16.03.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1326
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 16.03.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1326
Кучга кириш санаси
26.03.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 04.12.2020
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 февралдаги 86-сон «Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 февралдаги 86-сон «Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси — «сўм»ни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва республикадан ташқарига олиб чиқиш тартибини белгилайди.
6. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган суммадан ортиқча Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини жисмоний шахслар — резидентлар томонидан олиб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош бошқармаларининг (бундан буён матнда Марказий банк бош бошқармалари деб юритилади) олиб чиқилаётган жами суммага рухсати билан йўл қўйилади.
10. Жисмоний шахс — резидент томонидан мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган шартларга риоя қилинмаган тақдирда Марказий банк бош бошқармалари томонидан рухсатнома бериш рад этилиши мумкин.