Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган солиқ юкини камайтириш ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш вазифаларини амалга ошириш мақсадида, шунингдек, кенг жамоатчилик муҳокамаси натижалари ҳамда Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва халқаро экспертларнинг тавсияларидан келиб чиқиб:
3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ҳамда самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини бекор қилиш бўйича ишчи комиссиянинг янгиланган таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2018 йил 1 ноябрга қадар муддатда самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларини бекор қилиш, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва Божхона кодексларига мувофиқ доимий амал қилувчи солиқ ҳамда божхона имтиёзларини тақдим этиш тартибини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрланишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини тайёрлашда ва Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилишда техник жиҳатдан кўмаклашишни таъминлаш учун Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Б.М. Мавлонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, ишчи комиссия раҳбари

2.

Д.Р. Ли

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, ишчи комиссия раҳбарининг ўринбосари

3.

О.Б. Рустамов

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари

4.

С.С. Саидкаримов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари

5.

Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

6.

М.М. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

7.

А.Я. Хайдаров

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

8.

Б.А. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

9.

Ж.О. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

10.

И.К. Жасимов

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари

11.

А.М. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими

12.

М.П. Оллоёров

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

Ишчи комиссия котибияти:

13.

Ш.Ф. Озодзода

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими

14.

Л.М. Хисматова

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг бошқарма бошлиғи

15.

Ж.Б. Нигматов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институтининг директори

16.

Д.Ш. Султанов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармасининг бошлиғи

17.

Х.Б. Исматов

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бош бошқармасининг бошлиғи, ишчи комиссия котиби


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази