Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қарори , 18.01.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1540
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест марказининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

РАҲБАР ВА ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРГА МАЛАКА ТОИФАЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 январда 1540-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2016 йил 17 майдаги 13-қ/қ, 5-мҳ, 12/ққ-сонли «Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1540-2, 23.05.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ қарор қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида низом» иловага кўра тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 29 сентябрда 1414-сон билан рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест марказининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизими бошқарув органлари ва ўқув юртларининг раҳбар ва педагогик кадрлари аттестацияси тўғрисида низомини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган санадан ўн кун ўтганидан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2005 йил 30 декабрь,

106-сон

Халқ таълими вазири Т. ЖЎРАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 30 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-сон

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМАИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 30 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
01-356-сон

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2005 йил 30 декабрдаги 106, 43 ва 01-356-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 ноябрдаги «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-227-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 275-сон қарорига мувофиқ идоравий бўйсунувидан қатъи назар, халқ таълими тизимидаги давлат таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аттестация ўтказишнинг асосий мақсадлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог кадрларнинг малака талабларига мувофиқ малака тоифаларини белгилашда уларнинг касбий маҳорати даражасини аниқлаш ва малака тоифаларини бериш (ошириш ёки пасайтириш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестация:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар ва педагог кадрларнинг касб маҳоратини мақсадли ва мунтазам оширилишини рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳақи ҳажмининг кўпайиши имкониятларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактаблар мустақиллигини, директор ва педагогик жамоанинг ходимлар меҳнатини баҳолашдаги ҳуқуқларини янада оширишга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аттестациянинг асосий тамойиллари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказишнинг мажбурийлиги ва даврийлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ошкоралиги, кенгашиб иш кўриши ва холислиги ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Раҳбар ва педагог кадрлар лавозимларига талаблар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — ХТВ), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — ДТМ) томонидан тасдиқланган «Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари», шунингдек, педагог кадрлар малака тоифаларига ушбу Низомда белгиланган талаблар асосида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Раҳбар кадрлар аттестацияси уч йилда бир марта, педагог кадрлар аттестацияси беш йилда бир марта ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аттестация ўтказиш муддатлари халқ таълими бошқарув органлари томонидан аттестация қилинувчиларга унинг бошланишидан камида бир ой олдин хабар қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Педагог кадрнинг ёзма аризасига биноан ёки таълимни бошқарув органи ташаббусига кўра педагог кадр навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог кадрни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш олдинги аттестацияга нисбатан камида уч йилдан кейин амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Янги ишга қабул қилинган ходим камида бир йилдан кейин аттестациядан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узоқ вақт (бир ойдан ортиқ) даволанаётган ходимлар; ҳомиладорлик таътилидаги, уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш таътилидаги аёллар — ишга чиққанларидан сўнг камида бир йилдан кейин аттестациядан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. ХТВ ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнини ташкил этишга масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги кадрларнинг меҳнат қонунчилигида белгиланган ҳуқуқларини таъминланишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестация жараёнларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, аттестация комиссиялари иш натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 293-сон қарорига мувофиқ ДТМ томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Раҳбар ва педагог кадрлар аттестациясини ташкил этиш, ўтказиш ДТМ томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган жадвал асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Раҳбар кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий бўйсунувидан қатъи назар, халқ таълими муассасаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари (хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарларидан ташқари), методик кабинетлар мудирлари ва ходимлари, шунингдек Давлат таълим стандартлари мониторинги бўлим (шуъба) бошлиқлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш институт (марказ, факультет ва курс)лари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбга йўналтириш ва ўқувчиларнинг психологик-педагогик ташхиси марказлари раҳбарлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ таълими давлат бошқаруви органлари раҳбарлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш институт (марказ, факультет ва курс)лари профессор-ўқитувчиларини ҳамда таълим марказ (бўлим)лари мутахассисларини аттестациядан ўтказиш раҳбар кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Аттестация қилинувчи раҳбарлар ўтказилиши белгиланган аттестациядан бир ой олдин халқ таълимининг тегишли бошқарув органига, таълим муассасаси раҳбарига қуйидаги ҳужжатларни топшириши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотнома-таржимаи ҳол;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат дафтарчаси, маълумоти, малака тоифаси, илмий даражаси ва илмий унвони тўғрисидаги (агар бўлса), малака оширганлиги ва қайта тайёрлаш муассасаларида олинган ихтисослик тўғрисидаги гувоҳнома (сертификат) нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нашр этилган илмий, ўқув-методик ишлари, мақолалари ва ихтироларининг муаллиф имзоси қўйилган ҳамда таълим муассасаси муҳри босилган рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация қилинувчи томонидан кейинги уч йилда бажарилган ўқув-методик, илмий ва маънавий-маърифий ишларнинг раҳбарият томонидан тасдиқланган ҳисоботи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасасини ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалари тўғрисидаги қисқача маълумоти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар учун аттестация қилинувчи жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Аттестация ўтказиш аттестация комиссиялари томонидан амалга оширилади. Аттестация комиссиялари қошида эксперт гуруҳлари тузилиши мумкин. Эксперт гуруҳларининг асосий вазифалари маълумотлар тўплаш ва аттестация қилинувчи кадрнинг касбий ва раҳбарлик фаолиятини баҳолашдан иборат. Эксперт гуруҳларининг таркиби ДТМ ва ХТВ қўшма буйруғи билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Аттестация комиссияси 9 кишидан иборат бўлиб, аъзоларидан камида 6 нафари иштирок этса, комиссия мажлисининг ўтказилиши ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Аттестация комиссияси таркиби:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ таълими тизими бошқарув идоралари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш аттестация комиссияси таркиби ХТВ ва ДТМ қўшма буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия раиси — ХТВ вакили, ўринбосари — ДТМ вакили тайинланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасалари, касбга йўналтириш ва ўқувчиларнинг психологик-педагогик ташхиси марказлари раҳбарлари; методик кабинетлар раҳбарлари, педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш институт (марказ, факультет ва курс)лари раҳбарлари ва профессор-ўқитувчиларини аттестациядан ўтказиш бўйича аттестация комиссияси таркиби ДТМ ва ХТВ қўшма буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия раиси — ДТМ вакили, ўринбосари — ХТВ вакили тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестация комиссиялари таркибига давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори ва тасарруфида таълим муассасаси мавжуд бўлган вазирлик ёки идора вакиллари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестация комиссиялари таркибига таълим ва илмий муассасалар кадрлари, методик хизматлар, касаба уюшмалари идоралари вакиллари, ҳокимиятлар, бошқа ташкилотлар вакиллари, шунингдек, соҳа мутахассислари кириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Раҳбар кадрларни аттестациядан ўтказиш қуйидаги тартибда ташкил қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинги уч йил давомида таълим муассасасининг ривожланиш динамикаси ва раҳбарнинг кейинги касбий ва раҳбарлик ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича фаолияти ўрганилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий ва лавозим мажбуриятлари доирасига кирувчи масалалар бўйича суҳбат ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналга қайд этилади.

