Ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларида кўрсатилмаган солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу модданинг иккинчи қисми қоидалари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси тузилган давлатнинг солиқ резидентига нисбатан, агар солиқ резиденти ушбу халқаро шартнома қоидаларидан мазкур халқаро шартнома тузилган давлатнинг солиқ резиденти бўлмаган бошқа шахс манфаатларини кўзлаб фойдаланса, татбиқ этилмайди.
Ушбу модданинг бешинчи — ўн иккинчи қисмлари қоидалари Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасига мувофиқ тўлов манбаидан даромад олиш учун ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахсни аниқлаш учун қўлланилади.
Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари, ўзлари ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига ўзларининг барча алоҳида бўлинмалари тўғрисида ва алоҳида бўлинмаларга оид илгари хабар қилинган маълумотларидаги ўзгаришлар тўғрисида алоҳида бўлинма ташкил этилган ёки мазкур маълумотлар ўзгартирилган кундан эътиборан бир ой ичида хабар қилиши шарт.
Ушбу модданинг иккинчи қисми қоидалари мазкур моддада белгиланган хусусиятларни ва Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш масалаларига доир халқаро шартномалари қоидаларини ҳисобга олган ҳолда қўлланилади.
Агар жисмоний шахс ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ўн икки ойлик муддат тугагунга қадар солиқ органларига узоқ муддатли меҳнат шартномасини ёки ушбу модданинг иккинчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган шартлар бажарилишини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этса, ўзининг аризасига биноан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилиши мумкин.
Агар ушбу модданинг тўққизинчи қисми қоидалари жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқатан ҳам бўлиб турганлик вақтини аниқ белгилаш имконини бермаса, жисмоний шахс солиқ органига ўзининг календарь йил (йиллар) давомида ҳақиқатда бўлиб турган жойини тасдиқловчи ҳужжатларни (уларнинг кўчирма нусхаларини), шунингдек ўзининг ҳақиқатда бўлиб турган жойини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа ҳужжатларни (ёки уларнинг кўчирма нусхаларини) тақдим этади:
Агар ушбу модданинг биринчи қисми 1-бандида ва (ёки) 2-бандида белгиланган шартлар бир вақтнинг ўзида ҳам Ўзбекистон Республикасига нисбатан, ҳам бирор-бир чет давлатга нисбатан бажарилаётганлиги ҳужжатлар билан тасдиқланса, агар чет эл юридик шахсига нисбатан қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилаётган бўлса, Ўзбекистон Республикаси чет эл юридик шахси ҳақиқатда бошқарилаётган жой деб эътироф этилади:
Агар ушбу модданинг учинчи қисми 1-бандида кўрсатилган қурилиш майдонида ёки бошқа объектда турли вақт даврларида, бир ёки бир нечта ўзаро боғлиқ чет эл юридик шахси томонидан хизматлар кўрсатиш амалга оширилса, бу даврларнинг ҳар бири алоҳида олинганда ушбу модданинг учинчи қисми 1 ва 2-бандларида кўрсатилган муддатдан ёки муддатлардан ошмаса, ушбу хизматларга доир фаолият даврлари мазкур қурилиш майдонида ёки бошқа объектда фаолият амалга оширилган жами вақт даврига қўшилади.
6) доимий фаолият жойини ушбу қисмнинг 1 — 5-бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларининг исталган бирикмаси учун сақлаб туриш, башарти ушбу доимий фаолият жойининг бундай бирикмадан юзага келган жами фаолияти тайёргарлик хусусиятига ёки ёрдамчи хусусиятга эга бўлса. Бунда тайёргарлик хусусиятига ва ёрдамчи хусусиятга эга бўлган фаолият учинчи шахслар учун эмас, балки Ўзбекистон Республикаси норезидентининг ўзи учун амалга оширилиши керак.
Ушбу модданинг бешинчи қисми қоидалари тадбиркорлик фаолиятининг чет эл юридик шахси томонидан фойдаланилаётган ёки сақлаб турилган доимий жойига нисбатан, агар бу чет эл юридик шахси ёки у билан ўзаро боғлиқ бўлган шахс тадбиркорлик фаолиятини Ўзбекистон Республикасидаги ушбу жой ёки бошқа жой орқали амалга оширса ва қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилса, қўлланилмайди:
Агар ушбу модданинг ўн тўртинчи қисмида кўрсатилган бир нечта шарт бажарилса, ушбу саналарнинг нисбатан илгаригиси, бироқ ушбу модданинг ўн тўртинчи қисми 2 ва 3-бандларида кўрсатилган саналарнинг биринчисидан илгари кириб келмаган сана норезидентнинг Ўзбекистон Республикасида фаолиятни амалга ошириши бошланган сана деб эътироф этилади.
Агар чет эл юридик шахси ушбу модданинг иккинчи, учинчи ёки саккизинчи қисмларида кўрсатилган фаолиятни амалга оширадиган, рўйхатдан ўтказилган доимий муассасага эга бўлса ва ушбу доимий муассаса рўйхатдан ўтказилган жойдан фарқланувчи жойда шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни амалга оширса, бундай фаолиятни амалга ошириш ҳам мазкур фаолиятни амалга ошириш бошланган санадан эътиборан рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган доимий муассасани ташкил этишга олиб келади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жисмоний шахслар учун иштирок этиш улуши ушбу Кодекснинг 37-моддаси учинчи қисми 11-бандида кўрсатилган шахслар билан биргаликда ҳисобга олинади.
Қайси шахснинг иштирок этиш улушига нисбатан компанияда ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этилмаса, бироқ бунда бу шахс мазкур компания устидан назоратни шахсий манфаатларини ёки ушбу Кодекснинг 37-моддаси учинчи қисми 11-бандида назарда тутилган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб амалга оширса, ўша шахс ҳам чет эл компаниясининг назорат қилувчи органи деб эътироф этилади.
Агар ушбу модданинг ўн биринчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса ва агар юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмасининг муассисига (асосчисига) нисбатан бир вақтнинг ўзида қуйидаги барча шартларга риоя этилса, ушбу муассис (асосчи) мазкур тузилмани назорат қилувчи шахс деб эътироф этилмайди:
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида кўрсатилган шахс, агар у ушбу модданинг тўққизинчи қисми 1 — 3-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлардан исталганини олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган бўлса, юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти ўзини мустақил равишда ушбу модданинг биринчи ёки бешинчи қисмларида назарда тутилган асосларга кўра, чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб ёки ушбу модданинг тўққизинчи ёки ўн иккинчи қисмларида назарда тутилган асосларга кўра, юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этишга ҳақли. Бундай ҳолларда, ўзини назорат қилувчи шахс деб эътироф этган шахс ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда тегишли билдириш хати юборади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган даромадлар, башарти улар акциядорларнинг (иштирокчиларнинг) бундай даромадни тўловчи юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тўланса, дивидендлар деб эътироф этилади.
Ушбу Кодекснинг 279-моддасига мувофиқ ҳисобга туриши лозим бўлган чет эл юридик шахслари ҳисобварақ-фактураларни тақдим этмайди, сотиб олиш реестрларини, сотиш реестрларини, ҳисобга олиш журналларини ҳамда ушбу Кодекс 282-моддасида кўрсатилган хизматларни кўрсатиш қисми бўйича қабул қилинган ва берилган ҳисобварақ-фактураларни юритмайди.
Қарз шартномаси бўйича фоизларни аниқлаш мақсади учун, агар ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарз шартномаси бўйича берилган қимматли қоғозларнинг қиймати тегишли қимматли қоғозларнинг шартномани тузиш санасидаги бозор нархига тенг тарзда, бозор нархи мавжуд бўлмаган тақдирда эса, ҳисоб-китоб қилинган нархига тенг этиб қабул қилинади. Бунда қимматли қоғозларнинг бозор нархи ва ҳисоб-китоб қилинган нархи ушбу Кодекснинг Махсус қисмида белгиланган қоидаларга мувофиқ аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 129-моддаси еттинчи ва ўн учинчи қисмларига мувофиқ солиқ органида ҳисобда турган чет эл юридик шахси томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан солиқ органидан ҳужжатларни (ахборотни) олиш ҳамда ушбу Кодекснинг 282-моддасида кўрсатилган хизматларни электрон шаклда кўрсатишга тааллуқли маълумотларни солиқ органига тақдим этиш учун фойдаланилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар, уларнинг тегишли фаолият турларидан олинган даромадлари текин олинган мол-мулк тарзидаги даромадлар ҳисобга олинган ҳолда жами йиллик даромадининг камида 90 фоизини ташкил этиши шарти билан, ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи шахслар деб эътироф этилади.
Ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган барча кўрсаткичлар солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар солиқ органига тақдим этиладиган йилдан олдинги йил якунларига кўра ҳисоб-китоб қилинади.
3) ушбу Кодекс 62-моддасининг учинчи, бешинчи, еттинчи ва тўққизинчи қисмларида назарда тутилган шартлар бажарилганлигини тасдиқловчи, солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси томонидан тасдиқланган ҳужжатлар. Бундай ҳужжатлар жумласига, хусусан, ушбу Кодекс 62-моддаси еттинчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган солиқларни тўлашга доир тўлов топшириқномаларининг (солиқ органининг бу солиқлар бўйича ҳисобга олиш амалга оширилганлиги тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхалари), гуруҳ иштирокчиларидан ҳар бири учун олдинги календарь йилдаги бухгалтерия баланслари, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларнинг кўчирма нусхалари киради;
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи учун фойда солиғи ҳисобланадиган ва тўланадиган солиқ давридан олдинги йилнинг 30 октябридан кечиктирмай солиқ органига тақдим этилади.
Солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар солиқ органига тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кун ичида солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказади ёки уни рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида асослантирилган қарор қабул қилади. Ушбу моддада белгиланган муддат доирасида бартараф этиладиган қоидабузарликлар аниқланганда, солиқ органи солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчисини бу ҳақда хабардор қилиши шарт. Солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси аниқланган қоидабузарликларни ушбу моддада белгиланган муддат тугагунга қадар бартараф этишга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 62-моддасида, 63-моддасининг учинчи қисмида ҳамда ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган шартларга риоя этилган тақдирда солиқ органи солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиши шарт.
3) ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни ваколатли солиқ органига тақдим этмаслик ёхуд тўлиқ ҳажмда тақдим этмаслик ёки мазкур модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш муддатини бузиш;
4) юридик шахс мазкур Кодекснинг 62-моддасида назарда тутилган шартларга жавоб бермай қолган ҳолларда, ушбу юридик шахс солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳидан чиқиб кетганда;
Ушбу Кодекснинг 62-моддасида солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчилари учун назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлган бундай гуруҳ иштирокчиси солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш муддати мобайнида ўзининг ушбу гуруҳдаги иштирокини ихтиёрий равишда тугатишга ҳақли эмас.
3) ушбу Кодекснинг XII бўлимида назарда тутилган муддатларда фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобда турган ердаги солиқ органига тақдим этиши шарт.
2) ушбу Кодекснинг XII бўлимида белгиланган тартибда солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи бўйича солиқ ҳисобини юритиши, фойда солиғини (бўнак ва жорий тўловларни) ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши;
Ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган ҳолат мавжуд бўлганда, солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси ушбу гуруҳни тузиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказган солиқ органига унинг фаолиятини тугатиш тўғрисидаги, консолидациялашган гуруҳ иштирокчилари бўлган барча юридик шахсларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган қарорни юбориши шарт. Бундай қарор кўрсатилган солиқ органига қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай юборилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 3 — 7-бандларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси ушбу гуруҳни тузиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказган солиқ органига бундай ҳолатлар юзага келган санани кўрсатган ҳолда билдириш хати юбориши шарт. Бундай билдириш ихтиёрий шаклда тузилади ва мазкур солиқ органига тегишли ҳолат юзага келган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай юборилади.
