Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

хизмат уй-жойларини қуриш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2639-сонли қарори билан жорий этилган, 0,02 гектар ҳажмдаги ер участкаларида жойлаштириладиган, ҳовли иншоотларига эга бўлган бир қаватли 2 ва 3 хонали уй- жойларнинг намунавий лойиҳаси бўйича амалга оширилади;
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2639-сонли қарорида назарда тутилган барча имтиёзлар ва преференциялар буюртмачига, пудратчиларга, субпудратчиларга, лойиҳачиларга, ишлаб чиқариш, транспорт ташкилотларига ҳамда Дастур доирасида хизмат уй-жойлари қуришда қатнашадиган бошқа ташкилотларга татбиқ этилсин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарори билан тасдиқланган Шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурининг 2018 йил ва кейинги йиллар учун параметрларини шакллантиришда имтиёзли ипотека кредити бериш асосида, ички ишлар органларининг эҳтиёжманд ва хизматда намуна кўрсатган ходимларига сотиш учун кўп квартирали уйлар қуришни назарда тутсинлар.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази