Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 8 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1749-4]
Ўзбекистон Республикаси «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 4 ноябрь,
59-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. ҚУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 27 октябрь,
2022-34-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 59-сон ва 27 октябрдаги 2022-34-сон қарорига
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 17 декабрдаги 108 ва 2007-63-сон «Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1749, 2007 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 530-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 15 сентябрдаги 95 ва 2008-40-сон «Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1749-1, 2008 йил 26 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 405-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 8 февралдаги 18 ва 2012-10-сон «Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1749-2, 2012 йил 6 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 10-сон, 107-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 22 февралдаги 31 ва 2018-10-сон «Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1749-3, 2018 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 9-сон, 162-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2022 й., 10/22/1749-4/1007-сон)