Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосарлари — комплекс раҳбарлари, мутасадди раҳбарларга бириктирилган олий таълим муассасалари РЎЙХАТИ

2-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларида таълим сифатини таъминлаш борасида ўқув йили давомида амалга ошириладиган ҳаракатларнинг НАМУНАВИЙ РЕЖАСИ (Йўл харитаси)

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари таркибидаги вазирликлар ва идораларнинг олий маълумотли кадрлар тайёрлаш юзасидан буюртмаларни шакллантириш, тасарруфидаги олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлаш даражаси ва сифатини тубдан яхшилаш ҳамда тизимдаги корхоналар ва ташкилотларда талабалар амалиётларини ўтказиш, илмий ишларни ҳамкорликда бажариш, олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар ДАСТУРИ

Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича қўмитаси (UNЕSCО) ва консалтинг ташкилоти (DGP Rеsеarch & Cоnsulting) ҳамкорлигида жалб қилинган нуфузли хорижий экспертлар гуруҳи томонидан 2017 йилнинг январь — июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси таълим тизимини комплекс ўрганиш бўйича ўтказилган таҳлиллар натижалари асосида берилган хулосаларда олий таълим жараёнида назария ва амалиёт яхлитлиги таъминланмаганлиги, талабаларнинг малакавий амалиётларини ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказиш самарали ташкил этилмагани оқибатида битирувчиларнинг аксарият қисми тайёр мутахассис бўлиб чиқиш ўрнига, ишга жойлашгандан кейин қайтадан ўз касбини, мутахассислигини ўрганаётганлиги, шунингдек, таълим сифатини назорат қилиш механизми замонавий талабларга жавоб бермаслиги, таълим муассасаларида малакали педагог ва бошқарув кадрларининг етишмаслиги, хорижий таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик етарлича йўлга қўйилмаганлиги каби камчиликлар қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб бириктирилган ҳар бир олий таълим муассасасини 2030 йилгача бўлган даврда ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек, қарорда олий таълим муассасаси бўйича белгиланган параметрларни сўзсиз бажариш, шу жумладан, илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларни хорижий таълим муассасаларига малака ошириш ва стажировкага, иқтидорли битирувчиларни магистратура ва докторантурага юбориш, шунингдек, ўқув лаборатория базасини янгилаш бўйича белгиланган топшириқларнинг бажарилишини ҳар чорак якуни бўйича мунтазам муҳокама қилиб боришни йўлга қўйсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Марказий банк, Ўзбекистон касаба Уюшмалари Федерациясига биргаликда уч ой муддатда таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагог кадрларнинг ижтимоий нуфузини ошириш, жамиятда педагогик фаолиятнинг обрўсини юксалтириш, педагогларни ёшларга намуна ва ўрнак даражасига кўтариш, шунингдек, турли танловлар ва конкурсларда совриндор бўлган, ўқувчи-талабалари республика ва халқаро олимпиадаларда, танловларда юқори натижаларни қўлга киритган педагогларга уй-жой, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автомобиль, маиший-хўжалик жиҳозлари сотиб олишлари учун имтиёзли ипотека ва истеъмол кредитларини ажратиш тартибини жорий этиш юзасидан таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Комплекс раҳбарлари,

мутасадди раҳбарлар

Т/р

Бириктирилган олий таълим муассасалари

1.

Арипов Абдулла Нигматович, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири — Таълим ва илм-фан, ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплексининг раҳбари

1.

Ўзбекистон миллий университети

2.

Тошкент ахборот технологиялари университети

3.

Тошкент шаҳридаги Инха университети

4.

М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент шаҳридаги филиали

5.

Тошкент давлат шарқшунослик институти

6.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти

7.

Миллий рассомлик ва дизайн институти

8.

Ўзбекистон давлат консерваторияси

9.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

10.

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби

2.

Раматов Ачилбай Жуманиязович, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси — Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари

1.

Тошкент темир йўл муҳандислари институти

2.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

3.

Тошкент архитектура-қурилиш институти

4.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти

5.

Термиз давлат университети

6.