Солиқ органи ушбу модданинг учинчи ёки тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар олинган санадан эътиборан беш кун ичида солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи фаолияти тугатилганлиги ҳақидаги ахборотни солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчилари бўлган юридик шахслар жойлашган ердаги солиқ органларига юборади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи фойда солиғи бўйича суднинг кўрсатилган қарори қонуний кучга кирган солиқ даврининг биринчи кунидан эътиборан фаолиятини тугатади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи фойда солиғи бўйича ушбу Кодекснинг 65-моддасида белгиланган шарт қайси солиқ даврида бузилган бўлса, ўша солиқ даврининг биринчи кунидан эътиборан фаолиятини тугатади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 5, 6 ёки 7-бандларида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи тегишли ҳолат юзага келган календарь йилнинг биринчи кунидан эътиборан фаолиятини тугатади.
Ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар ушбу Кодексда белгиланган тартибда ўзини мустақил равишда Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этган ҳамда фаолияти бундай эътироф этиш санасида Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса тузишга олиб келмаган чет эл юридик шахслари учун фойда солиғи бўйича биринчи солиқ даврини аниқлашга нисбатан қўлланилмайди.
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида назарда тутилган қоидалар таркибидан бир ёхуд бир нечта юридик шахслар ажралиб чиқадиган ёки унга бир ёки бир нечта юридик шахслар қўшиб олинадиган юридик шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Ушбу Кодекснинг 483-моддасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш тарзида берилган солиқ имтиёзларига эга бўлган солиқ тўловчилар мазкур солиқларни ушбу солиқлардан ҳисобланган сумманинг бир фоизи миқдорида тўлайди.
Агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олиш бухгалтерия ҳисоби маълумотларига асосланади. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоб ҳужжатларини юритиш тартиби бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланади.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг камайишига олиб келмаган бўлса, солиқ тўловчи ўзи илгари тақдим этган солиқ ҳисоботига зарур тузатишлар киритишга ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг белгиланган муддати ўтгандан кейин тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи муддат бузилган ҳолда тақдим этилган деб ҳисобланмайди.
Ушбу Кодекс 84-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда даъво қилиш муддати солиқ тўғрисидаги қонунчиликка кўра солиқ тўловчи томонидан солиқ ставкаси, тўланадиган солиқ миқдори, солиқ имтиёзи ёки солиқ чегирмаси қўлланилиши ва (ёки) солиқни тўлаш муддати ўзгариши билан боғлиқ шартларнинг амал қилиш муддатига узайтирилади.
5) мазкур Кодекс 129-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ, чет эл юридик шахси солиқ органидан ҳисобдан чиқарилганда — доимий муассасанинг мол-мулки етарли эмаслиги ва қонунчиликда белгиланган миқдор ва тартибда Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахс томонидан тўлаш имконсизлиги сабабли тўланмаган солиқ қарзи бўйича ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган мазкур солиқ қарзи шу чет эл юридик шахси ушбу Кодекс 129-моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра солиқ органида қайтадан ҳисобга қўйилганда тикланиши лозим.
Ушбу Кодекснинг 99-моддасида кўрсатилган органларнинг қарорига кўра солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодекснинг 107 — 109-моддаларига мувофиқ мол-мулк гарови, кафиллик ёки банк кафолати билан таъминланиши мумкин.
1) агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши билан боғлиқ жиноят аломатлари бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлса;
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин эмас, қабул қилинган қарор эса бекор қилиниши лозим.
1) ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 1 — 5-бандларида кўрсатилган солиқлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (бундан ушбу қисмнинг 3-бандида ва ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно). Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу Кодекснинг 17-моддасида кўрсатилган солиқларни, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни ушбу бобда назарда тутилган тартибда мол-мулкни гаровга бермаган ҳолда, кафилликсиз ёки банк кафолатисиз бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишга (бундан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, тўлов манбаида олинадиган фойда солиғи ҳамда солиқ агенти сифатида тўланадиган қўшилган қиймат солиғи мустасно) ҳам ҳақли;
2) ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 6 — 8-бандларида кўрсатилган солиқлар ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари. Бундай солиқларга нисбатан тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти икки йилгача муддатга берилиши мумкин;
32) агар манфаатдор шахс (тадбиркорлик субъекти) ушбу Кодекс 101-моддасининг биринчи қисмига биноан солиқ тўлашни кечиктириш ҳуқуқи тўғрисидаги хабарномани ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан уч ой ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтганлигининг қайд рақамини ва санасини кўрсатган ҳолда солиқ органларига юборган бўлса;
Агар солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ушбу модда иккинчи қисмининг 3, 31, 4, 5 ва 6-бандларида ва (ёки) тўртинчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра берилган бўлса, кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш даврида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг ставкадан келиб чиққан ҳолда, ушбу модда иккинчи қисмининг 32-банди бўйича солиқларни тўлаш кечиктирилган кундан эътиборан қарз суммасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдорида фоизлар ҳисобланади. Ушбу модданинг иккинчи қисми 32-бандида кўрсатилган асосларга кўра фоизлар солиқларни тўлаш кечиктириш бўйича қарз суммасига нисбатан кечиктириш даврида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Бунда, солиқларни манфаатдор шахс томонидан тўлашни кечиктиришнинг амал қилиш муддати солиқ органига хабарнома юборилган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади, кечиктирилган солиқлар суммаси эса, муддати тугаган ойидан кейинги ойидан бошлаб кечиктириш муддати тугаганидан сўнг амал қилиш муддати тугаган санадан эътиборан кечиктирилган солиқ суммаси ҳисобланган фоизлар билан бирга тенг улушларда ўн икки ой ичида тўланади.
Ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисми 1-бандида кўрсатилган асос бўйича солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги манфаатдор шахснинг аризасига қуйидагилар илова қилинади:
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқаро муҳофазаси, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши органлари томонидан тузилади.
Ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисми 2-бандида кўрсатилган асос бўйича солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги манфаатдор шахснинг аризасига бундай асос мавжудлигини ва бюджетдан (давлат мақсадли жамғармаларидан) молиялаштириш ҳисобига ушбу шахсга келиб тушмаган суммани ёки ушбу шахс томонидан бажарилган давлат буюртмасининг, давлат эҳтиёжлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эҳтиёжлари учун бажарилган ишлар ва (ёки) кўрсатилган хизматларнинг ҳақи тўланмаганлигини тасдиқловчи молия органининг ҳужжати илова қилинади.
Ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисми 3-бандида кўрсатилган асос мавжудлиги манфаатдор шахснинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ёки у ваколат берган солиқ органи томонидан аниқланади. Бундай таҳлил Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган услубиятга мувофиқ ўтказилади.
Ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисми 4-бандида кўрсатилган асос бўйича солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги манфаатдор шахснинг аризасига жисмоний шахснинг кўчар ва кўчмас мулки (бундан қонунчиликка мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк мустасно) тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади.
Ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисми 5-бандида кўрсатилган асос бўйича солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги манфаатдор шахснинг аризасига ушбу шахс томонидан тузилган, мазкур шахснинг умумий даромадларида унинг мавсумий хусусиятга эга бўлган фаолиятдан олинган даромадларининг улуши камида 50 фоизни ташкил этишини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Ушбу Кодекс 100-моддаси иккинчи қисмининг 31-бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, манфаатдор шахснинг аризасига мувофиқ солиқни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади. Бунда ушбу қисмда назарда тутилган тартибда тўланадиган солиқ суммаси охирги уч йил давомида тўланган солиқлар суммасининг эллик фоизидан ошмаслиги керак.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиши муддатидан олдин тугатилганда манфаатдор шахс тегишли қарорни олганидан кейин бир ой ичида солиқ қарзининг тўланмаган суммасини, шунингдек солиқни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан кейинги кундан бошлаб ушбу сумма тўланган кунгача бўлган ҳар бир календарь кун учун пеня тўлаши керак. Бунда солиқ қарзининг қопланмасдан қолган суммаси кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини бериш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган солиқ қарзи суммаси тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) амал қилган даврда кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳақидаги қарорга мувофиқ ҳисобланган фоизлар суммасига оширилган сумма билан ҳақиқатда тўланган суммалар ҳамда фоизлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган қоида солиқ тўловчига ўзи ортиқча тўлаган солиқ суммасини унинг солиқ қарзини қоплаш ҳисобига ҳисобга олиш тўғрисида солиқ органига ёзма ариза тақдим этишига тўсқинлик қилмайди. Бундай ариза мавжуд бўлган тақдирда солиқ органининг ортиқча тўланган солиқ суммасини солиқ қарзини узиш ҳисобига ҳисобга олиш тўғрисидаги қарори солиқ тўловчининг аризаси олинган кундан эътиборан ёки, агар биргаликда ўзаро солиштириш ўтказилган бўлса, солиқ органи солиқ тўловчи билан у тўлаган солиқларни биргаликда ўзаро солиштириш далолатномасини имзолаган кундан эътиборан ўн кун ичида қабул қилинади.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтгунга қадар солиқ органининг тегишли суммани қайтариш тўғрисидаги қарори асосида расмийлаштирилган ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтаришга доир топшириқнома солиқ органи томонидан бюджет тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ солиқ тўловчига қайтариб беришни амалга ошириш учун ғазначиликка юборилади.
Ортиқча ундирилган солиқ суммаси ушбу Кодекснинг 103-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ тўловчига унинг ёзма аризасига мувофиқ солиқ органи томонидан бундай ариза қабул қилинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, унга ҳисобланган фоизлар билан бирга қайтарилиши лозим.
Ушбу Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган тартибда расмийлаштирилган амалдаги банк кафолати берилган тақдирда, солиқ органи солиқ тўловчига ушбу бандда назарда тутилган таъминлаш чораларини алмаштиришни рад этишга ҳақли эмас.
Ушбу модданинг олтинчи ва еттинчи қисмларида кўрсатилган ҳолатлар, шу органнинг моҳияти ва мазмунига кўра солиқ қарзи ҳосил бўлган солиқ (ҳисобот) даврларига тааллуқли тегишли ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда, шундай ҳужжат қабул қилинган санадан қатъи назар, аниқланади.
Ушбу модданинг олтинчи ва еттинчи қисмлари қоидалари, агар солиқ органининг мазкур ёзма тушунтиришлари ёки асослантирилган фикри солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри ахборотга асосланган бўлса, қўлланилмайди.
4) ушбу Кодекснинг 111-моддаси учинчи қисми 4-банди асосида — солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) у маълум қилган манзилида йўқлигининг асослилиги солиқ органи томонидан эътироф этилган кундан кейин бир кундан кечиктирмай. Бундай эътироф учун солиқ тўловчининг вакили солиқ тўловчи ҳисобда турган жойдаги солиқ органига зарур тушунтиришларни шахсан тақдим этиши шарт.
Ушбу модданинг олтинчи ва еттинчи қисмларида кўрсатилган ҳолларда, фоиз ставкаси солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар ноқонуний тўхтатиб турилган, солиқ органи солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ёки солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни банкка юбориш муддатини бузган кунларда амал қилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг этиб қабул қилинади.
Агар ушбу Кодекснинг 111-моддаси биринчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш банк солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида солиқ органининг қарорини олган кундан эътиборан, то солиқ органининг ушбу тўхтатиб туришни бекор қилиш тўғрисидаги қарори олинадиган кунга қадар амал қилади.
Ушбу Кодекснинг 120-моддаси саккизинчи — ўнинчи қисмларида ва 122-моддасида назарда тутилган ҳолларда солиқ тўловчининг солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома бошқа шахсларга юборилиши мумкин. Бундай ҳолларда ушбу бобда назарда тутилган барча қоидалар мазкур шахсларга юборилган солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномаларга ҳам татбиқ этилади.
