Ҳужжат кучини йўқотган 03.09.1998 21.07.1993 йилдаги 369-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.07.1993 йилдаги 369-сон
Kuchga kirish sanasi
21.07.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 03.09.1998
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚУРИЛИШНИ КОНТРАКТ АСОСИДА ВА ОБЪЕКТЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТАЙЁР ҲОЛДА ҚУРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ, БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИ ШАРОИТЛАРИДА ҚУРИЛИШДАГИ ШАРТНОМАВИЙ НАРХЛАРНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги низом, объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни ташкил этиш тўғрисидаги Низом ва бозор муносабатлари шароитларида қурилишдаги шартномавий нархларни белгилаш тартиби 1—3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси эҳтиёжларга кўра ушбу меъёрий ҳужжатларни кўпайтиришни ва уларнинг қўлланиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб боришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитасига, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, мазкур қарор билан тасдиқланган низомларга уларни қўллаш жараёнида юзага келган зарур ўзгартиришларни киритишга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Объектларни муддатидан илгари ишга туширганликлари учун пудратчи ташкилотларга ва буюртмачиларга имтиёзли кредитлар бериш ва қурилишнинг меъёрий муддатларини бузганлик учун санкциялар қўллаш бўйича тавсиялар 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 21 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
369-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 21 июлдаги 369-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом капитал қурилиш (кенгайтириш, қайта тиклаш, техник қайта жиҳозлаш, асосли тузатиш учун контрактлар тузиш ва уни бажариш тартибини, буюртмачилар ва пудратчиларнинг ҳуқуқ ва бурчларини, қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш учун уларнинг жавобгарликларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контракт инвестицион фаолият субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади, бунда пудратчи буюртмачининг топшириғи бўйича унинг ёки ўзининг материалларидан фойдаланиб аниқ муддатда муайян ишни бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса ишни қабул қилиб олиш ва унга келишилган нарх бўйича ва белгиланган муддатда ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контракт объектлар қурилишининг бутун даври, ишларнинг айрим турлари ёки комплекслари учун тузилади, бунда шу нарса назарда тутиладики, қурилиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси томонидан тасдиқланган қурилишнинг меъёрий муддатларини белгилаш Тартибига мувофиқ меъёрий муддатдан ошиб кетмаслиги керак, бажарилган ишлар учун узил-кесил ҳисоб-китоблар контрактда назарда тутилган қурилиш объекти белгиланган муддатда буюртмачига топширилгандан сўнггина амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контракт томонларнинг мажбуриятларини ва жавобгарликларини белгилаш, ташкилий-технологик тақсимлаш ва юридик жиҳатдан биркитиб қўйиш мақсадида тузилади. Контрактларнинг тури ва шакллари ҳар хил бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига ва илгари имзоланган халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилаётган объектлар қурилишни қабул қилинган ҳужжатлар билан белгиланган тартибда ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимлари шартлари бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Инвестиция комплексидаги контракт муносабатлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳдлашувчи томонларнинг битим тузишдаги, унинг мақсадини, шартларини ва ўзаро мажбуриятларни аниқлашдаги мустақилликлари, бунда ҳар қандай органлар ва мансабдор шахсларнинг аралашмасликлари назарда тутилади, қонун ҳужжатлари ва республика Ҳукуматининг қарорлари ёки шартнома тузувчи томонларнинг ўзаро розилиги билан назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт муносабатларини ҳуқуқий таъминлаш тизими, хўжалик таваккалчилигини cyғypтa қилиш, кафолатлар бериш, кафолатга олиш, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига зид келмайдиган бошқа чора-тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи (буюртмачи) манфаатларининг устунлиги асосида қурилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Контракт қуйидагиларни ҳам назарда тутиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг мулкий жавобгарлиги ва мажбуриятларнинг тегишли даражада бажарилмаганлиги сабабли келтирилган зарарлар, шунингдек, билвосита зарарлар ва наф бой берилиши оқибатида кўрилган зapapни ўpнини тўлдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг контрактини бажариш чоғида пайдо бўладиган муаммоларни, уларнинг келиб чиқиш манбаларидан қатъи назар, хўжалик судларининг тажрибасини ҳисобга олиб ўзаро келишган ҳолда ҳал этишга интилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битишув қатнашчиларининг ишлаб чиқариш, техник ва молиявий имкониятлари бўйича малакаларининг тасдиқ (лицензия)ланиши, шунингдек, битишувларнинг банклар, суғурта ташкилотлари ёки бошқа муассасалар томонидан кафолатланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт (лойиҳа)да назарда тутилган материаллар, буюмлар, конструкциялар, асбоб-ускуналар, машиналар ва механизмларга, уларнинг қурилиш жараёнида қўлланилишига қараб шаҳодатнома бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий инвесторлар, пудратчилар, лойиҳаловчиларнинг қўшма фаолиятларини тартибга солиш қоидаларига риоя қилиш ва пудрат ишлари бўйича мажбуриятларни бажаришда уларнинг масъулиятлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат капитал маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган янги қурилиш, корхоналарни кенгайтириш, тиклаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун контрактлар, одатда, танлов асосида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа қурилишлар (объектлар) бўйича контрактлар танлов асосида ҳам, буюртмачи ва бош пудратчи (пудратчи)нинг музокаралари асосида ҳам тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов шартлари буюртмачи томонидан белгиланади. Танлов эълон қилингунга қадар қурилишни маблағ билан таъминлаш манбалари масалалари буюртмачи томонидан ҳал этилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Қурилишда контрактлар тизими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзаро муносабатлар ва жавобгарликни тақсимлаш, тавсифига кўра контрактларнинг қуйидаги турларидан фойдаланиш мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Бевосита контрактлар асбоб-ускуналар ва материалларни етказиб бериб ёки етказиб бермасдан комплекснинг бир қисмини ташкил этувчи айрим объектларда мaблaғ билан таъминланган қурилиш ёки махсус ишларни бажариш учун тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бевосита контракт бўйича пудратчи фақат ўзининг бевосита мажбуриятлари, ўз ишлари ва хизматлари учун жавоб беради, объект (бутун комплекс) қурилишининг ниҳоясига етказилиши ва барча ишларнинг мувофиқлаштирилиши учун жавобгарлик буюртмачи зиммасида қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Анъанавий контракт 1991 йилги базавий нархларда маълум қийматига эга бўлган тугалланган лойиҳа асосида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Лойиҳалаш-қуриш контракти объектни лойиҳалаш ва қуриш бўйича мажбуриятларни бош пудратчи зиммасига юклашни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектни лойиҳалаш лойиҳалаш институтларининг кучи билан ҳам, пудратчининг раҳбарлигида унинг лицензияга эга бўлган лойиҳалаш бўлинмаларининг кучи билан ҳам бажарилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш контракт лойиҳалаш-қуриш контрактининг ривожи ҳисобланади, бунда бош пудратчи буюртмачининг барча анъанавий вазифаларини, шунингдек, ишга тушириш-созлаш ва ишга тушириш ишларини ўз зиммасига олади. Буюртмачига объект доимий фойдаланишга тўлиқ тайёр ҳолда топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўлланиш соҳаси ижтимоий соҳа объектлари, намунавий