Урганч давлат университети

7.

Қорақалпоқ давлат университети

8.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти

3.

Кучкаров Джамшид Анварович, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплексининг раҳбари

1.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2.

Тошкент молия институти

3.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

4.

Тошкент Халқаро Вестминстер университети

5.

Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали

6.

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти

4.

Мирзаев Зойир Тоирович, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари —Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари

1.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

2.

Тошкент давлат аграр университети

3.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

4.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти

5.

Наманган муҳандислик-технология институти

6.

Самарқанд давлат университети

7.

Самарқанд давлат чет тиллар институти

5.

Ибрагимов Ғуломжон Иномович, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплексининг раҳбари

1.

Тошкент кимё-технология институти

2.

И.М. Губкин номидаги Россия нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали

3.

Тошкент давлат техника университети

4.

Бухоро давлат университети

5.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

6.

Навоий давлат кончилик институти

7.

Қарши давлат университети

8.

Бухоро муҳандислик-технология институти

6.

Розукулов Улуғбек Убайдуллаевич, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси — Ташқи иқтисодий фаолият, экспорт салоҳияти, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари

1.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети

2.

Андижон машинасозлик институти

3.

Андижон давлат университети

4.

Наманган давлат университети

5.

Жиззах политехника институти

6.

Фарғона давлат университети

7.

Фарғона политехника институти

7.

Нарбаева Танзила Камаловна, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси

1.

Тошкент давлат педагогика университети

2.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

3.

Навоий давлат педагогика институти

4.

Жиззах давлат педагогика институти

5.

Қўқон давлат педагогика институти

6.

Нукус давлат педагогика институти

7.

Тошкент ислом университети

8.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

9.

Гулистон давлат университети

8.

Юнусходжаев Ахматходжа Нигманович, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

1.

Тошкент тиббиёт академияси

2.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти

3.

Тошкент фармацевтика институти

4.

Тошкент давлат стоматология институти

5.

Андижон давлат тиббиёт институти

6.

Бухоро давлат тиббиёт институти

7.

Самарқанд давлат тиббиёт институти

9.

Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

1.

Тошкент давлат юридик университети

10.

Камилов Абдулазиз Хафизович,

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири

1.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПҚ-5497-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)

Т/р

Тадбирлар мазмуни

Молиялаштириш манбаси

Ижро этиш муддати

Кутилаётган натижа

1.

Комплексга қарашли тармоқ (соҳа)нинг корхоналарини юқори малакали кадрлар билан таъминланганлиги мониторингини амалга ошириш ва бириктирилган олий таълим муассасаларини истиқболли ривожлантириш ҳар йилги режасини ишлаб чиқиш.

Олий таълим муассасаларида васийлик кенгашлари фаолиятини такомиллаштирган ҳолда қайта ташкил этиш.

-

Август

Бириктирилган олий таълим муассасаларини истиқболли ривожлантириш ҳар йилги режаси ва Васийлик кенгашлари таркибини белгилаш

2.

Ҳудудларда янги барпо этилаётган, қайта тикланаётган, реконструкция қилинаётган замонавий корхоналар ҳамда иқтисодиётни диверсификация ва модернизация қилинаётганлигини инобатга олган ҳолда, янги касб ва мутахассисликларга бўлган талаб-эҳтиёжларни қоплаш мақсадида аниқ баланс ҳисоб-китобларига асосланган олий таълимга қабул квоталарини шакллантириш.

-

Август — декабрь

Олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича буюртмалар портфелини шакллантириш

3.

Малакали кадрлар тайёрлаш жараёни ва ўқув-услубий таъминоти, ўқув режа ва дастурларини кадрлар истеъмолчиларининг етакчи мутахассислари томонидан танқидий таҳлил этилишини таъминлаш, олий таълим йўналишлари (мутахассисликлари) малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари мазмунига қўйиладиган талабларни иш берувчи корхоналар ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда шакллантириш.

-

Август

Олий таълим йўналишлари (мутахассисликлари) малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари мазмунига кадрлар истеъмолчилари томонидан қўйиладиган талабларни белгилаш

4.

