10.09.2026 йилдаги ПҚ-319-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.09.2026 йилдаги ПҚ-319-сон
Kuchga kirish sanasi
16.09.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида узлуксиз касбий таълим тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг замонавий тизимини йўлга қўйиш ҳамда илғор хорижий тажриба ва халқаро таълим стандартлари асосида такомиллаштириш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Мақсадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) узлуксиз касбий таълим тизимидаги барча жараёнларни рақамлаштириш асосида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг узлуксиз касбий таълим билан қамровини 100 фоизга етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) узлуксиз таълим провайдерлари ва дастурларини соҳавий аккредитациядан тизимли ўтказишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) узлуксиз касбий таълим ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этиш ва сифат кафолати механизмларини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг узлуксиз касбий ривожланиш тизимини такомиллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Соғлиқни сақлаш соҳасида узлуксиз касбий ривожланиш тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида узлуксиз касбий таълим тизимини такомиллаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Узлуксиз касбий тиббий таълим тизимини самарали йўлга қўйиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2027 йил 1 июлдан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун қуйидагиларни назарда тутувчи янгича узлуксиз касбий тиббий таълим (кейинги ўринларда — узлуксиз таълим) тизими жорий этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) узлуксиз таълим бериш ўқув дастурлари тегишли аккредитациядан ўтган давлат ва нодавлат таълим ҳамда тиббиёт ташкилотлари, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар (кейинги ўринларда — узлуксиз таълим провайдерлари) томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) узлуксиз таълим олишнинг анъанавий шакллари билан бир қаторда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг бевосита иш жараёни билан уйғунлашган масофавий, кечки ва бошқа шакллари жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) узлуксиз таълим тизими тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг билим ва кўникмаларини доимий ошириб боришга қаратилади ҳамда таълимнинг кредит-модуль тизимига асосланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) олий маълумотли тиббиёт ва фармацевтика ходимлари йилига 50 кредитдан, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари йилига 28 кредитдан кам бўлмаган миқдорда малака ошириш курсларини ўташи мажбурий этиб белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) мажбурий тўпланиши белгиланган кредитлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) узлуксиз таълим шакли ва хусусиятидан (конференция, семинар, тренинг ва бошқалар) келиб чиқиб, табақалашган ўқув соатлари асосида ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифасини олиш ҳамда давлат рўйхатидан ўтиш синовларида қатнашиш имконини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) ҳисоби йиллик асосда юритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) тиббиёт ва фармацевтика ходимларига узлуксиз таълим провайдерини, малака ошириш шакли ва дастурларини эркин танлаш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан касбий малака оширишни молиялаштиришнинг амалдаги ҳажми сақлаб қолинади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) ажратиладиган маблағлар биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бюджет сўровномалари асосида ҳамда бюджет қонунчилиги талабларига мувофиқ шакллантирилган давлат буюртмасини молиялаштириш учун белгиланган тартибда узлуксиз таълим провайдерларига йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) тингловчилар давлат буюртмаси доирасида узлуксиз таълим провайдери ҳамда малака ошириш дастурини эркин танлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(и) халқаро аккредитацияланган узлуксиз касбий ривожланиш дастурлари ва тадбирлари бўйича берилган сертификатларни (кредитларни) эквивалент сифатида тан олиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Узлуксиз касбий тиббий таълим маркази фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг 2026 йил 15 ноябрдан бошлаб қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги «Тиббий таълимда ўқув ресурсларини яратиш ва ривожлантириш маркази» давлат муассасаси фаолиятини тугатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) давлат муассасаси шаклидаги Узлуксиз касбий ривожланиш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Марказнинг тиббиёт соҳасида узлуксиз касбий таълим бўйича маҳаллий аккредитация ташкилоти сифатида фаолият кўрсатишини йўлга қўйиш. Бунда Марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Марказнинг бошқарув штат бирликлари тугатилаётган «Тиббий таълимда ўқув ресурсларини яратиш ва ривожлантириш маркази» давлат муассасаси штат бирликлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг умумий штат бирликлари доирасида шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Марказ ходимларига Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Марказ 2030 йилдан бошлаб босқичма-босқич хўжалик