Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 24.02.1998 йилдаги 80-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.02.1998 йилдаги 80-сон
Kuchga kirish sanasi
24.02.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИМПОРТНИ ТАРИФЛАР БИЛАН БОШҚАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 18 февралдаги ПФ-1930-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1998 йил 1 мартдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 февралдаги 66-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 12-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 2-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 августдаги 350-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 июлдаги 267-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 14-сон, 111-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 1 мартгача жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига акциз солиғи солинмай олиб кириладиган товарларнинг чекланган нормаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 1 апрелгача жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 1998 йил 15 мартгача «Товарлар, ишлар ва хизматлар импорти прогнозига киритиш учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан буюртманомалар тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби»ни ишлаб чиқсин ва Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси билан келишган ҳолда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси Марказий банк билан биргаликда ўн кун муддатда ҳақини тўлаш учун валюта маблағлари билан таъминланмаган импорт товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишини истисно қилувчи ҳамда уларнинг импорт қилувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобига қайтариб юборилишини назарда тутувчи тартибни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинганлиги учун йиғим ундиришни жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 13 августдаги 279-сон қарорининг 1-банди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинганлиги учун йиғим ундиришни жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 13 августдаги 279-сон қарорини қисман ўзгартириш ҳақида» 1996 йил 25 октябрдаги 362-сон қарорининг 2-банди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарори 2-бандининг 2-xатбоши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «1998 йилги Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети прогнози тўғрисида» 1997 йил 5 декабрдаги 540-сон қарорига 14-2-илова.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари Адлия вазирлиги билан биргаликда ўз меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 24 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 февралдаги 66-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 12-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)