08.05.2025 йилдаги ПҚ-171-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 08.05.2025 йилдаги ПҚ-171-сон
Kuchga kirish sanasi
08.05.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида ижтимоий хизмат кўрсатиш қамрови ва турларини кенгайтириш, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш кўламини янада ошириш ҳамда ушбу жараёнда хусусий сектор иштирокини рағбатлантириш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Асосий мақсад
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу қарорнинг асосий мақсади оилалардаги ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар турлари ва қамровини кенгайтириш орқали оилаларнинг меҳнат қилиш имкониятини чекловчи омилларни бартараф этиш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. «Фаол ҳаётга қадам» дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2025 йил 1 июндан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган «Фаол ҳаётга қадам» дастури (кейинги ўринларда — Дастур) жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) уй шароитида қараб туриш хизмати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) шахсий ёрдамчи хизмати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Дастур доирасида йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисмини ваучер асосида қоплаб бериш тизими жорий этилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ваучер қиймати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда субсидия шаклида тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Дастур доирасида йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматлар Агентликнинг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва тизим ташкилотлари билан бир қаторда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчилар билан шартномалар имзолаш «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги «Оила ҳамкори» платформаси орқали амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) ваучер Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тоифадаги шахсларга берилади;
(4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) Агентликка Дастур доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) 2027 йил 1 январга қадар ижтимоий хизмат кўрсатувчиларни тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) индивидуал ижтимоий хизматлар режасини шакллантириш ва унинг бажарилишини мониторинг қилиб бориш учун мутахассисларни тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агентлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2025 йил 1 сентябрга қадар хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш дастурларини ишга туширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 2025 йил 1 декабрга қадар Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ҳузурида ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахслар учун кичик ҳажмли оилавий уйларни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агентлик икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Агентлик директори М.П. Оллоёров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 8 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-171-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПҚ-171-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базаси ва стандартларини такомиллаштириш

«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлар кўрсатувчи субъектлар ва ижтимоий хизматлардан фойдаланувчиларнинг оила аъзоларига солиқ имтиёзлари тақдим этиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш:

ижтимоий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим ташкилотлари учун белгиланган солиқ имтиёзларини татбиқ этиш;

ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанди учун нодавлат мактабгача таълим ва (ёки) умумий ўрта таълим ташкилотларида кўрсатиладиган таълим хизматлари учун тўланадиган тўловлар бўйича даромад солиғидан имтиёзларни Дастур доирасида ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларнинг оила аъзолари учун тўланадиган тўловларга нисбатан ҳам татбиқ этиш.

2. Лойиҳани вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил
июнь

2025 йил

июль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги

Ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни белгилаш.

1. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил
май

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Уйда ва кундузги қатнов асосида қараб туриш ҳамда шахсий ёрдамчи хизматларини кўрсатиш стандартларини белгилаш.

1. Ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ходимларнинг малака талаблари ва иш юкламаларини тасдиқлаш.

2. Ижтимоий хизматларнинг минимал талаб стандартларини ишлаб чиқиш.

3. Ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ходимларнинг фаолият самарадорлиги кўрсаткичларини тасдиқлаш.

2025 йил
июнь

2025 йил август

2025 йил октябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Нодавлат ташкилотлар томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолиятини тартибга солиш.

1. Хорижий экспертлар иштирокида ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Илғор хорижий тажриба асосида ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш ёки рухсат бериш тартиб-таомилларини жорий этиш масаласини ўрганиш.

3. Таклифлар тайёрлаш ва  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2025 йил июнь

2026 йил
март

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Парвариш хизмати тизимида суғурта тизимини жорий қилиш бўйича таклиф тайёрлаш.

1. Хорижий экспертлар иштирокида ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Илғор хорижий тажриба асосида суғурта тизимини жорий қилиш бўйича таклиф тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2025 йил декабрь

2026 йил
октябрь

Халқаро ташкилотлар ва ҳамкор ташкилотлар маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни парваришлаш жараёнига уларнинг оила аъзоларини жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш.