технологияга эга бўлган саноат объектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудратчи (буюртмачи билан келишиб ёки, агар бу контрактда қайд этилган бўлса, келишмасдан бош пудратчи сифатида иш кўриши ва бошқа ташкилот (субпудратчи)ларни, улар билан субпудрат контрактлари тузган ҳолда, ишларнинг бир қисмини ёки турини бажариш учун жалб қилиши мумкин. Бу контракт контрактларнинг бевосита турларига мансубдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот етказиб берувчи заводлар билан контрактлар, одатда, фақат мураккаб ва ноёб асбоб-ускуналарни яратиш ҳамда етказиб бериш ёки асбоб-ускуналарни комплект ҳолда етказиб бериш учун тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Уч томонлама контракт учинчи шахслар (суғурта компанияси ёки маблағ билан таъминловчи банк ва таркибига пудратчи ҳам кирган пудратчи ташкилотларнинг уюшмалари) иштирокида тузилади, улар буюртмачи ёки бош пудратчига нисбатан, агар улардан бири ночор бўлса, кафил сифатида иш кўришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош пудратчининг кафолатчиси бош пудратчи ночор бўлиб қолган тақдирда буюртмачининг манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудратчи томонидан мажбуриятлар бажарилмай қолган ҳолларда иқтисодий жавобгарликни ўзига олувчи суғурта компанияси, банк ёки юқори турувчи ташкилот кафолатчи сифатида иш кўришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачига ўз кафолатчиларини пудратчи тавсия этади, буюртмачи эса уни қабул қилиш ёки ундан бош тортиш ҳуқуқига эгадир, Контрактда кафолатчининг бурчи ва унинг иқтисодий мажбурияти кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи бош пудратчининг ночорлиги сабабли, контрактни бузишга мажбур бўлганда, кафолатчи объект қурилиши охирига тўлиқ етказилгунгача уни давом эттириш мажбуриятини олади. Бунда у буюртмачига етказилган зарарини қоплаш юзасидан муайян харажатларни ўз зиммасига олади, бу харажатлар бош пудратчининг қарз олиш-бериш мажбуриятлари билан тўлдирилади. Ушбу пул контрактда олдиндан келишиб қўйилади ҳамда бош пудратчининг контрактга мувофиқ ишларни бажаришининг пул кафолати ҳисобланади ва бош пудратчи томонидан кафолатчининг ҳисобига киритилади. Кафолатчи ишларни ўз кучи билан ёки ўз хоҳишига кўра ҳар қандай пудратчини жалб қилган ҳолда тугаллаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачининг кафолатчиси, буюртмачи ночор бўлиб қолган ҳолларда, иқтисодий мажбуриятларнинг бажарилишини кафолатлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кафолатчи сифатида маблағ билан таъминловчи банк, суғурта компанияси ёки бошқа муассаса иш кўриши мумкин. Контракт буюртмачининг айби билан бузилган тақдирда кафолатчи бош пудратчи томонидан бажарилган ишларнинг ва контракт бузилган кунгача қилинган тўғри харажатларнинг қийматини тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Контракт баҳосини белгилаш шартларига кўра контрактларнинг қуйидаги хиллари фарқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдода ёки буюртмачи ва бош пудратчининг якка тартибдаги музокаралари жараёнида белгиланган, қурилиш охиригача ўзгармайдиган қатъи нархлар асосидаги контракт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика Давлат қурилиш ишлари қўмитаси томонидан ишлаб чиқиладиган қурилишда шартномавий нархларни белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом асосида бош пудратчи ва буюртмачи томонидан белгиланадиган, 1991 йилги смета нархларидаги очиқ шартномавий нарх асосидаги контракт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бажарилган ишларнинг ҳақиқий қиймати, нархлар курсининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, улар томонидан ҳар ойда (йилнинг ҳар чорагида) белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Контрактлар тузиш тартиби ва шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўтказилган савдо (танлов) ёки музокаралар асосида буюртмачи томонидан бош пудратчи танлангандан сўнг томонларга олдиндан (контрактдан олдинги) битим тузиш тавсия этилади, бунда қурилиш учун контрактнинг мақсади бўйича буюртмачи ва бош пудратчининг ниятлари, шартлашилган муддатда контракт тузишни ва ишларнинг бошланишини таъминловчи олдиндан кўриладиган чора-тадбирлар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Олдиндан тузиладиган битим қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг номи ва унга доир асосий маълумотлар (қуввати, бош пудратчи ишларининг базавий нархлардаги ҳажми, қурилишнинг меъёрий муддати ва қурилишни бошлашнинг тахминий муддати);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркиби, ҳажми ва топшириш муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош пудратчига қурилиш майдонини бериш муддатлари, ва иморатларни бузиш зарурати бўлган ҳолларда, уни бўшатиш шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишни ускуналар, материаллар, конструкциялар ва буюмлар билан таъминлаш тартиби ва шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт турини (ананавий, лойиҳалаш-қуриш ва фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш) танлаш ва уни тузиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишни мaблaғ билан таъминлаш манбаи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг контрактдан олдинги битимни бузганлик учун жавобгарлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Олдиндан тузиладиган битим контракт тузиш учун дастлабки шарт бўлиб хизмат қилади ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ташкилий-технологик лойиҳаларни ишлаб чиқиш, конструкциялар, буюмлар, ускуналар тайёрлаш учун буюртмаларни жойлаштиришга тайёргарлик кўриш, субпудратчи ташкилотлар ва маҳсулот етказиб берувчи ҳамда бошқалар билан шартномалар тайёрлашни прогнозлаш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Олдиндан тузиладиган битим банкнинг хоҳишига кўра бош пудратчи фаолиятини кредит билан таъминлаш учун асос бўлиши мумкин ва айни вақтда контракт имзолангунгача томонларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган ҳужжат бўлиб хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Олдиндан тузиладиган битимда шартлашилган қурилиш бўйича контракт тузиш муддатлари етиб келганда буюртмачи бош пудратчига контракт тузиш учун зарур бўлган қуйидаги техник ҳужжатларни топшириши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишнинг тасдиқланган титул рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишнинг лойиҳалар ва сметаларни ишлаб чиқиш бўйича йўриқномалар ва кўрсатмаларда назарда тутилган йиғма сметани қиймати ҳисоб-китоби билан бирга белгиланган тартибда тасдиқланган ишчи лойиҳаси — 2 нусхада;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишнинг биринчи йили учун асбоб-ускуналар ва материаллар топшириш графиги агар бу таъминлаш вазифаси буюртмачига юклатилган бўлиб, қурилишнинг таркибий технологиясида кўзда тутилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш чиқиндисини ва ортиқча тупроқни тўкиш учун жойлар ажратишга доир рухсатномалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етишмаган тупроқни қазиб олиш мақсадида карьерлар очиш учун рухсатномалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни қайтадан экин экишга тайёрлаш мақсадида тупроқнинг унумдор қатламини тўплашга жой ажратиш учун рухсатнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгайтириш, қайта тиклаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш керак бўлган ишлаб турган корхоналар бинолари ва иншоотларининг ҳолати ва мустаҳкамлигини текширувдан ўтказганлик тўғрисидаги материаллар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Объект икки ва ундан ортиқ бош пудратчи томонидан қуриладиган тақдирда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар буюртмачи томонидан бош пудратчининг ҳар бирига улар бажарадиган ишлар ҳажмлари бўйича контракт тайёрлаш учун берилади. Бунда барча бош пудратчилар учун умумий бўлган ҳужжатлар тури бўйича уларга ҳужжатлардан кўчирмалар ва уларнинг нусхалари берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Пудратчи буюртмачидан ушбу бўлимнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларни олган кундан бошлаб 20 кун (календарь) муддатда уни субпудратчи ташкилотлар билан биргаликда кўриб чиқишга, буюртмачига бутун қурилиш бўйича ишларни амалга ошириш жадвали билан бирга қурилишнинг давом этиш меъёрий муддатларини ишга тушириш комплекслари, технологик босқичлар, алоҳида объектлар ва иншоотлар бўйича топшириқларни ҳисобга олган ҳолда контракт лойиҳасини тақдим этишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Буюртмачи пудратчидан контракт лойиҳасини олган кундан бошлаб уни 10 кун (календарь) муддатда кўриб чиқиши, имзолаши ва пудратчига қайтариши шарт. Эътирозлар бўлган тақдирда буюртмачи келишмовчиликлар ҳақида баённома тузишга ва уни имзоланган контракт билан бирга шу муддатда пудратчига юборишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Пудратчи буюртмачидан келишмовчиликлар ҳақидаги баённома билан бирга имзоланган контрактни олган кундан бошлаб 15 кун (календарь) муддатда буюртмачи билан келишмовчиликларни ҳал қилишга мажбурдир. Агар келишувга эришилмаган бўлса, низоли масалалар ҳал этиш учун буюртмачи ва бош пудратчининг юқори ташкилотларига берилади. Агар низолар бу ташкилотлар томонидан ҳам ҳал этилмаса, улар хўжалик судига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низоли масалалар юқори ташкилотлар томонидан 15 кун муддатда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар келишмовчиликлар пудратчи томонидан кўрсатилган муддатда ушбу органларга кўриб чиқиш учун берилмаса, буюртмачининг таклифлари қабул қилинган, контракт эса тузилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Контракт тузилгандан сўнг буюртмачи бош пудратчига контрактнинг алоҳида шартларида назарда тутилган муддатларда тегишли назорат органлари ва ташкилотларининг қуйидаги ишларни бажариш учун рухсат берганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни бериши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар йўлларининг қатнов қисми, темир йўл, автомобиль йўллари доирасида фойдаланишда бўлган ҳаво электр узатиш, алоқа линиялари чегарасида қурилиш ишларини амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл қопламаларини очишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер ости иншоотлари ва коммуникацияси (кабель, газ қувурлари, сув қувурлари, канализация ва бошқалар)нинг қурилиш майдони орқали ўтган жойларида қурилиш ишларини амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой-хўжалик мақсадидаги объектларда қурилиш ишларини амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарахтзорларни кесиш ва дарахтларни кўчириб ўтқазишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишга тўсқинлик қилувчи иморатлар ва иншоотларни бузишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ва ердан махсус фойдаланишга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Объект қурилиши бошлангунгача кечи билан 10 кун олдин буюртмачи далолатнома бўйича бош пудратчига майдоннинг геодезик жойлаштириш асосига ва қурилиш ҳудудига биркитилган пунктларга ушбу майдоннинг белгиларига доир техник ҳужжатларнинг аслида мавжудлигига амалий исботлаган тарзда топширишга мажбурдир. Геодезик жойлаштириш асосининг таркиби ва ҳажмлари қурилиш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қурилиш тугатилгaндан сўнг бош пудратчи буюртмачига қурилиш даврида ва у тугагунгача сақланадиган геодезия ва режалаштириш ишлари олиб борилаётганда белгиланадиган геодезик белгиларнинг жойлашиш схемаларини ва координатлар ҳамда баландликларнинг каталогларини беришга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қурилиш учун контракт тузилаётганда буюртмачи билан бош пудратчи унинг алоҳида шартларда амалдаги қонунга, мазкур Низомга, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига амал қилиб, қурилишни ташкил этиш ва ишларни амалга ошириш лойиҳаларидан, объект қурилишининг аниқ шартларидан келиб чиққан ҳолда бошқа хил ўзаро мажбуриятларни ҳам назарда тутадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қурилишни материаллар, конструкциялар, буюмлар
ва технологик асбоб-ускуналар билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қурилишни қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган материаллар, конструкциялар, буюмлар, шунингдек, эркин сотиб олинадиган барча асбоб-ускуналар ва аппаратуралар билан таъминлаш бош пудратчи ва субпудратчининг вазифаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонларнинг келишувига кўра буюртмачи материаллар ва асбоб-ускуналар етказиб бериш учун заводлар ёки бошқа маҳсулот етказиб берувчилар (сотувчилар) билан тузилган шартномалар (контрактлар)ни бош пудратчига уларни амалга ошириш учун бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи етказиб берадиган маҳсулотларнинг ҳажмлари ва турлари қурилиш учун контрактга илова ҳисобланадиган рўйхат билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи томонидан технологик ва ностандарт асбоб-ускуналарни, арматура ва махсус материалларни қурилиш майдонига етказиб бериш бош пудратчи билан келишилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Пудратчи зарур бўлган ҳолларда буюртмачи билан келишиб олиш учун поллар, деворлар ва шифтларни қоплаш материаллари, сантехника ва электр техника ускуналари, мебель ва бошқа материаллар ҳамда буюмларнинг намуналарини, сифат шаҳодатномаларини ва маълумотномаларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бош пудратчи буюртмачининг розилиги билан қурилиш-монтаж ишларини бажариш чоғида бинолар ва иншоотларни бузишдан ёки йўл-йўлакай топилган материаллар ва конструкциялардан фойдаланиши мумкин. Ушбу материаллар ва конструкцияларнинг ишга яроқлилиги буюртмачи, пудратчи ва лойиҳаловчи билан биргаликда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Буюртмачи томонидан етказиб бериладиган, монтаж қилиниши керак бўлган асбоб-ускуна ва материаллар бош пудратчига ёки унинг ишончномасига биноан далолатномалар бўйича субпудратчига қурилишни ташкил этиш лойиҳасида кўзда тутилган объект яқинидаги омборларда, стандартлар ва техник шартлар талабларига мувофиқ тўлиқ ва соз ҳолда, томонлар билан келишилган қурилиш жадвалда назарда тутилган муддатда топширилади. Оғир вазнли, йирик ҳажмли асбоб-ускуналар буюртмачи томонидан объект яқинидаги омборда ёки келишувга мувофиқ монтаж ишлари доирасида ёки йириклаштириш (йиғиш) майдонида топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар йирик ҳажмли ускуналар техник шартларга мувофиқ уларни тайёрлаш учун қурилиш майдонига сочилган ҳолда, алоҳида қисмлар ҳолида етказиб берилса, у ҳолда йириклаштирилган узел қилиб йиғишни таъминлаш буюртмачининг вазифаси ҳисобланади. Йирик ҳажмли ускуналарни йиғиш ва тайёрлаш монтаж қилувчи субпудратчи ташкилот томонидан буюртмачи билан тузилган бевосита контракт (шартнома) бўйича ва буюртмачининг ёки ўзининг маблағлари ҳисобига бажарилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ускуналарни омборларда сақлаш шарт-шароитлари стандартлар, қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак. Ускуналар меъёрдан ортиқча муддатда сақланган тақдирда, монтаж қилишдан олдин улар муддатни ўтказиб юборишда айбдор бўлган ташкилот мaблaғи ҳисобига тафтиш қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ускуналарни қабул қилиш чoғидa бош пудратчи ва субпудратчи томонидан уларнинг нотўлиқлиги ва монтаж қилиш ёки синаб кўриш чоғида камчилиги аниқланган тақдирда бош пудратчи ёки субпудратчилар бу ҳақда буюртмачини хабардор қилишлари ва ускунани тайёрлаган заводга ёки уни етказиб берувчига даъво қилиш учун тегишли далолатномани тузишда қатнашишлари, ушбу ускунанинг тўлиқ бўлишини ёки уни техник жиҳатдан энг қисқа муддатда, агар бу товар етказиб бериш шартномасида назарда тутилган бўлса, алмаштиришни талаб қилишлари керак. Далолатномани тузиш маҳсулот етказиб бериш юзасидан контракт тузган томоннинг вазифасига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Объектлар қурилиши хорижий асбоб-ускуна комплекти негизида ёки компенсация битимлари асосида амалга оширилган тақдирда буюртмачи хорижий фирма билан ускуналарни етказиб бериш ва монтаж қилишни келишиб олиш учун бош пудратчини ва монтаж қилиш ташкилотларини жалб қилишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бош пудратчига буюртмачи томонидан бериладиган материаллар, буюмлар ва асбоб-ускуналар учун ҳисоб-китоблар ҳамда бош пудратчининг қабул қилиш, сақлаш ва уларни ташиш харажатларини қоплаш қурилиш учун контрактнинг алоҳида шартларида белгиланган томонлар келишган нархлар ва шартлар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бош пудратчи ва субпудратчилар объектни комплектлаш учун уларга берилган ускуналарнинг объект комплекс синаб кўриш учун буюртмачига берилгунгача сақланиши учун жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш
шарт- шароитларини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Буюртмачи бузилиши, кўчирилиши ёки қайта тикланиши керак бўлган биноларда яшовчи шахсларни кўчириши ва қурилишни ташкил этишга тўсқинлик қилувчи бинолар ва иншоотларни томонлар билан келишилган муддатда бузишни ёки қурилиш майдонидан кўчиришни таъминлаши зарур қурилиш қийматининг йиғма смета ҳисоб-китобида назарда тутилган ва шартномавий нархлар таркибига кирган қурилиш майдонини бўшатиш билан боғлиқ қурилиш-монтаж ишлари томонлар келишган муддатда пудратчи ташкилот томонидан бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Буюртмачи бош пудратчи билан келишилган муддатларда ўз кучи билан бузиладиган, кўчириладиган ёки қайта тикланадиган объектлардаги ускуналарни, технологик ўтказиш қувурларини, аппаратураларни, механизмлар ва қурилмаларни қисмларга ажратиши, ишлаб турган тармоқларни узиб қўйиши керак. Томонларнинг келишувига кўра кўрсатилган ишларни бажариш тегишли тўловни тўлаш шарти билан бош пудратчига топширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш, қайта тиклаш ва техникавий қайта жиҳозлаш чоғида қурилиш майдонини ажратиб беришнинг имкони бўлмай қолган ҳолларда буюртмачи пудратчига ишлар кўламини тақдим этиши майдонини бўшатишни ва бош пудратчи ҳамда субпудратчининг иш жойларини ишларни бажаришга тўсқинлик қилувчи барча иншоотлар, омборхона, бинолар ва чиқиндилардан бош пудратчи билан келишилган тартибда ва муддатда бўшатиб бериши, шунингдек, ўз ҳисобидан корхонани асосий фаолияти билан боғлиқ қурилишдаги техника хавфсизлиги (ҳимоя қypилмaлapи ўрнатиш, ёнғиндан сақлаш ва қуришни таъминлаш) бўйича чора-тадбирларни таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қурилиш майдонини ўзлаштириш жараёнида ёки қурилиш кетаётганда ишлаб турган ер ости иншоотлари ва конструкцияларини очиш лойиҳа ечимларига мувофиқ ва улардан фойдаланувчи ташкилотнинг назоратида бош пудратчи томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қурилишни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ буюртмачи бош пудратчига ўзининг асосий фондларидан қурилиш эҳтиёжлари учун фойдаланилиши мумкин бўлган (амортизация ажратмалари бўйича ҳақ тўлаш шарти билан) бинолар ва иншоотларни ижарага беради, шунингдек, бош пудратчига ўз устахоналари ва бошқа ёрдамчи ишлаб чиқаришлардан фойдаланиш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бош пудратчи пардозлаш ишлари тўлиқ тугагунгача бўлган даврда буюртмачи учун қурилаётган бинолар ва иншоотлардан вақтинча ва ҳақ тўламасдан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун (бу бинолар ва иншоотларни шартлашилган муддатларда тўлиқ соз ҳолда топшириш шарти билан) фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Буюртмачи қуриб битказилган бинолар ва иншоотлардан объект қурилиши тўлиқ ниҳоясига етгунгача (агар бу бош пудратчининг бундан кейинги ишларига тўсқинлик қилмаса) фойдаланиши мумкин. Бундай ҳолларда буюртмачи ушбу бинолар ва иншоотларни бош пудратчидан далолатнома бўйича қабул қилиб ва объект тўлиқ топширилгунгача (қабул қилиб олингунгача) уларнинг сақланиши учун жавоб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Буюртмачида ўзининг сув, газ, бyғ, электр таъминоти объектлари ва бошқа ёрдамчи қурилмалари бўлган тақдирда у бош пудратчига амалдаги нархлар ва тарифлар бўйича ҳақ тўлаш шарти билан улардан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Агар амалдаги нархлар ва тарифлар смета нархларидан юқори бўлса, буюртмачи нархлардаги фарқни қоплайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларидан ташқарида, шунингдек, ўзлаштирилмаган жойлардаги объектларда янгидан бошланадиган қурилишни сув, газ, иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш учун объектлар ва қурилмалар қуриш бош пудратчи томонидан, қурилиш учун сметаларда назарда тутилган буюртмачининг мaблaғлapи ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ишлаб чиқаришга илгари берилган лойиҳа-смета ҳужжатларига буюртмачи томонидан ўзгартиришлар киритилиши билан боғлиқ барча харажатлар ва зарарларни буюртмачи ўзгартирилган ҳужжатлар берилгандан сўнг 10 кун муддатда тузилган далолатнома асосида бош пудратчига тўлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Буюртмачи томонидан объект қурилишини консервация қилиш ёки бутунлай тўхтатиб қўйиш ҳақидаги қарорга келинган ҳолларда қурилиш бўйича тузилган контракт бекор қилинади, айрим объектлар қурилиши консервация қилинган ёки тўхтатиб қўйилган тақдирда эса контрактга қўшимча келишув билан аниқлик киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қурилиш контракти қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли органлар қарорига ва томонларнинг ташаббусига кўра;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келишиб олинган қурилиш жадвалида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиш муддатлари бош пудратчи томонидан мунтазам равишда бузиб келинганлиги ва улар сифатининг пастлиги туфайли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи билан амалий ҳамкорлик қилишдан доимий равишда бош тортишлар туфайли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контрактда назарда тутилган мажбуриятлар буюртмачи томонидан мунтазам равишда бузилиши туфайли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул билан таъминловчи банк томонидан буюртмачи тўлаш қобилиятига эга эмас деб эълон қилинган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қурилиш контракти буюртмачи ва бош пудратчига бoғлиқ бўлмаган қуйидаги сабабларга кўра бекор қилиниши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика Ҳукуматининг қарорига биноан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятга қарши унсурларнинг зўравонлик ҳаракатлари, иш ташлашлар натижасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ускуналарни ташиб келишдаги кечикишлар туфайли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш объектларининг бузилишига ва тўлиқ йўқ бўлиб кетишига олиб келган табиий офатлар туфайли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қурилиш учун контракт тузилгандан ва белгиланган муддатда молиявий таъминот очилгандан сўнг 10 кун муддатда буюртмачи бош пудратчининг айланма маблағларини қурилишнинг йиллик шартлашилган қийматининг камида 15 фоизи миқдорида, агар қурилиш шарт-шароитлари кўплаб мaблaғлapни талаб қилмаса, унинг ҳисобига аванс пули ўтказиш йўли билан тўлдириб боради. Бош пудратчи томонидан ҳақиқий бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун жорий тўловларни буюртмачи, берилган авансни қоплашга мутаносиб қисмини ва бажарилган ишлар қийматининг 5 фоизини чегириб қолган ҳолда, ҳар ойда амалга оширади, у бош пудратчига қурилиш тўлиқ якунлангандан ва буюртмачига топширилгандан сўнг тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Контрактда томонлар томонларнинг хўжалик таваккалчиликлари хусусиятларига, уларнинг молиявий аҳволига ва бошқа омилларга қараб тўловлар ва ҳисоб-китобларнинг бошқа шартлари ва тартибларини назарда тутишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Шартнома бўйича келишмовчиликларни ҳал қилиш
