Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 5 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2202-6]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдаги 73-сон «Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 апрель,
5-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 4 апрелдаги 5-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2202, 2011 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 92-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 7 июлдаги 174-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2202-1, 2017 йил 7 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 633-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 17 октябрдаги 340-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2202-2, 2017 йил 17 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 10/17/2202-2/0133-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 31 октябрдаги 508-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2202-3, 2018 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2018 й., 10/18/2202-3/2139-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 22-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2202-4, 2021 йил 2 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 10/21/2202-4/1136-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 5 октябрдаги 21-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2202-5, 2022 йил 5 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022-й., 10/22/2202-5/0895-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2023 й., 10/23/2202-6/0195-сон)