Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 05.03.1998 йилдаги 97-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.03.1998 йилдаги 97-сон
Kuchga kirish sanasi
05.03.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ДАВЛАТ СИНОВЛАРИДАН ЎТКАЗИШ СИФАТИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика корхоналарида ишлаб чиқарилаётган ва хориждан келтирилаётган тракторлар, қишлоқ хўжалиги машиналари ва асбоб-ускуналарини давлат, сертификация, мослаштириш синовларидан ва бошқа хил синовлардан ўтказиш сифатини тубдан яхшилаш, қишлоқ хўжалигининг техника билан жиҳозланганлик даражасини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини ўстириш ва ҳосилини йиғиштириш бўйича барча технологик жараёнларни бажаришда машина-трактор паркининг пухта ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон машина синаш станцияси (ЎзМСС) «Ўзагромашсервис» уюшмаси таркибидаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификациялаш ва синаш давлат маркази (ЎзҚТТДМ)га айлантирилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 62-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 23 майдаги ПҚ-1972-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 23 майдаги ПҚ-1972-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада янгидан яратилаётган тракторлар, қишлоқ хўжалиги машиналари ва асбоб-ускуналарининг, шунингдек хориждан келтирилаётганларининг барча намуналари, уларни республика қишлоқ хўжалигида ишлатишнинг ишончлилигини ва самарадорлигини текшириб кўриш мақсадида, Ўзбекистон давлат марказида мажбурий тартибда давлат синовларидан ўтказилади. Бунда хориждан келтириладиган техника, қоидага кўра, танлов асосида синовдан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат марказида тайёрланган синовлар натижаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 февралдаги 44-ф-сон фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Қишлоқ хўжалигида техника сиёсатини амалга ошириш Кенгаши кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги техникасини серияли ишлаб чиқарадиган машинасозлик корхоналари уларни назорат синовларига мунтазам тақдим этишга мажбурдирлар.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 62-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификациялаш ва синаш давлат маркази Уставини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги техникасини давлат синовидан ўтказишнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1992 йил 7 апрелда тасдиқланган тартибини қайта кўриб чиқсин ва уни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига келишиб олиш учун тақдим этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда, сериялаб ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасини Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекциясининг текширишлар далолатномалари бўйича такрорий синовдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат марказида жойлашган Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш тарихи музейининг, шунингдек энг янги қишлоқ хўжалиги техникаси кўргазмасининг фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 5 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
5 мартдаги 97-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини синаш давлат марказининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

Жами: 130 киши