фаолиятини юритишдан тушган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Марказнинг низомини, шунингдек, унинг тузилмасини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) узлуксиз таълим провайдерларини ва уларнинг таълим дастурларини соҳавий (CPD) аккредитациядан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) узлуксиз таълим дастурлари учун талаблар ва услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) узлуксиз таълим жараёнларида қатнашувчи тренерлар ва ўқитувчилар учун малака талабларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг узлуксиз таълим жараёнларидаги фаолиятини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) узлуксиз таълим жараёнлари сифатини баҳолаш механизмларини амалиётга жорий этиш ва даврий сифат назоратини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) узлуксиз таълим провайдерлари фаолиятини хавфни таҳлил қилиш (мурожаатлар, сўровнома натижасида аниқланган камчиликлар, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар материаллари ва бошқа ишончли маълумотлар) асосида ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) узлуксиз таълим жараёни халқаро стандартлар бўйича амалга оширилишини тартибга солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) узлуксиз таълим соҳасидаги фаолиятга маҳаллий ва хорижий ташкилотларни кенг жалб қилиш, педагогика соҳасида илғор тажриба алмашиш борасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(и) узлуксиз таълим провайдерлари ва дастурларининг электрон миллий реестрини юритиш, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг электрон портфолиосини шакллантириш, узлуксиз таълим кредитлари ҳисобини юритиш ҳамда унинг ҳаққонийлиги, холислиги ва шаффофлигини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Марказга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) узлуксиз таълим провайдерларидан маълумотларни талаб қилиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) узлуксиз таълим провайдерлари ва уларнинг таълим дастурлари аккредитацияларини муддатидан олдин бекор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) хавф таҳлили асосида узлуксиз таълим дастурларини тўхтатиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий ривожланиш траекториясини ҳамда узлуксиз таълим провайдерлари фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш мақсадида «Электрон тиббий таълим» платформасида Узлуксиз касбий ривожланиш модулини (кейинги ўринларда — Модул) юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) тиббиёт соҳасининг долзарб масалаларидан келиб чиқиб, янги малака ошириш дастурларини ташкил қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, илмий-амалий конференциялар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) узлуксиз таълим провайдерлари ва уларнинг таълим дастурларини аккредитациядан ўтказиш жараёнларига тажрибали маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) узлуксиз таълим провайдерлари ва уларнинг таълим дастурларини аккредитациядан ўтказишдан тушадиган маблағларни аккредитация жараёнларига жалб этилган маҳаллий ва хорижий экспертлар хизматларига ҳақ тўлаш, Марказ фаолиятини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадларига йўналтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(и) Модулнинг мунтазам ишлашини таъминлаш, фойдаланувчиларни (ходимлар, узлуксиз таълим провайдерлари, иш берувчилар) рўйхатдан ўтказиш ва бошқариш, кредитлар ҳисобини юритиш, электрон сертификатларни шакллантириш ҳамда платформа маълумотлари асосида таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказлари трансформацияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Узлуксиз тиббий таълим миллий институти этиб қайта номлансин ва бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Узлуксиз тиббий таълим миллий институти узлуксиз таълим провайдери сифатида фаолият юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Узлуксиз тиббий таълим миллий институтининг узлуксиз таълим тизимини мувофиқлаштириш борасидаги фаолият йўналишлари Марказга ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Узлуксиз тиббий таълим миллий институтининг болалар саломатлигига алоқадор йўналишидаги кафедралари Болалар саратони бўйича халқаро академик хабнинг ўқув бинолари тайёрлигига кўра унга кўчириб ўтказилади ҳамда ушбу йўналишларда узлуксиз таълим дастурлари нуфузли халқаро таълим ташкилотларини жалб этган ҳолда йўлга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларини касбий ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт) этиб қайта номлансин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Институт ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва ихтисослаштириш бўйича узлуксиз таълим провайдери сифатида фаолият юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Институт ходимларига давлат олий тиббий таълим муассасалари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартлари татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Институтнинг устави, ташкилий тузилмаси, штат жадвали ва меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Рақамлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Рақамли технологиялар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2027 йил 1 январга қадар «Электрон тиббий таълим» платформасида Узлуксиз касбий