Ушбу Кодекс 116-моддасининг еттинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномалар бошқа шахсларга ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган тартибда юборилади. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома олинган санадан эътиборан кўрсатилган бошқа шахслар ушбу талабномани бажариш қисмида солиқ қарзига эга бўлган солиқ тўловчиларга тенглаштирилади.
Ушбу модда саккизинчи ва тўққизинчи қисмларининг қоидалари товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинадиган тушум ёки бошқа даромадлар ёхуд пул маблағлари ёки бошқа мулк ўзга шахсларга бир нечта операциялар орқали ўтказиб берилганлиги аниқланган ҳолларда ҳам қўлланилади.
Ушбу модданинг саккизинчи — ўнинчи қисмларида кўрсатилган ҳолларда мазкур шахслардан солиқ қарзини ундириш солиқ тўловчининг реализация қилинган товарлари (ишлари, хизматлари) учун келиб тушган тушум, бошқа даромадлари, у томонидан ўтказилган пул маблағлари, бошқа мол-мулкнинг қиймати доирасида амалга оширилади. Солиқ органи мазкур шахслар тўғрисида ўзида мавжуд бўлган ахборот асосида ва солиқ тўловчининг солиқ қарзи миқдорига боғлиқ тарзда ушбу қарзни ундиришни кўрсатилган қайси шахслардан ва қандай нисбатда ундиришни амалга оширишни мустақил равишда белгилашга ҳақли.
Солиқ органининг ушбу модда еттинчи қисмида кўрсатилган қарорни мажбурий ижро этувчи давлат органига юбориш шакли ва тартиби, шунингдек унинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Юридик ва жисмоний шахсларни ушбу Кодекснинг 128-моддасида назарда тутилган тартибда олинадиган маълумотлар асосида солиқ органларида ҳисобга олиш, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ органлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Юридик шахсни солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси сифатида ҳисобга қўйиш ушбу Кодекснинг 64-моддасига мувофиқ солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини тузиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказган солиқ органи томонидан шартнома рўйхатга олинган санадан эътиборан беш кун ичида амалга оширилади. Худди шу муддатда мазкур юридик шахсга солиқ органида солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақида билдиришнома берилади (юборилади).
Жисмоний шахсларга ушбу Кодекснинг 282-моддасида кўрсатилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматлар кўрсатувчи ва ҳисоб-китобларни бевосита мазкур жисмоний шахслар билан амалга оширадиган чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) солиқ органи томонидан ҳисобга олиш (ҳисобдан чиқариш) тўғрисидаги ариза ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Солиқ агенти деб эътироф этиладиган воситачи бўлган чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) ҳам худди шундай тартибда амалга оширилади.
Ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) тўғрисидаги ариза ушбу модданинг ўн учинчи қисмида кўрсатилган чет эл ташкилотлари томонидан солиқ органига мазкур хизматлар кўрсатиш бошланган (тугалланган) кундан эътиборан ўттиз календарь кундан кечиктирмай берилади. Ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) солиқ органи томонидан тегишли ариза ва рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланадиган бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Чет эл юридик шахси томонидан ушбу модданинг ўн учинчи қисмида кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўғрисидаги қонунчилиги талаблари бузилган тақдирда, солиқ органи бундай юридик шахсни тегишли ариза тақдим этмаган ҳолда солиқ ҳисобидан чиқаришга ҳақли.
Ушбу модда ўн учинчи — ўн олтинчи қисмларининг қоидалари мазкур хизматларни электрон шаклда кўрсатувчи ёки бундай хизматларни бевосита воситачи сифатида ўзининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси орқали кўрсатувчи чет эл юридик шахсларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Солиқ тўловчини объектлар бўйича ҳисобга қўйиш у ушбу Кодекснинг 129-моддасида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилганидан кейин, агар ушбу Кодексга мувофиқ солиқ тўловчида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга олинмаган жойдаги ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва (ёки) норуда қазилма бойликлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш мажбурияти юзага келган бўлса, амалга оширилади.
Ушбу модда бешинчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган солиқ тўловчи акцизости маҳсулотни реализация қилиш бошланган пайтдан бошлаб ўн кун ичида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси жойлашган ердаги солиқ органига акциз солиғи солиқ тўловчиси сифатида ҳисобга қўйиш учун мурожаат қилиши шарт.
Ушбу модда бешинчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган солиқ агенти алоҳида бўлинма ташкил этилган пайтдан бир ой ўтганидан кейин ўн кун ичида алоҳида бўлинма жойлашган ердаги солиқ органига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчи солиқ агенти сифатида ҳисобга қўйиш учун мурожаат қилиши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ахборотни банк томонидан маълум қилиш тартиби ва шакллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ахборот, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда чет давлат ваколатли органининг сўрови асосида ҳам солиқ органлари томонидан банкдан сўраб олиниши мумкин.
Солиқ назорати мақсадида ушбу Кодекснинг 133-моддасида кўрсатилган давлат органлари, муассасалари, ташкилотлар ва мансабдор шахслар солиқ тўловчиларни солиқ бўйича ҳисобга олиш учун зарур бўлган маълумотларни ушбу Кодексда белгиланган тартибда солиқ органларига тақдим этиши шарт.
Ушбу Кодекснинг 143-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ аудити фақат ушбу Кодекснинг 88-моддасида белгиланган даъво қилиш муддати ўтмаган охирги солиқ аудитидан кейинги даврни қамраб олиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган, солиқ текшируви ва (ёки) солиқ назоратининг бошқа тадбирлари натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ушбу Кодекснинг 165 ва 166-моддаларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
Солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг ушбу Кодекс 157-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган бузилишлари тўғрисида далолат берувчи фактлар аниқланган тақдирда, солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик фактини аниқлаган мансабдор шахси ушбу мансабдор шахс ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланиши лозим бўлган далолатномани тузади.
Ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтганидан кейин солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари фактлари қайд этилган далолатномани, шунингдек солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқади.
Ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган даромадларни аниқлаш ушбу бўлимда белгиланган усулларни қўллаган ҳолда трансферт нархни белгилаш чоғида солиқ назорати доирасида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади. Мазкур қоида солиқ тўловчининг битимнинг ҳақиқий нархи ўрнига солиқ суммасини ҳисоблаб чиқариш чоғида битимнинг бозор нархини солиқ солиш мақсадида мустақил равишда қўллаш ҳуқуқини, агар бу нарх ҳақиқий нархдан фарқ қилса ва ушбу модданинг бешинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, чекламайди.
Агар трансферт нархнинг белгиланиши ушбу Кодекснинг 176-моддаси еттинчи қисмида кўрсатилган бир ёки бир нечта солиқнинг (бўнак ва жорий тўловининг) суммалари камайтирилишига ёки зарар суммасининг кўпайтирилишига олиб келган бўлса, солиқ тўловчи солиқ базасига ва (ёки) тегишли солиқларнинг (зарарнинг) суммасига мустақил равишда тузатишлар киритишни амалга оширишга ҳақли. Бундай тузатиш киритиш суммаларига тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқлар бўйича солиқ даврини (солиқ даврларини) ўз ичига олувчи календарь йил ўтгач амалга оширилади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ амалга оширилган тузатиш киритиш натижаларига кўра солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда аниқланган тўланмаган солиқлар суммаси тегишли солиқ даври учун фойда солиғини (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини) тўлаш санасидан кечиктирилмаган муддатда тўланиши керак. Бунда тақдим этилган аниқлаштирилган ҳисобот бўйича солиқ мажбурияти юзага келган санадан то мазкур моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган муддат тугагунига қадар бўлган давр учун тўланмаган солиқлар суммасига пенялар ҳисобланмайди.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ўзига хос хусусиятлар, агар нархларни тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва чет давлатларнинг қонунчилигига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилса, ҳисобга олинади.
Ушбу модданинг иккинчи қисми 2 — 4-бандларида назарда тутилган битимлар, агар мазкур шахслар ўртасидаги битимлар бўйича даромадларнинг тегишли календарь йилдаги суммаси беш юз миллион сўмдан ортиқ бўлса.
Ушбу модданинг биринчи қисми 1-бандида назарда тутилган битимлар, агар бундай битимларнинг предмети қуйидаги товар гуруҳларидан бирининг ёки бир нечтасининг таркибига кирувчи товарлар бўлса, назорат қилинадиган битимлар деб эътироф этилади:
Ушбу модданинг бешинчи қисмида санаб ўтилган товарларнинг кодларини Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси белгилайди.
Ушбу модданинг биринчи — саккизинчи қисмларига мувофиқ таққосланадиган битимлар шартларини таҳлил қилиш асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таққосланадиган битимларнинг шартлари таҳлил этиладиган битим шартлари билан таққослашнинг зарур даражасини таъминлаш учун тузатишлар киритишни амалга оширишга ҳақли. Бундай тузатишлар қуйидаги принциплар асосида амалга оширилади:
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборот мавжуд бўлмаган (етарли бўлмаган) тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қуйидаги ахборотдан фойдаланади:
Битим шартларининг таққосланишини таҳлил қилишда, ушбу Кодекснинг 193-моддасига мувофиқ ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этишда солиқ тўловчи ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотдан ташқари ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ҳар қандай ахборот манбаларидан, шунингдек ўзи билан ўзаро боғлиқ бўлган, худди шундай фаолиятни амалга ошираётган шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишга ҳақли.
Ушбу модданинг биринчи қисми 2 — 5-бандларида кўрсатилган усуллардан солиқ солиш мақсади учун назорат қилинадиган бир турдаги битимлар гуруҳи бўйича даромадларни аниқлашда ҳам фойдаланилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган усулларни қўллаш мақсадида аниқ битимлар тўғрисидаги ахборотдан ташқари бозор нархларининг шаклланган даражаси ва (ёки) биржа котировкалари ҳақидаги ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган, шунингдек ахборот-нарх агентликларининг тегишли товарлар (хизматлар) бозорларидаги айнан ўхшаш (бир турдаги) товарларга (хизматларга) оид нархлар (нархлар оралиқлари) ҳақидаги маълумотларидан фойдаланиш мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган усулларни қўллаш мақсадида бозор нархлари тўғрисидаги ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ахборот манбаларидан фойдаланишга, башарти ушбу ахборот манбаларида маълумотлари мавжуд бўлган битимларнинг назорат қиладиган битим билан таққосланиши таъминланса, йўл қўйилади.
Ушбу модданинг биринчи қисми 2 ва 3-бандларида кўрсатилган усулларни қўллаш учун харажатларни ҳисобга олиш тартибида ушбу усулларга мувофиқ ҳисоб-китоб қилинадиган кўрсаткичларга ва рентабеллик оралиғига таъсири сезиларли бўлмаслигини таъминлайдиган рентабеллик оралиғи ҳисоб-китоб қилинадиган молиявий ҳисоботларнинг маълумотлари таққосланадиган тарзга келтирилиши керак.
Ушбу модданинг биринчи қисми 4 ва 5-бандларида кўрсатилган усуллар бозор нархлари кўрсаткичларини бевосита ҳисоб-китоб қилмаган ҳолда қўлланилиши мумкин. Кўрсатилган усуллардан фойдаланилганда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси назорат қилинадиган битимнинг молиявий кўрсаткичларини (натижаларини) таққосланадиган битимлар бўйича рентабеллик оралиғи билан таққослайди ва унинг асосида, агар ушбу битим тарафлари мустақил шахслар бўлса, олиниши мумкин бўлган даромад суммасининг ҳисоб-китобини амалга оширади.
Агар ушбу модданинг ўнинчи ва ўн биринчи қисмларида белгиланган чекловларга кўра функционал таҳлил учун тўрттадан кам юридик шахс қолса, ушбу модданинг саккизинчи қисми 4-бандида кўрсатилган иштирок этиш улуши мезонлари 25 фоиздан 50 фоизга қадар оширилиши мумкин.
