ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
БОЗОРЛАР, САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИДА БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВЛАРИ ҲАМДА КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАР УЧУН ТЎЛОВЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ВА ТЎЛИҚ УНДИРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 27 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2185]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 январдаги ПҚ–1257-сон «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ–1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 27 мартдаги ПҚ–2853-сон «2017–2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 24 апрелдаги 43, 2017-17 -сонли (рўйхат рақами 2185-1, 23.05.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 402-модда)
1. Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2000 йил 18 сентябрда 102, 2000-119-сон билан тасдиқланган «Бозорларда савдо қилиш жойи берилганлиги ва кўрсатилган хизматлар учун бир марталик йиғим тўланганлиги тўғрисидаги қатъий ҳисоботдаги патталарни тайёрлаш, ишлатиш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома (2000 йил 21 сентябрь, рўйхат рақами 971) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 27 декабрь,
108-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 27 декабрь,
2010-52-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 27 декабрдаги 108, 2010-52-сон қарорига
ИЛОВА
Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 29 апрелдаги 359-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 2 апрелдаги 2026-14-сонли қарори (рўйхат рақами 2185-3, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/2185-3/0476-сон)
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиаллари ҳамда уларнинг ҳудудида савдо фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларга татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар бозорлар ва уларнинг филиаллари даромадларининг манбалари ҳисобланади:
бир марталик йиғимдан тушумлар;
ижара тўловидан олинган даромадлар;
сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
автотранспорт воситаларининг вақтинча сақлаш хизматлари кўрсатишдан тушган даромадлар;
бозор маъмурияти томонидан амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва сотишдан (деҳқон бозорлари учун) олинган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижара тўловидан олинган даромадлар;
сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар.
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Бозорларда ва устав фондида давлат улуши камида 51 фоизни ташкил этадиган савдо комплексларида миқдори ҳар йили ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари ҳамда давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари билан келишган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган бир марталик йиғим тўлови, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ундирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
II. Бозорларда бир марталик йиғим тўловини ундириш
4. Бозорларда товарлар, буюмлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотувчи жисмоний шахслар бир марталик йиғимни тўлайдилар.
Бир марталик йиғим ҳар бир сотиш жойидан савдо қилинган ҳар бир кун учун ёки ҳар бир товар, буюм, чорва мол учун ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Бир марталик йиғим тўлови тўловчилар томонидан нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда автоматлаштирилган банк тизими орқали назорат-касса техникалари ёки тўлов терминалининг чекини бериш орқали амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 29 апрелдаги 359-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 2 апрелдаги 2026-14-сонли қарори (рўйхат рақами 2185-3, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/2185-3/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Бир марталик йиғим тўланганлиги тўғрисида берилган чекда бозор номи, чек берилган вақти ва санаси, тўлов номи (бир марталик йиғим тўлови), тўлов суммаси, жой рақами, сотиладиган товар номи, назорат-касса техникасининг ёки тўлов терминалининг рақами тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 29 апрелдаги 359-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 2 апрелдаги 2026-14-сонли қарори (рўйхат рақами 2185-3, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/2185-3/0476-сон)
7. Бир марталик йиғим тўланганлигини тасдиқловчи чек сотувчида кунлик савдонинг якунига қадар сақланади ва уни бошқа шахсга бериш ман этилади.
III. Ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ундириш
8. Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларининг маъмурияти (бундан кейинги ўринларда маъмурият деб юритилади) тасарруфида бўлган бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа мол-мулкдан ва уларнинг хизматларидан белгиланган тартибда фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тўловчилари ҳисобланади.
9. Бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа мол-мулкни ижарага бериш фақат:
юридик шахсларга;
якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномага эга бўлган жисмоний шахсларга татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ижара тўловлари ундирилиши маъмурият ва ижарачи ўртасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган ижара шартномасига асосан амалга оширилади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ижара тўлови ижарачи томонидан ҳар ойнинг 25-санасига қадар бозор ёки савдо комплексининг ҳисоб рақамига тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида кўрсатилган хизматлар учун тўловлар хизматлар кўрсатиш бошлангунга қадар, нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда автоматлаштирилган банк тизими орқали назорат-касса техникалари ёки тўлов терминалининг чекини бериш орқали ундирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 29 апрелдаги 359-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 2 апрелдаги 2026-14-сонли қарори (рўйхат рақами 2185-3, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/2185-3/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV. Бозор ва савдо комплексларини бошқариш. Сотувчиларнинг, бозор ва савдо комплекслари маъмуриятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
(IV бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 24 апрелдаги 43, 2017-17-сонли (рўйхат рақами 2185-1, 23.05.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 402-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Бозорни бошқариш бозор маъмурияти томонидан амалга оширилади, унга Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари (бундан буён матнда Бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари деб юритилади) ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш учун жавобгарлик юкланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
13. Бозорда сотувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари талабларига мувофиқ савдо фаолиятини амалга ошириш;
бозор маъмуриятидан Бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига мувофиқ ишлаш учун шарт-шароитлар билан таъминлашни талаб қилиш;
бозор маъмуриятидан бозорнинг иш тартиби ва режими бўйича зарур тушунтиришлар олиш;
бозор маъмурияти томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлардан фойдаланиш;
ўзларининг фаолияти назорат қилувчи органлар томонидан текширилаётганда бозор маъмурияти ходимларини таклиф этиш;
бозор маъмуриятига бозор фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бозорда савдо фаолиятини амалга оширишда шахсини тасдиқловчи ҳужжатга, бир марталик йиғим тўланганлиги тўғрисидаги чекка, хусусий тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага (ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган товарларни сотиш ҳолатларидан ташқари) ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларга эга бўлиш;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
фақат бозор маъмурияти томонидан белгиланган жойлардагина савдо қилиш;
фақат бозор маъмурияти томонидан тақдим этилган тарозилар ва бошқа ўлчов асбобларидан фойдаланиш (турғун савдо шохобчаларидан ташқари);
савдо ўринларини тоза ва тартибли сақлаш;
бозор маъмурияти ва назорат қилувчи органларнинг қонуний талабларини бажариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларга риоя этиш.
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
15. Бозор маъмурияти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
юридик шахсларга ва юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларга бозорда савдо фаолиятини амалга ошириш ҳамда хизматлар кўрсатиш учун шартнома асосида турғун савдо шохобчалари бериш;
бозорларда жисмоний шахсларга фақат уларда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мавжуд бўлганда, улар бир марталик тўловни тўлаган тақдирда ёзма шартномалар тузмасдан савдо ўринлари бериш (ўзлари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, чорва молларини, паррандалар ва бошқа ҳайвонларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган товарларни сотиш бундан мустасно);
шартнома асосида қўшимча хизматлар кўрсатиш;
назорат қилувчи органлар вакиллари бозорларда ўз функцияларини амалга ошираётганда уларга ҳамроҳлик қилиш;
ижарачилар томонидан ижара тўлови тўланмаганда, шунингдек бозорда савдо фаолиятини амалга оширишга қонунда белгиланган талаблар бир неча марта бузилганлиги ҳолатлари ҳужжатлар билан тасдиқланган тақдирда савдо ўринлари тақдим этиш, турғун савдо шохобчаларини ижарага бериш юзасидан улар билан тузилган шартномаларни муддатидан олдин бекор қилиш.
Бозор ҳудудида тарозилар ва бошқа ўлчов анжомларини ижарага бериш, юк сақлаш жойларини ташкил этиш, юкларни ташиш учун аравачаларни ижарага бериш бўйича хизматлар фақат белгиланган тарифларга мувофиқ бозор маъмурияти томонидан кўрсатилиши мумкин.
16. Бозор маъмурияти қуйидагиларга мажбур:
