22.08.2003 йилдаги 364-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.08.2003 йилдаги 364-сон
Kuchga kirish sanasi
22.08.2003
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДИН СОҲАСИДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ, ТАЪЛИМ ИШЛАРИНИ ВА ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ИЖТИМОИЙ КЎМАК ВА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини асраш, халқимиз, айниқса, ёшларимизни диний ақидапарастлик ва экстремизм хатарларидан ҳимоя қилиш бўйича мурожаати ва бир қатор жамоат ташкилотларининг таклифларини инобатга олиб, мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, муқаддас динимизни сохталаштиришга уринаётган турли мутаассиб кучларнинг ёвуз ҳаракатлари олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг ҳаётий аҳамияти ва таъсирчанлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, мутасадди ва дахлдор жамоат ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган Дин соҳасидаги маънавий-маърифий ва таълим ишларини такомиллаштириш дастури (1-илова*) маъқуллансин. Тегишли давлат идоралари ва маҳаллий ҳокимиятлар томонидан Дастурни бажарилишига етарлича кўмак ва ёрдам берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Дастурдаги тадбирларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш мақсадида ташкил этилган Жамоатчилик кенгашининг таркиби 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 7 августдаги ПҚ-938-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Диний ташкилотлардан коммунал хизмат (газ, сув, электр ҳақи ва бошқа хизматлар) учун олинадиган тўловларни ишлаб чиқариш корхонаси даражаси ўрнига жисмоний шахслардан олинадиган миқдорда белгилаш ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаатини қондириш юзасидан 10 кун муддат ичида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунинг натижасида ҳосил бўлган ва бошқа хайрия маблағларини мазкур жамғарма ҳисобига ўтказиш, уни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжид-мадрасаларни таъмирлаш, диний таълим муассасаларининг ўқув ва моддий базасини мустаҳкамлаш, уларга замонавий шарт-шароит яратиш, ўқитувчи-мударрис ва имом-хатибларнинг меҳнатини рағбатлантириш ишларига сарфланиши назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маданий мерос объекти сифатида давлат рўйхатига олинган диний обидалар (3-илова) белгиланган тартибда жойлардаги Маданий ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш инспекциялари билан тузилган Фойдаланиш ва муҳофазалаш шартномалари асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфига фойдаланиш учун берилсин ҳамда тўпланадиган хайрия маблағларининг мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат ўрнатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ислом маъҳади ва ўрта махсус ислом билим юртларида жорий этилган таълим стандартлари, ўқув режалари ҳамда талабаларнинг қабул қилинган давлат меъёрларига мувофиқ диний ва дунёвий билимлар олаётганини инобатга олиб, мазкур ўқув юртларининг битирувчиларига бериладиган дипломлар давлат таълим ҳужжати сифатида эътироф этилсин ҳамда ана шу ҳужжат (диплом)ларга эга бўлган шахсларга давлат олий таълим тизимида ўқишни давом эттириш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Матбуот ва ахборот агентлиги (Р. Шоғуломов), «Ўзтелерадио» компанияси (А. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М. Ҳазратқулов), республика оммавий ахборот воситаларига Дин соҳасидаги маънавий-маърифий ва таълим ишларини такомиллаштириш дастурида белгиланган тадбирларнинг моҳияти ва ижросини ёритиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси З. Ҳусниддинов ва Бош вазир ўринбосари Ҳ.Кароматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 22 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
364-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
22 августдаги 364-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш инспекциялари билан тузилган «Фойдаланиш ва муҳофазалаш шартномалари» асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфига фойдаланиш учун берилаётган зиёратгоҳлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

№‎

Зиёратгоҳ номи‎

Манзили‎

1.‎ «Имом Бухорий» мажмуаси‎ Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани,
‎Хўжа Исмоил қишлоғи‎
2.‎ «Ҳаким Термизий» зиёратгоҳи‎ Сурхондарё вилояти, Термиз тумани,
‎Кўҳна Термиз қишлоғи‎
3.‎ «Абу Исо Термизий» мақбараси‎ Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани,
‎У.Туропов жамоа хўжалиги‎
4.‎ «Имом Мотуридий» зиёратгоҳи‎ Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри,
‎Чокардиза қабристони‎
5.‎ «Шоҳи Зинда» мажмуаси‎ Самарқанд вилояти, Сиёб тумани,
‎Усто Умар Жўрақулов кўчаси‎
6.‎ «Соҳиби Ҳидоя шаҳристони» зиёратгоҳи‎ Фарғона вилояти,Риштон тумани,
‎Чин нигорон маҳалласи
7.‎ «Қосим Шайх» мажмуаси‎ Навоий вилояти, Кармана тумани,
‎Кармана кўчаси‎
8.‎ «Чил устун» ва «Кўк гумбаз» масжидлари‎ Навоий вилояти,
‎Нурота шаҳри‎
9.‎ «Хўжа Жарроҳ» зиёратгоҳи‎ Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри,
‎ Худойзод маҳалласи‎
10.‎ «Дорус-Сиёдат» меъморий мажмуаси‎ Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри‎
11.‎ «Шайх Хованди Тоҳур» мажмуаси‎ Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани,
‎Шайхонтоҳур тор кўчаси‎
12.‎ «Такия ота» зиёратгоҳи‎ Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани,
‎ Такия-ота маҳалласи‎
13.‎ «Сўфи Оллоёр» зиёратгоҳи‎ Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани,
‎Катта Вахшивор қишлоғи‎
14.‎ «Зангиота» мажмуаси‎ Тошкент вилояти, Зангиота тумани,
‎Зангиота қишлоғи‎
15.‎ «Паҳлавон Маҳмуд» зиёратгоҳи‎ Хоразм вилояти, Хива шаҳри,
‎Ичон қалъа мажмуаси‎‎