Ушбу модданинг ўн биринчи қисмида кўрсатилган мазкур ахборот ўрнига назорат қилинадиган битим тузилган календарь йилдан бевосита олдинги уч календарь йилдаги (ёхуд ушбу битимда нархлар белгиланган календарь йилдаги) молиявий ҳисобот маълумотларидан фойдаланиш мумкин. Мазкур ахборот жумласига солиқ тўловчининг мустақил шахслар билан ўзи амалга оширган битимлар тўғрисидаги ахбороти ҳам киради.
Агар қайта сотишни амалга ошираётган шахсда ялпи рентабеллик ушбу Кодекснинг 187-моддасида назарда тутилган тартибда аниқланган рентабеллик оралиғининг энг кам миқдоридан кам бўлса ёки унинг энг юқори миқдоридан кўп бўлса, солиқ солиш мақсадида назорат қилинадиган битим нархи товарни кейинги реализация қилишнинг амалдаги нархидан ва рентабеллик оралиғининг ўртача қийматига мувофиқ келадиган ялпи рентабелликдан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ солиқ солиш мақсадида рентабеллик оралиғининг ўртача қийматини қўллаш, башарти бу бюджет тизимига тўланиши лозим бўлган солиқ суммасининг камайишига ёки солиқ тўловчининг зарари суммаси ошишига олиб келмаса, амалга оширилади.
Солиқ солиш мақсадида ушбу модданинг тўққизинчи ва ўнинчи қисмларига мувофиқ фойдага (даромадга, тушумга) тузатишларни қўллаш, башарти бу бюджет тизимига тўланиши лозим бўлган солиқ суммасининг камайишига ёки солиқ тўловчининг зарари суммаси ошишига олиб келмаса, амалга оширилади.
1) ушбу Кодекс 186-моддаси биринчи қисмининг 1 — 4-бандларида назарда тутилган усуллардан фойдаланиш мумкин бўлмаганда ва назорат қилинадиган битимнинг (назорат қилинадиган бир турдаги битимлар гуруҳининг) тарафлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг сезиларли ўзаро боғлиқлиги мавжуд бўлганда;
дастлаб ушбу Кодекс 186-моддаси биринчи қисмининг 1 — 4-бандларида кўрсатилган усуллар асосида, назорат қилинадиган битимнинг (назорат қилинадиган бир турдаги битимлар гуруҳининг) ҳар бир тарафи учун бозор нархлари оралиғи асосида ушбу тараф учун ҳисоб-китоб қилинган фойда (зарар) аниқланади. Бунда битимнинг ҳар бир тарафи учун ушбу тараф амалга оширадиган вазифалар, у фойдаланаётган активлар, қабул қилинаётган иқтисодий ва тижорат таваккалчиликлари инобатга олинади;
Ушбу модданинг ўн иккинчи қисмида кўрсатилган кўрсаткичлар, башарти улар назорат қилинадиган битим бўйича ҳақиқатда олинган фойда (зарар) миқдорига таъсир қилса, эътиборга олинади ва уларнинг таъсир кўрсатиш даражасига кўра эътиборга олинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар назорат қилинадиган битимни (бир турдаги битимлар гуруҳини) амалга оширган солиқ тўловчининг (бошқа шахсларнинг) фаолияти тўғрисидаги, ушбу битим билан боғлиқ бўлган қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар солиқ тўловчидан назорат қилинадиган битимлар тузилган календарь йилдан кейинги йилнинг 1 июнидан кейин Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан талаб қилиниши мумкин.
Агар солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 177-моддасига мувофиқ солиқ суммаси солиқ ҳисоботида илгари берилганидан кўра кам миқдорда (зарар суммаси — каттароқ миқдорда) акс эттирган ҳолда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этган бўлса, текширув ўтказиш тўғрисидаги қарор ушбу аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан эътиборан уч йилдан кечиктирмай чиқарилиши мумкин. Бунда текширув фақат тузатиш киритиш амалга оширилган назорат қилинадиган битимга нисбатан ўтказилади.
Ушбу Кодекснинг тегишинча 199 ва 200-моддаларида белгиланган тартибда нарх белгилаш тўғрисидаги битимни тузишда, унинг шартларини ўзгартиришда ва унинг шартлари бажарилиши юзасидан текшириш ўтказишда юридик шахслар гуруҳининг умумий манфаатларини ушбу гуруҳдан битта юридик шахс ифодалаши мумкин. Бундай шахснинг ваколатлари қонунчиликда белгиланган тартибда берилган ишончномалар билан тасдиқланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига, агар қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, эркин шаклда тақдим этилади.
Ушбу модданинг биринчи — учинчи қисмларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган қоидалар ҳар бир назорат қилинадиган чет эл компаниясига нисбатан унинг ҳар бир назорат қилувчи шахси томонидан алоҳида қўлланилади.
Ушбу Кодекснинг 204-моддасида назарда тутилган ҳолларда назорат қилинадиган чет эл компанияларининг тақсимланмаган фойдаси ушбу Кодексга мувофиқ солиқ солишдан озод қилинади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдаси, агар бундай чет эл компанияси доимий жойлашган давлат (ҳудуд) ушбу Кодекснинг 181-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган офшор юрисдикциялар рўйхатига киритилмаган бўлса, ушбу Кодексга мувофиқ солиқ солишдан озод қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисми 3 ва 4-бандларида кўрсатилган назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдаси, агар Ўзбекистон Республикаси билан солиқ солиш масалалари бўйича халқаро шартномаси мавжуд бўлган давлат (ҳудуд) бундай чет эл компанияси доимий жойлашган ер бўлса, ушбу Кодексга мувофиқ солиқ солишдан озод қилинади.
Актив чет эл холдинг компаниясининг фойдаси ушбу Кодекснинг 205-моддасида кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси — бундай актив чет эл холдинг компаниясини назорат қилувчи шахс учун солиқ солишдан озод қилинади. Мазкур актив чет эл холдинг компаниясининг фойдаси Ўзбекистон Республикасининг ушбу юридик шахсида — ушбу актив чет эл холдинг компаниясини назорат қилувчи шахсда бевосита ёки билвосита иштирок этувчи ушбу чет эл холдинг компаниясини назорат қилувчи бошқа шахсларда ҳам озод қилинади. Ушбу фойда бундай шахсларнинг мазкур назорат қилувчи шахсда иштирок этиш улушига мувофиқ миқдорда солиқ солишдан озод қилинади.
Назорат қилинадиган чет эл компаниясини фойда солиғи солишдан ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган асосларга кўра ушбу Кодексга мувофиқ озод қилиш ҳуқуқи ҳужжат билан тасдиқланиши керак. Мазкур ҳуқуқни тасдиқлаш учун ушбу назорат қилинадиган чет эл компаниясини назорат қилувчи шахс бўлган солиқ тўловчи ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига бундай солиқдан озод қилиш шартларига риоя қилинишини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади. Бу ҳужжатлар ушбу Кодекснинг 209-моддаси иккинчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган муддатда тақдим этилади ва унинг назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдасини солиқ солишдан озод қилиш ҳуқуқини берувчи шартларга риоя этилишини тасдиқлаш учун зарур бўлган қисми давлат тилига таржима қилиниши лозим.
2) ушбу қисмнинг 1-бандида кўрсатилган улушни ҳисоб-китоб қилишда дивидендлари пассив фаолиятдан олинган даромадлар таркибидан чиқариладиган ҳар бир актив чет эл компаниясининг устав фондида (устав капиталида) унинг бевосита иштирок этиш улуши кетма-кет келадиган камида уч юз олтмиш беш календарь кун ичида камида 50 фоизни ташкил этса.
Агар бунда чет эл компаниясининг асосий фаолияти ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган даромадларни олишга йўналтирилган бўлса ва чет давлатнинг (ҳудудининг) қонунчилигига мувофиқ махсус лицензия асосида амалга оширилса, кўрсатилган даромадлар актив фаолиятдан олинадиган даромадлар жумласига киритилиши мумкин. Хусусан, банклар учун бундай даромадлар актив фаолиятдан олинадиган даромадлар деб эътироф этилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 3 ва 4-бандлари қоидалари, агар солиқ органининг ёзма тушунтиришлари ёки асослантирилган фикри солиқ тўловчи (йиғим тўловчи, солиқ агенти) томонидан тақдим этилган тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри ахборотга асосланган бўлса, қўлланилмайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганида шахс солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгар бўлмайди.
Жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиши ушбу Кодекс 144-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган далолатнома тузилган кундан эътиборан тўхтатилган деб ҳисобланади. Мазкур ҳолатда жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиши сайёр солиқ текширувини ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларнинг амал қилиши тугаган ва муддат ўтишини тиклаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан қайта тикланади.
Ушбу Кодекснинг 134-моддасида назарда тутилган маълумотномани (кўчирмаларни) банк томонидан солиқ органига тақдим этмаслик, шунингдек маълумотномаларни (кўчирмаларни) белгиланган муддатни бузган ҳолда ёки нотўғри маълумотлар бўлган маълумотномаларни (кўчирмаларни) тақдим этиш, —
Ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган муддат узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ушбу муддат шикоят бераётган шахснинг илтимосномаси бўйича юқори турувчи солиқ органи томонидан тикланиши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 159-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинган қарор устидан берилган шикоят бўйича қарор, солиқ аудити натижалари бўйича солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликка тортиш ва (ёки) қўшимча ҳисобланган солиқларни тўлаш тўғрисидаги қарор шикоят олинган санадан эътиборан бир ой ичида юқори турувчи солиқ органи томонидан қабул қилинади. Бу муддат солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қуйи турувчи солиқ органларидан шикоятни кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатларни (ахборотни) олиш учун ёки шикоят берган шахс қўшимча ҳужжатларни тақдим этганда узайтирилиши, бироқ ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилмаган шикоят бўйича қарор солиқ органи томонидан шикоят олинган санадан эътиборан ўн беш кун ичида қабул қилинади. Бу муддат солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қуйи турувчи солиқ органларидан шикоятни кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатларни (ахборотни) олиш учун ёки шикоят берган шахс қўшимча ҳужжатлар тақдим этганда узайтирилиши, бироқ ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
4) харажатлари ушбу Кодекснинг 317-моддасига мувофиқ (бундан 20-бандда назарда тутилган харажатлар мустасно) фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегирилмайдиган, солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун солиқ тўловчи томонидан ишлаб чиқарган товарларни бериш, ўз кучи билан хизматлар кўрсатиш;
10) ушбу Кодекснинг 282-моддасида кўрсатилган электрон шаклдаги хизматлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган ёки фаолиятни амалга ошираётган шахслар томонидан олинса. Бунда, агар қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилса, Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди жисмоний шахс томонидан электрон шаклдаги хизматларни олиш жойи деб эътироф этилади;
Ушбу модданинг тўртинчи қисми қоидалари бошланиши бир ҳисобот (солиқ) даврига, тамомланиши эса бошқа ҳисобот (солиқ) даврига тўғри келадиган хизматларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ушбу Кодекснинг 239-моддасига мувофиқ ўз эҳтиёжлари учун солиқ солиш объекти деб эътироф этиладиган товарлар берилган (хизматлар кўрсатилган) тақдирда, солиқ базаси солиқ тўловчи томонидан ушбу бобга мувофиқ аниқланади.
Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ базаси ушбу Кодекснинг 176-моддаси талабларини ҳисобга олган ҳолда, акциз солиғини (акциз тўланадиган товарлар, хизматлар учун) ҳисобга олиб, унга солиқни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати сифатида аниқланади.
Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ушбу Кодекснинг 317-моддасига мувофиқ харажатлари чегирилмайдиган солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун ўзи ишлаб чиқарган товарлардан фойдаланилганда (ўз кучи билан хизматлар кўрсатилганда), солиқ базаси ушбу товарларнинг (хизматларнинг) бундай солиқ тўловчи томонидан ўтган 90 кун давомида реализация қилинган айнан шундай (улар мавжуд бўлмаганда шунга ўхшаш) товарларнинг (хизматларнинг) ўртача ўлчанган нархидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган қиймати сифатида, кўрсатилган даврда бундай реализация мавжуд бўлмаганда эса акцизлар ҳисобга олинган (акцизости товарлар учун) ва солиқ қўшилмаган бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 246-моддасига мувофиқ солиқ солишдан озод этилган, олиб кирилган технологик асбоб-ускуналар молиявий ижарага (лизингга) берилганда солиқ базаси мазкур асбоб-ускуналарни сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқланади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолатда, дебиторлик қарзининг суммасига доир тузатиш коэффициенти қўлланилмайди. Агар бундай ҳолда қимматли қоғозларнинг қиймати қайта баҳоланган бўлса, мазкур коэффициент уларнинг қийматига нисбатан ҳам қўлланилмайди.
Ушбу модданинг иккинчи — бешинчи қисмларини қўллаш мақсадида товарнинг, хизматнинг ёки асос активнинг нархи акцизлар ҳисобга олинган (акциз тўланадиган товарлар учун) ва солиқ ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади.
Солиқ агентлари деб ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган товарларнинг (хизматларнинг) харидорлари (уларни олувчилар) бўлган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари, якка тартибдаги тадбиркорлар (ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари эътироф этилади.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган чет эллик шахслар билан ҳисоб-китобларда Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари, якка тартибдаги тадбиркорлар ёки чет эл юридик шахсларининг доимий муассасалари топшириқ, воситачилик шартномалари ёки бошқа воситачилик шартномалари асосида иштирок этса, бундай шахслар солиқ агентлари деб эътироф этилади. Мазкур ҳолларда солиқ базаси солиқ тўловчи томонидан бундай товарларнинг акцизлар (акциз тўланадиган товарлар учун) ва солиқ ҳисобга олинган ҳолдаги қиймати сифатида аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 282-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган чет эл юридик шахслари реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатган, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига ёки Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахсларига топшириқ, воситачилик шартномалари ёки шунга ўхшаш шартномалар асосида электрон шаклдаги хизматлар кўрсатган тақдирда, бундай хизматларнинг мазкур харидорлари солиқ агентлари деб эътироф этилади.
Агар ушбу Кодекснинг 254-моддаси тўртинчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқ солиқ базаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича алоҳида аниқланса, солиқ суммаси мазкур солиқ базаларининг ҳар бири бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқарилади. Бунда солиқнинг умумий суммаси бундай солиқ базаларининг ҳар бири бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаларини қўшиш орқали ҳисоблаб чиқарилади.
Бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини аниқлашда, агар ушбу Кодекснинг 267-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олиш орқали ушбу Кодекснинг 265-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқнинг умумий суммасини камайтиришга, қуйидаги шартларни бир вақтда бажарган тақдирда, ҳақли бўлади:
Агар ушбу Кодекснинг 4701-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчи бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида ушбу Кодекснинг 237-моддасига мувофиқ махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда, шунингдек солиқ тўлашдан озод этиш бекор қилинган тақдирда солиқ тўловчи махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйиш (озод қилишни бекор қилиш) санасида ўз балансида мавжуд бўлган товар-моддий захиралар қолдиқларининг ва узоқ муддатли активларнинг баланс қийматида ҳисобга олинган солиқ суммасини ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этилган тақдирда, ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.
2) товарлар (хизматлар) ушбу қисмнинг 1-бандида кўрсатилган асосий воситаларни, кўчмас мулк объектларини қуриш, модернизациялаш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш учун сотиб олинганда;
Агар ушбу Кодекснинг 4701-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ушбу Кодекс 267-моддаси биринчи қисмининг 1 — 4-бандларига мувофиқ илгари ҳисобга олиш учун қабул қилинмаган солиқ суммаси келгусида улардан солиқ солинадиган айланма учун фойдаланилган ҳолларда тузатилади (ҳисобга олинади).
Товарларни (хизматларни) етказиб берувчи томонидан ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ солиқ базасига тузатишлар киритиш амалга оширилганда, харидор етказиб берувчи томонидан расмийлаштирилган қўшимча (ёки тузатилган) ҳисобварақ-фактура асосида у томонидан илгари ҳисобга қабул қилинган солиқ суммасига тегишли тартибда тузатиш киритиши керак.
Ушбу Кодекснинг 266-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган объектлар бўйича ҳисобга олиш учун қабул қилинган солиқ суммасига ушбу Кодекснинг 267-моддасига мувофиқ объектлардан келгусида фойдаланилган тақдирда тузатиш киритилиши лозим, бундан тўлиқ амортизация қилинган ёки ишга туширилган пайтидан эътиборан ўн йилдан ортиқ вақт ўтган объектлар мустасно.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган объектдан келгусида солиқ тўловчи томонидан ушбу бўлимга мувофиқ солиқ солиниши лозим бўлган товарларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш (хизматлар кўрсатиш) учун янгидан фойдаланилса, солиқ тўловчи тузатиш киритишга ва ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасини ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилганига ўхшаш тартибда ҳисобга олиш учун қабул қилишга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 266-моддаси биринчи қисми 1-бандида кўрсатилган объектлар бўйича ҳисобга олиш учун қабул қилинмаган солиқ суммаси, агар солиқ тўловчи томонидан кейинчалик бундай объектлардан ушбу Кодекснинг 267-моддаси биринчи қисми 1-бандида кўрсатилган мақсадлар учун фойдаланилса, ҳисобга ўтказилиши лозим, бундан тўлиқ амортизация қилинган ёки ишга туширилган пайтидан эътиборан ўн йилдан ортиқ вақт ўтган объектлар мустасно.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ солиққа тузатиш киритиш суммаси илгари мазкур объектлар қийматига киритилган солиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг тегишли солиқ суммасини ўз ичига оладиган, бундай тузатиш киритилган санадаги (қайта баҳолаш ҳисобга олинмаган ҳолдаги) баланс (қолдиқ) қийматига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу қисмга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиққа тузатиш киритиш суммаси ушбу Кодекснинг 266-моддаси учинчи қисмида белгиланган тартибда ҳисобга ўтказилиши лозим.
Агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган объектдан кейинчалик реализация қилиниши солиқ солишдан озод этилган товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) учун янгидан фойдаланилса, солиқ тўловчи ҳисобга ўтказиладиган солиқ суммасига тузатиш киритишни амалга ошириш ҳамда ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибга ўхшаш тартибда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасини тиклаши керак.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган объектдан реализациясига солиқ солинадиган товарларни (хизматларни) ҳам, солиқ солишдан озод қилинган товарларни ишлаб чиқариш (хизматларни кўрсатиш) учун ҳам фойдаланилган тақдирда, тикланиши лозим бўлган солиқ суммаси кўрсатилган объект бўйича ҳисобга олиш учун қабул қилинган, объектнинг бундай тузатиш киритилган санадаги баланс (қолдиқ) қийматига (қайта ҳисоблашни ҳисобга олмаган ҳолда) тўғри келадиган солиқ суммасининг қисми сифатида аниқланади. Мазкур қисм солиқ солишдан озод қилинган реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматининг жорий календарь йили давомида ўсиб борувчи якун билан аниқланадиган реализация қилинган товарлар (хизматлар) умумий қийматининг улушига мутаносиб равишда белгиланади.
Агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган объектдан келгусида ҳам реализация қилиш айланмаси солиқ солишдан озод қилинадиган, ҳам реализация қилиш айланмасига солиқ солинадиган товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланилса, ҳисобга олинмайдиган солиқ суммаси қуйидаги тартибда аниқланади:
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тузатиш киритиш амалга оширилган товарлар (хизматлар) учун ҳақ тўланган тақдирда, ҳақ тўлаш амалга оширилган солиқ давридаги тегишли солиқ суммасига солиқ тўловчи ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган солиқ суммасини кўпайтириш томонга тескари тузатиш киритиш ҳуқуқига эга.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси салбий бўлса, солиқ тўловчи мазкур сумманинг ўрнини ушбу Кодекснинг 274-моддасида белгиланган тартибда қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу Кодекснинг 272-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқни тўлаш агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисобида турилган жой бўйича ҳар бир солиқ даврининг якунларига кўра, солиқ ҳисоботи тақдим этишлари муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган шахслар, шунингдек воситачилик (топшириқ) ва транспорт экспедицияси шартномалари асосида бошқа шахснинг манфаатларни кўзлаб тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар олинган ва тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар дафтарларидаги маълумотларни ҳам белгиланган шакл бўйича тақдим этиши шарт. Агар бундай шахслар солиқ тўловчилар бўлмаса, улар солиқ ҳисоботига фақат солиқ агенти сифатида операцияларни ёки воситачилик (топшириқ) шартномаси асосида комитентнинг (ишонч билдирувчининг), транспорт экспедицияси шартномаси асосида юкни олувчининг (юкни жўнатувчининг) манфаатларини кўзлаб воситачилик операцияларини амалга ошириш чоғида олинган ҳамда тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш дафтарларида акс эттириладиган маълумотларни киритади.
Ушбу Кодекснинг 272-моддасига мувофиқ ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобидан ҳисобга олинади.
Агар қайта ташкил этилган шахс ушбу Кодекснинг 274-моддасига мувофиқ солиқнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга бўлса, лекин солиқнинг ўрни қопланиши лозим бўлган суммаси қайта ташкил этиш тугаллангунига қадар унга қопланмаса, кўрсатилган солиқ суммасининг ўрни унинг ҳуқуқий ворисига қопланади.
4) товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ушбу қисмнинг 1 — 3-бандларида кўрсатилганларига нисбатан бошқа тартиб-таомилларга мувофиқ олиб чиқилаётганда, агар божхона тўғрисидаги қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, божхона тартиб-таомиллари билан солиқ тўлашдан озод этиш ва (ёки) тўланган солиқ суммаларини қайтариш амалга оширилмайди.
Агар чет эл юридик шахслари жисмоний шахсларга ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган хизматларни электрон шаклда кўрсатса ҳамда уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлса, бундай хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахслари билан топшириқ, воситачилик, агентлик шартномалари ёки бошқа шунга ўхшаш шартномалар асосида бевосита жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда иштирок этадиган воситачилар бўлган чет эл юридик шахслари бундай хизматларни реализация қилишга доир операцияларга нисбатан солиқ агентлари деб эътироф этилади.
Агар чет эл юридик шахси жисмоний шахсларга ушбу Кодекснинг 282-моддасида кўрсатилган, реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматлар кўрсатадиган бўлса, ва агар бу юридик шахснинг ўзи воситачиларсиз хизматларни олувчи бўлган жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларни амалга оширса, чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) тўғрисидаги ариза ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан рўйхати тасдиқланадиган бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Шундай хизматларда солиқ агенти деб эътироф этиладиган воситачи бўлган чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) худди шундай тартибда амалга оширилади.