ривожланиш модулини яратсин ҳамда Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш марказининг Тиббий малака ва давлат рўйхатидан ўтказиш платформаси билан интеграция қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Модулда қуйидагилар инобатга олинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) узлуксиз таълим провайдерлари ва улар томонидан амалга ошириладиган узлуксиз таълим дастурларининг ягона миллий реестрини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) узлуксиз таълим дастурларининг базаси ва тақвимини доимий янгилаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун шахсий кабинетлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ягона маълумотлар базаси билан интеграциялашган узлуксиз таълим кредитларини ҳисобга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) иш берувчиларга Модул орқали ходимларнинг шахсий портфолиоси ва йиллик ҳисоботи тўғрисидаги маълумотларини кузатиш имкониятини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун узлуксиз таълим онлайн дастурларига Модул орқали кириш ҳамда баҳолашдан ўтиш имкониятини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) муваффақиятли тугатилган малака ошириш курслари бўйича электрон сертификатларни Модул орқали автоматик равишда шакллантириб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ягона намуна асосида ходимнинг шахсий кабинетига юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(и) соҳадаги барча ходимларнинг узлуксиз таълим кредитларини йиғишининг умумлашган маълумотларини очиқ тарзда кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(к) халқаро узлуксиз касбий ривожланиш ташкилотлари учун узлуксиз таълим тизимида иштирок этиш имкониятини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Модулни юритиш вазифаси Марказга юклатилиб, операторлик функциялари, техник қўллаб-қувватлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Марказ Тошкент шаҳри Олмазор тумани Шифокорлар кўчаси 2-уй манзилидаги Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот марказининг бино ва иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси 51-уй манзилидаги Узлуксиз тиббий таълим миллий институти бино ва иншоотларининг бир қисмига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) уч ой муддатда Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Узлуксиз тиббий таълимни аккредитациялаш бўйича кенгаш (Accreditation Council for Continuing Medical Education) экспертлари қуйидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадида жалб этилишини таъминласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) мавжуд узлуксиз касбий тиббий таълим тизимини баҳолаш, манфаатдор томонлар билан музокаралар ўтказиш ва тизимни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) узлуксиз таълим провайдерлари ва дастурларини аккредитациялаш стандартларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу стандартлар асосида аккредитация жараёнини амалга ошириш бўйича Марказ ходимларини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) узлуксиз таълим провайдерлари учун ўқув машғулотларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) Модулни юритиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) узлуксиз таълим провайдерларини аккредитациядан ўтказишни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vi) Марказни халқаро аккредитациядан ўтишга тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 2027 йилдан бошлаб Узлуксиз тиббий таълим миллий институтида етакчи хорижий ҳамкорлар иштирокида аҳоли орасида кўп учрайдиган ва ўлим хавфи юқори бўлган касалликлар ҳамда ҳолатлар (кардиология, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам, онкология ва бошқалар) бўйича узлуксиз таълим дастурларини амалиётга жорий этиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 2026 йилда вазирликка ажратилган маблағлар ҳисобидан Марказ фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака ошириши билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ажратилаётган маблағлар миқдори узлуксиз таълим провайдерлари томонидан замонавий стандартлар асосида ўқитишни ташкил этиш талаблари асосида қайта кўриб чиқилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидаги масалаларда Марказга ҳар томонлама кўмаклашиб борсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Марказни стратегик ривожлантириш, унинг халқаро нуфузини ошириш, таълим фаолиятини халқаро даражага кўтариш, илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техника базасини кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) узлуксиз таълимнинг илғор шакл ва усулларини, шу жумладан, масофавий таълим инструментларини жорий этиш, ўқув-методик ресурсларни ишлаб чиқиш ҳамда узлуксиз таълим дастурларини доимий такомиллаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) профессор-ўқитувчилар ҳамда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг узлуксиз таълими соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор ижроси билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири Э.Э. Адилов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 10 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-319-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш соҳасида узлуксиз касбий ривожланиш тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