17. Аттестация комиссияси тақдим қилинган ҳужжатларни ҳар томонлама кўриб чиқиб, суҳбат, малака синовлари ва касбий фаолиятни баҳолаш натижаларини ҳисобга олиб, қуйидаги хулосадан бирини қабул қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Эгаллаб турган лавозимига мос келади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Эгаллаб турган лавозимига мос келмайди».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Хулоса аттестация комиссияси томонидан кенгашган ҳолда, ошкора овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва комиссия таркибининг кўпчилиги фикри билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда хулоса аттестация қилинувчининг фойдасига чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Аттестация қилинувчи аттестация комиссияси аъзоси бўлган ҳолда, у овоз беришда қатнашмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Аттестация қилинувчи ходим аттестация комиссияси мажлисига узрли сабабга (асосланган ҳужжатлар ёки аттестациядан ўтувчининг тушунтириш хати, халқ таълими бошқарув органи раҳбарининг маълумотномаси узрли сабабга асос бўлади. Қолган ҳоллар узрли деб ҳисобланмайди) кўра келмаган бўлса, унинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Аттестация қилинувчи кадр аттестация комиссияси мажлисига узрсиз сабабга кўра келмаган бўлса, у аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ва «Эгаллаб турган лавозимига мос келмайди» деган хулоса чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Аттестация комиссиясининг хулосаси аттестация варағига (1-илова) ёзилади ва комиссия раиси, ўринбосари, котиб ва аттестация комиссиясининг мажлисида иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади. Аттестация варағи ходимнинг шахсий ҳужжатларига тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Аттестация комиссиясининг хулосаси комиссия раиси, ўринбосари, котиб имзолаган икки нусхада баённома билан расмийлаштирилади. Баённоманинг бир нусхаси ДТМ вакилига, иккинчи нусхаси иш берувчига тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Тасарруфида таълим муассасаси мавжуд бўлган вазирлик ёки идора, халқ таълими бошқаруви органи, халқ таълими муассасаси раҳбари аттестация комиссияси хулосасига кўра лавозимига мос келмаган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Аттестация қилинувчи раҳбар кадр хоҳишига биноан у ўзининг малака тоифасини тасдиқлаши ёки малака тоифасига эга бўлиши учун мазкур Низомнинг III бўлимига асосан аттестация қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи тоифали ва шу тоифага даъвогар педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларидаги аттестация комиссияларининг ҳисоботларини қабул қилиш ва таҳлил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи тоифали педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш якунлари бўйича ҳисоботлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларида ўтказилган аттестация якунларига кўра ҳисоботлар тузиш ва умумлаштириш, уларни ҳудудий Мувофиқлаштирувчи аттестация комиссияларига тақдим қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Таълим муассасаси аттестация комиссияси туман (шаҳар) халқ таълими бўлими раҳбари буйруғи билан тузилади ва педагогик жамоа аъзолари миқдорига қараб, 5—9 кишидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Таълим муассасаси аттестация комиссияси иккинчи тоифали ва шу тоифага даъвогар, шунингдек, мутахассис тоифали (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли) педагог кадрларни аттестациядан ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Педагог кадрлар аттестацияси икки босқичда ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи босқичда — эксперт гуруҳи томонидан ходимнинг амалий фаолиятини ўрганиш асосида уни ўз малака тоифасида қолдириш ёки бошқа тоифани бериш тўғрисида хулоса чиқарилади ва тавсия берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи босқичда — тегишли аттестация комиссияси томонидан малака тоифасида қолдириш ёки бошқа тоифани бериш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи ва иккинчи босқич орасидаги давр бир ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Эксперт гуруҳи таълим муассасасининг тажрибали педагогларидан тузилади, унинг таркибига туман (шаҳар) халқ таълими бўлими вакили ва ўқув фанлари йўналиши бўйича методик кабинет услубиётчилари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт гуруҳи вазифаларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогнинг касбий фаолияти натижаларини ҳар томонлама ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог томонидан амалга оширилган ўқув-тарбиявий ишлар сифатини ҳоли баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог кадрларга малака тоифаларини бериш масалалари бўйича тавсиялар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака тоифасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд малака тоифасини сақлаб қолиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака тоифасини пасайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Эксперт гуруҳи хулоса ва тавсиялари таълим муассасаси педагогик кенгашида мажбурий тартибда муҳокама қилинади ва халқ таълими туман (шаҳар) бўлимига юборилади, у эса ўз навбатида тегишли аттестация комиссиясига жўнатади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий тоифа бериш (тасдиқлаш) учун Мувофиқлаштирувчи аттестация комиссиясига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи малака тоифасини бериш (тасдиқлаш) учун — туман (шаҳар) аттестация комиссиясига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи малака тоифасини ёки мутахассис тоифасини бериш (тасдиқлаш) учун — таълим муассасаси педагог кадрлар аттестацияси комиссиясига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог кадрларнинг тоифалар бўйича малака тавсифларига мувофиқлиги ўрганилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака синовлари (тестлар, ёзма ва ижодий ишлар) ёрдамида аттестация қилинувчининг ихтисослик бўйича билим даражаси ва педагогик кўникмалари аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогнинг ўқув-методик, маънавий-маърифий фаолияти ва тарбиявий ишлари ўрганилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат синовлари ёрдамида ўқувчиларнинг фан бўйича билимлари ўрганилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суҳбатлар ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналга қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Олий ва биринчи тоифали педагог кадрлар ва шу тоифаларга даъвогарларнинг малака синовлари ДТМ ва ХТВ томонидан белгиланган тартиблар асосида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Аттестация натижалари эълон қилингандан сўнг комиссиялар баённомаларини юқори турувчи комиссияларга, Мувофиқлаштирувчи аттестация комиссияси — электрон почта (ёки факс) орқали бир сутка давомида, тасдиқланган ҳисоботларни эса ўн кун муддат ичида ДТМ га топширишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Аттестациядан ўтувчилар ҳақидаги холис ва асосли маълумотларни тўплаш ва тақдим этиш учун комиссия раиси, аъзолари ва эксперт гуруҳлари масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Аъзоларнинг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда аттестация комиссияси мажлиси ваколатли ўтказилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Педагог кадрнинг фаолиятини ўрганиш, малака синовлари натижалари ҳамда аттестация қилинувчи билан бевосита суҳбат қилиш асосида аттестация комиссияси қуйидаги хулосалардан бирини чиқаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аттестациядан ўтди, олий (биринчи, иккинчи, мутахассис) малака тоифасига мос келади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аттестациядан ўтмади, олий (биринчи, иккинчи, мутахассис) малака тоифасига мос келмайди».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Педагог кадр аттестация комиссияси томонидан «Аттестациядан ўтмади, олий (биринчи, иккинчи) малака тоифасига мос келмайди» деб хулоса берилса, унинг тоифаси бир тоифага пасайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аттестациядан ўтмади, мутахассис малака тоифасига мос келмайди» деб хулоса берилган педагог малака ошириши ва бир йилдан сўнг қайта аттестациядан ўтиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта аттестация натижаларига кўра ушбу педагог кадрга яна «Аттестациядан ўтмади» деб хулоса берилса, у ҳолда педагог билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-банди асосида бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Аттестация қилинаётган педагог аттестация комиссияси аъзоси бўлса, у овоз беришда иштирок этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Аттестация қилинувчи педагог аттестация комиссияси мажлисига узрли сабабга (асосланган ҳужжатлар ёки аттестациядан ўтувчининг тушунтириш хати, халқ таълими бошқарув органи ёки таълим муассасасининг раҳбарининг маълумотномаси узрли сабабга асос бўлади. Қолган ҳоллар узрли деб ҳисобланмайди) кўра келмаган бўлса, унинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Аттестация қилинувчи педагог аттестация комиссияси мажлисига узрсиз сабабга кўра келмаган бўлса, у аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ва мазкур Низомнинг 43-бандига мувофиқ хулосалар чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Аттестация комиссиясининг хулосаси комиссия раиси, ўринбосари ва котиб имзолаган баённома билан расмийлаштирилади. Баённоманинг бир нусхаси ДТМ га, иккинчи нусхаси иш берувчига тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Аттестация комиссияси хулосаси аттестация варағига ёзилади ва комиссия раиси, ўринбосари, котиб ва аттестация комиссиясининг мажлисида иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади. Аттестация варағи кадрнинг шахсий ҳужжатларига тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Халқ таълимини бошқарув органи, таълим муассасаси раҳбари аттестация комиссияси қарори асосида бир ой муҳлатда педагогга тегишли малака тоифасини бериш тўғрисида буйруқ чиқаради. Малака тоифаси аттестация комиссияси қарор қабул қилган кундан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог кадрларга аттестация хулосалари натижаларига кўра ўрнатилган тартибда малака тоифасини бериш тўғрисида белгиланган шаклдаги сертификат топширилади (2-илова).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака тоифасини бериш тўғрисидаги сертификатлар (кейинги ўринларда — сертификат) қатъий ҳисобот ҳужжатлари бўлиб, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимоя даражасига эга. Сертификат бланклари ДТМ буюртмасига асосан типография усули билан «Давлат белгиси» ДИБда тайёрланади. ДТМ директори, халқ таълими ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари ва таълим муассасаси раҳбарлари сертификатларнинг ҳисоб-китоби, сақланиши ва мақсадга мувофиқ ишлатилиши бўйича ўрнатилган тартибда шахсий жавобгардирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДТМ сертификатлар рўйхатини олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификат берган таълим муассасаси номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
