19.02.2018 йилдаги ПҚ-3549-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2020 й., 07/20/4699/0520-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 августдаги ПҚ-5234-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 07/21/5234/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон — 2020 йил 1 августдан кучга киради)

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Электрон ҳукумат тизимини янада такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукуматни янада ривожлантириш стратегиясини назарда тутувчи 2018 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида Электрон ҳукуматни янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, мазкур стратегияни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

2018 йил
15 мартгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,
ЛБМА,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.

Электрон рақамли имзо соҳасида қуйидагилар орқали давлат сиёсатини янада такомиллаштириш:

ишончли учинчи томон хизматини жорий этиш, электрон рақамли имзо калитларини қайд этишнинг бўйсунувчи марказларини яратиш;

юридик шахслар томонидан электрон рақамли имзо калитларини олиш имкониятини жорий этиш;

мобиль қурилмаларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 августгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Молия вазирлиги,
ДСҚ,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3.

Давлат органлари ва ташкилотларининг таркибий бўлинмалари зиммасига лойиҳа бошқаруви ва мазкур соҳани стратегик ривожлантириш функциялари юкланишини ҳисобга олган ҳолда, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун жавобгар бўлган ана шу бўлинмалар фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 сентябргача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
ЛБМА, Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

4.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлардаги мавжуд ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ҳамда бошқа дастурий маҳсулотларнинг ўз функционал вазифаларига, ахборот хавфсизлиги талабларига ва бошқа техник параметрларга мослигини аниқлаш юзасидан уларни хатловдан ўтказиш.

Хатлов якунларига кўра амалдаги ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотларни интеграциялаш ҳамда улардан биргаликда фойдаланиш чораларини кўриш.

Хатловни ўтказиш режа-жадвали

2018 йил
1 апрелгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Ҳисоб палатаси,
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент,
вазирлик ва идоралар

II. Иқтисодиёт тармоқларида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш

5.

2018 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бунда, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

электрон тижорат иштирокчилари учун қулай шарт-шароитлар, имтиёз ва преференциялар тизимини яратиш;

Интернет тармоғи орқали сотиладиган товарларни экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш;

электрон тижорат объектлари ва транзакциялар ҳажмини ҳисобга олиш механизмини яратиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил
1 июнгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,
ССП, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ

6.

2018 2020 йилларда ҳудудларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш дастурини ҳамда устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, уларда қуйидагиларни назарда тутиш:

телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолини сифатли мобиль алоқа, кенг полосали Интернет тармоғидан фойдаланишини таъминлаш;

соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, таълим, коммунал хизмат кўрсатиш, туризм соҳаларида замонавий ахборот тизимларини, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларини жорий этиш, шунингдек, «ақлли» ва «хавфсиз» шаҳарлар ҳамда ҳудудларни ташкил этиш;

давлат-хусусий шериклиги асосида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, экспортга мўлжалланган дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш;

жойларда, айниқса олис ҳудудларда электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада кенгайтириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил
1 сентябргача

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Молия вазирлиги

7.

«Блокчейн» технологиялари имкониятларидан фойдаланиш учун шароит яратиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва мазкур технологияни ўзлаштириш учун маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновацион маркази ҳузурида тақсимланган реестр (блокчейн) технологиялари бўйича компетенция марказини ташкил этиш.

Ташкилий-техник чора-тадбирлар

2018 йил
1 июнгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

8.

2019-2020 йилларда иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарида автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни янада жорий этиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

2018 йил
1 октябргача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
ЛБМА,
Иқтисодиёт вазирлиги,
хўжалик бошқаруви органлари

9.

Замонавий инфратузилмани шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда дастурий таъминотни ишлаб чиқувчи маҳаллий компаниялар учун технопарклар ташкил қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

2019 йил
1 ноябргача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

10.

Ҳамма жойда контактсиз тўловлар, шу жумладан халқаро тўлов тизимлари (Visa, Mastercard, PayPal, Alipay ва бошқа)дан фойдаланган ҳолда шундай тўловлар технологияларидан фойдаланишни ривожлантириш ва рағбатлантириш, мазкур соҳадаги норматив базани такомиллаштириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 июнгача

Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

11.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Қонун

2018 йил
1 сентябргача

Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

12.

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортини рағбатлантириш мақсадида, жумладан, банк ва молиявий тартиб-таомилларни янада соддалаштириш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

2018 йил
1 октябргача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Марказий банк, ДСҚ,
Ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

13.