1.

Узлуксиз касбий ривожланиш тизимини жорий этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни ташкил этиш ва «йўл харитаси»ни тасдиқлаш.

1. Ишчи гуруҳ таркиби ва иш режасини тасдиқлаш.

2. 2026-2027 йиллар учун «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш, муддатларни белгилаш.

3. Вазирлик ва идоралар бўйича масъулларни белгилаш.

2026 йил ноябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги

2.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар пакетини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг узлуксиз касбий таълими ва резидентура тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда:

узлуксиз касбий тиббий таълим тизими;

қайта тайёрлаш, бирламчи ва чуқурлаштирилган ихтисослаштириш таълим турларини тартибга солиш;

узлуксиз таълим провайдерлари ва уларнинг дастурларини аккредитация қилиш тартиби;

давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларини узлуксиз касбий тиббиёт таълими тизими билан қамраб олиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлашни назарда тутиш;

таълим турлари бўйича кредит шкаласи ва ҳисоблаш қоидаларини (онлайн курс, семинар, тренинг, конференция ва бошқалар) тасдиқлашни инобатга олиш.

2026 йил декабрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

2. Болалар саратони бўйича халқаро академик хабнинг тузилиши ва ишлаш концепцияси такомиллаштирилишини ҳисобга олган ҳолда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Болалар онкологияси,

гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази

3.

Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб фаолиятини такомиллаштириш.

1. Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қуйидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб негизида халқаро нуфуздаги инновацион тиббиёт хабини ташкил этиш;

хабнинг майдонини кенгайтириш ҳамда тиббиётнинг замонавий, рақамлаштирилган ва илғор йўналишларини ташкил этиш;

хабнинг ўқув бинолари тайёрлигига кўра унга Узлуксиз тиббий таълим миллий институтининг болалар саломатлигига алоқадор йўналишдаги кафедраларини кўчириб ўтказиш чораларини кўриш.

2. Хаб фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Дана-Фарбер онкология институти ҳамда Вена тиббиёт университетини жалб қилиш чораларини кўриш.

2026 йил октябрдан бошлаб

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ҳамда халқаро молия институтлари грант ва кредит маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази

4.

Узлуксиз касбий ривожланиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини йўлга қўйиш.

1. «Тиббий таълимда ўқув ресурсларини яратиш ва ривожлантириш маркази» давлат муассасасини тугатиш ҳамда унинг негизида давлат муассасаси шаклидаги Узлуксиз касбий ривожланиш марказини ташкил этиш бўйича ташкилий чораларни амалга ошириш.

2. Марказнинг чекланган штат бирликларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг умумий штат бирликлари доирасида шакллантириш.

3. Марказ филиалларини босқичма-босқич ташкил этиш бўйича концепция, ҳудудлар, штат ва жойлашув таклифларини тайёрлаш.

2026 йил ноябрь

Мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги

5.

Марказнинг устави, ташкилий тузилмаси, штат жадвали ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини тасдиқлаш.

1. Марказ устави ва ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

2. Марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларини ҳамда штат жадвалини ишлаб чиқиш.

2026 йил ноябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

6.

Марказни жойлаштириш ва инфратузилма билан таъминлаш.

1. Марказни Тошкент шаҳри Олмазор тумани Шифокорлар кўчаси 2-уй манзилидаги Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот марказининг бино ва иншоотларига жойлаштириш.

2. Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот марказини Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси 51-уй манзилидаги бино-иншоотларнинг бир қисмига жойлаштириш.

3. Марказ бино-иншоотларини эҳтиёжга кўра таъмирлаш, жиҳозлаш ва ахборот-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш.

2026 йил декабрь

Мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

7.

Марказни Узлуксиз тиббий таълимни аккредитациялаш бўйича кенгаш (ACCME) халқаро аккредитациясига тайёрлаш.

1. ACCME экспертларини жалб қилиш ва иш режасини тасдиқлаш.

2. Мавжуд тизимни баҳолаш, манфаатдор ташкилотлар билан муҳокама ўтказиш ва ривожлантириш концепциясини тайёрлаш.

3. Аккредитация стандартлари бўйича Марказ ходимлари ва экспертларини тайёрлаш.

4. Узлуксиз таълим провайдерлари учун ўқув машғулотлари ва аккредитация жараёнларини йўлга қўйиш.

2026 — 2028 йиллар

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(келишувга кўра ҳамкор ACCME)

8.

Узлуксиз тиббий таълим миллий институти фаолиятини такомиллаштириш.

Узлуксиз тиббий таълим миллий институти бошқарув механизмларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2027 йил март

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

9.

«Электрон тиббий таълим» платформасида Узлуксиз касбий ривожланиш модулини яратиш ва ишга тушириш.

1. Узлуксиз касбий ривожланиш модули учун техник топшириқларни тасдиқлаш.

2. Узлуксиз касбий ривожланиш модулининг қуйидаги қисмларини ишлаб чиқиш:

узлуксиз таълим провайдерлари а дастурларининг ягона миллий реестри;

ходимлар, провайдерлар ва иш берувчилар учун шахсий кабинетлар;

кредитлар ҳисоби, электрон портфолио, онлайн таълим дастурларига кириш, баҳолаш модуллари ва электрон сертификатларни автомат шакллантириш.