берилган сана ва буйруқ рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатнинг амал қилиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатнинг амал қилишдан тўхтатилиши асоси ва санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификат нусхаси (дубликати)нинг берилиш асоси ва санаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Педагог кадрларга малака тоифаларини бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Таълим муассасаларининг педагог кадрлари малака тоифаси аттестация комиссияси томонидан мажбурий ёки навбатдан ташқари аттестация пайтида малака тоифаларига талаблар асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Педагог кадр иккинчи, биринчи ва олий малака тоифасига талабгорлик қилиши ва аттестациядан муваффақиятли ўтса — эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог кадр малака тоифасини оширишнинг мажбурий шарти педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (маркази)да унинг малака оширишдан ўтиши ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Педагог кадрларга малака тоифаси беш йил муддатга берилади, бу муддат ўтгандан кейин педагог ўз малака тоифасини тасдиқлашга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ўқитувчига иккинчи малака тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) педагогик ходим малакаси — билим ва кўникмаларни баҳолашнинг стандарт талаблардан юқори бўлган педагогика назарияси, психология ва ёшлар физиологияси асослари, ўқиладиган фаннинг таянч компоненти мазмуни, таълим ва тарбия методикаси билан аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) педагогик ходимнинг маҳорати — таълим жараёнида қулай микроиқлим яратиш, амалий фаолиятда таълим жараёнининг хилма-хил (вариант)лилигини таъминловчи ўқитиш методлари, усуллари ва воситаларини қўллай олиш, педагогик ташхиснинг қўлланилаётган оддий методлари ва воситалари, ўқувчилар жамоасини тоифалашнинг асосий шакллари, ўқувчиларнинг англаш ва муомала (коммуникатив) маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг асосий методлари билан аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) педагогик ходим меҳнати самарадорлиги — педагог бевосита мулоқот қиладиган ўқувчилар гуруҳини аҳил жамоа сифатида сақлашга имкон берувчи амалий иш фаолияти; ўқувчиларни Давлат таълим стандартларига мос ҳолда билим олишини таъминлаш орқали аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ўқитувчи лавозимида камида 3 йил иш стажига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Биринчи малака тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) педагогик ходим малакаси — билим ва кўникмаларни баҳолашнинг стандарт талаблардан юқори бўлган таълим жараёнини индивидуаллаштириш технологияси, психологик-педагогик ташхиснинг замонавий усуллари ўқиладиган фаннинг таянч компоненти мазмуни, турли даражада ўқитишни олиб бориш имконини берадиган назарий билимлар даражаси билан аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) педагогик ходимнинг маҳорати — ўқув-тарбия жараёни мазмуни, методлари ва шаклларини танлашда ўқувчиларнинг психологик хусусиятларини ҳисобга ола билиш, ривожланишлари, майллари, қобилиятлари, қизиқишлари ва соғлиқлари даражаси турлича бўлган ўқувчилар тоифаларини ҳисобга олган ҳолда педагогик масалаларни ҳал қилишга ва амалий фаолиятда замонавий педагогик технологияларни, шахсни ривожлантириш педагогикаси технологиялари элементларини, фан бўйича ўқув-методик ишларни таҳлил қилиш методикаларини қўллашга қодирлик билан аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) педагогик кадр меҳнати самарадорлиги мактаб ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиши; малака ошириш курсларини мунтазам ўташи; вилоят ёки туман (шаҳар) даражасида илмий-методик тадбирларида фаол қатнашиши; унинг тажрибалари вилоят ёки туман (шаҳар) даражасида оммалаштирилганлиги, шунингдек ўқувчилари иккинчи тур фан олимпиадаларида, вилоят ёки туман даражасидаги кўрик танловларида, спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги (бундай фан олимпиадалари ва тадбирлар ўтказилмайдиган бошланғич синф ва фан педагоглари бундан мустасно) орқали аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) иккинчи тоифали ўқитувчи лавозимида камида 3 йил иш стажига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Олий малака тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) педагогик ходимнинг малакаси — кўрсаткичи педагогик фан ва амалиётнинг, ўз билим соҳасининг энг янги ютуқларини ўзлаштириш, амалий масалаларни ижодий ҳал қилиш билан аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) педагогик ходим маҳорати — кўрсаткичи таълим ва тарбиялаш