1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
«ТАСДИҚЛАНДИ» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Р. Азимов 2000 йил 18 сентябрь № 102
«ТАСДИҚЛАНДИ» Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Б. Хўжаев 2000 йил 18 сентябрь № 2000-119
БОЗОРЛАРДА САВДО ҚИЛИШ ЖОЙИ БЕРИЛГАНЛИГИ ВА КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАР УЧУН БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМ ТЎЛАНГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАТЪИ ҲИСОБДАГИ ПАТТАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ИШЛАТИШ ВА ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Йўриқнома
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 21 сентябрда 971-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 27 декабрдаги 108, 2010-52-сонли «Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» қарорига (рўйхат рақами 2185, 27.01.2011 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
I. Умумий қоидалар
1.1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 августдаги «Бозорлар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди.
1.2. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 августдаги 315-сонли қарори билан тасдиқланган «Бозорларни тузиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва улар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан бозорларда бир марталик йиғим тўланганлиги учун бериладиган патталарни (бундан кейин — патталар) тайёрланиши давлат солиқ инспекциясида қайд қилиниши, ишлатилиши ва унинг ҳисобини олиб боришини белгилайди.
1.3. Ушбу Йўриқнома Низомнинг 24 бандига асосан савдо ўринлари 500 тадан кам бўлган бозорларда, асосий бозорларнинг шохобчаларида ҳамда узоқ туманлардаги ва аҳоли пунктларидаги бозорларда назорат касса машинаси ўрнатилмасдан бир марталик йиғим ундириладиган бозорларга тааллуқли.
II. Патталарнинг тайёрланиши
2.1. Патталар махсус ҳимояланган қатъий ҳисобот бланкалари сифатида тайёрланади ва унда қуйидаги мажбурий реквизитлар бўлиши шарт (1-илова ):
серияси;
қатъий тартиб рақами;
«Бир марталик йиғим» сўзлари ёзилиши;
сиёҳда тўлдирилиши лозим бўлган ва савдо қилинадиган маҳсулотнинг номи, ёки кўрсатилган хизмат тури ва шунингдек, бир марталик йиғимнинг сўмдаги миқдори кўрсатиладиган алоҳида жойлар;
берилган сана ёзиш учун алоҳида жой.
2.2. Патта билан унинг корешоги оралиғидаги қирқиш чизиғи устида (паттанинг пастки қисмида) бозорнинг думалоқ муҳри босилиши лозим.
Бир марталик йиғим тўланганлиги учун назоратчи томонидан сотувчига патта берилганда қўйилган муҳрнинг ярми паттада ва ярми корешогда қолиши керак.
2.3. Патталар квитанция ва корешок ҳолатда тайёрланиб, ва китобча тарзида тикилади. Ҳар бир китобчада 500 тадан патта бўлади.
2.4. Патталар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Бозорсавдо» уюшмалари томонидан буюртма тарзида тайёрланади ва ҳар бир бозорнинг эҳтиёжига қараб (олдиндан берилган буюртмага асосан) тарқатилади.
2.5. Патталарни тайёрлаш жараёнида унинг сериясида ҳар бир ҳудуднинг индекс рақами 2-иловага мувофиқ кўрсатилади.
2.6. Патталарнинг тайёрланиши тўғрисида босмахонага буюртма беришдан бир ой олдин «Бозорсавдо» уюшмаси ҳар бир бозорнинг олдиндан берган буюртмасига асосан паттага бўлган эҳтиёжни ўрганиб чиқади.
Патталарнинг савдо қилинадиган маҳсулотнинг номи ва шунингдек, шу маҳсулот билан савдо қилинганлиги учун ундириладиган бир марталик йиғимнинг сўмдаги миқдори кўрсатиладиган алоҳида жойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланган бир марталик йиғим ставкасига асосан сотувчига бериладиган вақтда сиёҳда тўлдирилади.
III. Патталарнинг ҳисоби
3.1. «Бозорсавдо» уюшмаси қайси бозорга қанчалик патта берганлиги тўғрисида давлат солиқ бошқармасига ҳар ойда бир маротаба (кейинги ойнинг 3 санасигача) маълумот тақдим этади. Маълумотда Патталарнинг серияси, тартиб рақами ва сони кўрсатилади.
3.2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бозорлари учун «Бозорсавдо» уюшмаси томонидан махсус тайёрланган патталар тегишли ҳисоб-фактуралари асосида бозорлар маъмурияти томонидан белгиланган тартибда кассага қабул қилинади ва тегишли балансдан ташқари счётда серияси ва қатъий тартиб рақами асосида ҳисобга олинади. Бозорсавдо уюшмасидан олинган қатъий ҳисобдаги патталар бозорнинг кассасида сейфда (темир шкафда) сақланади.
3.3. Ҳар бир бозорнинг «Бозорсавдо» уюшмасидан олган патталари шу ҳудуддаги давлат солиқ инспекциясининг махсус китобида қайд қилиниб рўйхатга олинади.
3.4. Патталар назоратчининг талабномаси асосида бозор маъмурияти раҳбарининг ёзма топшириғига биноан кассир томонидан унга ҳисобот бериш шарти билан берилади.
3.5. Назоратчи сотувчига ҳар бир савдо қилиш жойи учун алоҳида паттани, унинг сотадиган маҳсулот турига қараб ёзиб беради ва шу паттада кўрсатилган бир марталик йиғим суммасини қабул қилиб олади.