сотувчилар ва ўз ходимлари томонидан Бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига ва белгиланган савдо қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
деҳқон бозорларида сотувчиларни қатъий ажратилган савдо ўринлари бўйича жойлаштириш;
савдо ўринлари беришда бир марталик йиғим ундирилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ маъмурият билан ижарага олувчи ўртасида тузиладиган ижара шартномаси асосида ҳар ойлик ижара тўловининг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
кўрсатилаётган мажбурий ва бошқа хизматлар учун бир марталик йиғим, ижара тўловлари ва бошқа тушумларнинг банк тизими орқали автоматлаштирилган ҳисобга олиш йўли билан банк кассалари орқали қабул қилинишини таъминлаш;
маҳаллий бюджетларга, шунингдек бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўловларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминлаш;
бозор ишларини ва бозор фаолияти билан боғлиқ жараёнларни савдо фаолиятини амалга ошириш тартибини белгиловчи ва атроф муҳитни муҳофаза қилишни, бозор жойлашган ҳудуддаги эпидемиологик, эпизоотик ва экологик хавфсизликни таъминловчи ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда ташкил этиш;
бозорга олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатининг экспресс анализ лабораториясини ташкил этиб, тегишли сертификат бериш ва тегишли сертификатга эга бўлмаган маҳсулотларни сотишни тақиқлаш;
жамоат тартибини сақлаш, қўриқлашни ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, бозорнинг нормал фаолият кўрсатиши учун, шу жумладан унинг энергия, иссиқлик ва сув таъминоти бўйича зарур шароитларни таъминлаш;
сотувчилар ва харидорлар учун аравачалар ижараси пунктлари иши, ўлчаш воситалари ва сақлаш камералари учун масъулларни тегишли буйруқ билан тайинлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
300 та ва ундан ортиқ турғун савдо шохобчалари ва савдо ўринлари мавжуд бўлган бозор ҳудудларида ва бозорга туташ ҳудудлардаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини фискал хотирали назорат-касса техникалари, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса техникалари ёки виртуал кассалар ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминаллари билан жиҳозлашни таъминлаш, автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши вақтини қайд этиш функциясига эга бўлган электрон ҳисоблагичларни мажбурий тартибда ўрнатиш;
(16-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 29 апрелдаги 359-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 2 апрелдаги 2026-14-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2185-3, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/2185-3/0476-сон)
бозор майдонини, маъмурий-хўжалик биноларини, умумий равишда фойдаланиладиган жойларни зарур санитария-техник ҳолатда сақлаш;
ёндош ҳудудларнинг ўз вақтида йиғиштирилиши ва ободонлаштирилишини таъминлаш;
қаттиқ маиший чиқиндилар, йирик ҳажмли ахлатлар, турли хил идишлар ва шу кабиларнинг ташиб кетилишини таъминлаш.
(12 — 16-бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 24 апрелдаги 43, 2017-17-сонли (рўйхат рақами 2185-1, 23.05.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 402-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Бозор маъмурияти қуйидагиларни таъминлайди:
сотувчиларнинг тегишли техник талабларга, санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлган анжомларга эҳтиёжини қондириш;
харидорларга хизмат кўрсатиш чоғида пайдо бўладиган низоли вазиятларнинг сабабларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
сотувчиларнинг минимал касбий тайёргарлиги бўйича тадбирлар амалга ошириш;
туман (шаҳар) ҳокимлигида рўйхатдан ўтказилган мулоҳазалар ва таклифлар дафтарларининг мавжуд бўлиши ва уларни харидорларнинг биринчи талабига биноан тақдим этиш;
банкларнинг инкассация пунктлари ва кассалари иши учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш, бир марталик йиғим, ижара тўловлари ва кўрсатилаётган хизматлар учун тушумларнинг банклар кассаларига топширилишини таъминлашга кўмаклашиш, бозорлар ва уларнинг филиаллари ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар нақд тушумининг ҳар куни инкассация қилиш (топшириш).
Олдинги таҳрирга қаранг.
162. Бозор маъмурияти назорат қилувчи органлар вакилларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган текширишларни амалга оширишда кўмаклашади, аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўради. Зарурат бўлганда, бозор маъмурияти назорат қилувчи органлар ходимларига текширишларни ўтказиш даври учун хоналар ажратади.
(162-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
163. Бозор маъмурияти истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бажарилиши, бозорларнинг фаолияти, белгиланган савдо қоидаларининг бажарилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(163-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бозор ҳудудида ер участкалари ажратишга (деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ҳудудида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ замонавий савдо мажмуалари қуриш учун ер участкалари ажратиш бундан мустасно), шунингдек бозорга тегишли кўчмас мулк объектларининг жисмоний ва юридик шахсларга мулк қилиб берилишига йўл қўйилмайди.
