Ҳужжат кучини йўқотган 28.12.2024 18.02.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 639
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тартиби, 18.02.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 639
Kuchga kirish sanasi
01.03.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 28.12.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Ш.Абдуллаев
1999 йил 26 январь
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Б. Юлдашев
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стационар даволаш-профилактика муассасаларида бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббий маҳсулотларни бериш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 18 февралда 639-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 сентябрдаги 25-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3555, 25.09.2024 й.) асосан 2024 йил 28 декабрдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги 19-сонли «Дори воситалари ва тиббий маҳсулотларни сотишни тартибга солиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, стационар даволаш-профилактика муассасаларида бюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт маҳсулотларни бериш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш назоратини ташкил қилиш умумий услублари ва шаклларини эътиборга олади, бу ҳужжат 1999 йилнинг 1 мартидан амалга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тиббий санитария хизматининг кафолатланган ҳажми доирасида бепул хизмат кўрсатувчи стационар даволаш-профилактика муассасаларида қуйидагилар ҳисобга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) дори воситалари, дамлама ва вакциналар, шифобахш ўсимликлар хом ашёси, шифобахш маъданли сувлар, дезинфекцияловчи моддалар, тикув материаллари ва бошқа тиббий маҳсулотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қон, унинг препаратлари ва компонентлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) реактивлар, рентген тасма, спирт ва бошқалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) боғлаш материаллари: дока, бинт, пахта, сиқувчи клеёнка ва қоғоз, алегнин ва бошқалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ёрдамчи материаллар: мумланган, пергамент ва фильтрловчи қоғозлар, қоғоз қути ва халтачалар, капсула ва ғилофлар, қалпоқча, тиқин, иплар, сигнатуралар, ёрлиқ, резина доирачалар, қатрон ва рецептур банкалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) харид қилинган дори воситаларининг нархига қўшилмай, тўлов варақаларида алоҳида кўрсатилган идишлар: 500 мл ва ундан каттароқ ҳажмли склянка ва банкалар, шиша идишлар, бидонлар, қути ва қайтариладиган идишлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар шифохона дорихонасидан қуйидаги мақсадлар учун тарқатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар ва атрофдагилар учун хавф туғдирувчи касалликлар (сил, онкологик, руҳий, наркология, эндокрин, инфекциявий, таносил, ОИТС, мохов ва касб касалликларига чалинган шахслар)га махсус тиббий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига даволаш-профилактика муассасаларида шошилинч, тез тиббий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни текширувдан ўтказиш ва даволаш (пуллик шифохоналардан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирув комиссияси йўлланмалари бўйича 18 — 27 ёшли чақирилувчи шахсларни ва 15 — 17 ёшли ўсмирларни текширувдан ўтказиш ва даволаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туғишга ёрдам берувчи хизматлар кўрсатиш (пул тўланадиган муассасалардан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат даволаш-профилактика муассасаларида имтиёзли тоифаларга мансуб беморлар (ногирон, уруш фахрийлари, чин етимлар)ни даволаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Тартибнинг 1-бандида санаб ўтилган дори воситалари ва тиббий маҳсулотларнинг ҳисоби муассасалар таркибида дорихона мавжуд ёки мавжуд эмаслигига қараб ҳар хил олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Шифохона таркибида ички дорихонаси бўлган даволаш-профилактика муассасаларида дори воситалари ва тиббий маҳсулотларнинг ҳисобини олиб бориш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шифохона таркибида ички дорихонаси бўлган стационар даволаш-профилактика муассасаларида дори воситалари ва тиббий маҳсулотларни бериш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги йўриқномасига мувофиқ олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бир вақтнинг ўзида бўлимнинг катта ҳамшираси дорихонадан олинган дори воситалари ҳисобини олиб бориш учун «Олинган дориларни ҳисобга олиш журнали»ни юритади, бу журналда қайси беморлар учун дори олинган бўлса, уларнинг фамилия, исм, отасининг исмлари ва касаллик варақаларининг тартиб рақамларини рўйхатдан ўтказади, шунингдек дори воситалари ва тиббий маҳсулотларни шифокор тавсияларини бажариш учун палата ҳамшираларига имзо қўйдириб тарқатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Палата ҳамширалари шифокор тавсияларининг бажарилиши ҳақида ва унга ишлатилган дориларни қайд этиш, шунингдек беморларнинг фамилия, исм, отасининг исмлари ва касаллик варақаларининг тартиб рақамларини белгилаб бориш учун махсус «Фойдаланилган дориларни ҳисобга олиш журнали»ни юритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этилган журналнинг саҳифалари, тартиб рақами қўйилган, қалин ип ўтказилиб тикилган ва муассаса раҳбарининг имзоси билан муҳрланган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур журналда стационар даволанишда бўлган беморлар ҳақиқатда уларга ишлатилган дорилар миқдорини тасдиқлаб имзоларини қўядилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эс-хушини йўқотган ёки реанимация бўлими ҳамда сунъий нафас олдириш бўлимида даволанаётган беморларга ишлатилган дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар миқдори ҳисобга олиш журналида бўлим мудири, даволовчи шифокор ва катта ҳамширанинг имзолари билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Олинган дориларни ҳисобга олиш журнали» ва «Фойдаланилган дориларни ҳисобга олиш журнали» китоблари тўлдирилиб бўлингандан сўнг катта ҳамшира ва палата ҳамширалари томонидан бўлим мудирларига сақлаш учун топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Фойдаланилган «Олинган дориларни ҳисобга олиш журнали» ва «Фойдаланилган дориларни ҳисобга олиш журнали» бўлимда 3 йил давомида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Шифохона таркибида ички дорихонаси мавжуд бўлмаган стационар даволаш-профилактика муассасаларида дори воситалари ва тиббий маҳсулотларнинг ҳисобини олиб бориш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Таркибида ички дорихонаси мавжуд бўлмаган стационар даволаш-профилактика муассасалари «Дори-дармон» Давлат акциядорлик уюшмаси (ДАУ)нинг ўзлари бириктирилган хўжалик ҳисобидаги дорихоналаридан дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар билан таъминланадилар. Даволаш-профилактика муассасаларига барча дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар фақат жоиз эҳтиёжларига қараб сотиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар хўжалик ҳисобидаги дорихоналардан стационар даволаш-профилактика муассасаларига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги йўриқномасига мувофиқ ёзиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Дорихонадан олинган ва фойдаланилган дориларнинг ҳисобини олиб бориш, мазкур Тартибнинг иккинчи бўлими 5, 6, 7, 8-бандларидаги «Олинган дориларни ҳисобга олиш журнали» ва «Фойдаланилган дориларни ҳисобга олиш журнали»да баён этилган тарзда, таркибида дорихона мавжуд бўлмаган стационар даволаш-профилактика муассасаларида ҳам қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳар бир даволаш-профилактика муассасаси ўзининг муайян шароити ва хусусиятларидан келиб чиққан холда, мазкур Тартиб талабларининг бажарилишини таъминлайдиган муассаса ҳужжатини ишлаб чиқади ва амалга киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур Тартибнинг бажарилиши ва бюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббий маҳсулотлардан фойдаланиш учун масъулият стационар даволаш-профилактика муассасаларининг раҳбарларига юклатилади.