Мол бозорларида бир марталик йиғим уй ҳайвонларининг турига қараб ҳар бир бош учун алоҳида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши томонидан белгиланган ставкада ундирилади.
3.6. Назоратчи патта тарқатишдан тушган пул маблағини назорат касса аппарати орқали (Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳолларда кирим касса ордери асосида) ҳар куни кассага топширади.
3.7. Фойдаланилган патталарни ҳисобдан чиқариш учун назоратчи 3-иловада келтирилган шаклда ҳисоботни бозор бухгалтериясига ҳар куни топширади.
IV. Патталардан фойдаланишни назорат қилиш ва фойдаланишга яроқсиз деб топилган патталарнинг ҳисобдан чиқарилиши
4.1. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ўз ҳудудидаги бозорларда амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳужжатли текширишлар ўтказиши давомида патталарнинг ҳисоби, ишлатилиши ва сақланишини инвентаризация қилади.
4.2. Янги патталар амалга киритилиши билан эски патталарнинг қолдиғи ҳақида туман (шаҳар) молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси ҳамда бозор маъмурияти ходимларидан иборат комиссия тузилиб қолдиқ патталарнинг серияси ва тартиб рақами кўрсатилган ҳолда 4 нусхада далолатнома тузилади ва комиссия томонидан қолган патталар амалдаги тартиб асосида йўқ қилинади. Шунингдек, бу тартиб фойдаланишга яроқсиз бўлган патталарга ҳам қўлланилади.
Тузилган далолатноманинг бир нусхаси «Бозорсавдо» уюшмасида, бир нусхаси бозор маъмуриятида, бир нусхаси давлат солиқ инспекциясида, бир нусхаси молия бўлимида қолдирилади.
V. Ушбу Тартибни бузганлик учун жавобгарлик
5.1. Ушбу Тартибни бузган шахслар амалдаги қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилади.
1 ИЛОВА
Серия ЎзТН — 10 000000 — сонли бир марталик йиғим квитанциясининг корешоги 2000 й.«___» ______да _________сўм миқдорида бир марталик йиғим олинди ______________________________ (сотилган маҳсулот тури) ______________________________ (кўрсатилган хизмат тури) ____________________________М.Ў.
Серия ЎзТН — 10
000000
БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМ _____________________савдоси учун (маҳсулот тури кўрсатилсин) «___» _______2000 й
НАРХИ______сўм
Берилган кунга ҳақиқий ___________________________М.Ў. Бошқа кишига берилиши мумкин эмас.
Серия ЎзТН—10 000000 — сонли бир марталик йиғим квитанциясининг корешоги
2000 й. «_____» ______да __________сўм миқдорида бир марталик йиғим олинди
_______________________________(кўрсатилган хизмат тури) ___________________________ М.Ў.
Серия ЎзТН—10
000000 БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМ _____________________савдоси учун (маҳсулот тури кўрсатилсин) «_____» _________________2000 й.
НАРХИ_____________сўм
Берилган кунига ҳақиқий
М.Ў.___________________________
Бошқа кишига берилиши мумкин эмас.
Тартибга 2-ИЛОВА
Бир марталик йиғим тўланганлиги учун берилган чипталарнинг серияси:
1. Тошкент шаҳри
— серия УзТН-10
2. Тошкент вилояти
— серия УзТШ-11
3. Сирдарё вилояти
— серия УзСР-12
4. Жиззах вилояти
— серия УзЖВ-13
5. Самарқанд вилояти
— серия УзСМ-14
6. Фарғона вилояти
— серия УзФВ-15
7. Наманган вилояти
— серия УзНМ-16
8. Андижон вилояти
— серия УзАВ-17
9. Қашқадарё вилояти
— серия УзКВ-18
10. Сурхондарё вилояти
— серия УзСУ-19
11. Бухоро вилояти
— серия УзБВ-20
12. Навоий вилояти
— серия УзНВ-21
13. Хоразм вилояти
— серия УзХВ-22
14. Қорақолпоғистон Республикаси
— серия УзКК-23
3-ИЛОВА
_______________________деҳқон (буюм) бозори назоратчиси _____________нинг 2000 йил ____________________________ куни бозор кссасидан олинган, ишлатилган, йиғилган бир марталик йиғими суммаси ва қолдиқ патталари тўғрисидаги кундалик ҲИСОБОТИ
1. Бозор кассасидан олинган патталар:
Серия
дан
гача
Сони
Жами:
2. Ишлатилган патталар ва йиғилган йиғимлар тўғрисида
Серия
дан
гача
сони
Йиғим суммаси
Жами:
3. Иш куни якунига ишлатилмаган патталар тўғрисида
Серия
дан
гача
Сони
Жами:
4. Бозор кассасига топширилган йиғим суммаси____________________________ ___________________________________________________________________
(сўз билан ёзилади)
5. Кассага топширилган кундалик йиғим тўғрисидаги назорат касса машинасининг чеки ёки касса кирим ордери ___________________________________________________________________
6. Бозор кассасига топширилган ишлатилмаган патталар сони __________________ ___________________________________________________________________
(сўз билан ёзилади)
7. Бозор кассасига топширилган ишлатилган патталар корешоги ___________________________________________________________________