(163-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
164. Бозор маъмурияти раҳбарияти Бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига риоя қилинмаганлиги ёки бозор маъмурияти ходимлари ва сотувчилар томонидан уларга риоя этилиши юзасидан зарур назоратнинг йўқлиги учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бозор маъмурияти раҳбарлари бир марталик йиғимларнинг, ижара тўловларининг ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши таъминланмаганлиги, шунингдек савдо ўринларининг жисмоний шахсларга уларнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасиз берилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин, ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, чорва молларини, паррандалар ва бошқа ҳайвонларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган товарларни сотиш ҳолатлари бундан мустасно.
(164-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
165. Савдо ўрнини ёки унинг бир қисмини учинчи шахсга бериш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
166. Савдо комплексини бошқариш савдо комплекси маъмурияти томонидан амалга оширилади, унга Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидаларига (бундан буён матнда Савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидалари деб юритилади) ҳамда савдо фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан жавобгарлик юкланади.
(166-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
167. Ўз фаолиятини савдо комплексида жойлашган турғун савдо шохобчалари орқали амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар (бундан буён матнда савдо субъектлари деб юритилади) қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидаларига мувофиқ савдо фаолиятини амалга ошириш;
савдо комплекси маъмуриятидан Савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидаларига мувофиқ ишлаш учун шарт-шароитлар билан таъминлашни талаб қилиш;
савдо комплекси маъмуриятидан савдо комплексининг иш тартиби ва режими бўйича зарур тушунтиришлар олиш;
савдо комплекси маъмурияти томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлардан фойдаланиш;
ўзларининг фаолияти назорат қилувчи органлар томонидан текширилган тақдирда савдо комплекси маъмурияти ходимларини таклиф этиш;
савдо комплекси маъмуриятига савдо комплекси фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш.
168. Савдо субъектлари қуйидагиларга мажбур:
тегишли пешлавҳа шаклида ўз ташкилотининг фирма номини (номи, рамзи ёки товар белгисини), якка тартибдаги тадбиркорнинг номини, жойлашган жойини (почта манзилини) ва иш режимини (ишнинг бошланиш ва тугаш вақтини, тушлик пайтини, дам олиш кунларини) истеъмолчига маълум қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
савдо фаолиятини амалга оширишда турғун савдо шохобчаси ижараси тўғрисидаги шартномага ва ижара тўлови тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатга, юридик шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларга эга бўлиши керак. Ушбу ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органлари масъул ходимларининг биринчи талабига кўра кўрсатилади;
(168-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кунлик ўртача нақд пул тушуми энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда бўлганда банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда кунлик топшириш;
(168-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 18 июндаги 68, 2019-38-сонли (рўйхат рақами 2185-2, 03.07.2019 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/2185-2/3365-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кунлик ўртача нақд пул тушуми энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан кам миқдорда бўлганда банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш;
(168-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 18 июндаги 68, 2019-38-сонли (рўйхат рақами 2185-2, 03.07.2019 й.) қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/2185-2/3365-сон)
ижара тўловини ўз вақтида тўлаш;
фақат савдо комплекси маъмурияти томонидан белгиланган жойларда савдо қилиш;
савдо шохобчаларини тоза ва тартибли сақлаш;
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш, техник ва ёнғин сигнализацияси воситалари (асбоблари) мавжуд бўлишини таъминлаш;
савдо комплекси маъмурияти ва назорат қилувчи органларнинг қонуний талабларини бажариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидалари нормаларига ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларга риоя этиш.
(168-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Турғун савдо шохобчасининг ижара ҳуқуқларини учинчи шахсга бериш тақиқланади.
169. Савдо комплекси маъмурияти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