Ушбу Кодекснинг 82-моддасида белгиланган электрон шаклдаги хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари солиқ органига солиқ ҳисоботини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, белгиланган формат бўйича электрон шаклда тақдим этади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида акциз солиғининг қатъий белгиланган ставкаси натура ифодаланган акциз тўланадиган товарлар ҳажмига нисбатан қўлланилади, акциз солиғининг адвалор солиқ ставкаси ишлаб чиқарувчининг акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи қўшилмаган ҳолда сотилган товарлар қийматига нисбатан қўлланилади. Товар импортида адвалор солиқ ставкаси божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланадиган божхона қийматига нисбатан қўлланилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 3 — 6-бандларида солиқ ставкаси тамаки маҳсулотидаги тамаки хом ашёси массасига нисбатан тамаки хом ашёси массаси тўғрисидаги ахборотни истеъмол қадоғида (идишда) кўрсатиш шарти билан қўлланилади. Агар чилим учун тамаки бўйича тамаки хом ашёси массаси нетто оғирлигининг 20 фоиздан камни ташкил этган тақдирда, у ҳолда акциз солиғи нетто оғирлигининг 20 фоизидан ҳисоблаб чиқарилади. Истеъмол қадоғида (идишида) тамаки хом ашёсининг оғирлиги тўғрисида ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ставкаси нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида солиқ ставкаси товарнинг нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади, бунда истеъмол қадоғининг (пластик банканинг, картон қутисининг ва шу кабиларнинг) оғирлиги ҳисобга олинмайди. Истеъмол қадоғида (идишида) товарнинг оғирлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ставкаси истеъмол қадоғини (идишини) ҳисобга олган ҳолда нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 3 ва 5-бандларида солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) белгиланган, ва мазкур товарларни олиб киришда қўлланилмайди.
Ушбу модда биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган олиб кирилган (импорт қилинган) акциз тўланадиган товарларни ўз эхтиёжлари учун ишлатилганда, солиқ тўловчилари бўлиб ушбу товарларни ўз эҳтиёжлари учун олиб киришни амалга оширган шахслар эътироф этилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 6-бандида белгиланган солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга қўлланилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига шакар хом ашёсини олиб киришга акциз солиғи солинмайди.
Солиқ ҳисоботи, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ бўйича ҳисобда турилган жойдаги солиқ органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
2) фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи норезидент учун — ушбу Кодекснинг 49-бобида белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда, ушбу бўлимда назарда тутилган доимий муассасанинг фаолияти билан боғлиқ бўлган жами даромад (шу жумладан бундай доимий муассасанинг фаолияти билан боғлиқ бўлган, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар) ва харажатлар ўртасидаги фарқ;
251) ушбу Кодекс 248-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган ҳолларда ва тартибда солиқ базасига товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда тузатиш киритиш натижасида олинган даромад;
Ушбу модданинг биринчи қисми қоидалари ушбу Кодекснинг 322-моддасида назарда тутилган солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мол-мулкни ишончли бошқарувга беришдан наф олувчи оладиган даромадларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномасига кўра олинган салбий фарқ солиқ тўловчининг зарари деб эътироф этилади ва солиқ базаси аниқланаётганда чегириб ташланади.
Ушбу Кодекс 294-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандида кўрсатилган юридик шахсларнинг солиқ базасини аниқлашда ушбу шахсларнинг жами даромадидан даромад олиш билан боғлиқ барча харажатлар чегириб ташланади, бундан ушбу бўлимга кўра чегириб ташланмайдиган харажатлар мустасно.
Ушбу Кодекснинг 37-бобига мувофиқ, жумладан амортизация қилинадиган активларни сотиб олиш ва ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғининг суммаси, шу харажат сифатида эътироф этилмайди, бундан ушбу Кодекснинг 314-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 306-моддасига мувофиқ аниқланадиган активнинг бошланғич қийматидан келиб чиққан ҳолда амортизация қилиниши лозим бўлган амортизация қилинадиган активлар бўйича инвестициявий чегирмаларни ушбу моддада белгиланган тартибда ва шартларда қўллашга ҳақли.
3) ушбу қисмнинг 1 ва (ёки) 2-бандларида кўрсатилган шахслар олдида кафиллик қилувчи, кафил сифатида иш юритувчи шахс ёки ушбу солиқ тўловчининг ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган қарзини тўлашни таъминлаш юзасидан мажбуриятни бошқача тарзда ўз зиммасига оладиган бошқа шахс олдидаги қарз.
Ушбу модданинг тўртинчи қисми мақсадлари учун солиқ даврида мавжуд бўлган қарз деганда, қайси хўжалик операцияси натижасида жорий ҳисобот (солиқ) даврида қарз юзага келадиган ёки кўпаядиган бўлса, ўша ҳар бир хўжалик операциясининг қиймат кўрсаткичлари суммаси, шунингдек жорий ҳисобот (солиқ) даврининг бошида тўланмаган қарзнинг суммаси тушунилади.
Агар ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган чет эллик шахс ёки бошқа шахслар олдидаги назорат қилинадиган қарз миқдори солиқ тўловчининг хусусий капиталидан уч баравардан ортиқ бўлса, фақат лизинг фаолияти билан шуғулланувчи банклар ва солиқ тўловчилар учун эса ўн уч баравардан ортиқ бўлса, харажатларнинг чегириб ташланиши лозим бўлган энг кўп миқдорини аниқлашда ушбу модданинг еттинчи – тўққизинчи қисмларида белгиланган қоидалар қўлланилади.
Ушбу модданинг еттинчи қисмида кўрсатилган капиталлаштириш коэффициенти тегишли назорат қилинадиган, тўланмаган қарз миқдорини ушбу чет эл ташкилотининг солиқ тўловчи устав фондидаги (устав капиталидаги) бевосита ёки билвосита иштирок этиши улушига мувофиқ бўлган хусусий капитал миқдорига бўлиш ҳамда олинган натижани учга, банклар ва фақат лизинг фаолияти билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар учун эса ўн учга бўлиш йўли билан аниқланади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган харажатлар фойдали қазилмаларни қазиб олиш бошланган ёки устки қатламни очиш ишлари якунланган пайтдан эътиборан солиқ тўловчининг жами даромадидан амортизация ажратмалари тарзида чегириб ташланади.
Ушбу модда биринчи ва иккинчи қисмларининг қоидалари соф фойда ҳисобидан шакллантириладиган захира фондларини ташкил этиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
1) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган даромадларнинг нотижорат ташкилотлари даромадларининг умумий суммасидаги улушидан келиб чиққан ҳолда;
2) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган даромадлар ҳисобидан амалга оширилган харажатларнинг ва бошқа даромадлар ҳисобидан амалга оширилган харажатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобга олинишини назарда тутувчи солиқ ҳисоби маълумотлари асосида.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳисоб мавжуд бўлмаган ва (ёки) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган даромадлардан мўлжалланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда (бюджет маблағлари бундан мустасно), солиқ тўловчи томонидан олинган мақсадли маблағлар ушбу солиқ тўловчининг жами даромади таркибига киритилади ва унга умумий белгиланган тартибда солиқ солинади.
Солиқ солиш мақсадларида ушбу Кодекснинг 275-моддасида назарда тутилган тартибда аниқланадиган, оддий ширкатнинг (биргаликдаги фаолият шартномасининг) ишончли шахси оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият шартномаси) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича солиқ тўловчи деб эътироф этилади.
Ушбу Кодекснинг 275-моддасида назарда тутилган операцияларнинг умумий ҳисобини юритиш, шу жумладан солиқ ҳисоби ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги қоидалар фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашда қўлланилади.
Ушбу модданинг (бундан ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари мустасно), шунингдек ушбу Кодекс 336-моддаси иккинчи қисмининг қоидалари алоҳида мол-мулк мажмуи — пай инвестиция фондини ташкил этувчи мол-мулкни бошқарувчи компанияга ва ишончли бошқарув шартномаси иштирокчиларига (муассисларига) нисбатан татбиқ этилмайди.
Ушбу Кодекснинг 52-моддасида назарда тутилган тартибда амалга ошириладиган қимматли қоғозларга доир РЕПО операциялари иштирокчиларига солиқ солиш ушбу моддада белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.
Агар ушбу модданинг бешинчи ва (ёки) олтинчи қисмларида назарда тутилган даромадлар Ўзбекистон Республикасининг норезидентга тўланса ва ушбу даромадлар бу норезидентнинг доимий мауссасаси билан боғлиқ бўлмаса, бундай даромадлар ушбу норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлари жумласига киритилади ва унга РЕПОнинг иккинчи қисми бажарилиши санасида тўлов манбаида солиқ солинади.
Ушбу Кодекснинг 53-моддасида назарда тутилган тартибда амалга ошириладиган қимматли қоғозларга доир қарз операциялари иштирокчиларига солиқ солиш ушбу моддада белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Ушбу Кодекс 51-моддасининг биринчи қисми талаблари инобатга олинган ҳолда хеджирлаш операцияси амалга оширилганда солиқ базасини аниқлашда даромадлар (харажатлар) ҳисобга олинади, уни ҳисоблашда хеджирлаш объекти билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар ҳисобга олинади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган шартлар бажарилмаган тақдирда, шунингдек назорат қилувчи шахс бўлган солиқ тўловчининг танловига кўра, назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдаси (зарари) ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ аниқланади, бундан ушбу модданинг олтинчи, еттинчи, тўққизинчи — ўн биринчи қисмларида белгиланган қоидалар мустасно.
Назорат қилинадиган чет эл компанияси фойдасининг (зарарининг) суммаси ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ аниқланган тақдирда, назорат қилинадиган чет эл компанияси фойдасининг (зарарининг) суммаси чет эл ташкилоти доимий турган давлатнинг (ҳудуднинг) расмий валютасида аниқланади ҳамда у чет эл валютасининг назорат қилинадиган чет эл компанияси фойдасининг (зарарининг) суммаси аниқланадиган календарь йил учун аниқланадиган, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан миллий валютага нисбатан белгиланган ўртача курси қўлланилган ҳолда миллий валютада қайта ҳисоб-китоб қилиниши лозим. Назорат қилинадиган чет эл компанияси фойдасининг (зарарининг) суммаси фойданинг суммасини аниқлаш имконини берадиган ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак. Бундай ҳужжатлар, хусусан, назорат қилинадиган чет эл компаниясининг ҳисоб-китоб варақларидан кўчирмалар, амалга оширилган операцияларни тасдиқловчи дастлабки ҳужжатлардан иборат бўлиши мумкин.
Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган усуллардан бири ёрдамида аниқланган зарари, агар назорат қиладиган шахс бўлган солиқ тўловчи мазкур зарар олинган давр учун назорат қилинадиган чет эл компанияси тўғрисидаги билдириш хатини тақдим этмаса, келгуси даврларга тақсимлаб ўтказилиши мумкин эмас.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда даромадлар ва харажатларга тузатиш киритиш мазкур ҳоллар содир бўлган солиқ даврида амалга оширилади.
Ушбу Кодекс 333-моддасининг қоидалари солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳига нисбатан ушбу моддада белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда қўлланилади.
полиэтилен гранулалар ишлаб чиқаришни амалга оширувчи;
фаолиятининг асосий тури мобиль алоқа хизматларини кўрсатишдан иборат бўлган
20
3
Ўзи ишлаб чиқарган ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган фойда бўйича ушбу Кодекснинг 57-моддасида назарда тутилган мезонларга жавоб берувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари
0
4
Ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчилар
0
5
Қўшимча манбалардан даромадлар олувчи бюджет ташкилотлари
Бозор ва савдо комплексларида хизмат кўрсатишдан олинган фойда
20
8
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар
7,5
9
Ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва умумий ходимлар сонида ногиронлиги бўлган шахслар камида 50 фоизни ташкил этадиган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган солиқ тўловчилар
0
10
Ўзбекистон Республикаси Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинадиган даромадлар
Солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 342-моддасида белгиланган ҳолларда ва тартибда фойда солиғини ёки чет давлатда тўланган даромадлардан олинадиган худди шундай турдаги тўланган солиқни ҳисобга ўтказиш йўли билан солиқ суммасини камайтиришга ҳақли.
Агар ушбу модданинг учинчи — олтинчи қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.
Агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар чет тилида тузилган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг давлат тилидаги таржимаси мавжуд бўлиши шарт.
Агар ушбу Кодекснинг 4701-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентига тўланадиган дивидендларга ушбу Кодекснинг 345-моддасида назарда тутилган тартибда тўлов манбаида солиқ солинади ва бундай даромадларни олувчи томонидан солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентига тўланадиган фоизлар ушбу даромадларни олувчининг солиқ базасида ҳисобга олинади ва унга ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда солиқ солинади.
