Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 05.03.1998 йилдаги 96-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 05.03.1998 йилдаги 96-сон
Kuchga kirish sanasi
05.03.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ НЕГИЗИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА АКЦИЯЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШНИНГ БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИНИ ТЕКШИРИШ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштирилган корхоналарнинг акциялари пакетлари амалда жойлаштирилишини ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва республиканинг фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармони қоидаларига мувофиқлигини текшириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 сентябрдаги 375-ф-сон фармойиши билан ташкил этилган Республика комиссиясининг иш якунларини кўриб чиқиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига, «Ўзавтотранс», «Ўздонмаҳсулот», «Ўзбалиқ» корпорацияларига, «Ўзбекенгилсаноат», «Ўздавпахтасаноатсотиш», «Ўзгўштсутсаноат», «Ўзэлтехсаноат», «Ўзмашсаноат», «Ёғмойтамакисаноат», «Ўзулгуржибиржасавдо», «Озиқовқатсаноат», «Ўзбектрансқурилиш» уюшмаларига, «Ўзагрокимётаъминот» бирлашмаси, «Ўзбекмебель» давлат акциядорлик бирлашмасига, «Дори-дармон» республика бирлашмасига ва меҳнат жамоасига тегишли акциялар улуши 26 фоиздан ортиқ бўлган кўпгина акциядорлик жамиятларига эга бўлган бошқа хўжалик бирлашмаларига акциялаштириладиган корхоналар муассислари ўртасида тақсимланадиган акциялар пакетлари бўйича улушларни мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармони қоидалари бажарилишини таъминлаш юзасидан улар томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг аҳволини текшириш бўйича Республика комиссияси томонидан тайёрланган маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, бошқа манфаатдор идораларга аниқ чора-тадбирлар кўриш учун юборилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, уюшмалар, корпорациялар, концернлар, компаниялар ва акциялаштириладиган корхоналар раҳбарлари, агар улар акциялаштириладиган корхоналар акциялари пакетларини Фармон талабларига мувофиқлаштириш бўйича ишларни 1998 йил 1 майгача тугалламасалар, уларга нисбатан қаттиқ маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Акциялаштириладиган корхоналарнинг ўз айланма маблағлари ҳисобига меҳнат жамоасининг акциялари пакетларини сотиб олиш ва уларни корхона ходимлари ўртасида текин жойлаштириш, шунингдек корхоналарни акциялаштиришда акцияларнинг кўпгина қисмини меҳнат жамоасига бириктириб қўйиш, натижада давлат корхоналарини давлатнинг ижозатисиз жамоа мулкига айлантириш амалиёти қоралансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ва Давлат солиқ қўмитаси бундай ҳодисаларни текшириб чиқсин ҳамда ушбу ҳолларга молиявий интизом бузилиши сифатида қараган ҳолда айбдор шахсларни жавобгарликка тортсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Марказий банк ва Молия вазирлиги билан биргаликда давлат корхоналари негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари томонидан эмитация қилинган акцияларни хорижий инвесторлар ўртасида эркин алмаштириладиган валютага дастлабки жойлаштириш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 8 августдаги 404-сон қарорига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банд (олтинчи хатбошидан кейин) қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«давлат мулки» негизида ташкил этилган акциядорлик жамияти устав жамғармасига илгари киритилмаган, Вазирлар Маҳкамасининг «Идорага қарашли ижтимоий соҳа объектларини жойлардаги давлат ҳокимияти органлари балансига босқичма-босқич ўтказиш тўғрисида» 1997 йил 26 сентябрдаги 453-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига берилмайдиган унинг балансидаги ижтимоий инфратузилма объектлари қиймати»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхона томонидан айланма маблағлар ҳисобига харид қилинган ва ҳақи тўланган, лекин қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда жойлаштирилмаган унинг акциялари (шу жумладан меҳнат жамоаси акциялари)ни қайта тақсимлаш»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен ва Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплекслари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 5 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96-сон