»2004 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 90-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 37 ва 66-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 19 октябрдаги 232-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 56-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 19 октябрдаги 232-сон қарори)» 2005 йил 29 декабрдаги 283-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 67-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-330-сон қарорининг 7-банди, 11-бандининг биринчи хатбоши ҳамда қарорга 5 ва 6-иловалар.