LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Иқтисодий ислоҳотлар янада чуқурлаштирилиши ва банк тизими эркинлаштирилишини таъминлаш, банк қонунчилигини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятини ташкил этиш даражаси ва самарадорлигини ошириш, республика тижорат банкларининг ривожланишига ҳамда барқарор фаолият кўрсатишига кўмаклашиш мақсадида:
Белгилаб қўйилсинки, Республика банк кенгаши доимий ишловчи коллегиал орган бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисобот беради.
банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, банк қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
мунтазам таҳлил асосида макроиқтисодиёт ва бюджет сиёсати билан ўзаро боғлиқ бўлган пул-кредит сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, шу сиёсатнинг иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча томонларини ислоҳ қилиш мақсадли вазифалари ҳамда устувор йўналишларига, мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришга доир қабул қилинган комплекс дастурларга мувофиқлигини аниқлаш;
миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш, пул тизимини мустаҳкамлаш, пул массасининг ўсишини чеклаш ҳамда банкдан ташқари айланмани камайтириш, пул айланмасида нақд ва нақдсиз пул массасининг мақбул нисбатини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
аҳолининг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш, пул маблағларининг банк омонатларига жалб этилишини рағбатлантириш, фуқаролар омонатлари ҳимоя этилиши кафолатларининг кучли механизмини яратиш борасидаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
тижорат банкларининг инвестиция жараёнида ва иқтисодиётнинг таркибий ўзгаришларида иштирок этишини фаоллаштиришга қаратилган қўшимча омилларнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш;
валюта сиёсатини янада эркинлаштириш, банклараро валюта бозорини ривожлантириш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, олтин-валюта захиралари барқарор ва муттасил кўпайиб боришини таъминлаш, давлатнинг валюта маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
республиканинг банк тизимини ҳамда банклараро муносабатлар механизмини ривожлантириш ва такомиллаштириш, тижорат банкларининг мустақиллигини, улар фаолиятининг ишончлилиги ва барқарорлигини ошириш, уларнинг халқаро кредит рейтингини кўтариш, халқаро молия-кредит тизимига кенг кўламда қўшилиш борасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Марказий банки манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В.А. Голишев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зимммаларига юклатилсин.
1. Республика банк кенгаши (қуйида — «Кенгаш» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 15 ноябрдаги ПФ-3162-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида пул-кредит ва банк тизимини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш мақсадида тузилган доимий ишловчи коллегиал орган ҳисобланади.
2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кенгаш ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, банк қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
мунтазам таҳлил асосида макроиқтисодиёт ва бюджет сиёсати билан ўзаро боғлиқ бўлган пул-кредит сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, шу сиёсатнинг иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча томонларини ислоҳ қилиш мақсадли вазифалари ҳамда устувор йўналишларига, мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришга доир қабул қилинган комплекс дастурларга мувофиқлигини аниқлаш;
миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш, пул тизимини мустаҳкамлаш, пул массасининг ўсишини чеклаш ҳамда банкдан ташқари айланмани камайтириш, пул айланмасида нақд ва нақдсиз пул массасининг мақбул нисбатини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
аҳолининг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш, пул маблағларининг банк омонатларига жалб этилишини рағбатлантириш, фуқаролар омонатлари ҳимоя этилиши кафолатларининг кучли механизмини яратиш борасидаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
тижорат банкларининг инвестиция жараёнида ва иқтисодиётнинг таркибий ўзгаришларида иштирок этишини фаоллаштиришга қаратилган қўшимча иқтисодий омилларнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш;
валюта сиёсатини янада эркинлаштириш, банклараро валюта бозорини ривожлантириш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, олтин-валюта захиралари барқарор ва муттасил кўпайиб боришини таъминлаш, давлатнинг валюта маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
республиканинг банк тизимини ҳамда банклараро муносабатлар механизмини ривожлантириш ва такомиллаштириш, тижорат банкларининг мустақиллигини, уларнинг халқаро кредит рейтингини кўтариш, халқаро молия-кредит тизимига кенг кўламда қўшилиш борасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
пул-кредит сиёсати асосий йўналишлари ҳамда пул массаси параметрлари лойиҳасини келгуси йилга мўлжалланган макроиқтисодиёт ва бюджет сиёсатининг устувор йўналишлари билан боғлиқ ҳолда кўриб чиқади;
пул муомаласининг барқарорлигини мустаҳкамлаш, кредит бериш ва ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, молиявий иснтитутлар фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифларни кўриб чиқади;
инфляция жараёнларининг пасайишини, банк ссудалари бўйича қарздорлик ўсиши чекланишини таъминлашга қаратилган таклифларни кўриб чиқади;
валюта сиёсатининг асосий йўналишлари ва олтин-валюта захираларини бошқариш тамойиллари бўйича тавсияларни ишлаб чиқади;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
ўз мажлисларига давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахсларини, идоралар, банклар ва ташкилотларнинг раҳбарларини, ноҳукумат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг вакилларини таклиф қилиш;
Кенгаш раиси, Раис ўринбосари ва аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадилар.
7. Кенгаш раиси унинг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Кенгаш мажлисларида раислик қилади. Кенгаш раиси бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини Кенгаш раисининг ўринбосари бажаради.
Кенгаш раиси ва унинг ўринбосарлари Кенгаш аъзолари орасидан Кенгаш жами аъзоларининг кўпчилик овози билан сайланадилар.
Кенгаш мажлисларида муҳокама этиш учун масалалар киритиш, Кенгаш ваколатига кирувчи масалалар бўйича зарур қонунчилик ва норматив ҳужжатларини, ахборот-таҳлилий материалларни олиш;
Марказий банк ва тижорат банкларининг фаолияти тўғрисида хизматга оид маълумотни, шунингдек махфий тусдаги маълумотларни ошкор қилмаслик.
11. Кенгашнинг мажлислари Кенгаш раиси ёки у бўлмаган тақдирда Кенгаш раисининг ўринбосари томонидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисининг ёхуд Кенгаш аъзоларидан камида уч кишининг талабига биноан тайинланади.
12. Кенгаш ҳужжатларининг тайёрлаш, қарорларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун Кенгаш олимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда муваққат ишчи гуруҳларини тузиши мумкин.
13. Кенгаш қарорлари кворум беш кишидан иборат бўлган тақдирда иштирок этувчи Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг келиб қолган ҳолларда Кенгаш мажлисида раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
15. Кенгаш қарорлари Кенгашнинг барча аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувига ҳамда бошқа манфаатдор ҳукумат тузилмалари, идоралар ва тижорат банкларига етказилади.
16. Кенгаш раиси Кенгаш амалга ошираётган ишлар ва у қабул қилаётган қарорлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини мунтазам хабардор қилиб туради.