23.07.2021 йилдаги ЎРҚ-702-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 26 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 29 майда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади фазовий маълумотлар соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Фазовий маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фазовий маълумотлар тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотлар — фазовий объектлар тўғрисидаги, шу жумладан уларнинг жойлашган ери, шакли ва муайян шаклда ҳамда фазовий-вақт координаталари тизимларида тақдим этилган бошқа хоссалари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотларга ишлов бериш — фазовий маълумотлар ва метамаълумотларни яратиш, йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, янгилаш, визуаллаштириш, улардан фойдаланиш, уларни тақдим этиш, тарқатиш ва узатиш бўйича бир ёки бир нечта ҳаракатлар йиғиндисини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метамаълумотлар — фазовий маълумотларнинг тўпламлари, сервислари ва бошқа хусусиятларини тавсифлаш имконини берадиган, уларни идентификация қилиш, излаш, инвентаризациялаш ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг геопортали — геоахборот ресурслари тўғрисидаги метамаълумотларни сақлаб турадиган ва улардан фойдаланишни Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали таъминлайдиган фазовий маълумотларнинг интернет воситалари ва сервисларининг мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотлардан фойдаланувчи (бундан буён матнда фойдаланувчи деб юритилади) — фазовий маълумотлардан фойдаланадиган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий объектлар — жойлашган ери белгиланган фазовий-вақт координаталари тизимида аниқланиши мумкин бўлган табиий ва сунъий объектлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ушбу Қонуннинг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунийлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотларнинг аниқлиги ва ишончлилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий фазовий маълумотларнинг очиқлиги ва улардан фойдалана олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотлар ва метамаълумотларнинг ҳимояланганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Қонунийлик принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Фазовий маълумотларнинг аниқлиги ва ишончлилиги принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотларнинг аниқлиги ва ишончлилиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат геодезия, нивелир ва гравиметрия тармоқларини ишлаш ҳолатида сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат топографик хариталарини картографик мониторинг қилиш ва узлуксиз янгилаб бориш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солинган координаталар тизимларидан ва мавжуд базавий фазовий маълумотлардан давлат ахборот ресурсларини ҳамда янги базавий фазовий маълумотларни яратишда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий ва соҳага оид фазовий маълумотлар ҳамда метамаълумотларнинг доимий мониторинги, илмий-техник экспертизаси ва назоратини амалга ошириш ҳисобидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Базавий фазовий маълумотларнинг очиқлиги ва улардан фойдалана олиш принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Базавий фазовий маълумотларнинг очиқлиги ва улардан фойдалана олиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий фазовий маълумотлар таркибида давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни, шунингдек фойдаланилиши қонунчиликка мувофиқ чекланган бошқа ахборотни ташкил этадиган маълумотларнинг мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчиларга базавий фазовий маълумотлардан эркин фойдаланиш, шу жумладан умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоқлари, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали фойдаланиш имкониятини бериш ҳисобидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Фазовий маълумотлар ва метамаълумотларнинг ҳимояланганлиги принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар ва метамаълумотларга ишлов бериш уларнинг ҳимояланганлиги юзасидан қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар ва метамаълумотларни ҳимоя қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдидларнинг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланадиган ҳолларда ушбу маълумотларнинг махфийлигини сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларнинг бузилиши ва сохталаштирилишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Фазовий маълумотлар соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Фазовий маълумотлар соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотлар соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, шунингдек фазовий маълумотларга ишлов беришни амалга оширадиган шахсларнинг фазовий маълумотлар соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий фазовий маълумотларнинг, улар метамаълумотларининг барча манфаатдор субъектлар учун очиқлигини ва улардан фойдалана олишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фазовий маълумотлар соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

фазовий маълумотлар соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотлар соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини юритиш тартибини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий фойдаланиш учун очиқ бўлган фазовий маълумотлар рўйхатларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги низомни ва унинг таркибини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Фазовий маълумотлар соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр агентлиги фазовий маълумотлар соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади).
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи:

фазовий маълумотлар соҳасидаги ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади;

фазовий маълумотлар соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, шунингдек фазовий маълумотларга ишлов беришни амалга оширадиган шахсларнинг фазовий маълумотлар ҳамда Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
(11-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотлар соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ ишларнинг бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий фазовий маълумотларга ишлов беришни, Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг геопорталини яратишга ва унинг фаолият кўрсатишига доир ишларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва тажриба-технологик ишларни бажаради, фазовий маълумотлар соҳасида техник ва дастурий воситалар яратилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотларга ишлов бериш жараёнлари устидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотлар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг фазовий маълумотлар соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотлар соҳасидаги ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотлар соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

махсус ваколатли давлат органи, шунингдек бошқа давлат органлари ва фазовий маълумотларга ишлов беришни амалга оширадиган шахслар билан ҳамкорликда қонунчиликка мувофиқ миллий хавфсизликни ҳамда давлат мудофаасини таъминлаш мақсадида фазовий маълумотларни яратишни, Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг техник ва дастурий воситаларини ишлаб чиқишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ ишларда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Давлат органларининг фазовий маълумотлар соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари, шу жумладан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
(13-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотлар соҳасидаги ягона давлат сиёсатини шакллантиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва киритишда иштирок этади ҳамда унинг амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотлар соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ ишларда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органи билан ҳамкорликда тегишли тармоқ учун соҳага оид фазовий маълумотлар ишлаб чиқилишини ҳамда тармоққа оид геоахборот ресурсларини ишлаб чиқишга ва Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг геопорталларини яратиш ҳамда сақлаб туришга доир ишларнинг бажарилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий фазовий маълумотларнинг ва метамаълумотларнинг махсус ваколатли давлат органига тақдим этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳага оид очиқ фазовий маълумотлардан фойдаланилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли тармоқ ёки ҳудуд учун соҳага оид фазовий маълумотларга ишлов берилишини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг таърифи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси деганда ташкилий тузилмани, илмий-техника сиёсатини, техник ва дастурий воситаларни, базавий ва соҳага оид фазовий маълумотларни, метамаълумотларни ҳамда метамаълумотлар базаларини, фазовий маълумотлар сервисларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши мумкин бўлган фазовий маълумотларни ишлаб чиқиш, янгилаш, уларга ишлов бериш ва интеграциялаш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ўз ичига оладиган тизим тушунилади.
(14-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-800-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон — 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини юритиш тартиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг фазовий маълумотларига ва метамаълумотларига ишлов бериш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органининг фазовий маълумотлар соҳасидаги фаолияти тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотларга ишлов беришни амалга оширадиган шахсларнинг махсус ваколатли давлат органи билан ҳамкорлик қилиш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлов берилиши тегишли давлат органлари ҳамда фазовий маълумотларга ишлов беришни амалга оширадиган шахслар томонидан ташкил этиладиган базавий ва соҳага оид фазовий маълумотлар турларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси фазовий маълумотларининг, метамаълумотларининг, техник ва дастурий воситаларининг операциявий жиҳатдан мослигини таъминловчи талабларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантиришга доир ишларнинг ҳолати ҳақидаги ҳар йилги ҳисоботнинг тузилишини, мазмунини, уни тайёрлаш тартибини ва ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддатларини белгилайдиган қоидаларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг геопорталлари тармоғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи томонидан Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси таркибида Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг геопорталлари тармоғи яратилади ва унинг фазовий маълумотларнинг қуйидаги сервислари билан фаолият кўрсатиши таъминланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тармоқларидаги фазовий маълумотларни ва фазовий маълумотлар сервисларини аниқлашни таъминлайдиган қидирув;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотларни, геофазовий объектларнинг хусусиятлари ва метамаълумотларнинг мазмуни тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотларга ишлов бериш имкониятини ва (ёки) уларнинг кўчирма нусхаларини олишни таъминлашга доир фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотлар координаталарини бир координаталар тизимидан ёки картографик проекциядан