Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.04.2023
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 2 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2202-4]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 4 апрелдаги 5-мҳ-сонли ««Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2202-6, 05.04.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2202, 2011 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 2 декабрь,
22-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 22-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси «суд видеофонография экспертизаси» деган сўзлардан кейин «, озиқ-овқатлар экспертизаси, суд электротехникавий экспертизаси, суд компьютер-техникавий экспертизаси, суд психология экспертизаси, суд автомобиль йўллар экспертизаси» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 45-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Суд экспертизаси тугатилгандан сўнг суд эксперти томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тадқиқот файли шакллантирилади ва бу тадқиқот файли суд эксперти хулосаси нусхаси билан сақланади.».
3. 1-илова мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 10/21/2202-4/1136-сон)