Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 13.05.1998 йилдаги 203-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.05.1998 йилдаги 203-сон
Kuchga kirish sanasi
13.05.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ, умумтаълим мактабларининг ўқитиш дастурларини ислоҳ қилиш, тўққиз йиллик умумий ўрта таълимнинг сифат жиҳатидан янги тизимини яратиш, унинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан давомийлигини ва узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки, умумий ўрта таълимнинг (мактабнинг 1 — 9-синфлари) таълим дастурлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларнинг мунтазам билим олишини, уларда билим олиш эҳтиёжини ривожлантиришни, асосий ўқув, илмий ва умуммаданий билимларни шакллантиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларда меҳнат кўникмалари, мустақил ижодий фикрлаш, касб танлашга ва атроф-оламга онгли муносабатни ҳосил қилишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ва умумбашарий қадриятларни узвий бирлаштириш асосида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни тарбиялашни, ўз Ватанига ва халқига содиқ фуқарони шакллантиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 — 9 синфлар ўқув дастурларининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидаги ўқитиш дастурлари билан ўзаро узвий боғланишини таъминлаши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 167-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 1 августга қадар — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим давлат таълим стандартини ишлаб чиқсин, унда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёрлаш сифати ва таълим мазмунига талабларни белгилашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларни тайёрлаш учун мақбул бўлган зарур ўқув фанларини, таълим дастурларини ва ўқув соатлари ҳажмларини шакллантиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабни битирувчиларга нисбатан малака талабларини белгилашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаси (мактаб) фаолиятини баҳолаш тартибини ишлаб чиқишни назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998-1999 ўқув йили давомида — умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини синовдан ўтказишни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 1 июлга қадар — синов натижаларини ҳисобга олган ҳолда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини пухта ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999-2000 ўқув йилидан бошлаб — умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини умумтаълим мактабида ўқитиш дастурлари билан биргаликда жорий этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 1 сентябрга қадар — умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш билан бир пайтда унинг асосида умумтаълим мактаблари учун тажриба ўқув дастурлари ишлаб чиқилишини таъминласин. Бунда 10-11-синфлар ўқув юкламалари ва дастурларининг тегишли равишда 5 — 9 синфлар ўқув дастурларига, шунингдек, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари дастурларига ўтказилишини назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998-1999 ўқув йили мобайнида — кўрсатиб ўтилган ўқув дастурларини умумтаълим мактабларида тажриба тариқасида синаб кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 1 июлгача — тажриба ўқув дастурларини жорий этишни тажриба тариқасида синаб кўриш якунларини ҳисобга олган ҳолда халқ таълими тизими педагоглари, мутахассислари ва раҳбарларининг хулосаларини умумлаштирсин ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тажриба ўқув дастурлари ишлаб чиқилиши ва уларнинг синаб кўрилиши устидан назоратни таъминлаш, шунингдек, киритилган таклифларни умумлаштириш мақсадида 2-иловага* мувофиқ Республика комиссияси ва махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилсин. Комиссияга ва ишчи гуруҳларига она тили, адабиёт, тарих, математика, физика, кимё, биология ва бошқа фанлар бўйича ўқув дастурлари тайёрлаш, шунингдек, уларнинг республикада тажриба тариқасида синаб кўрилиши учун жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳам шундай комиссиялар тузилсин. Комиссияларга малакали педагоглар ва мутахассисларни ишга жалб қилишга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика комиссияси тадбирлар иш режасини тайёрласин ҳамда тажриба ўтказиш жараёнида, ўтказилган тажрибанинг тўпланган натижаларини, фанлар бўйича махсус ишчи гуруҳлари ва ҳудудий комиссиялар таклифларини ҳисобга олган ҳолда, 1999 йил 1 августгача 1 — 9 синфлар учун мактаб дарсликларини тайёрлаш дастур-топшириқларини ишлаб чиқишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дарсликларни тайёрлаш бўйича шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва Давлат матбуот қўмитаси раиси зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта мактабларда янги ўқитиш дастурлари ва услублари бўйича махсус курсларни ишлаб чиқсин ва уларни 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб педагогика институтлари ва университетларининг талабаларини тайёрлаш дастурига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 1 августга қадар — таълим муассасаларини, умумий ўрта таълим раҳбар ходимларини ва педагог кадрларини даврий равишда аттестациядан ўтказиб туриш тартибини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 1 сентябрига қадар — 5 — 9-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998-1999 ўқув йили мобайнида — 5 — 9-синфлар битирувчиларини якуний аттестациядан ўтказишнинг тест усулларини тажриба текширувидан ўтказсинлар ва уларнинг 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб жорий қилинишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 1 августга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабларнинг малакали педагог кадрлар, ўқув-услубий адабиётлар ва дидактик материаллар, ўқитишнинг техник ва ахборот воситалари билан таъминланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта таълим тизими таълим муассасаларининг моддий-техника базасини тайёрлашни, ўқувчилар учун зарур санитария-маиший ва ижтимоий шароитлар яратилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, «Устоз» жамғармаси ўқитишнинг илғор усулларини, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқаётган ва улардан фойдаланаётган умумий ўрта ва олий таълимнинг илғор таълим муассасалари негизида умумий ўрта мактаблар ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этсинлар ва уларнинг мунтазам ишлашини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мактаб ўқувчиларини ҳар йили тиббий кўрикдан ўтказишни, санитария ва мактаб гигиенаси нормаларига, ўқув-тарбиявий жараённинг соғломлаштириш йўналишига риоя қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 13 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
203-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 167-модда)