31.10.1995 йилдаги 421-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида 3-иловага* мувофиқ ходимлар сони ва аппарат тузилмасига эга бўлган юридик шахс ҳуқуқидаги Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлиги ташкил этилсин.
7. Элита-уруғчилик хўжаликларининг уларнинг негизида 4-иловага мувофиқ уруғчилик корпорациялари ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 759-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон)
14. 1996 йил ҳосилидан бошлаб 4-иловада кўрсатиб ўтилган уруғчилик корпорациялари хўжаликлари пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотларини давлат эҳтиёжлари учун етказиб беришдан озод қилинсин. Хўжаликлар пахта толасини эркин нархларда сотишдан олган даромадлар фақат пахта лойиҳасини амалга оширишга ва кейинчалик заём маблағларини тўлашга йўналтирилсин.