Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.04.1998
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ТЕРИ ХОМ АШЁСИНИ РЕСПУБЛИКАДАН ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШНИ ТАҚИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Республика корхоналарини тери хом ашёси билан таъминлаш мақсадида:
1. Экспорт қилиш (жумладан МДҲ мамлакатларига олиб чиқиб кетиш) тақиқланган, 1994 йил 21 январдаги 745-сон Фармон билан тасдиқланган (6-илова) буюмлар ва маҳсулотлар Рўйхатига «Тери хом ашёси (ностандартидан ташқари)» маҳсулот тури киритилсин.
2. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ўзистиқболстат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар мазкур тартибга сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 17 ноябрдаги 558-сон қарорининг 1-иловасидаги 10-банд иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
4. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 20 декабрь,
ПФ-1023-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
1994 йил 20 декабрдаги
ПФ-1023-сон Фармонига
ИЛОВА
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан бериладиган лицензиялар бўйича белгиланган квоталар ҳажмида экспорт қилинадиган моллар
РЎЙХАТИ
№‎ Маҳсулот номи‎ ТИФ ТН коди‎
«10. Тери (ностандартидан ташқари)‎‎ 410420000, 410620000
‎410800000, 410900000»‎
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 4-сон, 45-модда)