28.09.2005 йилдаги ПҚ-191-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 28.09.2005 йилдаги ПҚ-191-сон
Kuchga kirish sanasi
28.09.2005
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон вазирликлари ва идоралари, жамоат бирлашмалари томонидан таълим ва ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш соҳасида ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда хизматларини ривожлантириш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Миллий ахборот-излаш тизимини яратиш, ижтимоий-маданий йўналишдаги ахборот ресурсларини шакллантириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.
(муқаддиманинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан мамлакатнинг барча олий таълим муассасаларини ягона ахборот тизимига бирлаштирган корпоратив компьютер тармоғи ташкил этилиб, ривожлантирилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларида ўқув компьютер синфларини ташкил қилиш Дастури амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги уч йил ичида умумтаълим мактабларидаги шахсий компьютерлар сони 1,11 баравар кўпайиб, 59,4 мингтага етди, коллежлар ва лицейларда уларнинг сони деярли икки баравар ошди. Таълим муассасаларини маълумотлар узатиш миллий тармоғига, шу жумладан Интернетга улаш ишлари амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан республикада Интернет тармоғига жамоа бўлиб уланиш пунктларини ташкил этиш дастури амалга оширилмоқда. Мамлакатда интернет-кафелар сони кейинги уч йил мобайнида 20 баравардан ортиқроқ кўпайди ва 493 тага етди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга республикада таълим ва ёшлар йўналишидаги ахборот ресурсларини тизимга солувчи ягона ахборот тармоғи мавжуд эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий ижтимоий-сиёсий, илмий-таълим ва маданий-маърифий ахборот ресурсларининг етарлича бойитилмаганлиги, уларнинг ишлашини таъминлашда тизимлиликнинг йўқлиги ёшлар ўртасида хорижий ахборот интернет-сайтлари тарқалишига имконият яратмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мана шуларнинг ҳаммаси миллий телекоммуникация тизимида ўқув-таълим, илмий, ёшлар ҳамда болалар муассасалари ва ташкилотлари учун мўлжалланган ахборот материалларини бирлаштирувчи ягона ахборот-ресурс майдончага эга бўлган жамоат таълим ахборот тармоғини шакллантириш заруратини юзага келтирмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакат мактаблари, лицейлари, коллежлари ўқувчиларининг, олий таълим муассасалари талабаларининг ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, Интернет тармоғининг миллий сегментида таълим ва билим берадиган ахборот ресурсларини ривожлантириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликларининг ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг республикадаги турли тузилмалар томонидан маълумотлар узатиш тармоқларида ташкил этилаётган таълим ва ёшларга мўлжалланган ахборот ресурсларини ягона «ZiyoNET» ахборот тармоғига бирлаштириш ва тизимлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар «ZiyoNET» тармоғининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар учун: уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини оширишга; ўсиб келаётган ёш авлоднинг Ватанга муҳаббат туйғусини, Ўзбекистоннинг бой тарихи, халқнинг миллий анъаналари ва маънавий қадриятларини билишга асосланган юксак маънавий-ахлоқий фазилатларини мустаҳкамлашга; фаол ҳаётий мавқега эга бўлган баркамол шахсий вояга етказишга қаратилган миллий ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ёшларнинг маънавий, ақлий жиҳатдан камол топишига кўмаклашадиган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, таҳлилий, маънавий-маърифий, илмий-таълим ҳамда бошқа ахборотдан кенг кўламда фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ҳар хил спорт турларини оммалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ўқувчилари ва ёшлари учун масофавий таълим усулларини, бошқа ахборот-коммуникация хизматларининг кенг комплексини таълим тизимига жорий этишда кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Қосимов) ва Халқ таълими вазирлиги (Т. Жўраев):
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Компьютер ҳамда ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш «Ўзинфоком» маркази таркибида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бўлимлари билан иловага* мувофиқ «ZiyoNET» тармоғининг Ресурс марказини ташкил этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу йилнинг охиригача «ZiyoNET» тармоғининг Ресурс марказини тегишли ихтисосдаги юқори малакали ходимлар билан таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ZiyoNET» тармоғини шакллантириш ва ривожлантиришни, шунингдек, Ресурс маркази ва бўлимларининг тармоқ ахборот ресурсларини мунтазам суратда жамлаш ва янгилаш борасида самарали фаолият кўрсатишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, «ZiyoNET»нинг коммуникация тармоғини ҳамда техник базасини ривожлантириш учун жавобгарлик Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги зиммасига, «ZiyoNET» тармоғи ахборот ресурсларининг мазмунини шакллантириш учун жавобгарлик Олий ва ўрта махсус таълим ва Халқ таълими вазирликлари зиммаларига юкланади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат мактаблари, академик лицейлари, коллежлари, олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, кутубхоналар, музейлар ҳамда бошқа илмий-таълим ва маданий-маърифий муассасаларини халқаро ахборот тармоқларига, шу жумладан Интернет тармоғига улаш фақат «ZiyoNET» тармоғи орқали амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ZiyoNET» тармоғи ахборот ресурсларини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази билан ҳамкорликда амалга оширилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ZiyoNET» тармоғидан фойдаланувчиларнинг халқаро ахборот тармоқлари, шу жумладан Интернет тармоғининг ахборот ресурсларига кириши уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази томонидан белгиланадиган рейтинг кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий домен номларни рўйхатга олиш, ахборот ресурсларини «ZiyoNET» тармоғи Ресурс марказининг технологик майдончасида жойлаштириш, сақлаш ва қўллаб-қувватлаш, электрон почта хизматлари мактаблар, академик лицейлар, коллежлар, олий ўқув юртлари, ёшлар ташкилотлари, кутубхоналар, музейлар ҳамда бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасалардаги фойдаланувчиларга бепул кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А. Арипов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ҳафта муддатда Миллий ахборот-излаш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш Дастурини ҳисобга олган ҳолда, агрессив интернет-контентдан муҳофаза қилиш воситаларини ўз ичига олган зарур дастурий таъминот билан «ZiyoNET» тармоғи Ресурс марказининг ягона технологик майдончасини яратиш чора-тадбирларининг комплекс режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда «ZiyoNET» тармоғининг Ресурс маркази тўғрисидаги низомни, ахборот ресурсларини таснифлаш Миллий рейтинг тизими тўғрисидаги низомни, жамоа ва якка тартибда фойдаланувчиларни «ZiyoNET» тармоғига улаш бўйича операторлар ҳамда провайдерларга нисбатан техник талаблар ва шартларни, шунингдек, балоғатга етмаган фарзандлари бўлган якка тартибдаги фойдаланувчиларни тармоққа улашнинг имтиёзли пакетини жорий этиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда илмий-таълим ва маданий-маърифий муассасаларга Интернет хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг лицензия битимларига халқаро ахборот тармоқлари, шу жумладан Интернет тармоғига фақат «ZiyoNET» тармоғи орқали чиқиш ташкил этилишини назарда тутувчи қўшимча шартларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А. Арипов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Қосимов), Халқ таълими вазирлиги (Т. Жўраев), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (А. Азизхўжаев), «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати (Б. Убайдуллаев), бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ZiyoNET» тармоғининг ўзбек ва рус тилларида ёшларга мўлжалланган ижтимоий-сиёсий, илмий-таълим, маданий-маърифий ва маълумот-таҳлилий материаллардан иборат ахборот ресурсларини яратиш, ривожлантириш ва жамлаш дастурини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат мактаблари, академик лицейлари, коллежлари, олий ўқув юртлари, ёшлар ташкилотлари, кутубхоналар, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларни «ZiyoNET» тармоғига улаш режа-жадвалини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот ресурсларини яратиш, экспертизадан ўтказиш ва «ZiyoNET» тармоғининг технологик майдончасида жойлаштириш тартибини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ZiyoNET» тармоғи ресурс марказининг фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, унинг технологик майдончасини яратиш ва ривожлантиришни, ахборот ресурслари шакллантирилишини молиялаштириш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ZiyoNET» тармоғининг Ресурс маркази ва унинг бўлимлари Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва кўллаб-қувватлаш ягона интегратори маркази, шунингдек Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташкилотлари ҳамда корхоналари штатидаги ходимлар ҳисобига мутахассислар билан таъминланади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3415-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 07/17/3415/0345-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Қосимов) ва Халқ таълими вазирлиги (Т. Жўраев), Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А. Арипов) билан келишилган ҳолда «ZiyoNET» тармоғи Ресурс маркази бўлимларини жойлаштириш, фойдаланаётган хоналар ҳамда кўрсатилаётган техник, коммунал ва бошқа хизматлар учун ҳақ ундирмасдан уларни зарур ташкилий-техника, анжомлар, алоқа воситалари билан жиҳозлашни таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига (М. Хазратқулов) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов) билан биргаликда «ZiyoNET» ахборот тармоғи фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А. Арипов ва Р. Қосимов зиммаларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 28 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-191-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 305-модда; 2013 й., 45-сон, 584-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 07/17/3415/0345-сон; 18.04.2018 й., 06/18/5420/1081-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)