бошқасига ўзгартиришни таъминлайдиган координаталар операциялари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг геопорталлари тармоғи Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг геопорталини ва давлат органларининг геопорталларини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг геопорталига ушбу Қонунга мувофиқ тақдим этиладиган базавий ва соҳага оид фазовий маълумотлар, метамаълумотлар жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органларининг геопорталларига давлат органлари томонидан тармоққа оид вазифаларни амалга ошириш учун яратилган соҳага оид фазовий маълумотлар ва метамаълумотлар жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантиришга доир фаолиятни мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантиришга доир фаолиятнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида махсус ваколатли давлат органи ҳузурида Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш (бундан буён матнда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб юритилади) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш юридик шахс мақомига эга бўлмаган коллегиал органдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш фазовий маълумотлар соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда маслаҳат-кенгашув вазифасини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш давлат органлари, илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Фазовий маълумотларга ишлов бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Фазовий маълумотлар соҳасидаги ишларнинг турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар соҳасидаги ишлар қуйидаги турларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотларни ва метамаълумотларни яратиш, йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, янгилаш, визуаллаштириш, улардан фойдаланиш, уларни тақдим этиш, тарқатиш ва узатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли мақсадларга мўлжалланган фазовий маълумотлар ва геоахборот тизимлари сервисларини ишлаб чиқиш ҳамда тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотларга ишлов бериш учун фойдаланиладиган техник ва дастурий воситаларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геопорталларни яратиш ва уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотларнинг ва метамаълумотларнинг сифатини илмий-техник экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотлар базаларини, метамаълумотлар базалари ва каталогларини, фазовий маълумотлар сервисларини, геоахборот тизимларини, геопорталларни, фазовий маълумотлар соҳасидаги бошқа техник ва дастурий воситаларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот, тажриба-технологик ҳамда тажриба-конструкторлик ишларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг фаолият кўрсатишини ҳамда ривожлантирилишини таъминлаш мақсадида бошқа маҳсулотни яратиш ва (ёки) бошқа ишларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотларга ишлов бериш Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш учун қабул қилинган координаталар тизимларида Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини юритиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Базавий, соҳага оид фазовий маълумотлар ва метамаълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар базавий ва соҳага оид фазовий маълумотларга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳамма фойдалана оладиган, фазовий маълумотларга ишлов бериш жараёнлари учун бирхиллаштирилган рақамли координата-фазовий асосни ташкил этадиган фазовий маълумотлар базавий фазовий маълумотлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Базавий фазовий маълумотлар қуйидаги объектлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия, нивелир ва гравиметрия тармоқларининг пунктлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегаралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрографик объектлар ва гидротехника иншоотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктлари ва уларнинг кўча-йўл тармоғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат, қишлоқ хўжалиги объектлари ва ижтимоий-маданий объектлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар ва иншоотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистрал қувурлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик коммуникациялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аэропортлар, дарё бандаргоҳлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимлик қоплами ва тупроқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларининг чегаралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва маданий мерос объектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларининг чегаралари ва зоналаштириш объектлари, шунингдек шаҳар атрофидаги зоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳофаза этиладиган зоналар ҳамда ҳудудлардан фойдаланишнинг алоҳида шартларига эга бўлган зоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктлари ҳудудидаги ва ундан ташқаридаги кўчаларнинг реестрлари ҳамда объектларнинг манзиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларнинг номлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жой рельефи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ортофотохариталар, аэро- ва космик суратлар ҳамда Ерни масофадан туриб зонд билан текширишга доир ишларнинг натижалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Базавий фазовий маълумотларда давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни, шунингдек фойдаланилиши қонунчиликка мувофиқ чекланган бошқа ахборотни ташкил этадиган маълумотлар бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Базавий фазовий маълумотлар асосида яратиладиган мавзуга оид фазовий маълумотлар соҳага оид фазовий маълумотлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Базавий ва соҳага оид фазовий маълумотларга, уларнинг таркиби ва мазмунига, уларнинг метамаълумотларига доир талаблар Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини юритиш тартибига мувофиқ ҳамда бошқа ҳужжатларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метамаълумотлар фазовий маълумотлар ҳамда фазовий маълумотлар сервисларининг таркиби, тузилмаси, сифати, ишончлилиги, ҳудудий қамрови, вазифалари, улардан фойдаланиш, фойдаланишни чеклаш шартлари, фазовий маълумотларни ишлаб чиқарувчи, уларнинг яратилиш вақти, уларни янгилаш даврийлиги тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олади ҳамда бошқа ахборотни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органларининг буюртмасига кўра яратилган фазовий маълумотлар давлат мулки ҳамда Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг таркибий қисмидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Фазовий маълумотларни ва метамаълумотларни тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар ва метамаълумотлар давлат органларига ўз ваколатларини амалга ошириши учун — беғараз асосда, бошқа фойдаланувчиларга эса — махсус ваколатли давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган миқдорлардаги ҳақ эвазига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари, фазовий маълумотларга ишлов беришни амалга оширадиган шахслар Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини юритиш тартибига мувофиқ фазовий маълумотлардан ва метамаълумотлардан фойдаланишни чеклаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Базавий фазовий маълумотлар фойдаланувчиларга Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг геопортали сервисларидан, «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашган платформасидан фойдаланган ҳолда ёхуд Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини юритиш тартибига ҳамда махсус ваколатли давлат органи билан келишувга мувофиқ узатиш йўли билан тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва фазовий маълумотларга ишлов беришни амалга оширадиган шахслар ўзлари яратган ва янгилаган базавий фазовий маълумотларни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини юритиш тартибига мувофиқ тегишли базавий фазовий маълумотларга ишлов бериш учун жавобгар бўлган давлат органлари базавий фазовий маълумотларни махсус ваколатли давлат органига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотларнинг сервисларидан фойдаланиш имкониятини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишилган форматда ва сифатда фазовий маълумотларни узатиш йўли билан тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий фазовий маълумотларни, шунингдек метамаълумотларни қабул қилиб олиш ва назорат қилиш ҳамда уларни Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг геопорталига жойлаштиришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геоахборот тизимларида, ресурслар ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган, давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ахборотни ва маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашган платформасига тақдим этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва жорий этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг техник ва технологик таъминотини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси маълумотларини сақлашни ва ҳимоя қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотлар сервислари яратилишини ва уларга хизмат кўрсатилишини таъминлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчиларнинг Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси геопорталига жойлаштирилган фазовий маълумотлар ва метамаълумотлардан фойдаланишини таъминлашни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи фазовий маълумотлар мулкдорининг ёки эгасининг розилиги билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоғоздаги фазовий маълумотларни электрон шаклга ўзгартиришни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотларга, шу жумладан базавий ва соҳага оид фазовий маълумотларга ҳамда уларнинг метамаълумотларига ишлов беришни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчиларга базавий фазовий маълумотларни ва метамаълумотларни Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини юритиш тартибига мувофиқ тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари, шунингдек фазовий маълумотларга ишлов беришни амалга оширадиган шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотларга ва метамаълумотларга ишлов берилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатларини амалга ошириш учун фазовий маълумотлардан ва метамаълумотлардан фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотларнинг ва метамаълумотларнинг қонунийлигини, аниқлиги, ишончлилиги ва ҳимояланганлигини, шунингдек базавий фазовий маълумотларнинг очиқлигини ҳамда улардан фойдалана олишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фазовий маълумотларнинг ва метамаълумотларнинг махсус ваколатли давлат органига тақдим этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фазовий маълумотлари ва метамаълумотларидан махсус ваколатли давлат органининг фойдаланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз расмий веб-сайтларига Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг геопортали орқали фазовий маълумотлардан фойдаланиш шартлари ҳақидаги ахборотни жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Фазовий маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фазовий маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 23 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-702-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 03/21/702/0696-сон; 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)