3. Узлуксиз касбий ривожланиш модулида халқаро CPD ташкилотлари иштирокини таъминлаш механизмларини жорий этиш.

2027 йил январь

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

«UZINFOCOM» МЧЖ

10.

Хорижий CPD сертификатларни тан олиш тартибини жорий этиш.

1. Тан олинадиган халқаро аккредитациялар, провайдерлар рўйхатини белгилаш.

2. Эквивалент кредит шкаласи ва экспертиза тартибини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2027 йил март

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

11.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини Узлуксиз касбий ривожланиш модулида тўлиқ рўйхатдан ўтказиш.

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими, нодавлат ташкилотлар, бошқа вазирлик а идоралар тизимидаги тиббиёт а фармацевтика ходимларини рўйхатдан ўтказишни бошлаш.

2. Узлуксиз касбий ривожланиш модулида кредитлар ҳисоби, портфолио ва сертификатлаштиришни мажбурий тартибда юритишни ташкил этиш.

2027 йилдан бошлаб

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

CPD аккредитация стандартлари ва тартибини тасдиқлаш.

1. Провайдерлар ва дастурлар учун соҳавий CPD аккредитация стандартлари, чек-листлар ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш.

2. Экспертлар реестри, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва апелляция тартибини белгилаш.

2027 йил май

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги

13.

Амалдаги провайдерлар ва дастурларни CPD аккредитациядан ўтказиш.

1. Амалдаги провайдерлар ва дастурларни Узлуксиз касбий ривожланиш модулида рўйхатдан ўтказиш.

2. Фақат CPD аккредитациядан ўтган провайдер ва дастурлар орқали кредит бериш механизмини жорий этиш.

2027 йил июль

Бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган манбалар

Марказ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

14.

Устувор клиник йўналишларда узлуксиз таълим контентини ишлаб чиқиш.

1. Кардиология, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам, онкология, на-бола саломатлиги ва бошқа устувор йўналишлар бўйича компетенциялар матрицасини тасдиқлаш.

2. Етакчи маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар иштирокида курс контентини ишлаб чиқиш.

2027 йил январь

Мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Марказ

3. Курсларни Узлуксиз касбий ривожланиш модулига жойлаш ва қамровни мониторинг қилиш.

2027 йил март

15.

Болалар саратони ўйича халқаро академик хабда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини якунига етказиш.

1. 2026 йил якунига қадар ўзлаштириладиган маблағларга аниқлик киритиш.

2026 йил ноябрь

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасидаги маблағлар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Талаб этиладиган маблағларни 027 йил ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш.

2026 йил декабрь

3. Объектни фойдаланишга топшириш.

2027 йил декабрь

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида узлуксиз касбий таълим тизимини такомиллаштиришнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Мақсадли кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2026 йил

2027 йил

2028 йил

2029 йил

2030 йил

1.

Олий маълумотли тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг узлуксиз касбий таълим билан қамрови

фоизда

30

55

70

85

100

2.

Ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг узлуксиз касбий таълим билан қамрови

фоизда

30

55

70

85

100

3.

Йиллик мажбурий кредит нормасини (олий — 50, ўрта — 28 кредит) тўлиқ тўплаган ходимлар улуши

фоизда

-

50

65

80

90

4.

Соҳавий (CPD) аккредитациядан ўтган узлуксиз таълим провайдерлари сони (жамланма)

та

-

20

40

65

100

5.

Аккредитациядан ўтган узлуксиз таълим дастурлари сони (жамланма)

та

-

100

300

500

700

6.

Узлуксиз касбий ривожланиш модулида рўйхатдан ўтган ва электрон портфолиога эга ходимлар улуши

фоизда

-

80

95

100

100

7.

Ташқи сифат баҳолаши (мониторинг) билан қамраб олинган провайдерлар улуши

фоизда

-

30

50

75

100

8.

Тингловчиларнинг узлуксиз таълим сифатидан қониқиш даражаси

фоизда

55

65

72

80

85

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил кўрсаткичлари базавий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсаткичлар мониторинги Узлуксиз касбий ривожланиш модули маълумотлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мақсадли кўрсаткичлар зарурат бўлганда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифи асосида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2026 й., 07/26/319/0939-сон)