ва мулкий жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ишларни тўхтатиб қўйиш ёки контрактни бекор қилишга олиб келувчи вазиятлар пайдо бўлган ҳолларда томонлар бундай вазиятларни қайд этилган оқибатларнинг олдини олиш мақсадида, музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал қилишга интилишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар келишмовчиликларни ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, низо тегишли хўжалик судида ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Дастлабки контрактдан олдинги шартнома бекор қилинган ва қурилиш учун контракт тузиш рад этилган тақдирда айбдор томон иккинчи томонга контрактдан олдинги шартномада келишилган миқдорда жарима тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Низомнинг III-бўлимидаги 5 ва 9-бандларда кўрсатилган ҳужжатларни топшириш муддатларини бузганлик учун, III бўлимидаги 7 ва 8-бандларда назарда тутилган муддатларда қурилиш юзасидан контрактни тақдим этишни кечиктирганлик учун айбдор томон иккинчи томонга ҳар бир кечиктирилган кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида жарима тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Буюртмачи қуйидаги контракт мажбуриятларига риоя қилмаганлиги ёки уларни тегишли равишда бажармаганлиги учун бош пудратчи олдида қуйидагича мулкий жавобгар бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли назорат органлари ва ташкилотларининг мазкур Низомнинг III бўлими 10-бандида кўзда тутилган тегишли ишларни амалга ошириш учун рухсат берганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни кечиктирганлик ва майдоннинг геодезик тақсимоти ҳамда қурилиш майдонига бириктирилган ҳудудда ушбу майдоннинг пунктлари ва белгиларини топширишни кечиктирганлик учун — ҳар бир кечиктирилган кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдоридаги жарима;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуналар, материаллар ва буюмларни монтаж қилиш учун, шунингдек, ускуналарни монтаж қилиш учун зарур бўлган материаллар ва буюмларни топшириш муддатларини бузганлик учун — ўз муддатида топширилмаган ускуна материаллар, алоҳида буюмлар қийматининг 1 фоизидан 4 фоизигача миқдордаги жарима;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монтаж қилиш учун нокомплект ускуна топширганлик учун, агар нокомплектлилик ушбу ускунани монтаж қилишга тўсқинлик қилса, топширилган нокомплект ускуна қийматининг (етишмаётган қисмлар (деталлар) қийматини ҳам қўшган ҳолда) 5 фоизи миқдоридаги жарима;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилаётган объект бўйича тузилган контрактга қўшимча битим тайёрлаш учун қайта тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларини топширишни кечиктирганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдоридаги жарима;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ тегишли ташкилотларнинг мавжуд сув, газ, буғ, иссиқлик, электр энергияси манбаларидан фойдаланиш учун уларга улаш ҳуқуқини берувчи рухсат тўғрисидаги ҳужжатларни ишлар бошлангунгача ва камида бир ой олдин топширишни кечиктирганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдоридаги жарима;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бузилиши лозим бўлган биноларни топширишни ва қурилиш майдонларидан магистрал электр узатиш линияларини темир йўлларни, ер ости тармоқлари ва коммуникацияларни ҳамда қурилиш майдонига ажратилган жойдаги қурилишга халақит берувчи бошқа муҳандислик иншоотларини кўчириш учун рухсатномаларни кечиктирганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдоридаги жарима;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиши тугалланган объектни, унинг алоҳида навбатини, ишга тушириш комплексини, маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш учун тайёрлаб қўйилган бинони, иншоотни қабул қилиб олишни бошлашни бош пудратчининг уларни топшириш тўғрисидаги хабарини олган кундан бошлаб 5 кундан ортиқ кечиктирганлик учун кечиктирилган ҳар бир кун учун базавий шартнома нархларнинг 0,05 фоизи миқдоридаги пеня, аммо у кунига энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан кам бўлмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консервация, қилинган ёки қурилиши тўхтатилган қурилиш объектлари ва уларнинг таркибига кирувчи бинолар ва иншоотлар, моддий бойликларни қабул қилишни кечиктирганлик ва бош пудратчи томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун ҳисоб-китобларни кечиктирганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун шартномавий нархларнинг 0,05 фоизи миқдорида пеня, аммо у кунига энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан кам бўлмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш учун контракт тузилган кундан бошлаб маблағ билан таъминлашни 15 кундан ортиқ кечиктирганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдоридаги жарима тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бош пудратчининг контракт бўйича мажбуриятларни бузганлик учун буюртмачи олдидаги мулкий жавобгарлиги турлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объект, унинг навбати, ишга тушириш комплекси, маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш учун тайёрлаб қўйилган бино, иншоот қурилишини ўз вақтида тугалламаганлиги учун—кечиктирилган ҳар бир кун учун базавий нархларнинг 0,05 фоизи миқдоридаги пеня, аммо у буюртмачига топширгунгача кунига энг кам ойлик иш ҳақининг 15 бараваридан ошмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи билан тузилган контракт бўйича монтаж ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган ускуналарни монтаж қилиш майдонларини топшириш муддатларини бузганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун (базавий смета нархлари бўйича) ускуна қийматининг 0,03 фоизи миқдоридаги пеня, аммо у кунига энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан кўп бўлмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида пудрат контрактига алоҳида шартларда белгиланган ерларни қайта унумдор қилиш бўйича ишларнинг муддатларини ва ҳажмларини бузганлик учун — кечиктирилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдоридаги жарима;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош пудратчи томонидан ишлар ва конструкцияларда йўл қўйилган ва буюртмачининг муаллифлик назорати билан, назоратчи органлар томонидан қурилиш жараёнида ва оралиқ қабул қилиш пайтларида аниқланган чала ишлар ва камчиликларни, уларни бартараф қилиш мақсадида кўпи билан хар бирига белгиланган 30 кун муддатдан кечиктирганлик учун — кечиктирган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдоридаги жарима.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар пудратчи томонлар белгилаган муддатда камчиликларни бартараф этмаган бўлса, буюртмачи ёки фойдаланувчи ташкилот камчиликларни ўз кучи билан пудратчи ҳисобидан бартараф этиши мумкин, бунда камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бош пудратчи қуриб битказилган объектлар ва қурилиш ҳамда монтаж ишларини далолатнома билан буюртмачига тўлиқ топширгандан сўнг контракт ёки унга алоҳида шартларда кўрсатилган кафолат муддатлари ичида камчиликларни ўз ҳисобидан бартараф этиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бажарилган ишлар, иккинчи томонга берилган (сотилган) материаллар учун ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловлар банк тизимларида белгиланган муддатлардан кечиктирилган ҳолларда айбдор томон иккинчи томонга кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,04 фоиз миқдорида пеня тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов ҳужжатларини имзолашни асоссиз равишда тўла ёки қисман рад этиш томоннинг бошқа томон (кредитор) фойдасига тўлов суммасининг 5 фоизи миқдорида жарима тўлашига сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қурилиш учун контракт тузиш чоғида томонлар амалдаги қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомда белгиланмаган бошқа мажбуриятларни бажармаганлик yчун жавобгарликни, бузилиш учун санкцияларни назарда тутишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Контракт бўйича мажбуриятларни бажармаганлик учун мазкур Низомда назарда тутилган санкциялардан ташқари контрактни бузган томон иккинчи томонга жарима, пеня тўлаш билан қопланмаган харажатларда, мулкнинг йўқолиши ёки шикастланишида ифодаланган суммада ҳақиқий зарарларнинг ўрнини тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жарима, пеняни тўлаш, шунингдек, мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада ижро этмаганлиги учун зарарларнинг ўрнини тўлдириш томонларни натурадаги мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди, амалдаги қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 21 июлдаги 369-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни
ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда инвестиция жараёни қатнашчилари тўғрисидаги ўзаро ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш усули фойдаланиш, хизмат кўрсатиш учун топширишга тайёрлаб қўйилган объектларнинг инвестиция жараёнининг барча босқичларини бошқариш функцияларини бир ташкилий тузилмада тўплаш асосида қурилишини таъминлашни назарда тутади ва у тайёр қурилиш маҳсулоти (лойиҳалаш-қурилиш-монтаж ишларини бажариш, шу жумладан, қурилишларни технологик ва муҳандислик ускуналари билан бутлаш-фойдаланишга топшириш) яратишнинг ягона узлуксиз комплекс жараёни сифатида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги Низом ва мазкур Низом асосида тузиладиган фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш контракти объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда инвестиция жараёни қатнашчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асоси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар объектларни фойдаланишига тайёр ҳолда қуришдаги инвестиция жараёни қатнашчилари ҳисобланадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бундан буён «буюртмачи» деб аталадиган объектлар қурилиши бўйича буюртмачилар (мулкчилик шаклидан қатъий назар) — вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, бирлашмалар, жамоат ташкилотлари, хорижий инвесторлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бундан буён «бош пудратчилар» деб аталадиган бош пудратчи ташкилотлар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) — қурилиш корпорациялари, концернлар, уюшмалар, трестлар лойиҳа-саноат-қурилиш (лойиҳа-қурилиш), воситачи ташкилотлар ва фирмалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош пудратчи буюртмачи олдида инвестиция даврининг барча босқичларидаги ишлар комплексини амалга ошириш бўйича контрактнинг бажарилиши учун иқтисодий жавобгардир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бундан буён «субпудратчилар» деб аталадиган, лойиҳаларда назарда тутилган махсус иш турларини бажариш учун контракт асосида жалб қилинган (мулкчилик шаклидан қатъий назар) субпудратчи қурилиш ташкилотлари, ихтисослаштирилган қурилиш, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субпудратчи бош пудратчи олдида субпудрат контрактида келишилган ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун иқтисодий жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш учун пудрат контракти буюртмачи билан бош пудратчи ўртасида тузилади, амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ «лойиҳалаш — қуриш, монтаж ва махсус қурилиш ишлари», ускуналарни етказиб бериш ва монтаж қилиш шунингдек, маҳсулот чиқариш билан ишга тушириш-созлаш ишлари жараёнининг бажарилишини назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш чoғидaги инвестиция жараёни қатнашчиларининг ўзаро муносабатлари капитал қурилиш соҳасидаги амалдаги норматив ҳужжатлар, қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги Низом, шунингдек, мазкур Низом билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни
ташкил этиш шакллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Уй-жойларни ва бошқа ижтимоий объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга ўтиш инвестиция жараёни қатнашчиларининг фаолияти тузилиши ва вазифаси жиҳатидан қайта қурилиши лозим. Бундай ҳолларда инвестиция жараёнини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудратчи ташкилотларда буюртмачи хизматларини ва шаҳарларда ягона буюртмачи хизматларни барпо этиш ҳамда ушбу хизматлар ихтиёрида ҳокимликлар, корхоналар ва ташкилотларнинг режаларида назарда тутилган уй-жойлар ва ижтимоий объектлар қурилиши учун ажратилган капитал мaблaғлapни жамлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарувнинг ташкилий шакллари — лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишдан бошлаб фойдаланишга топшириш ёки хизмат кўрсатиш учун тайёрлаб қўйилган объектларни буюртмачиларга топширишгача бўлган барча жараёнларни мустақил равишда амалга ошира оладиган лойиҳа-саноат-қурилиш (лойиҳалаш-қуриш) бирлашмаларини ташкил этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий-техника таъминоти ва қурилишни технологик асбоб-ускуналар билан бутлаш ва бозор шароитларига мослаштирилган бошқа тизимларни яратишни таъминлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўтказиш қувурли, темир йўл, автомобиль транспорти, алоқа, энергетика, сув хўжалиги қурилиш объектларини фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга ўтиш тармоқнинг пудратчи ва бошқа ташкилотларини шу усулда ишлашга ўтказиш асосида тармоқ принципи бўйича амалга оширилади. Танлаб олинган кўламга кўра пудратнинг янги турига ихтисослаштирилган қурилиш бирлашмалари, лойиҳалаш-қуриш бирлашмалари, қурилиш-монтаж (ихтисослаштирилган) трестлари ва бошқалар ўтказилиши мумкин. Шу билан бир вақтда тармоқ (корхона, бирлашма)нинг инвестиция жараёни қатнашчилари фаолиятини ташкилий тузилиши ва вазифаси жиҳатдан қайта қуриш, шунингдек, манфаатдор ҳокимликлар иштирокида ўзларига қарашли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини тартибга солиш амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Вазифаларни буюртмачилар ва бош пудратчилар
ўртасида тақсимлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш тизими асосий вазифаларни буюртмачилар ва бош пудратчилар ўртасида қуйидагича тақсимлашни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош пудратчиларга микрорайонлар, кварталлар, шаҳарсозлик комплекслари, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли яшаш жойлари қурилишининг тасдиқланган лойиҳаларини, ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектлар ҳамда уй-жой-хўжалик объектлари ва алоҳида бинолар, иншоотлар қурилишининг базавий нархларда тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини тақдим этадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчи ташкилотлар билан биргаликда хом ашё, материаллар, ёқилғи-энергетика ресурсларини ўз вақтида етказиб беришни, амалдаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширишда зарур бўлган фойдаланувчи кадрларни қабул қилиш ва тўлдиришни таъминлайдилар. Зарур бўлган ҳолларда кўрсатиб ўтилган кадрларни келишилган муддатларга бош пудратчи (субпудратчи) ташкилотлар таркибига берадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош пудратчидан қурилиши тугалланган объектларни қабул қилиб олишни таъминлайдилар ва қабул қилиб олинган объектларни фойдаланувчи ташкилотлар балансига топширишни амалга оширадилар, шунингдек, тугалланган қурилишлар бўйича ҳисоб-китобларни бажарадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош пудратчилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз кучлари билан ёки ташқи лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан шартнома бўйича ишчи лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни таъминлайдилар. Ишчи ҳужжатларни технологик изчилликни вa қурилишнинг аниқ шартларини ҳисобга олувчи ҳажмларда ва муддатларда мустақил топширишни амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш-монтаж ва махсус қурилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, қурилишларни технологик ва материаллар билан бутлашни таъминлайдилар, объектни фойдаланишга топшириш учун зарур бўлган ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачига объектни тасдиқланган лойиҳа ва контрактда келишиб олинган талабларга мувофиқ контракт мажбуриятлари билан белгиланган муддатларда топширишни таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Буюртмачи, бош пудратчи ва субпудратчи томонидан бажариладиган ҳар бир функция бўйича вазифаларни аниқ тақсимлаш тегишли пудрат ва субпудрат контрактларини тузиш чоғида қурилишнинг аниқ шароитларига қараб аниқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Инвестиция жараёни қатнашчилари ўртасидаги