методлари, воситалари, шаклларини оптимал танлашни амалга ошира олиш ёки тарқатишга тавсия берилиши мумкин бўлган педагогик технологиялар ёки уларнинг элементларини мустақил равишда ишлаб чиқиш, синаб кўриш ва муваффақиятли қўллаш, ўқувчиларнинг ижодий имкониятларини юзага чиқариш учун шароитлар яратиш билан аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) педагогик ходим меҳнати самарадорлиги — мактаб ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиши; малака ошириш курсларини мунтазам ўташи; вилоят ёки туман (шаҳар) даражасида илмий-методик тадбирларида фаол қатнашиши; унинг тажрибалари республика ёки вилоят даражасида оммалаштирилганлиги, шунингдек ўқувчилари иккинчи ёки учинчи тур фан олимпиадаларида, халқаро, республика, вилоят даражасидаги кўрик танловларида, спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги (бундай фан олимпиадалари ва тадбирлар ўтказилмайдиган бошланғич синф ва фан педагоглари бундан мустасно) орқали аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) биринчи тоифали ўқитувчи лавозимида камида 3 йил иш стажига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог кадрга мутахассис тоифаси унда бакалавр даражаси тўғрисидаги ёки олий маълумотга эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом мавжуд бўлгандагина аттестациясиз берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
магистр даражасига эга бўлган педагог кадрни ишга қабул қилишда иккинчи малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан берилади. Бу тоифа кейинчалик аттестациялар натижасига кўра ўзгартирилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фан номзоди ёки фан доктори илмий даражасига эга бўлган педагог кадрларга олий малака тоифаси, агар у камида уч йиллик педагогик иш стажига эга бўлса, аттестация ўтказилмасдан берилади, қолган ҳолларда биринчи малака тоифаси берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган кадрга аттестация натижаларига кўра мутахассис, иккинчи ва истисно ҳолларда биринчи малака тоифаси берилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган педагог кадрга ушбу Низом кучга киргандан олдин олий ёки биринчи малака тоифаси берилган бўлса, кўрсатилган малака тоифаси ушбу Низомга асосланиб ўтказилган аттестация натижаларига кўра сақланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Аттестация хулосасидан норози бўлган педагог ва раҳбар кадрлар аттестациядан кейин ўн кун ичида Апелляция комиссиясига мурожаат қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Апелляция ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Апелляция комиссиялари 3—5 кишидан иборат бўлиб, улар қуйидагича тузилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ таълими бошқарув органлари раҳбарларига Апелляция комиссияси ХТВ да;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасалари, касбга йўналтириш ва ўқувчиларнинг психологик-педагогик ташхиси марказлари, методик кабинетлар раҳбарлари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш институт (марказ, факультет ва курс)лари раҳбарларига ДТМда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасалари педагог кадрларига — Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги, вилоятлар халқ таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълим Бош бошқармасида.
(58-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2006 йил 18 июлдаги 117, 20, 01-231-сонли (рўйхат рақами 1540-1-сон 03.08.2006 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 325-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция комиссияларига бошқа муассаса ва ташкилотлардан мутахассислар жалб этилиши мумкин. Комиссия фаолияти унинг ишида аъзолардан учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия раиси ДТМ, халқ таълими бошқарув органлари раҳбарларидан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Аризалар қайд этилган санадан бошлаб, бир ой мобайнида кўриб чиқилади. Апелляция комиссияси ариза эгасини ариза кўриб чиқилган кундан кейинги беш кун ичида унинг аризаси кўриб чиқилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Апелляция комиссияси аттестация ўтказиш тартиблари бузилмаганлиги ёки аризачини қайтадан аттестациядан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Апелляция комиссияси хулосаси икки нусхада баённома билан расмийлаштирилади, баённоманинг бир нусхаси аризачига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш, шунингдек, раҳбар кадрлар аттестацияси тўғрисидаги меҳнат низолари, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестация варақаси билан танишдим _______________________ «___» _________ 200__ йил.
(аттестациядан ўтувчи имзоси)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака тоифасини бериш тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЕРТИФИКАТ

Серияси ________ № _______________
Берилди ушбу сертификат _______________________________________________________ ___________________________________________________________________________ га
(Фамилияси, исми, отасининг исми)
200__ йил «___» _______________ даги _____________________________________________