ИЛОВА
Т/р | Маълумот тури | Ҳақ миқдори |
1. Базавий фазовий маълумотларни жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш | ||
1. | Нуқтали кўринишдаги тематик қатламларда шакллантирилган фазовий маълумотлар | Туман кесимида 1 қатлам бўйича маълумот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,2 баравари |
2. | Чизиқли кўринишдаги тематик қатламларда шакллантирилган фазовий маълумотлар | Туман кесимида 1 қатлам бўйича маълумот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,3 баравари |
3. | Майдонли кўринишдаги тематик қатламларда шакллантирилган фазовий маълумотлар | Туман кесимида 1 қатлам бўйича маълумот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари |
4. | Бир пиксели 30 сантиметргача бўлган мавжуд аэросуратлар | 1 стереопара учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,03 баравари |
5. | Аэрокосмик суратлар ёрдамида яратилган, бир пиксели 30 сантиметргача бўлган мавжуд ортофотопланлар | 1 номенклатура варақ ортофотоплан учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,2 баравари |
6. | Аэрокосмик суратлар ёрдамида яратилган, бир пиксели 30 сантиметрдан 1 метргача бўлган мавжуд ортофотопланлар | 1 номенклатура варақ ортофотоплан учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 баравари |
7. | Аэрокосмик суратлар ёрдамида яратилган, бир пиксели 1 метрдан катта бўлган мавжуд ортофотопланлар | 1 номенклатура варақ ортофотоплан учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 баравари |
8. | Маъмурий ҳудудий бирликлар чегарасига оид фазовий маълумотлар | Республика кесимида 1 қатлам бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,02 баравари |
9. | Маҳалла фуқаролар йиғинларининг чегарасига оид фазовий маълумотлар | Туман кесимида 1 қатлам бўйича маълумот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,01 баравари |
2. Соҳага оид фазовий маълумотларни жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш | ||
1. | Нуқтали кўринишдаги тематик қатламларда шакллантирилган фазовий маълумотлар | 1 — 750 тагача бўлган объект тўғрисидаги маълумот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,3 баравари; 751 ва ундан кўп бўлган ҳар бир объект тўғрисидаги маълумот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,04 фоизи. |
2. | Чизиқли кўринишдаги тематик қатламларда шакллантирилган фазовий маълумотлар | 1 — 667 километргача бўлган объект тўғрисидаги маълумот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 баравари; 668 ва ундан кўп бўлган ҳар бир километр объект тўғрисидаги маълумот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,06 фоизи. |
3. | Майдонли кўринишдаги тематик қатламларда шакллантирилган фазовий маълумотлар | 1 — 1200 тагача бўлган объект тўғрисидаги маълумот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,6 баравари; 1201 ва ундан кўп бўлган ҳар бир объект тўғрисидаги маълумот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,05 фоизи. |