шартномавий муносабатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Буюртмачи бош пудратчи билан объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш юзасидан контракт тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Контракт киритилган ишларнинг қиймати қурилишдаги шартномавий нархларни белгилаш Тартибига мувофиқ аниқланадиган шартномавий нарх бўйича қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни амалга ошираётган бош пудратчи лойиҳа ва сметаларда белгиланган эҳтиёжларга мувофиқ моддий-техника ресурслари, ускуналар билан таъминлашни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилишларни технологик асбоб-ускуналар, буюмлар ва материаллар билан бутлаш қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги Низомда (II қисмнинг 4-банди — фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш контракти ва II қисмнинг 6-банди — материаллар етказиб берувчи заводлар билан контрактлар) белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ускуналарни етказиб бериш муддатлари бош пудратчи томонидан қурилишнинг бошқа қатнашчилари ва бутловчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини бажариш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бош пудратчи объектларни фойдаланишга топширишни таъминлаш учун ишга тушириш-созлаш ишлари бўйича контракт тузади. Ишга тушириш-созлаш ишларининг қиймати алоҳида смета билан аниқланади ва асосий фаолият маблағлари ҳисобидан буюртмачи томонидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Қурилишни маблағ ва кредит билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Бош пудратчининг объектни буюртмачига фойдаланишга тайёр ҳолда кўриб топширгунгача қилган харажатлари бош пудратчининг маблағлари, буюртмачининг аванслари ёки банкларнинг кредитлари ҳисобига қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни мaблaғ билан таъминлаш белгиланган тартибда, норматив муддатлар доирасида, қурилишни ташкил этиш лойиҳасига тўла мувофиқ равишда бутун давр давомида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудратчига фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга берилган банк кредити учун фоизлар тўлашга маблағлар қурилишнинг норматив муддатларидан келиб чиққан ҳолда шартнома нархида назарда тутилади. қурилишнинг норматив муддати бузилганда оширилган фоизлар айбдор томоннинг ҳисобидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар буюртмачида мaблaғлap бўлса, бош пудратчи банк кредитларидан фойдаланмаслиги ҳам мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Буюртмачи бош пудратчи билан маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишга тайёрлаб қуйилган, қурилиши тугалланган объектни далолатнома бўйича қабул қилиб олгандан сўнг шартнома нархлари бўйича ҳисоб-китоб қилишни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош пудратчи субпудратчи билан узил-кесил ҳисоб-китобларни у шартнома нархлари белгиланадиган тегишли иш турлари комплексларини ниҳоясига етказганидан сўнг амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда ниҳоясига етказилмаган қурилишлар бўйича сарф-харажатлар объект фойдаланишга топширилгунга қадар бош пудратчи балансида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда бош пудратчи томонидан бажариладиган фаолиятнинг барча турлари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 21 июлдаги 369-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозор муносабатлари шароитларида қурилишдаги
шартномавий нархларни белгилаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар томонидан қурилиш маҳсулотига шартномавий нархларни шакллантиришда ягона услуб таъминлаш учун мўлжалланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шартномавий нархлар бозорда вужудга келаётган шарт-шароитларни, материаллар, қўлланиладиган машина ва механизмлар қийматнинг ўзгаришини, пудратчи ташкилотнинг ишлаб чиқаришни кенгайтириши учун зарур бўлган даромад олишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Буюртмачи ва пудратчининг қарорига мувофиқ қурилиш маҳсулотига шартномавий нархларнинг қуйидаги икки хили қўлланилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бутун қурилиш даврида ўзгармайдиган қатъи ёки узил-кесил шартномавий нарх; нархларнинг бундай хили техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган, қурилиш муддати бир йилдан ошмайдиган объектлар учун тавсия этилади. Бундай нархлар таркибида аҳдлашувчи томонлар ҳисоблаб чиққан ва келишиб олган, олдиндан белгиланадиган тузатиш, индекс ва коэффициентлар қўллаш йўли билан пудратчининг хўжалик таваккаллигини қоплашни таъминлайдиган маблағлар ҳисобга олиниши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишда фойдаланиладиган материаллар нархининг, меҳнатга ҳақ тўлаш шартларининг ўзгариши, шартномавий нархда ҳисобга олинмаган бошқа харажатларнинг юзага келиши муносабати билан қурилиш жараёни давомида контракт шартларига биноан аниқланадиган эркин келишилган нархлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эркин нархлар контракт бўйича томонлар белгилаб қўйган чекланган даражага эга бўлиши мумкин. Контрактга мувофиқ чекланган даражани оширмасдан қурилиш жараёнида пудратчининг асословчи ҳужжатлари асосида нарх аниқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозор муносабатлари шаклланишининг дастлабки даврида, пулнинг қадрсизланиши кучайиб бораётганлигини ва лойиҳалашнинг биринчи босқичида қурилишнинг узил-кесил қийматини аниқлашнинг иложи йўқлигини ҳисобга олган ҳолда, техник жиҳатдан мураккаб объектлар учун қурилиш маҳсулотининг эркин келишилган нархларини қўллаш тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қурилиш маҳсулотига шартномавий нархларни бутун қурилишга объектлар бўйича шартномавий нархлар асосида шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Айрим ҳолларда, махсус қурилиш шароитларида шартномавий нархларни тегишли иш ҳажмларига локал сметалар бўйича белгилашга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қурилиш маҳсулотига шартномавий нархлар капитал қурилиш, қайта қуриш, модернизация, асосли тузатиш учун контракт тузилаётганда буюртмани ва пудратчи томонидан ўзаро тенг асосда белгиланади ҳамда смета қийматининг базавий даражаси, меҳнат ва материал ресурсларининг, машина ва механизмлар машина-соатининг смета-меъёрий харажатлари ва пудрат ташкилотларининг бозор муносабатлари билан юзага келган қўшимча сарфларидан шаклланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қурилиш смета қийматининг базавий даражаси смета меъёрлари ва баҳоларини Ўзбекистон Республикасида қурилиш ишлари шарт-шароитлари учун қўллашнинг умумий қоидалари (СНиР-91 Уз) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 мартдаги 126-сон қарорига мувофиқ белгиланади. 1994 йил 1 январгача смета қийматининг базавий даражасини 1984 йилги нархларда, тасдиқланган тармоқ индекслари бўйича 1991 йилги нархларга қайта ҳисоблаган ҳолда, белгилашга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозор муносабатлари шаклланиши билан юзага келган пудрат ташкилотларининг базавий қийматидан ортиқча қуйидаги қўшимча сарф-харажатлари (компенсациялар) йиғма смета ҳисоб-китоби бўйича ҳисобга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишда банд бўлган ишчилар иш ҳақининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан жорий йилга белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори билан 1991 йилги нархлардаги энг кам иш ҳақи миқдори орасидаги фарқ сифатида аниқланган кўпайиши. Бу фарқга ижтимоий суғурта ажратмалари қўшиб ҳисобланади. Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасига ажратмалар асосий иш ҳақининг кўпайишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