Ушбу модда тўққизинчи қисмининг қоидаларини қўллаш мақсадларида доимий муассаса орқали фаолиятини амалга оширувчи норезидент дивидендлар тарзидаги даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган пасайтирилган солиқ ставкасини ушбу Кодекснинг 357-моддасида кўрсатилган тартибда қўллашга ҳақли. Агар Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш масалалари бўйича халқаро шартномасида дивидендлар тарзидаги даромадлар бўйича бир нечта пасайтирилган солиқ ставкалари назарда тутилган бўлса, уларнинг энг ками қўлланилади.
Ушбу модда учинчи қисмининг мақсадида ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқарув ва бошқарув ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлар деб эътироф этилади. Бунда ушбу норезидентнинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари жумласига қуйидагилар киритилмайди:
Мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳисобга олиш солиқ агенти томонидан солиқ ушлаб қолинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Агар ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилмаган бўлса, ушбу шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятига тааллуқли даромадларининг бир қисми товарни реализация қилиш чоғида Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромад деб эътироф этилади.
Ушбу модданинг тўртинчи қисми қоидаларини қўллаш мақсадида норезидент хизмат олувчига норезидентнинг умумий даромад суммаси Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар ва унинг ташқарисида хизмат кўрсатишдан олинган даромадларга тақсимланганлигини тасдиқловчи, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва (ёки) чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ тузилган, норезидент томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг кўчирма нусхаларини тақдим этиши шарт. Бундай тақсимланиш мавжуд бўлмаганда, ҳам Ўзбекистон Республикасида, ҳам унинг ташқарисида хизмат кўрсатишдан норезидентга тўланадиган даромаднинг бутун суммасига солиқ солиниши лозим.
5) ушбу Кодекс 351-моддаси иккинчи қисмининг 5-бандида кўрсатилган мол-мулкни олувчи жисмоний шахслар ва Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмалари, бундан ушбу қисмнинг 3-бандида кўрсатилганлар мустасно.
Суғурта, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари
10
3
Халқаро алоқа учун телекоммуникациялар, халқаро ташишлар (фрахтдан олинган даромадлар)
6
4
Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб этилган кредитлар бўйича, Ўзбекистон Республикаси банклари ва лизинг берувчилари томонидан чет эл молия институтларига тўланадиган даромадлар
0
5
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда улар юзасидан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек халқаро тўлов карточкалари воситасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар
0
6
Бошқа даромадлар, бундан 1 — 5-бандларда кўрсатилган даромадлар мустасно
Агар ушбу Кодекснинг 356-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, норезидентларнинг даромадларидан ҳисоблаб чиқарилган ва ушлаб қолинган солиқ суммаси солиқ агенти томонидан бюджетга қуйидаги муддатларда тўланади:
Агар ушбу Кодекснинг 351-моддаси иккинчи қисми 5-бандида кўрсатилган устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар, улушлар (пайлар), кўчмас мулк, мол-мулк мажмуаси тарзидаги корхоналар, пайли инвестиция фондлари инвестиция пайлари (бундан буён ушбу моддада мол-мулк деб юритилади) норезидент бўлган бир юридик шахс томонидан норезидент бўлган бошқа юридик шахсга ёки норезидент бўлган жисмоний шахсга ёхуд Ўзбекистон Республикаси резидентига реализация қилинган бўлса, ушбу модда қоидалари қўлланилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги чет эл тузилмаларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ушбу Кодекснинг 351-моддаси иккинчи қисми 5-бандида кўрсатилган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мол-мулкни реализация қилиш суммасининг уни ҳужжатлар билан тасдиқланадиган сотиб олиш қийматидан ошган суммаси сифатида аниқланади. Мол-мулкни сотиб олиш қийматини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, солиқ агенти томонидан солиқни ушлаб қолиш мол-мулкни реализация қилиш қийматидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ушбу модда учинчи — тўққизинчи қисмларининг қоидалари акцияларни ва инвестиция пайларини Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозларининг биржадаги ва биржадан ташқари уюшган бозорларида реализация қилиш чоғида қўлланилмайди.
Даромадларни олиш учун ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган норезидентга ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган даромадларни воситачи орқали тўлашда солиқ агенти даромаднинг бундай ҳақиқий олувчиси резиденти бўлган давлат билан тузилган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган солиқ солишдан озод қилишни ёки норезидент томонидан даромадларни тўлашга асос бўладиган қўшимча шартнома (контракт) ва бошқа ҳужжатлар воситачи орқали ҳақиқий олувчи бўлган ҳар бир шахс бўйича даромад суммаси акс эттирилганда унинг пасайтирилган ставкасини қўллашга ҳақли. Бундай ҳужжатлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
2) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахс (шахслар) имзосининг ва муҳрининг ҳақиқийлигини тасдиқлашнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса, яъни:
Ушбу Кодекснинг 392-моддасида белгиланган тартибда солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлаш хоҳишини билдирган якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиққа тортиш объекти бўлиб амалга оширилаётган фаолият турини тавсифловчи физик кўрсаткичлар ҳисобланади.
солиқ тўловчи ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган мамлакатимиздаги ва чет эл ташкилотларининг дастурларига, уларда акцепт муддати ўттиз кундан кам ва (ёки) уларда оммавий офертани муддатидан олдин чақириб олиш имконияти назарда тутилган шартлар асосидаги очиқ офертага қўшилганда;
ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ташкилотчи билан лавозим мажбуриятларини бажаришда меҳнат муносабатларида бўлган, шунингдек солиқ тўловчи томонидан товарлар етказиб берганлик (ишлар бажарганлик, хизматлар кўрсатганлик) учун ҳақ (мукофот) ёки моддий ёрдам сифатидаги тўлов шаклидаги даромад тўланганда.
9) ушбу Кодекснинг 327 — 329-моддаларида назарда тутилган тартибда аниқланадиган, қимматли қоғозлар ва (ёки) муддатли битимларнинг ҳосила молиявий воситалари билан операциялар бўйича даромад;
10) ушбу Кодекснинг VII бўлимида белгиланган ҳолларда ва тартибда назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойда тарзидаги даромади;
11) ушбу Кодекснинг 319-моддасига мувофиқ аниқланадиган, оддий ширкат шартномасига (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномага) мувофиқ иштирок этишдан олинган даромадлар;
14) ушбу Кодекснинг 300-моддасида назарда тутилган тартибда аниқланадиган талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромад;
Ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган солиқ имтиёзлари солиқ тўловчининг фоизлар ва дивидендлар тарзида олинган даромадларига, шунингдек мол-мулкни ижарага топширишдан олинган даромадларига нисбатан ҳам татбиқ этилади. Агар фоизлар ва дивидендлар асосий иш жойи бўйича ҳисобланса, солиқ имтиёзини қўллаш асосий иш жойи бўйича амалга оширилади. Агар фоизлар ва дивидендлар асосий бўлмаган иш жойи бўйича ҳисобланса, солиқ имтиёзи жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида солиқ тўловчининг яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан қўлланилади. Шунга ўхшаш тартиб мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ушбу Кодексга мувофиқ аниқланадиган, халқаро ташишларда транспорт хизматлари тақдим этишдан олинадиган даромадлар (фрахтдан олинадиган даромадлар).
6
3
Меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича олинган даромадлар, 1 ва 2-бандларда кўрсатилмаган бошқа даромадлар
Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан олинадиган солиқ солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва тўлов манбаида ушлаб қолинади.
ушбу Кодекс 385-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган жисмоний шахслар томонидан олинган даромадлар, улар томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқ тўлаш тартиби танланганда;
Ушбу Кодекс 385-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқ тўлайдиган солиқ тўловчилар даромадларни олиш билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиши шарт ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳақиқатда амалга оширилган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни даромаддан чегириб ташлаш ҳуқуқига эга. Бунда солиқ тўловчиларнинг ушбу Кодекс 385-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган жами даромади товарларни (хизматларни) реализация қилинишидан олинган даромадлардан, шунингдек ушбу Кодекснинг 370-моддасида кўрсатилган бошқа даромадлардан иборат.
Солиқ тўловчилар ушбу Кодекснинг 393-моддасида кўрсатилган даромадлар бўйича жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади.
Мол-мулкни ижарага беришдан даромад оладиган жисмоний шахслар, шунингдек ушбу Кодекс 385-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқ тўловчи жисмоний шахслар солиқни тақдим этилган дастлабки декларация ёки солиқ органининг хабарномаси асосида, даромад олинган ойдан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунигача ҳар ойда тўлайди. Йил тугагач, солиқнинг йиллик суммаси ҳақиқатда олинган даромад бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Бу сумма билан йил мобайнида тўланган суммалар ўртасидаги фарқ келгуси йилнинг 1 июнидан кечиктирмай солиқ тўловчидан ундирилиши ёки унга қайтарилиши лозим.
Ушбу Кодекс 403-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган даромадлар бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ базаси чет эллик ходимларга тўланадиган даромадлар суммаси сифатида, бироқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимлар билан таъминлаш юзасидан хизматлар кўрсатишга доир шартнома бўйича харажатлар умумий суммасининг 90 фоизидан кам бўлмаган суммада белгиланади.
ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган шахслар томонидан — ҳисобот йилининг 1 декабригача амалга оширилади. Бунда солиқнинг миқдори тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида, учинчи қисми бешинчи хатбошисида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқни ушбу Кодекснинг 405-моддасида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича жами йиллик даромад тўғрисида декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинган даромадлар суммасидан келиб чиқиб, бироқ ушбу моддада белгиланган унинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда, солиқни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида тўлашга ҳақли. Бунда тўланиши лозим бўлган солиқнинг узил-кесил суммаси ушбу модданинг биринчи — олтинчи қисмларига мувофиқ тўланган суммаларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан солиқни тўлаш жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация маълумотлари бўйича солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш муддатларида амалга оширилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган янги нефть ва газ қудуқларига нисбатан солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугагандан кейин уч йил давомида белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкаси қўлланилади.
Мулкида ушбу Кодекснинг 419-моддасига мувофиқ солиқ солиш объекти деб тан олинадиган мол-мулки бўлган жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл фуқаролари, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шунингдек юридик шахс ташкил этган ҳолдаги ёки этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бобда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб эътироф этилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 26-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги 561-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом.
Уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (умумий майдони 200 кв.м гача бўлганларини қўшиб ҳисоблаганда), кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар
0,31
2.
Шаҳарларда жойлашган уй-жойлар ва квартиралар, умумий майдони
200 кв.м дан ортиқ ва 500 кв.м гача бўлган
0,41
500 кв.м дан ортиқ бўлган
0,55
3.
Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари
0,41
4.
Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромадлар олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ер участкалари хўжалик фаолиятини юритиш учун фойдаланилса, улар ушбу бобда белгиланган тартибда солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Бунда ушбу модда олтинчи қисмининг иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган объектларга нисбатан республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳари бўйича ўртача белгиланган солиқ ставкасига 0,4 коэффициент қўлланилади. Ҳар бир туман ва шаҳар бўйича ўртача солиқ ставкаси қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органлари томонидан халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари белгилаган солиқ ставкалари асосида аниқланади ҳамда улар ҳар йили 5 январга қадар солиқ тўловчилар эътиборига етказилади.
Ушбу Кодекс 426-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган объектлар жойлашган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар жорий солиқ даврининг 20 январидан кечиктирмай мазкур объектларнинг жойлашган ери бўйича солиқ органларига солиқ солиш объекти ҳисобланмайдиган, юридик шахсда мавжуд бўлган ер участкалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклдаги маълумотномани тақдим этади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган солиқ имтиёзлари, бундан 5-бандда кўрсатилгани мустасно, якка тартибдаги уй-жой қурилиши, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга берилади. Бунда мазкур солиқ имтиёзлари солиқ тўловчининг танлови бўйича фақат битта ер участкасига берилиши мумкин, бундан ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида кўрсатилган шахслар мустасно.
Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар (бундан 2 ва 3-бандларда кўрсатилганлари мустасно), шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар
345
415
2.
Саноат корхоналари
638
760
3.
Электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари
101
123
4.
Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар
100
100
5.
Автотранспорт воситаларини ювиш учун ишлатилган сув ҳажми
2 700
2 700
6.
Алкоголсиз ичимликларни ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми
Агар ушбу модданинг тўққизинчи — ўн биринчи қисмларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ базаси солиқ (ҳисобот) даври бошланганидан эътиборан ўсиб борувчи якун билан аниқланади ва солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳоси бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
Агар ушбу Кодекснинг 4511-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, шунингдек нодир элементларни ҳамда нодир ер элементларини қазиб олишда солиқ базаси ушбу фойдали қазилмаларни реализация қилишнинг ўртача олинган нархидан келиб чиққан, кейинчалик уларни қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва (ёки) транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланган ҳолда аниқланади.
Ушбу модданинг тўққизинчи ва ўнинчи қисмларида, шунингдек ушбу Кодекснинг 4511-моддасида назарда тутилган фойдали қазилмаларга нисбатан солиқ базасини аниқлаш чоғида, қазиб олинган фойдали қазилмаларни транспортда ташиш ва (ёки) қайта ишлаш, шу жумладан уларни қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида қайта ишлаш билан боғлиқ харажатлар суммаси солиқ тўловчи томонидан солиқ органлари билан биргаликда аниқланади. Мазкур харажатларнинг суммаси календарь йил натижаларига кўра шунга ўхшаш тартибда тузатилиши мумкин.
1) агар ушбу қисмнинг 2-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, рудани (концентратни) реализация қилиш чоғида — қазиб олинган (ажратиб олинган) металлнинг ҳақиқатда реализация қилинган қиймати, ушбу қиймат руданинг (концентратнинг) таркибида мавжуд бўлган металл ҳажмига нисбатан қўлланиладиган солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, ушбу металлни кейинчалик қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва (ёки) транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланади;
Оҳак ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош, фарфор хом ашёси, керамзит хом ашёси, мергел, аргиллитлар, вулқон жинслари, пелитли туффитлар, минерал тола ишлаб чиқариш учун базальт, диабаз, глиеж, андезибазальт, темир таркибли қўшимчалар, магнетит-гематитли жинслар ва бошқа норуда қурилиш материаллари ҳамда кенг тарқалган фойдали қазилмалар
Ушбу Кодекс 452-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фойдали қазилмаларнинг тегишли гуруҳларидаги фойдали қазилмалар жумласига қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металлар, нодир элементлар ва нодир ер элементлари (бундан буён ушбу бўлимда металлар деб юритилади) киради.
Солиқ тўловчи ушбу модданинг ўн иккинчи қисмида назарда тутилган қарорда кўрсатилган, илгари рўйхатга киритилган, лицензияланган участкада фойдали қазилмаларни (металларни ёки углеводород хом ашёсини) қазиб олиш ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномани (лицензияни) қайтарган, ундан ўзганинг фойдасига воз кечган ёки уни сотган тақдирда, бундай участка ушбу рўйхатдан чиқарилиши лозим, бундай реализация қилишдан олинган даромадлар эса унинг рента даромадини оширади.
Солиқ базаси ушбу Кодекснинг 4543-моддасида ўзига нисбатан рента даромадини аниқлаш назарда тутилган ер қаърининг ҳар бир лицензияланган участкаси (лицензияланган участкалар гуруҳи) бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқарилади.
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида кўрсатилган харажатларни амалга ошириш санаси бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Ушбу модданинг ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда кейинги солиқ даврида «жамғарилган рента зарари» ҳисобварағида ҳисобга олинадиган сумма ушбу модданинг бешинчи қисмида белгиланган миқдорда коэффициент билан ҳам индексация қилинади.
Солиқ тўловчилар солиқни мустақил равишда, ушбу Кодекснинг 4544-моддасига мувофиқ аниқланган солиқ базасидан ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаради. Бунда чет эл валютасида ифодаланган солиқ базаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг солиқ ҳисоботини тақдим этиш санасида белгиланган курси бўйича миллий валютада қайта ҳисоб-китоб қилинади.
(XVIII1 бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон — Ушбу бўлимнинг қоидалари металларни ва углеводород хом ашёсини қазиб олиш 2022 йил 1 январдан кейин бошланадиган лицензия олинган ер участкаларига нисбатан қўлланилади.)
Ушбу Кодекснинг 461-моддаси биринчи қисми 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлаш ўрнига айланмадан олинадиган солиқ (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) тўлашни назарда тутадиган махсус солиқ режимини танлашга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 461-моддаси биринчи қисми 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқ тўлашга навбатдаги солиқ давридан бошлаб ўтишга ҳақли. Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиши тўғрисида солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, бироқ айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтилаётган навбатдаги солиқ даври бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилади.
Ушбу Кодекснинг 461-моддаси биринчи қисми 2-бандида кўрсатилган солиқ тўловчиларнинг солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошганда, агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, солиқнинг ошиб кетган суммасидан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтади.
Ушбу Кодекснинг 461-моддаси биринчи қисми 2-бандида кўрсатилган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ўрнига қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтишга ҳақли. Солиқ солиш тартибини танлаш учун якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромадлари юз миллион сўмдан ошган санадан беш кундан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда билдиришнома юборади.
Ушбу Кодекс 461-моддаси иккинчи қисмининг 2, 4, 5, 9 ва 11-бандларида назарда тутилган шахслар тегишли рухсатномаларни (лицензияларни) олган ёки ўз фаолиятини бошлаганлиги тўғрисида ваколатли органни хабардор қилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган даромадларга тузатиш киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари чакана савдо соҳасидаги мустақил юридик шахс бўлмаган турли аҳоли пунктларида жойлашган бир қанча савдо нуқталарига эга солиқ тўловчиларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ушбу Кодекс 297-моддаси учинчи қисмининг 4, 5, 6, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 21, 22, 23, 25 ва 27-бандларида кўрсатилган даромадларга, шунингдек фоизлар тарзидаги даромадларга солиқ тўловчининг ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ солинади.
Агар ушбу Кодекснинг 4701-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда аниқланади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 472-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 9 августдаги 61, 2016-24, 121-сонли қарори билан тасдиқланган Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2822, 2016 йил 26 август).
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланадиган муддатга киритилган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари ҳажмига қараб, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари берилади.
5) ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзлари берилганлиги натижасида уларнинг қўлланилиши муддати мобайнида олинган даромадларнинг камида 50 фоизи ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида реинвестицияга йўналтирилганда.
Ушбу Кодекснинг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзларини олган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахс имтиёзлар берилган муддат ўтганидан кейин бир йил ўтмасидан олдин фаолиятини тугатган тақдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини ўз мамлакатига ўтказиш ва капиталини хорижга олиб чиқиб кетиш фақат берилган солиқ имтиёзлари суммаларининг ўрни бюджетга қопланганидан кейин амалга оширилади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган солиқ имтиёзлари фақат инвестор (инвесторлар) ва Махсус иқтисодий зона дирекцияси ўртасида тузилган Махсус иқтисодий зона ҳудудига инвестиция киритиш тўғрисидаги битимда назарда тутилган махсус иқтисодий зона иштирокчисининг фаолияти турларига нисбатан татбиқ этилади.
Ушбу Кодекс 473-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона иштирокчисининг гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади.
Ушбу Кодекс 473-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона ҳудудида ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан ҳисобланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган солиқлар, агар маҳсулот тақсимотига оид битимда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши даврида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 6, 7 ва 8-бандларида кўрсатилган солиқлар бўйича — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, агар ушбу қисмнинг учинчи хатбошисида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса. Кўрсатилган солиқларга нисбатан кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти 2020 йил 31 декабрга қадар соддалаштирилган асосда, олти ойдан кўп бўлмаган муддатга берилиши мумкин;
Ушбу Кодекснинг 11-бобида назарда тутилган солиқларни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби солиқларни тўлаш бўйича фоизсиз кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беришнинг ушбу моддада назарда тутилган тартибига нисбатан татбиқ этилмайди.
1) ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган имконияти — солиқ тўловчининг аризаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг хулосалари асосида, бошқа ҳужжатлар талаб қилиб олинмаган ҳолда берилади;
2) ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган имконияти — микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан улар солиқ органларига қуйидагиларни тақдим этган тақдирда қўлланилади:
Солиқ тўловчилар томонидан ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловларини тўлаш бўйича кечиктиришни (бўлиб-бўлиб тўлашни) солиқ органларини хабардор қилмаган ҳолда қўлланилганлигига солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловларини ўз вақтида тўламаганлик сифатида қаралади. Мазкур ҳолларда бундай солиқ тўловчиларни аниқлаган солиқ органлари тўланмаган солиқларнинг, солиқлар бўйича бўнак тўловларининг суммасига ушбу Кодекснинг 110-моддасида белгиланган тартибда пеня ҳисоблайди.
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган, кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилган солиқларга нисбатан солиқнинг, солиқлар бўйича бўнак тўловларининг суммаларини тўлаш амалга оширилади:
Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ мол-мулк ва ер солиғининг 2020 йил 31 декабрдаги ҳолатига кўра кечиктирилган ҳамда тўланмаган суммаларини тўлаш 2022 йил 1 январдан эътиборан амалга оширилади. Бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига мувофиқ кечиктирилган солиқ суммаси кейинчалик тўланадиган, бироқ икки йилдан кўп бўлмаган муддатни мустақил равишда белгилашга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 393-моддасида кўрсатилган даромадлар бўйича солиқ тўловчилар 2019 йил учун жами йиллик даромадлар тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги солиқ органига 2020 йил 1 августга қадар тақдим этади. 2019 йил учун жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларация маълумотларига кўра жисмоний шахслардан олинадиган ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғини тўлаш бундай декларацияни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
6) ушбу Кодекс 415-моддасининг учинчи қисмида, 422-моддасининг олтинчи қисмида, 429-моддасининг тўққизинчи қисмида ва 437-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган, шу жумладан 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланган объектларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича оширилган солиқ ставкалари, шунингдек улар бўйича пеня ҳисоблаш ва қарздорликни мажбурий ундириш чоралари қўлланмайди.
(483-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон — 483-модда ўнинчи қисмининг қоидалари 2021 йил 1 сентябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.)
Ушбу модданинг ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмларида кўрсатилган тоғли ҳудудларнинг ҳамда ер майдонлари шўрланган ҳудудларнинг рўйхати халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ушбу модданинг ўн еттинчи қисмида назарда тутилган имтиёз бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилишдан олинган тушуми барча товарларни ва хизматларни реализация қилишдан олинган тушумининг камида 80 фоизини ташкил этадиган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади.
(483-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 5 майдаги ЎРҚ-767-сонли Қонунига асосан ўн олтинчи, ўн еттинчи ва ўн саккизинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2022 й., 03/22/767/0386-сон — ўн еттинчи ва ўн саккизинчи қисмларнинг қоидалари 2022 йил 1 февралдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.)
Ушбу модданинг йигирманчи қисмида назарда тутилган имтиёз, агар белгиланган фаолият турларини амалга оширишдан олинган даромадлар жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил қилса, тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилади. Ходимлар сонини яшириш фактлари аниқланган тақдирда мазкур имтиёзнинг амал қилиши бекор қилинади.
(483-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонунига асосан қирқ иккинчи — қирқ бешинчи қисмлар (2023 йил 16 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади) билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 03/23/891/0989-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)