Ўқиш билан амалиётни биргаликда олиб бориш, талабаларнинг бевосита ишлаб чиқаришда амалий машғулотларини ва малакавий амалиётларини ўтказишни ташкил этиш мақсадида олий таълим муассасасининг тегишли йўналишларини тармоқнинг муайян ташкилотига бириктириш ва ушбу жараёнларни назорат қилиш учун масъул ходимларни тайинлаш.

-

Сентябрь

Талабаларнинг ишлаб чиқаришда амалий машғулотларини ва малакавий амалиётларини ўтказишни самарали ташкил этиш

5.

Ўқув материалларини корхоналарнинг истиқболли вазифалари ва муаммолари асосида янгилаш ва бойитиб бориш, ўқув жараёни шаклини тубдан янгилаш, фақатгина назарий билимлар бериш эмас, балки уни амалиётда юз бераётган ўзгаришлар, янгиланишлар билан

чамбарчас боғлиқ ҳолда амалга оширишга эришиш чораларини кўриш.

-

Доимий

Амалиётга йўналтирилган ўқув жараёни ва унинг замонавий ўқув-методик таъминотини яхшилаш

6.

Қобилиятли ёш педагогларни хорижий олий таълим ва илмий муассасаларда стажировкадан ўтиши ва илмий даражаларини ҳимоя қилиши учун юбориш мақсадида олий таълим муассасасига моддий ёрдам кўрсатиш.

Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари, хорижий ҳамкорлар ва инвестиция дастурлари маблағлари

Ўқув йили давомида, шартномаларга мувофиқ

Бириктирилган олий таълим муассасасининг илмий ва педагогик салоҳиятини ошириш

7.

Иқтидорли талабаларни етакчи хорижий таълим муассасаларига тажриба орттириш, улар учун махсус стипендиялар таъсис этиш, талабалар ўртасида танловлар ташкил этиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиб тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш.

Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари, хорижий ҳамкорлар ва инвестиция дастурлари маблағлари

Октябрь — декабрь

Ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этишнинг рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш

8.

Комплексга қарашли тармоқ (соҳа) ҳамда корхонанинг илмий-техник ривожлантириш йўналишлари муаммоларига бағишланган мавзулари базасини шакллантириш ва бу муаммолар бўйича олий таълим муассасалари билан хўжалик шартномалари (грантлар лойиҳалари) тузиш.

Ишлаб чиқариш корхоналарининг илмий-технологик муаммолари асосида битирув малакавий ишлар, магистрлик ва докторлик диссертациялари мавзулари банкини шакллантириш ҳамда олий таълим муассасасига тақдим этиш.

Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари

Октябрь — декабрь

Январь — июль

Олий таълим — илм-фан — ишлаб чиқариш интеграцияси асосида амалиётга йўналтирилган илмий фаолиятни йўлга қўйиш

9.

Олий таълим муассасалари педагог кадрларининг меҳнат шароитларини яхшилаш ҳамда уларнинг корхоналарда ва хорижда малака оширишларини ташкил этиш.

Профессор-ўқитувчиларнинг замонавий талаблар асосида билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналарида амалга оширилаётган технологик янгиланишлар, жорий этилаётган янги технологиялар тўғрисида маълумот олиши ҳамда илмий-тадқиқот ишларини тажриба-синовдан ўтказишда тегишли шарт-шароитлар яратиш.

Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари

Корхона ва олий таълим муассасалари билан тузилган шартнома асосида

Бириктирилган олий таълим муассасасининг илмий ва педагогик салоҳиятини илғор хорижий тажриба ва ишлаб чиқаришни модернизациялаштириш даражасидан келиб чиқиб такомиллаштириш

10.

Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан тармоқ (соҳа)даги янгиликлар, ривожлантириш истиқболлари каби масалалар юзасидан олий таълим муассасаси ва корхона (муассаса)ларда учрашувлар ва семинар-тренинглар ташкил этиш.

-

Ҳар ойда

Тармоқ(соҳа)ларни ривожлантириш истиқболлари ҳақидаги билимларни шакллантириш

11.