савдо комплексида савдо фаолиятини амалга ошириш ва хизматлар кўрсатиш учун юридик шахсларга ва юридик шахс ташкил қилмаган якка тартибдаги тадбиркорларга шартнома асосида турғун савдо шохобчалари бериш. Турғун савдо шохобчаларининг ижара ҳуқуқи юридик шахсларга ва юридик шахс ташкил қилмаган якка тартибдаги тадбиркорларга очиқ танлов савдолари ўтказиш натижалари бўйича берилади;
шартнома асосида қўшимча хизматлар кўрсатиш;
назорат қилувчи органлар вакилларига улар савдо комплексларида ўз функцияларини амалга ошираётганда ҳамроҳлик қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижарага олувчилар билан тузилган турғун савдо шохобчаларининг ижара шартномасини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ва унга ўзгартиришлар киритиш.
(166-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Тарозилар ва бошқа ўлчов асбобларини ижарага бериш, юк сақлаш жойларини ташкил этиш, сотувчилар ва харидорлар учун аравачаларни ижарага бериш бўйича хизматлар фақат савдо комплекси маъмурияти томонидан кўрсатилиши мумкин.
1610. Савдо комплекси маъмурияти қуйидагиларга мажбур:
савдо субъектлари ва ўз ходимлари томонидан Савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидаларига ва белгиланган савдо қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
савдо комплекси ишларини ва унинг фаолияти билан боғлиқ жараёнларни савдо фаолиятини амалга оширишни белгиловчи ва савдо комплекси жойлашган ҳудудда атроф муҳитни муҳофаза қилишни, эпидемик ва экологик хавфсизликни таъминловчи қоидалар ва нормаларга қатъий мувофиқ равишда ташкил этиш;
савдо комплексининг нормал фаолият кўрсатиши учун жамоат тартибини сақлаш, қўриқлашни ташкил этиш, шу жумладан унинг энергия, иссиқлик ва сув таъминоти юзасидан зарур шароитларни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
буюмларни сақлаш жойлари ҳамда сотувчилар ва харидорларга аравачаларни ижарага бериш пунктлари ишлари учун масъулларни буйруқ билан тайинлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
буюмларни сақлаш жойлари, аравачалар берилганлиги учун тўловларни фискал хотирали назорат-касса техникаларини, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса техникаларини ёки виртуал кассаларни ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган ҳолда қабул қилиш;
(1610-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 29 апрелдаги 359-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 2 апрелдаги 2026-14-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2185-3, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/2185-3/0476-сон)
савдо комплекси ва унга туташ ҳудудни, маъмурий-хўжалик биноларини, умумий равишда фойдаланиладиган жойларни зарур санитария-техник ҳолатда сақлаш;
ёндош ҳудудларнинг ўз вақтида йиғиштирилиши ва ободонлаштирилишини таъминлаш;
қаттиқ маиший чиқиндилар, йирик ҳажмли ахлатлар, турли хил идишлар ва шу кабиларнинг ташиб кетилишини таъминлаш.
1611. Савдо комплекси маъмурияти қуйидагиларни таъминлайди:
харидорларга хизмат кўрсатишда юзага келадиган низоли вазиятларнинг сабабларини бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш;
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган мулоҳазалар ва таклифлар дафтари мавжуд бўлишини таъминлаш ҳамда уни харидорларнинг биринчи талабига кўра тақдим этиш;
банклар кассалари ва инкассация пунктлари ишлари учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш, ўз фаолиятини савдо комплексида жойлашган турғун савдо шохобчалари орқали амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг нақд тушуми ҳар куни инкассация пунктларига (банклар кассаларига) инкассация қилинишига (топширилишига) кўмаклашиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1612. Савдо комплекси маъмурияти назорат қилувчи органлар вакилларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган текширишларни амалга оширишда кўмаклашади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўради. Зарурат бўлганда, назорат қилувчи органлар ходимларига текширишларни ўтказиш даври учун хоналар ажратади.
(1612-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1613. Савдо комплекси маъмурияти истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари, белгиланган савдо қоидалари бажарилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(1613-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Савдо комплекси маъмурияти раҳбарияти Савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидалари нормаларига риоя қилинмаганлиги ва уларга риоя этилиши бўйича савдо комплекси маъмурияти ходимлари томонидан зарур назоратнинг йўқлиги юзасидан жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Савдо комплекси маъмурияти раҳбарлари ижара тўловлари ҳамда кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши таъминланганлиги, шунингдек турғун савдо шохобчаларининг жисмоний шахсларга улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасиз берилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(1613-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
V. Бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ундирилишини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ундирилишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 18 июндаги 68, 2019-38-сонли (рўйхат рақами 2185-2, 03.07.2019 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/2185-2/3365-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Маъмурият ҳар куни давлат солиқ хизмати органининг бириктирилган ходими билан биргаликда, савдо ўринларини ҳақиқатда тўлдирилиши, бир марталик йиғим, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг тушуми ҳисобини олиб боради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 18 июндаги 68, 2019-38-сонли (рўйхат рақами 2185-2, 03.07.2019 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/2185-2/3365-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Бир марталик йиғим, ижара тўловини ундириш, шунингдек аҳоли билан нақд пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда автоматлаштирилган банк тизими ҳамда назорат-касса техникалари ва тўлов терминалларининг ишлатилишининг ҳисобини тўлиқ юритилиши учун давлат солиқ хизмати органларининг ходимлари аниқ бир бозор, савдо комплекси ва уларнинг филиалларига тегишли буйруқ билан бириктириладилар.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 29 апрелдаги 359-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 2 апрелдаги 2026-14-сонли қарори (рўйхат рақами 2185-3, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/2185-3/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органларининг бириктирилган ходими маъмурият ходими билан биргаликда ҳар куни қуйидагиларни амалга оширади:
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 18 июндаги 68, 2019-38-сонли (рўйхат рақами 2185-2, 03.07.2019 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/2185-2/3365-сон)
кузатиш ва санаш орқали савдо ўринларининг ҳақиқатдаги тўлдирилганлиги юзасидан ҳисоб олиб боради. Ҳисобга олиш натижасига кўра, савдо ўринлари ҳақиқатда тўлдирилганлигини ҳамда тушум ва тўловлар бўйича маълумотнома тайёрлаб, ушбу Низомга иловага мувофиқ ўтказилган ҳисобга олиш натижалари тўғрисидаги маълумот тўлдиради. Маълумотнома ва ўтказилган ҳисобга олиш натижалари тўғрисидаги маълумот маъмурият томонидан имзоланганидан кейин, унга имзоланган маълумотнома ва ўтказилган ҳисобга олиш натижалари тўғрисидаги маълумотнинг нусхасини тақдим этади.
маъмурият томонидан бир марталик йиғим, ижара тўлови ва бошқа тўловларни банк орқали ундиришнинг автоматлаштирилган тизими қўлланилишини ўрганади;
бозор, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида савдо ўринларининг ҳақиқатдаги тўлдирилганлигини бозорлар даромадлари манбалари кесимида автоматлаштирилган банк тизими орқали ундирилган тушумларга мос келишини таҳлил этади.
20. Ўтказилган ҳисобга олиш натижасига кўра тузилган маълумотномалар махсус китобга қайд этилади ва алоҳида иш жилдига тикилади, улардаги мавжуд бўлган маълумотлар таҳлил қилинади ва умумлаштирилади.
Таҳлил маълумотларидан бозорлар ва савдо комплексларининг даромадлари (манбалар кесимида) тўғрисида электрон база яратиш ва юритишда, шунингдек бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида қисқа муддатли текширишларни ўтказишда фойдаланилади.
VI. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Маъмурият томонидан бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминламаслик, шунингдек ўзи етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш ҳолларидан ташқари, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаган шахсларга савдо ўринлари берилганлиги ҳолатларида, маъмуриятнинг раҳбар ва бошқа масъул ходимлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Бир марталик йиғимлар ва ижара тўловларини тўламасдан фаолият юритаётган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

_______________________________________________ да жойлашган

_________________________________________бозор/савдо комплексида

«_____» _____________ 20____ й.

ўтказилган ҳисобга олиш натижалари тўғрисидаги

М А Ъ Л У М О Т

№‎ Кўрсаткичлар Сони/ суммаси‎

1.‎

Жами савдо расталари (ўринлари) сони:
шундан, банд бўлганлари:‎
савдо расталари учун бир марталик йиғимдан тушум суммаси (минг сўм):‎

2.‎

Турғун савдо шохобчаларининг жами сони:‎
шундан, ижарага олинганлари:
ижара ҳақи тўловини тўлаганлар сони:‎
тўланган ижара ҳақи тўлови суммаси (минг сўм):

3.‎

Кўрсатилган хизматлардан тушган тушум жами:‎
шундан, арава ижарасидан:
тош-тарозу ижарасидан:‎
бошқалардан:‎

‎Давлат солиқ хизмати ходими _____________________________________________

(имзо, Ф.И.Ш.)

Бозор директори (савдо комплекси) _________________________________________

(имзо, Ф.И.Ш.)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 38-модда; 2017 й., 21-сон, 402-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/2185-2/3365-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон; 08.05.2026 й., 10/26/2185-3/0476-сон)