Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ВА БАЪЗИЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
«Божхона тарифи тўғрисида», «Давлат Божхона хизмати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилинганлиги муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1-иловага мувофиқ фармонлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2-иловага мувофиқ баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 16 апрель,
ПФ-1988-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган фармонлари
рўйхати
1. «Тери хом ашёсини республикадан олиб чиқиб кетишни тақиқлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 декабрдаги ПФ-1023-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларнинг олиб чиқиб кетилишига қарши курашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 4 январдаги ПФ-1354-сон Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларни олиб чиқиб кетишга қарши курашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 4 январдаги ПФ-1354-сон Фармонига қўшимчалар киритиш ҳақида» 1996 йил 20 мартдаги ПФ-1410-сон Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўзгартиришлар киритиладиган фармонлари
рўйхати
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармонида:
2-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзларидан кейин «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари қўшиб қўйилсин;
илованинг 6-бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг 7-бандидаги иккинчи хатбошида «Давлат солиқ қўмитасини» сўзларидан кейин «ва Давлат божхона қўмитасини» сўзлари қўшиб қўйилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий сармоялари бўлган корхоналар ишлаб чиқарилган маҳсулот экспортини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 26 августдаги ПФ-1831-сон Фармонига қисман ўзгартиш киритиш ҳақида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1870-сон Фармонига илованинг 7-банди олиб ташлансин.