Соҳадаги малакали ва тажрибали мутахассисларни олий таълим муассасалари ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ўқув жараёнига жалб этиш.

Олий таълим муассасалари ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари маблағлари

Сентябрь — июнь

Ўқув жараёни мазмунини ишлаб чиқариш, соҳадаги илғор тажриба билан мослаштириш

12.

Бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш сифатини ҳамда илмий-тадқиқотлар самарадорлигини текшириб бориш ва натижаларини Комплекснинг кенгайтирилган йиғилишларида муҳокама қилиш, ижобий ютуқларни рағбатлантириш.

-

Ҳар ўқув семестр якунида

(январь, июль)

Кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини амалга ошириш ва натижаларни таҳлил қилиш

13.

Олий таълим муассасаларининг моддий-техника, ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, талабалар турар жойлари шароитларини, ижтимоий ва маиший инфратузилмасини яхшилаш ва уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш.

Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари, ҳомийлик маблағлари, хорижий ҳамкорлар ва инвестиция дастурлари маблағлари

Ўқув йили давомида (алоҳида тузилган график асосида)

Олий таълим муассасаларининг моддий-техника ва ўқув-методик базасини такомиллаштириш

14.

Таълим жараёни сифати ва натижадорлигини ошириш, келгусида меҳнат бозори ривожланишини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар ва илмий-техника кадрларини тайёрлашнинг истиқболи йўналишларини белгилаш.

-

Февраль — апрель

Ишлаб чиқариш соҳалари учун кадрлар тайёрлаш бўйича устувор йўналишларни белгилаш

15.

Мутахассислар тайёрлаш сифатига кўмаклашадиган истиқболли дастурларни молиялаштириш, олий таълим муассасалари фаолиятининг изчил ривожлантирилишини таъминлаш учун ҳомийлик, техникавий кўмаклашиш (грантлар) ва бошқа маблағларни жалб этиш.

Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари

Ўқув йили давомида, дастурларни бажариш жараёнида

Бириктирилган олий таълим муассасалари фаолиятини изчил ривожлантиришнинг молиявий таъминотини яхшилаш

16.

Корхоналар раҳбарлари ва мутахассисларини битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияларида иштирок этишини таъминлаш.

Олий таълим муассасалари маблағлари

Май-июнь

Бириктирилган олий таълим муассасасида кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш

17.

Таътиллар даврида талабаларнинг дам олишини ташкил этиш, уларни корхоналарда вақтинчалик иш билан таъминлаш.

Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари

Июль-август

Талабаларни моддий рағбатлантириш

18.

Олий таълим муассасаларини компьютер ва ахборот-коммуникация технологиялари, электрон таълим ресурслари учун воситалар, шу жумладан, интернет тармоғидан фойдаланишини, замонавий ўқув-лаборатория анжомлари ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, олий таълим муассасасининг замонавий илмий лабораторияларини шакллантириш ва ривожлантириш.

Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари, инвестиция дастурлари маблағлари

Ўқув йили давомида, олий таълим муассасаси талабномаси асосида

Бириктирилган олий таълим муассасасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга ва илмий фаолиятни ривожлантиришга шароитлар яратиш

19.

Дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланмалар, тавсияномалар, дидактик материаллар ҳамда бошқа ўқув-методик ҳужжатларни нашр этиш.

Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари

Олий таълим муассасаси талабномаси асосида

Ўқув жараёнининг замонавий адабиёт таъминотини яратиш

20.

Битирувчиларни Комплексга қарашли корхоналарга ишга жойлаштириш, корхоналардаги бўш вакант ўринларни малакали битирувчилар билан тўлдириб бориш.

-

Июль-август

Битирувчиларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш

21.

Тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида Комплекс раҳбари ҳузурида ҳисобот йиғилишини ўтказиш. Келгуси ўқув йили режаларини тасдиқлаш.

-

Август

Ўтган ўқув йили натижаларини таҳлил қилиш ва навбатдаги вазифаларни белгилаш

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар

Ижро
муддати

Масъул вазирлик ва идоралар

I. Мутахассис кадрларга бўлган талабни ва таълим мазмунини шакллантириш

1.