смета меъёрлари назарда тутилган 1991 йилги нархларга нисбатан эркин (бозор) нархларда сотиб олинадиган материал ресурсларининг қимматлашуви.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудрат контракти тузилаётган пайтда асосий материаллар ва конструкцияларнинг қийматини белгилаб қўйиш тавсия этилади. Кўрсатилган қийматдан ошириш фақат буюртмачи билан келишилган ҳолда амалга оширилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш машиналари ва механизмларидан фойдаланиш қийматининг 1991 йилги базавий нарх билан жорий режа ҳисобланган нархлардаги ҳақиқий қиймат орасидаги фарқ сифатида аниқланган қимматлашуви;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 мартдаги 126-сон қapoри билан қабул қилинган базавий даражага нисбатан қўшимча харажатларнинг кўпайиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой-коммунал хўжалиги зарарларини қоплашга, белгиланган меъёрлар билан қопланмайдиган ижтимоий соҳа объектларини, кашшофлар лагерларини, бошқаларни сақлашга харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик бинолар ва иншоотларга қўшимча харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш-монтаж ишлари иш даврида олиб борилгандаги қўшимча харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк кредити учун йиғма смета ҳисоб-китобида назарда тутилганидан ортиқча миқдордаги тўлов. Объект имтиёзли кредит ҳисобидан қурилганда тўлов имтиёзли фоиз миқдорида қабул қилинади, тижорат кредити ҳисобидан қурилганда эса кредит тўлови томонларнинг келишувига кўра қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узлуксиз меҳнат стажи учун қўшимча таътилларга ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп йил ишлаганлиги учун мукофотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолга йўналтириладиган маблағлар таркиби тўғрисидаги йўриқномада назарда тутилган Меҳнат ҳақи фондига кирувчи қўшимча ҳақнинг бошқа турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат ташкилотларининг маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг таннархига киритиладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар тўғрисидаги Низомга ҳамда ҳукумат ва иқтисодий идоралар томонидан қабул қилинадиган қарорларга мувофиқ бошқа харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг келишувига кўра қурилиш маҳсулотига белгиланадиган шартномавий нархлар таркибида ҳисобга олинадиган бошқа харажатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида кўрсатиб ўтилган қўшимча харажатлар қўшимча харажатларни, режадаги жамғарма ва лимитланган харажатларни қўшмасдан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш маҳсулоти эркин нархидан ҳамда қурилиш қиймати йиғма смета ҳисоб-китоби йиғиндисидан сўнг қўшимча қийматга солинадиган солиқ тўлаш бўйича харажатларни қоплашга сарфланадиган мaблaғлap кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Томонларнинг келишувига кўра шартномавий нарх таркибида қопланадиган қуйидаги харажатлар янгидан ишлаб чиқилаётган смета ҳужжатларига киритилмайди, илгари ишлаб чиқилганидан чиқариб ташланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергияси қийматидаги фарқи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тилоғоч қўллаш билан бoғлиқ қўшимча харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюшган ҳолда ишчилар олишга харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни ишга туширганлик учун мукофотлашга маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай усулини қўллаш билан боғлиқ харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алюминий, зангламайдиган пўлатдан ва бошқалардан тайёрланган металл конструкцияларни сотиш нархидаги фарқ учун қўшимча ҳақ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларнинг кўчма хусусиятига харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздеҳқончиликқурилиш» ва «Ўзколхозқурилиш» бирлашмалари учун қурилиш-монтаж ишларининг смета қийматига қўлланиладиган тузатишлар билан боғлиқ маблағлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бозор муносабатлари шароитларида нарх белгилаш омилларининг нобарқарорлигини ҳисобга олиб, контрактнинг алоҳида шартларида қуйидаги мазмундаги бандни назарда тутиш тавсия этилади: «Бажарилган» қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-қуриш ишлари учун ҳисоб-китоблар асословчи ҳужжатлар (маҳсулот етказиб берувчиларнинг счётлари, тўлов ҳужжатлари билан етказиб бериш шартномалари, заводнинг калькуляциялари ва бошқалар) тақдим этилганда хамда нарх белгилашни тартибга солувчи кейинги чиққан қонун ва норматив ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда ҳақиқатда қилинган харажатлар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қурилиш маҳсулотига эркин (шартномавий) нархларни белгилашнинг мазкур тартибини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш ва асосли тузатишни амалга ошираётган, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотлар томонидан қўлланилиши тавсия этилади,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Шартномавий нархларни ҳисоблашни «УзНИИПградостроительство» институти томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси томонидан тасдиқланган бозор муносабатлари шароитларида қурилиш смета қийматини аниқлашда компенсацияларни ҳисоблашга доир методик қўлланма бўйича амалга ошириш тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 21 июлдаги 369-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни муддатидан илгари ишга туширганликлари учун
пудратчи ташкилотлар ва буюртмачиларга имтиёзли кредитлар
бериш ва қурилишнинг меъёрий муддатларини бузганлик учун
санкциялар қўллаш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАВСИЯЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк муассасаси ҳисобига капитал маблағ ажратишда корхоналар ва ташкилотларга, уларнинг капитал қурилиш бўйича режаларни бажаришига ҳамда ҳисоб-китоб ва ҳисоботнинг аҳволига қараб табақалаштирилган ёндашув таъминланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ишга тушириш муддатлари тугаган қурилиш ва объектларга банк томонидан кредит бериш, буюртмачи ва пудратчи томонидан банкка объектни жорий йилда фойдаланишга топширишни таъминлаш бўйича тадбирлар тақдим этилганда, оширилган (25 пунктгача) фоизларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишга тушириш муддати қайта узайтирилганда банк объектини кредит билан таъминлашни тўхтатади ва берилган кредитларни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилади. Бунда ҳисобланган оширилган фоиз ставкалари ишлаб турган корхоналар бўйича унинг ҳисоб счётига, янги қурилишлар бўйича эса унинг юқори ташкилотига тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объект қурилишини кредит билан таъминлаш тўхтатилганда берилган қарз ҳам шу тартибда ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Капитал қурилишга берилган кредитлардан мақсадга мувофиқ фойдаланилмаганлиги аниқланган тақдирда банк кредит беришни тўхтатади, мақсадга мувофиқ ишлатилмаган кредитнинг 25 фоизигача жарима ундирган ҳолда, илгари берилган кредитларни қайтариб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Назорат ўлчовлари вақтида бажарилган қурилиш-монтаж, лойиҳалаш-қидирув, пармалаш, геологик қидирув, таъмирлаш-қуриш, ишга тушириш-созлаш ишларининг ҳажмлари ва қийматини ошириб кўрсатганлик, шунингдек, шартнома нархларини нотўғри қўллаганлик учун банк таъминланмаган қарзларни ундириб олади ҳамда ошириб кўрсатилган сумманинг 10 фоизи миқдорида жарима солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлар пудрат усулида бажарилганда қайд этилган жарима буюртмачидан ва пудратчидан ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришнинг меъёрий муддатларини бузганлик учун пудратчига нисбатан ушбу тавсияларнинг 1-бандида кўрсатилган санкциялар қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Объектлар муддатидан камида 3 ой олдин фойдаланишга топширилганда банк фоиз ставкаларини 3-пунктгача пасайтириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ташкилот қурилишлар ва объектларни фойдаланишга топширишни тезлаштиргани учун банкир унга бошқа хилдаги устунликлар ҳам бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фоиз ставкалари, қўлланиладиган санкциялар ва рағбатлантиришлар банк билан хўжалик органи ўртасида тузилган кредит шартномасида назарда тутилади.