Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 18.08.1997 йилдаги 404-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.08.1997 йилдаги 404-сон
Kuchga kirish sanasi
18.08.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АКЦИЯЛАР ПАКЕТЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА ДАВЛАТ МУЛКИ НЕГИЗИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ БОШҚАРИШДА АКЦИЯДОРЛАР РОЛИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва республиканинг фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармонини бажариш юзасидан, мулкнинг давлат улушини бошқариш механизмини такомиллаштириш, шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тегишли вазирликлар, идоралар, корпорациялар, компаниялар, уюшмалар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат корхоналарини хусусийлаштириш натижасида ташкил этилган ҳар бир акциядорлик жамияти бўйича акцияларни жойлаштириш (сотиш)нинг жорий аҳволини шу йилнинг 31 декабригача қайта рўйхатдан ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармони 1-банди қоидаларига мувофиқ хусусийлаштирилган корхоналар акциялари пакетининг зарур ҳолларда қайта тақсимланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда (эмиссия проспекти рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб бир йил мобайнида) хусусийлаштирилган корхоналарнинг жойлаштирилмаган акцияларини, давлат мулки сифатида қолдирилган акциялардан ташқари, юридик ва жисмоний, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар иштирокидаги эркин бозорда сотишга қўйсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш дастурини шакллантиришда ташкил этиладиган акциядорлик жамиятлари эмиссия проспектларида акциялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида кўрсатилган Фармонига қатъий мувофиқ равишда жойлаштирилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда устав жамғармасида 25 фоиздан ортиқ акциялар пакети давлат ихтиёрида сақлаб қолинадиган тармоқлар ва хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини тасдиқлаш учун икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда 25 фоиздан ортиқ акциялар пакетини улуш сифатида давлат ихтиёрида сақлаб қолишга фақат мамлакатнинг келажакдаги илмий-техника имкониятларини белгиловчи, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминловчи тармоқлар ва корхоналар бўйича йўл қўйилиши назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3 банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й. 18-сон, 206-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 1-банди учинчи хатбошида кўрсатиб ўтилган акциядорлик жамиятлари акциялар пакетини қайта тақсимлаш қўшимча акциялар чиқариш йўли билан уларнинг устав жамғармасини белгиланган тартибда кўпайтириш асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда акциядорлик жамиятининг устав жамғармасидан давлат улушини кўпайтириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлик жамияти фаолият кўрсатишининг бутун даврида қўшилган ва унинг ихтиёрида қолдирилган, устав жамғармасини кўпайтириш пайтигача индексация қилинган дивидендлар суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлик жамияти фаолият кўрсатишининг бутун даврида моддий-техника базасини ривожлантириш ёки ўз айланма маблағларини тўлдириш учун давлат томонидан берилган, устав жамғармасини кўпайтириш пайтигача индексация қилинган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлик жамияти фаолият кўрсатишининг бутун даврида уни реконструкция қилиш учун ва техник қайта жиҳозлаш учун Давлат мулки қўмитаси томонидан берилган, устав жамғармасини кўпайтириш пайтигача қайтарилмаган мақсадли кредитлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав жамғармасини кўпайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланган тартибда йўналтириладиган хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамияти устав жамғармасига илгари киритилмаган, Вазирлар Маҳкамасининг «Идорага қарашли ижтимоий соҳа объектларини жойлардаги давлат ҳокимияти органлари балансига босқичма-босқич ўтказиш тўғрисида» 1997 йил 26 сентябрдаги 453-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига берилмайдиган унинг балансидаги ижтимоий инфратузилма объектлари қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхона томонидан айланма маблағлар ҳисобига харид қилинган ва ҳақи тўланган, лекин қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда жойлаштирилмаган унинг акциялари (шу жумладан меҳнат жамоаси акциялари)ни қайта тақсимлаш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 мартдаги 96-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига сезиларли иқтисодий имкониятга эга бўлмаган, асосий ишлаб чиқариш фондларининг эскириши 50 фоиздан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларини зарур ҳолларда, белгиланган тартибда хусусий корхоналарга айлантириш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й. 18-сон, 206-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги билан биргаликда хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини траст асосида бошқариш, шу жумладан уларнинг устав жамғармасини шакллантириш учун хўжалик уюшмаларига бериш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ акциядорлик жамияти фаолиятининг муҳим масалаларини ҳал қилишда акциядорлар ҳуқуқларини, унинг ижро этувчи аппарати раҳбариятининг акциядорларга ҳисоб беришини таъминловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва Марказий банки Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан қимматли қоғозларга маблағлар қўйиш, шунингдек сармояни ва қимматли қоғозларга қўйилган инвестициялардан олинган дивидендларни олиб чиқиб кетиш тартиби тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази «Хўжалик юритувчи субъектларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция ташкилотлари сифатидаги фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом» ҳамда «Инвестиция ташкилотлари фаолиятининг иқтисодий нормативлари тўғрисида Низомларни икки ҳафта муддатда тайёрласин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги акциядорлик жамиятларида меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича тавсияномаларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва эълон қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда 1997-1998 ўқув йилидан бошлаб корхоналар ва уларнинг хўжалик бирлашмалари раҳбарлари учун акциядорлик жамиятларида бошқарув асослари тўғрисида махсус курслар ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.Б. Сайфиддинов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 18 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
404-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)