Вазирлик ва идоралар ҳузурида соҳалар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашларни ташкил этиш ва бундай кенгашларнинг вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш:

тегишли соҳага кадрлар тайёрловчи олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, шунингдек педагог кадрлар ва соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларига ўқув-методик раҳбарлик қилиш ва илмий-методик базани шакллантиришни мувофиқлаштириш;

илғор хорижий тажриба ҳамда соҳа эҳтиёжларини, ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этилишини инобатга олган ҳолда ихтисослаштирилган олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва дастурларини тизимли такомиллаштириб бориш;

соҳага оид илмий-техник масалалар бўйича фундаментал, амалий ва инновациявий илмий изланишлар олиб борилишини мувофиқлаштириш;

ихтисослаштирилган олий ва ўрта махсус таълим муассасалари илмий-педагогик салоҳиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминлаш, шу жумладан илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш, соҳани ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан келиб чиқиб раҳбарлар ва мутахассисларни сифатли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.

2017 йил 20 август

Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Маданият вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Бадиий Академия, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази,
Адлия вазирлиги

2.

Тасарруфдаги олий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарор билан тасдиқланган ҳар бир олий таълим муассасасини ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлашни назорат қилиш.

2017 — 2021 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Маданият вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Бадиий Академия

3.

Соҳаларнинг истиқболли талабларидан келиб чиқиб таълим мазмунига, битирувчиларнинг билим ва кўникмаларига талабларни белгилаш ва тегишли олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига тақдим этиб бориш.

ҳар йили
1 декабрга

Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Маданият вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Бадиий Академия, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази

4.

Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режаларни ишлаб чиқишда соҳанинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, мутахассислик фанлар бўйича соатлар тақсимоти ҳамда мазмунини буюртмачи билан келишиб шакллантиришни амалиётга жорий этиш.

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази

5.

Муҳандислик-техника йўналишида кадрлар тайёрлайдиган олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқув режа ва дастурларида умуммуҳандислик фанлари (иссиқлик техникаси, металлар технологияси, машина деталлари ва бошқа фанлар) бўйича дарс соатларини мақбуллаштириш ҳисобига кўпайтириш.

2017 йил

30 август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида муҳандислик-техника йўналишида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

II. Педагоглар таркибини шакллантириш ва унинг илмий салоҳиятини ошириш

6.

Соҳа корхоналарининг истиқболли ривожланиши асосланган давлатларнинг техника-технологиялари, соҳада кутилаётган ўзгаришлар, корхоналар модернизацияси техник тараққиёти йўналишлари ҳақидаги маълумотларни тегишли олий таълим муассасаларига тақдим этиб бориш.

ҳар йили
1 декабрга

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Маданият вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Бадиий Академия, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази

7.

Хорижий ҳамкорлик қилинаётган, соҳага ўз инвестициялари ва технологияларини олиб кираётган компаниялар, корхоналар фаолиятининг техника, технологияларини ўрганиш учун тасарруфидаги олий таълим муассасалари педагогларининг малака оширишини ташкил этиш.

2018 йилдан бошлаб

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази

8.

Инвестициялар бўйича тузилаётган шартномаларда олий таълим муассасалари педагогларини хорижий компания ва ташкилотларда малакасини ошириш, стажировкасини ўтказишни ташкил этишни назарда тутиш.

2018 йилдан бошлаб

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш

вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази

9.

Малака ошириш марказларининг тингловчилари учун кўчма машғулотларни корхоналарда ташкил этиш учун шароитлар яратиш (масъул ходим ажратиш; жиҳозланган аудитория ташкил қилиш ва ҳ. к.).

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази

III. Битирувчиларнинг амалий кўникмаларини талаб даражасида шакллантириш

10.

Амалиёт ўташ жойида талабага масъул ходимни бириктириш, бунда бириктирилган ходим амалиётчи билан ишлаш кўникмасига эга бўлишини таъминлаш, ташкилотларда амалиётчидан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш.

