Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2010 04.08.2005 йилдаги 185-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.08.2005 йилдаги 185-сон
Kuchga kirish sanasi
04.08.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2010
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА КОРХОНАЛАРНИ ТАРКИБИЙ ЎЗГАРТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий ночор корхоналар қўмитаси ҳузуридаги Корхоналар санацияси жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ижтимоий ривожланиш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари қолдиғи Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармасига ўтказилади ҳамда унинг маблағлари ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 4 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
185-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 4 августдаги 185-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш, тўлдириб бориш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жамғарма маблағлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлардан монополияга қарши қонун ҳужжатлари, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган маблағлар ва жарималар суммасининг 6 фоизи;
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 январдаги 2-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 1-сон, 2-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкида давлат улуши бўлган корхоналар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материаллар тақдим этилмаганлиги ёхуд ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мансабдор шахслардан ундириладиган жарималар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар суммасининг 2 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредиторлар талаблари қондирилган тақдирда, банкрот корхоналар мол-мулкини сотишдан, мол-мулкни сотиш ва баҳолаш қиймати ўртасидаги тафовут ҳисобига тушадиган маблағларнинг бир қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларини тижорат банкларидаги депозит ҳисоб рақамларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобига шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамида жамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби ва йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма маблағларини сарфлаш бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамидан, даромадлар ва харажатларнинг тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси ёки унинг вазифаларини бажарувчи шахс Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарма маблағларининг жорий йилда фойдаланилмаган қолдиғи келгуси йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарма маблағлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) монополист корхоналарни таркибий ўзгартириш дастурларини, шунингдек бозор истиқболларига эга бўлган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни, сарфланган маблағлар санация муддати тугагандан кейин қайтарилган ҳолда, молиявий соғломлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) монополист корхоналарни ҳамда иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва ихчамлаштириш учун жалб этилган консультантлар хизматларига ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, суд бошқарувчилари учун норматив-ҳуқуқий, махсус адабиётларни тайёрлаш ва нашр этиш, шунингдек тадбиркорларнинг банкротлик, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига оид ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида амалий семинарлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) республика минтақаларида бизнес-инкубаторлар, технопарклар, бизнес-таълим тузилмаларини ривожлантиришга молиявий кўмаклашиш, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши билан келишган ҳолда тижорат банкларида очиладиган кредит линиялари орқали тадбиркорлик субъектларини микрокредитлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) кичик тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) тугатиш бошқарувчилари буюртманомалари бўйича банкрот корхоналарга баҳолаш, кадастр ва аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматларга, банкрот корхоналар мол-мулки сотилгандан кейин маблағларни қайтариш шарти билан ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) суд бошқарувчиларини, шунингдек суд бошқарувчилигига номзодларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар ўртасида ҳар йили ўтказиладиган республика танловларини молиявий қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) монополияга қарши сиёсат, рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича шартнома асосида тадқиқотлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари ходимларининг касбий билимларини ошириш мақсадида семинарлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш органларини моддий-техник таъминлаш, ижтимоий ривожлантириш, уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) Монополиядан чиқариш рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштириладиган реклама хизматлари ва эълонлар учун ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғарма маблағларини қўшимча ходимлар таъминотига сарфлаш тақиқланади, Ҳукуматнинг айрим қарорларида рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Навбатдаги йил учун даромадларни аниқлашда Жамғарма маблағларининг йил бошидаги қолдиғи ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар ҳисобга олинган ҳолда кейинги 2 йилдаги тушумлар миқдори ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилган йил мобайнидаги прогнозлаштирилаётган тушумлар ҳажми ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Сметанинг харажатлар қисми давлат бюджети харажатларининг амалдаги классификациясига мувофиқ моддалар бўйича харажатларнинг тўлиқ изоҳи ва улар юзасидан ҳисоб-китоблар илова қилинган ҳолда харажатлар гуруҳлари бўйича тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига кўра Жамғарма маблағлари ҳисобига қўшимча ходимлар сони таъминланган тақдирда кўрсатиб ўтилган ходимларга Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган штат жадвали сметага илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиғма сметаси (шу жумладан йил мобайнида киритиладиган ўзгартиришлар) Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳайъати томонидан тузилади ва тасдиқланади ҳамда рўйхатдан ўтказиш учун харажатларнинг бюджет сметаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда моддий-техника таъминотига, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилишга, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси органлари жорий харажатларини қоплашга йўналтириладиган маблағлар миқдори хўжалик юритувчи субъектларга монополияга қарши қонун ҳужжатлари, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан солинадиган жарималар, шунингдек Жамғарма маблағларини тижорат банкларидаги депозит ҳисоб рақамларига жойлаштиришдан олинган даромадлар ҳамда Жамғармага бошқа манбалардан тушадиган маблағларнинг 15 фоизи миқдоридаги тушумлардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 январдаги 2-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 1-сон, 2-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жамғарма маблағларини ажратиш Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан мустақил равишда, тасдиқланган смета доирасида амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 январдаги 2-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 1-сон, 2-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида бюджет маблағлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ҳисоб, ҳисобот ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жамғарма бўйича маблағлар тушуми ва ҳаракати ҳисоби Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси марказий аппаратида ҳамда унинг ҳудудий органларида бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шу жумладан бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасидан алоҳида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғармага маблағлар тушиши ва уларнинг сарфланиши тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жамғарма маблағларидан тўғри ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда ана шундай фойдаланилган барча сумма, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чоралар қўлланган ҳолда, давлат бюджети даромадига олиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 4 августдаги 185-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган қарорлари рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 42-модда) 7-бандининг тўртинчи хатбоши ва қарорга 3-илова (Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ҳузуридаги Корхоналарни санациялаш жамғармаси тўғрисида низом);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорига 3-илованинг 27-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 2-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 31-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2004 йил 19 январдаги 31-сон қарорига иловадаги 1-банднинг «г» ва «ж» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) 2-илованинг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

Вазирликлар ва идораларнинг номи‎

Шакллантириш манбаи‎

Ажратмалар миқдори (фоизларда)

1‎

2‎

3‎

17‎‏

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси‎‏‏

монополияга қарши қонун ҳужжатлари, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун хўжалик субъектларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси‎

6‎

Мулкида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этмаганлиги ёхуд ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мансабдор шахслардан ундириладиган жарималар суммаси‎

100‎

давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар‎

2‎

кредиторлар талаблари қондирилган тақдирда, банкрот корхоналар мулкининг сотиш ва баҳолаш қиймати ўртасидаги тафовут ҳисобига, ушбу мулкни сотишдан тушадиган маблағлар ‎

100‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 235-модда; 2006 й., 1-сон, 2-модда; 2009 й., 6-сон, 51-модда, 25-сон, 288-модда)