|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 08.11.2022
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
СОЛИҚ МАСЛАҲАТЧИСИ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ ОЛИШ УЧУН МАЛАКА ИМТИҲОНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 26 сентябрда 1749-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 4 ноябрдаги 59-сон ва Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 27 октябрдаги 2022-34-сонли ««Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1749-4, 08.11.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги «Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 55-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 12-сон, 111-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 17 декабрдаги 108, 2007-63-сонли қарори билан тасдиқланган Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (2007 йил 17 декабрь, рўйхат рақами 1749 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 50-51-сон, 530-модда) 39-банди қуйидаги таҳрирда ифодалансин:
«39. Солиқ маслаҳатчиси сертификатини олиш учун даъвогар бўлимлар бўйича камида қуйидаги миқдордаги саволларга тўғри жавоб бериши лозим:
солиқ ҳуқуқи — 5;
юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш — 9;
иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш — 7;
солиқ маслаҳати беришнинг ҳуқуқий асослари, ташкил этиш ва услуби — 3;
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи — 8;
солиқ ҳисоб-китоблари ва режалаштиришда иқтисодий таҳлил — 3.
Бунда тест натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган тўғри жавоблар миқдори имтиҳон тестларидаги мавжуд саволлар умумий миқдорининг камида 75 фоизини ташкил этиши керак».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 15 сентябрь,
95-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 15 сентябрь,
2008-40-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 405-модда)