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази

11.

Амалиётчилар учун иш жойи ва амалиёт даврида фойдаланиш учун зарурий материаллар ажратилишини ташкил этиш.

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази

12.

Корхона ва ташкилотларда амалиётчига бириктирилган масъул ходимларни рағбатлантиришни йўлга қўйиш.

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази

13.

Ўқув режада белгиланган ишлаб чиқариш ва малака амалиётларини ўташ даврида талабаларга амалиётчи мақомини бериш ва амалиёт даври давомида имконият доирасида иш ҳақи тўланадиган лавозимга ишга қабул қилиш.

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

14.

Олий таълим муассасалари талабалари иш жойларига дастлабки тақсимлашни битирувчи курс сўнгида эмас, балки мос равишда учинчи ва иккинчи курсда таҳсил олаётган даврда ўтказиш ва барча турдаги амалиётларни ишга йўлланма оладиган корхона, ташкилот ёки муассасада ўташни йўлга қўйиш.

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб

Касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

15.

2017 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган мақсадли дастурлар, шу жумладан, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларидаги лойиҳалар доирасида ташкил этиладиган янги иш ўринларига таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашиш.

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

16.

Янгиланган «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори»га мос равишда ишлаб чиқилган таснифлагичга киритилган касбларнинг ўқув даврийлигини касбларнинг мураккаблик даражасини инобатга олган ҳолда табақалаштириш.

2017 йил декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази

17.

Чекка ҳудудлардаги корхона ва ташкилот, шу жумладан, касб-ҳунар коллежларига ишлаш учун юборилган олий таълим муассасалари битирувчиларини доимий ишлаши учун қулай шароитлар яратиш, жумладан, уй-жойлар билан таъминлашга имтиёзли кредитлар,автокредитлар ажратиш ҳамда ишлаган даврига қараб

ойлик иш ҳақларига устамалар белгилаш тизимини йўлга қўйиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2017 йил декабрь

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги

IV. Таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш

18.

Таълим мазмунини соҳа истиқболидан келиб чиқиб белгилаш, уни илмий асосда узлуксиз янгилаб бориш, соҳада таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш ишларини ривожлантириш учун вазирлик ва идоралар ҳузурида Илмий-техник кенгашларни ташкил этиш ҳамда уларга шахсан соҳа раҳбарларининг ўзлари бошчилик қилишини таъминлаш.

2017 йил август

Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Маданият вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Бадиий Академия, Адлия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази

19.

Олий таълим муассасаларида илмий изланишлар олиб бораётган докторантларни, иқтидорли талаба-ёшларни соҳанинг илмий мавзулари билан шуғулланишга жалб этиш, тадқиқот ишлари учун ишлаб чиқариш корхоналари, илмий-тадқиқот ва лойиҳа институтларида тажриба-синов ишлари учун шароит яратиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш.

2017 йил сентябрь ойидан бошлаб

Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Маданият вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Бадиий Академия, Адлия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази

20.

Ҳамкорликда фойдаланадиган илмий лабораторияларга илмий буюртмалар бериш, уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этилишини таъминлаш.

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

V. Таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш

21.

Олий таълим тизимини 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган комплекс ривожлантириш дастурида белгиланган вазифаларни юқори самара ва сифат билан амалга оширишда тегишли олий таълим муассасаларига амалий ёрдам бериш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.

2017 — 2021 йиллар

Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Маданият вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Бадиий Академия

22.

Олий таълим муассасалари лаборатория базасининг доимий янгиланиб ва тўлдириб борилиши, зарурий хом ашёлар билан таъминланиши, соҳага кириб келаётган янги техника ва технологияларнинг намуналарини таълим муассасаларига мунтазам етказиб берилишини таъминлаш.

доимий

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази

23.

Бириктирилган корхона ва ташкилотлар базасида ўқув, илмий лаборатория комплексларини барпо этиш орқали талабалар ва илмий изланувчиларни ишлаб чиқариш жараёни билан боғлаш.

2017 — 2021 йиллар

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПҚ-5497-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази