Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2004 27.01.1995 йилдаги 23-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.01.1995 йилдаги 23-сон
Kuchga kirish sanasi
27.01.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2004
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТАНИНГ НИЗОМИ ҲАМДА УНИНГ ТИЗИМИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 196-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Низоми ҳамда унинг тизими қўшимча ва ўзгартиришлар билан 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 2 апрелдаги 159-сон қарори билан тасдиқланган 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 27 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 27 январдаги
23-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича қўмита ташкил қилиш тўғрисида» 1992 йил 7 мартдаги Фармонига асосан тузилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларнинг динга муносабатларидан қатъи назар, уларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқларини, барча динлар, диний мазҳаб ва эътиқодларнинг тенглигини таъминловчи конституциявий кафолатларини ва «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талабларини бажаришга, шунингдек, давлат органлари билан диний марказлар ва ташкилотларнинг алоқаларини мустаҳкамлаш, уларнинг хорижий мамлакатлар билан ўзаро муносабатларини мувофиқлаштиришга қаратилган давлат органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дин ишлари бўйича қўмита дин ишлари бўйича мувофиқлаштирув, ахборот, маълумот олишса бериш, экспертлик ҳамда назорат қилиш вазифаларини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Дин ишлари бўйича қўмита, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Дин ишлари бўйича қўмита ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ваколатларга эгадир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидаги диний ташкилотлар, диний жамоалар ва марказлар, диний ўқув юртлари, диний адабиётларни чоп этувчи нашриётлар тўғрисида маълумотлар тўплашни ташкил этиш ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилиши юзасидан назоратни амалга ошириш. Шу мақсадлар учун диний ташкилотларнинг раҳбарларидан керак бўлган ахборотларни талаб қилиб олиш, шунингдек, уларнинг фаолиятлари билан боғлиқ ўтказиладиган тадбирларда қатнашишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диний жамоалар, ташкилотлар, марказлар, диний ўқув юртлари, диний адабиётларни чоп этувчи нашриётлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни билан кафолатланган фуқароларнинг динга бўлган ўз муносабатларини белгилаш, ифодалаш ва ҳеч қандай тўсиқларсиз динга эътиқод қилиш ва диний маросимларни ўтказишда, шунингдек, динга муносабатларидан қатъи назар, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқларига кафолат берувчи талабларининг бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига кўра виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятига дахлдор норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда расмий эксперт хулосасини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонунлар, норматив ҳужжатлар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган қарорлар ва фармойишларнинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда ҳисобот бериб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда, шунингдек, чет мамлакатларнинг диний вазирликлари, идоралари билан динга боғлиқ масалалар юзасидан иш олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диний ташкилотларнинг илтимосига кўра давлат органлари билан келишувларга эришишда кўмак бериш ва уларнинг ҳал қилиниши талаб этиладиган масалалари бўйича зарур ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган ва фаолият кўрсатаётган барча турдаги диний мазҳаб ва ташкилотлар билан узвий ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик ўрнатишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикамиздаги диний ташкилотлар, жамоалар, марказлар ва уларнинг аъзолари ўртасида ўзаро баҳамжиҳатлик сиёсатини олиб бориш, бу ишда ташкилотчилик вазифасини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сиёсатида республикамизда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган барча турдаги диний ташкилотларнинг манфаатларини ифодалаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикамиз вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ва ташкилотларидан, шунингдек, давлат бошқарувининг маҳаллий органларидан «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг ва бошқа динга оид қарорларнинг бажарилиши масалаларига оид маълумотлар, ахборотлар ҳамда ҳужжатларни сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикамиз вилоятлари, шаҳарлари ва туманларининг ҳокимликлари билан биргаликда барча диний масалаларни ҳал қилишда Ўзбекистон давлатининг ягона сиёсатини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
диний ўқув юртларини расмий рўйхатдан ўтказишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларга тегишли вазирликлар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда рухсатномалар олишга кўмаклашиш; бу ўқув юртларининг иш фаолиятини, ўқув жараёни ва дастурларини, таълим-тарбия ишларини, ўқитиладиган фанлар режасини назорат қилиш ва услубий ёрдам кўрсатиш, диний мазмундаги илмий-тадқиқот ишларини ўзаро мувофиқлаштириш; бу ишларни олиб боришда ташкилий, ҳуқуқий, услубий ёрдам беришни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Дин ишлари бўйича қўмитанинг раиси, унинг биринчи ўринбосари ҳамда ўринбосари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва вазифасидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Дин ишлари бўйича қўмита раиси бошчилигида юқори бошқарув органи — Ҳайъат тузилади. Унинг шахсий таркибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат ўз мажлисларида диний ташкилотлар ва жамоаларга тегишли муҳим масалаларни, Ҳукуматнинг динга оид ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва қўмитага тегишли бошқа масалаларни ҳал қилади, улар томонидан «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг ижросини таъминлашга ёрдам кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Дин ишлари бўйича қўмита диний ташкилотлар, жамоалар ва марказларнинг республикамиз ҳудудидаги ва чет эллардаги алоқаларини уюштиради ҳамда уларнинг амалдаги қонун ва қоидаларга мувофиқлигини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Диний масалалар ва муаммоларни амалдаги қонун талабларига мос ҳолда оқилона ҳал этиш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида жамоатчилик кенгаши тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоатчилик кенгашининг таркиби барча мазҳаблардаги диний ташкилотлар вакилларидан, диншунослардан, ҳуқуқшунослардан ва бошқа йўналишлардаги йирик мутахассислардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоатчилик кенгашининг шахсий таркиби ва унинг ҳақидаги низом Дин ишлари бўйича қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги муқаддас жойларга зиёратлар ташкил қилиш, шу жумладан, Ҳаж ва Умра ибодатлари, диний ўқув юртларида таълим олиш, малака ошириш, ўзаро тажриба алмашиш учун фуқароларни чет элларга юбориш, ажнабий фуқароларни ўқишга қабул қилиш, халқаро анжуманлар ўтказиш ишларини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Хорижий мамлакатлардаги халқаро диний хайрия жамғармалари мурожаатларига биноан қўмита турли хайрия жамғармаларининг республикамиздаги бўлинмаларини Ўзбекистон Республикаси Қонунларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Дин ишлари бўйича қўмита барча конфессиялардаги диний бошқармалар, марказ раҳбарияти билан ҳамкорликда диний ташкилотларга тааллуқли масалаларнинг қонун асосида ҳал этилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Дин ишлари бўйича қўмита диний мазмунда чоп этилиши лозим бўлган адабиётларга эксперт хулосаларини беради ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири акс эттирилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, босма иш қоғозларига, Давлат банкида ўз жорий ҳисобига, миллий банкда эса валюта ҳисоб рақамига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 27 январдаги
23-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппаратининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

Раҳбарият
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бешта бўлим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Диний ташкилотлар билан ишлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Диний таълим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Халқаро алоқалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бухгалтерия.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ёзишмалар билан шуғулланувчи бўлим.