15.04.2026 йилдаги ПҚ-138-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.04.2026 йилдаги ПҚ-138-сон
Kuchga kirish sanasi
16.04.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий жарималарни қўллаш тартибини янада либераллаштириш ва суд назорати самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг қонунга риоя этган ҳолда фаолият юритишларини рағбатлантириш, тадбиркорлик соҳасини тартибга солишда ортиқча бюрократик тўсиқ ва эскирган тартиб-таомилларни бартараф этиш, шунингдек, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан суд назорати самарадорлигини ошириш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Мақсадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар мазкур қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий жарималарни қўллашга оид тартиб-таомилларни унификация қилиш орқали тартибга солиш юкини камайтириш ҳамда назорат қилувчи органлар ва судларнинг бу борадаги ваколатларини аниқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ҳуқуқбузарликлар натижасида юзага келган мажбуриятлар тадбиркорлик субъектлари томонидан ихтиёрий равишда бажарилишини рағбатлантириш орқали уларнинг харажатлар юкини 2 бараваргача қисқартириш учун шароит яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий жарималарни қўллаш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштириш орқали қонунийликни таъминлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Молиявий жарималарни ихтиёрий тўлашни рағбатлантириш ва суд назорати самарадорлигини ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2026 йил 1 октябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорлик субъектининг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб бир ой муддатда жарима миқдорининг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) қўлланган молиявий жарима суммасини олти ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаш. Бунда тадбиркорлик субъекти молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб бир ой давомида жарима суммасининг олтидан бир қисми миқдоридаги дастлабки тўловни тўлаганда, молиявий жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби автоматик равишда амал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори суд томонидан бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ундирилган маблағлар, шу жумладан, молиявий жарима ҳамда пеня йўналтирилган манбалар (тегишли бюджет ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ва бошқалар) ҳисобидан 15 кун муддатда мутаносиб равишда қайтарилади ва белгиланган муддатда қайтарилмаган суммага нисбатан қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун Марказий банкнинг асосий ставкасининг уч юздан бирига тенг миқдорида фоиз тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Молиявий жарималарни қўллаш жараёнларига рақамли технологияларни жорий этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан юритиладиган «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланган молиявий жарималарнинг электрон реестри жорий этилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ваколатли органларнинг молиявий жарималарни қўллаш тўғрисидаги қарорлари улар қабул қилинганидан сўнг уч иш кунида мажбурий тартибда ушбу электрон реестрга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда, мазкур жараён тўлиқ рақамлаштирилган ҳолларда эса бундай қарорлар ўзаро интеграциялашган ахборот тизимлари орқали автоматик равишда киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) электрон реестрга киритилмаган ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланмаган қарорлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва улар асосида молиявий жарима ундирилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) электрон реестрда тадбиркорлик субъекти томонидан содир этилган қилмишнинг такрорийлигига оид маълумотлар базаси юритилади ва хавфни бошқариш тизими ёрдамида таҳлил қилиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2026 йил якунига қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) Солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланган молиявий жарималарнинг электрон реестрини ишга туширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) Солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланган молиявий жарималар ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш ҳамда уларни солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали онлайн тўлаш имкониятини яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) Рақамли технологиялар вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда ўзларининг ахборот тизимларини «Ягона давлат назорати» ахборот тизими доирасида интеграция қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 2027 йил 1 апрелга қадар Солиқ қўмитаси, Олий суд ва Бош прокуратура билан биргаликда солиқ тўловчи — тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети орқали ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарорлари устидан судга онлайн шикоят бериш имкониятини яратсин. Бунда иш юритувга қабул қилинган шикоятлар бўйича қарорларнинг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида суд томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар автоматик равишда хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Адлия вазирлиги, Олий суд билан биргаликда уч ой муддатда тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик субъекти ва унинг раҳбари ёки ходимига нисбатан тегишинча молиявий жарима ва маъмурий жавобгарлик чорасини қўллаш амалиётини бартараф этиш юзасидан асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган молиявий жарималарни ихтиёрий тўлашни рағбатлантириш бўйича механизмларни солиқ қонунчилигига жорий этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Олий суд ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда уч ой муддатда тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартибини унификация қилиш ва такомиллаштиришга қаратилган «Ҳуқуқий таъсир чоралари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) бир ой муддатда манфаатдор идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ҳамда шахсан жавобгар этиб Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А.А. Буриев, Олий суд раиси Б.Д. Исламов, Адлия вазири А.Д. Ташкулов ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Вахабов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Н.Ж. Хакимова зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 15 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-138-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 07/26/138/0353-сон)