Электрон тўлов тизимлари воситасида коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун воситачилик тўловларининг ягона миқдорларини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 йил
1 июнгача

Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, ЎзМАА, коммунал хизмат кўрсатувчилар, даврий нашрлар таҳририятлари

14.

Қисқа муддатли ва ўрта муддатли махсус курсларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни таклиф этган ҳолда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкиллаштириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 йил
1 июнгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

III. Телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш

15.

Телекоммуникациялар кўрсатаётган хизматларнинг турини кенгайтириш ва сифатини ошириш, телекоммуникациялар тармоқларини тўлиқ миқёсда модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш, шунингдек, корпоратив ва лойиҳа бошқарувининг замонавий тизимларини жорий этиш мақсадида «Ўзбектелеком» АК фаолиятини янада такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

2018 йил
1 июлгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
ЛБМА, Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Рақобат давлат қўмитаси

16.

Телекоммуникация тармоқларининг операторлари ҳамда провайдерларининг актив ва пассив инфратузилмасидан биргаликда фойдаланиш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 сентябргача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

17.

Бинолар қурилиши нормативларига мувофиқ кўп қаватли уйлар ва қишлоқ жойлардаги уйларни лойиҳалаштиришда телекоммуникациялар ва почта алоқаси воситалари жойлаштирилиши тўғрисида мажбурий талаблар ўрнатиш.

Нормат ҳужжат

2018 йил
1 майгача

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситалардан фойдаланишни бошқариш тартибини такомиллаштириш, бунда, жумладан телекоммуникациялар тармоқларининг янги объектларини фойдаланишга қабул қилиш муддатларини қисқартириш ва тартиб-таомилларини оптималлаштириш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 июнгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Адлия вазирлиги

19.

Ўзбекистон Республикасида овозли радио эшиттириш тармоғини ривожлантириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил
1 майгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

20.

Телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан:

маълумотларни узатишнинг магистраль и мультисервис тармоғини кенгайтириш;

толали-оптик алоқа линияларини қуриш;

IMS (IP Multimedia Subsystem) технологияси бўйича коммутатция марказларини модернизация қилиш;

мобиль алоқа тармоқлари ва Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни ривожлантириш;

Пакет коммутатцияси халқаро марказини кенгайтириш.

Инвестиция лойиҳалари

2018-2019 йиллар давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
ЛБМА, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК, мобиль алоқа операторлари

IV. Почта алоқаси ва логистикани ривожлантириш, унга янги технологияларни жорий этиш

21.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ фаолиятини қуйидаги йўллар орқали янада такомиллаштириш:

чет эллик маслаҳатчиларни жалб этиш ва жамиятни бошқаришнинг илғор халқаро тажрибасини ўрганиш;

почта алоқасининг оператор ва курьерлар тармоғини ривожлантириш, чет элларга почта жўнатмаларининг халқаро айирбошлаш пунктларини ташкил қилиш;

почта алоқаси инфратузилмасини, ушбу соҳадаги технологик жараёнлар ва логистикани модернизация қилиш, почта хизматлари сифатини ошириш;

трансчегара Интернет-савдосини ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқувчиларнинг маҳсулотлари почта алоқаси орқали экспорт қилинишини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 июнгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
Ташқи савдо вазирлиги, «Ўзбекистон почтаси» АЖ

22.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ почта алоқасининг миллий операторига банк ва суғурта агенти, шу жумладан тўловларни қабул қилиш ва ўтказиш, банк карталарига хизмат кўрсатиш, аҳолининг бўш пул маблағларини жалб этиш, ихтиёрий ва мажбурий суғурталаш бўйича хизматлар ҳамда аутсорсинг шартлари асосида бошқа хизматлар кўрсатиш агенти ҳуқуқларини бериш масаласини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритиш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

2018 йил
20 апрелгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Марказий банк,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

23.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ почта алоқаси объектларини ва «Матбуот тарқатувчи» АКнинг тарқатиш пунктларини уларнинг мулкини тасарруф этиш самарадорлиги ва асослилигини ўрганиш мақсадида ёппасига хатловдан ўтказиш.

Хатлов якунлари бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.

Идоралараро комиссия тузиш

2018 йил
1 августгача

Давлат рақобат қўмитаси,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

V. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини такомиллаштириш

24.

Электрон ҳукумат маълумотларини Идоралараро тармоқ бўйича ўтказишда электрон ҳамкорликни амалга ошириш чоғида ахборот хавфсизлигини ва маълумотлар ҳимоясини таъминлаш чораларини қуйидаги йўллар орқали янада такомиллаштириш:

маълумотларни узатиш Идоралараро тармоқнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш;

ахборот тизимлари комплекслари ва электрон ҳукумат маълумотлар базаларининг мониторинг тизимини ахборот хавфсизлиги талаблари нуқтаи назаридан модернизация қилиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 майгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

25.

Ахборот хавфсизлигига таҳдидларни мониторинг қилиш самарадорлиги оширилишини назарда тутувчи Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази фаолиятини янада такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил
1 сентябргача

ЎзМАА,
МХХ,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
вазирликлар ва идоралар

26.

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

миллий стандартларни халқаро талабларга мувофиқлаштириш;

ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар фондини ташкил этиш, ундан очиқ фойдаланишни таъминлаш;

телекоммуникацияларнинг техник воситаларини сертификатлаштириш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 июнгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги

VI. Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш

27.

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимида кадрлар тайёрлашни қуйидагилар орқали такомиллаштириш:

умумтаълим мактабларида информатика бўйича машғулотларни кўпайтириш;

ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги саккизта касб-ҳунар коллежларини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тузилмасига ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2018 йил
1 сентябргача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

28.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети фаолиятини қуйидагилар орқали тубдан такомиллаштириш:

жумладан унинг филиалларида ҳам таълимнинг кредит тизимини жорий этиш;

университетнинг инфратузилмаси ва моддий-техника базасини янада ривожлантириш;

замонавий технологияларга асосланган илм-фандаги катта ютуқларни тадқиқ этиш учун янги ўқув ва илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкиллаштириш;

университетнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш;

университетга ва унинг филиалларига бириктирилган академик лицейларда таълим сифатини ошириш;

SCOPUS тизимига кирувчи халқаро илмий журналларда иқтибос келтириладиган илмий мақолалар сонини ошириш учун университетнинг профессор-ўқитувчиларини рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

2018 йил
1 июнгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

29.

Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг малакасини ошириш тизимини қуйидагилар орқали такомиллаштириш:

ахборот технологиялари ва коммуникациялари татбиқ этилиши учун масъул бўлган давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотлари бўлинмалари раҳбарларининг чет элларда малака оширишини тизимли асосда ташкиллаштириш;

халқаро стандартларга мувофиқ ахборот технологиялари ва коммуникациялари жорий этилиши учун масъул бўлган давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотлари бўлинмалари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини такомиллаштириш;

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотлари бўлинмаларининг раҳбарлари ва ходимлари томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларида стажировкадан ўтиш тизимини жорий қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил
1 июлгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

30.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида ташкилотларнинг кадрлар салоҳиятини кучайтириш, шунингдек, кўрсатилаётган хизматларни ҳисобга олишни такомиллаштириш мақсадида:

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги мутахассислар реестрини;

ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида ишлар ва хизматларнинг ягона классификаторини шакллантириш.

Дастурий маҳсулот





умумий қабул қилинган классификатор

2018 йил
1 июнгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
вазирликлар ва идоралар

VII. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантиришга оид бошқа чора-тадбирлар

31.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул бўлган давлат органларининг ихтисослаштирилган бўлинмалари раҳбарларини ахборот тизимларини жорий этиш, электрон давлат хизматлари ҳамда орган ва ташкилот фаолиятини ахборотлаштириш соҳасида эришган алоҳида ютуқлари учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдорида мукофотлаш орқали моддий рағбатлантириш тартибини тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
15 майгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

32.

Кўрсатилаётган телекоммуникация ва почта алоқаси хизматларининг юқори сифатини таъминлаш мақсадида, шунингдек, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқларига риоя этилиши устидан Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар соҳасида назорат бўйича инспекция фаолиятини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2018 йил
1 июнгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
вазирликлар ва идоралар

33.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган давлат органлари ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари бўлинмаларининг раҳбарлари ва ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 апрелгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги

34.

Давлат органларида электрон ҳужжат айланишини такомиллаштириш, шу жумладан барча давлат хизматчилари учун ҳимояланган почта манзилларини яратиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 майгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

35.

Ўзбекистонда компьютер спортини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида компьютер спортини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 июлгача

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ,
вазирликлар ва идоралар

 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2020 й., 07/20/4699/0520-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2020 й., 07/20/4699/0520-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2020 й., 07/20/4699/0520-сон)