1. Хорижий экспертлар иштирокида ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Илғор хорижий тажриба асосида таклифлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2025 йил июль

2025 йил декабрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси

II. Васийлик ёки ҳомийликни белгилаш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш

Васий ёки ҳомийлар фаолиятини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш.

1. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон «E-qaror» тизими ҳамда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.

2. Васийлик ва ҳомийлик белгиланган шахслар ҳақидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига доимий равишда юборилишини таъминлаш.

3. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари билан биргаликда васийлик ёки ҳомийлик белгиланган вояга етган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига васий ёки ҳомийлар томонидан риоя этилиши ҳолатини ўрганиб бориш.

2025 йил июнь

2025 йил июлдан бошлаб доимий равишда

Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқаролар, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқароларга васийлик ёки ҳомийликни белгилаш тизимини такомиллаштириш.

1. Васийлик ёки ҳомийликни «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан белгилаш масаласини ўрганиш.

2. Ишлаб чиқилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2025 йил сентябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Олий суд

III. Ижтимоий хизматларнинг сифатли кўрсатилишини ташкил этиш ҳамда янги ижтимоий хизматлар ҳақида аҳоли хабардорлигини ошириш

Жорий этилаётган янги ижтимоий хизматлар кўрсатилишида иштирок этувчи мутахассисларда зарур кўникмаларни шакллантириш.

1. Жорий этилаётган янги ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ходимларни ўқитиш дастурини тасдиқлаш.

2. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг директорлари ва ходимлари учун ўқув семинарларини ташкил этиш.

3. Ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган шахсларнинг соғлиғи ҳолатини баҳолашда иштирок этувчи оилавий шифокорлар учун семинар-тренинглар ташкил этиш.

2025 йил июндан

Дастур асосида

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тиббий-ижтимоий реабилитация хизматини кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаш тизимини жорий этиш.

1. Республика ўрта тиббиёт
ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказида ва унинг минтақавий филиалларида тиббий-ижтимоий ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини тасдиқлаш.

2. Тиббий-ижтимоий реабилитация тадбирларини амалга ошириш бўйича клиник протоколларни ишлаб чиқиш.

3. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда эрготерапевт ҳамшираларни тайёрлаш бўйича мавжуд имкониятларни ўрганиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритиш.

2025 йил
сентябрь

2025 йил
октябрь

2025 йил
декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Жорий этилган ижтимоий хизматлар бўйича тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат ташкилотларга ижтимоий хизматларни кўрсатишни ташкил этиш, консультатив ва малака ошириш бўйича кўмаклашиш.

1. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида «Оила ҳамкори» платформаси фаолиятини йўлга қўйиш.

2. «Оила ҳамкори» платформасига ижтимоий хизматлар кўрсатувчи субъектларни киритиш ва аҳоли учун уларнинг хизматини танлаш имкониятини яратиш.

2025 йил
май-июнь

Ижтимоий
ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимини такомиллаштириш.

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимлари ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.

2025 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги

Ижтимоий хизматларни йўлга қўйиш жараёнини мувофиқлаштириш, индивидуал ижтимоий хизматлар режасини шакллантириш ва унинг бажарилишини мониторинг қилиш.

1. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг тизим ташкилотларига ажратилган штат бирликлари доирасида Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари, заруратга кўра, агентликнинг ҳудудий бошқармаларида камида икки нафардан мутахассис штатини ажратиш.

2. Иш ҳажми ортган тақдирда, заруриятга кўра, тўғридан-тўғри шартнома асосида мутахассисларни жалб этиш.

2025 йил
июнь

Агентликка ажратилган маблағлар,

Ижтимоий
ҳимоя давлат жамғармаси
маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш.

1. Қарорнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш бўйича медиарежа ишлаб чиқиш.

2. Янги жорий этилаётган ижтимоий хизматларнинг мазмун- моҳиятини ёритиш бўйича видеороликлар, кўргазмали тарқатма материаллар тайёрлаш.

3. Янги ижтимоий хизматларнинг мазмун-моҳиятини аҳолининг ўзгалар парваришига муҳтож қатламига ҳар бир хонадон кесимида етказиш.

2025 йил
май

2025 йил
июль

Доимий

Ижтимоий
ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 07/25/171/0425-сон; 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)