1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Ижро муддатлари | |||
1-босқич | Ариза берувчи | Топографик ишлар тугагандан сўнг ихтисослашган ташкилот операторнинг веб-платформасида ўзининг шахсий кабинети орқали «Топография» маълумотлар базасига топографик маълумотларни киритиш учун ариза беради ва талаб этилган маълумотларни юклайди. | Ихтиёрига кўра | |||
2-босқич | Оператор | Кўрсатиладиган электрон хизматлар учун тўлов ҳисоб-варақасини шакллантиради ва ариза берувчига жўнатади. | Бир соат | |||
3-босқич | Ариза берувчи | Тўлов ҳисобварақасида кўрсатилган тўловни амалга оширади. | Беш иш куни | |||
4-босқич | Оператор | Тақдим этилган топографик маълумотларни текширади ва текширувдан муваффақиятли ўтган топографик маълумотларни рўйхатга олиб, ариза берувчига топографик маълумотлар «Топография» маълумотлар базасига киритилганлиги тўғрисида QR-кодли хабар юборади. Текширувда номувофиқликлар аниқланса, топографик маълумотни тузатмалар киритиш учун қайтаради. | Қоидаларнинг 11-бандида кўрсатилган муддатларда | |||
4а-босқич | Ариза берувчи | Кўрсатилган номувофиқликларни бартараф этган ҳолда, топографик маълумотни янги версиясини қайта киритади. | Йигирма кун | |||
4б-босқич | Оператор | Қайта тақдим этилган топографик маълумотларни текширади ва текширувдан муваффақиятли ўтган топографик маълумотларни рўйхатга олиб, ариза берувчига топографик маълумотлар «Топография» маълумотлар базасига киритилганлиги тўғрисида QR-кодли хабар юборади. Текширув жараёнида олдин кўрсатилган номувофиқликлар тўлиқ бартараф этилмаганлиги аниқланса, тақдим қилинган топографик маълумотларни «Топография» маълумотлар базасига киритиш рад этилади | Қоидаларнинг 11-бандида кўрсатилган муддатларда | |||
2-ИЛОВА
Т/р | Хизмат тури | Ўлчов бирлиги | Хизмат нархи* (БҲМ ҳисобида) |
1. | Маълумотлар базасида мавжуд маълумотларни тақдим этиш | ||
1.1. | Топографик маълумотлар | 1 файл ** | 0,3 |
1.2. | Геодезик пунктларнинг координаталари (x, y, z) | 1 пункт | 0,1 |
2. | Топографик маълумотларни қабул қилиш, текшириш ва «Топография» маълумотлар базасига киритиш | ||
2.1. | майдони 0,5 га ва ундан кичик | 1 объект *** | 0,5 |
2.2. | майдони 0,5 га дан 1,0 га гача | 1 объект | 0,8 |
2.3. | майдони 1,0 га дан 2,0 га гача | 1 объект | 1,0 |
2.4. | майдони 2,0 га дан 5,0 га гача | 1 объект | 1,3 |
2.5. | майдони 5,0 га дан ортиқ бўлган объектларнинг қўшимча ҳар бир гектари учун | 1 объект | 0,2 |
3. | Муҳандислик коммуникацияларининг ижровий топографик тасвирларини қабул қилиш, текшириш, «Топография» маълумотлар базасига киритиш ва навбатчи харитани янгилаш. Муҳандислик коммуникациясининг узунлиги | ||
3.1. | 50 метргача | 1 объект | 0,2 |
3.2. | 51 метрдан 300 метргача | 1 объект | 0,5 |
3.3. | 300 метрдан ортиқ бўлганда қўшимча ҳар 100 метр учун | 1 объект | 0,1 |
4. | Демонтаж қилинган муҳандислик коммуникацияларининг далолатномаларини ва ижровий топографик тасвирларини қабул қилиш, текшириш, «Топография» маълумотлар базасига киритиш ва навбатчи харитани янгилаш. Муҳандислик коммуникациясининг узунлиги | ||
4.1. | 50 метргача | 1 объект | 0,15 |
4.2. | 51 метрдан 300 метргача | 1 объект | 0,3 |
4.3. | 300 метрдан ортиқ бўлганда қўшимча ҳар 100 метр учун | 1 объект | 0,05 |
3-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Ижро муддатлари | |||
1-босқич | Ариза берувчи | Операторнинг веб-платформасида ўзининг шахсий кабинети орқали «Топография» маълумотлар базасида мавжуд маълумотларни олиш учун ариза беради. | Ихтиёрига кўра | |||
2-босқич | Оператор | Аризада кўрсатилган ҳудуд учун «Топография» маълумотлар базасида мавжуд маълумотларни ўрганади, маълумотларни тақдим этиш бўйича электрон хизматлар учун тўлов ҳисобварақасини ва тақдим этиладиган маълумотлар рўйхатини шакллантиради ҳамда ариза берувчига жўнатади. Аризада кўрсатилган ҳудуд учун «Топография» маълумотлар базасида маълумотлар мавжуд бўлмаса, аризачига маълумотлар мавжуд эмаслиги тўғрисида хабар юборади. | Уч иш куни | |||
3-босқич | Ариза берувчи | Ҳисоб-варақасида кўрсатилган тўловни амалга оширади. | Ихтиёрига кўра ўн иш куни давомида | |||
4-босқич | Оператор | Аризачининг шахсий кабинетига унинг сўровига асосан маълумотлар тақдим этилганлиги тўғрисида хабар юборилади ва ушбу хабарни аризачининг электрон почта манзилига такрорлаш мумкин | уч иш куни |
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Ижро учун масъуллар |
1. | Йирик масштабли топографик тасвирлар ва режалар марказлаштирилган топографик маълумотлар базасига (кейинги ўринларда — «Топография» маълумотлар базаси) киритиб борилишини таъминловчи веб-платформани ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. | 1. Веб-платформани ишлаб чиқиш учун концепция, техник топшириқни шакллантириш ва ўрнатилган тартибда келишиш. | 2025 йил апрель | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри илмий-текшириш институти |
2. Веб-платформани ишлаб чиқиш ва тест режимида ишга тушириш. | 2025 йил июль | |||
3. Веб-платформадан фойдаланиш бўйича қўлланмаларни ишлаб чиқиш. | 2025 йил июль | |||
2. | «Топография» маълумотлар базасини бошқа ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиш ҳамда ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорликни таъминлаш. | 1. «Электрон ҳукумат» ахборот тизими фойдаланувчиларини идентификация қилишнинг ягона ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш. | 2025 йил июнь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри илмий-текшириш институти, Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
2. «Лицензия» ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш. | 2025 йил июнь | |||
3. Юридик шахсларнинг маълумотлар базалари билан интеграция қилинишини таъминлаш. | 2025 йил июнь | |||
4. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш. | 2025 йил июнь | |||
5. Давлат шаҳарсозлик кадастри географик ахборот тизими геопортали билан интеграция қилинишини таъминлаш. | 2025 йил июнь | |||
6. Давлат геодезия ва картография фонди маълумотлар базаси билан интеграция қилинишини таъминлаш. | 2025 йил июнь | |||
7. Зарурат тугилганда бошқа ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилинишини таъминлаш. | Заруратга кўра | |||
3. | «Топография» маълумотлар базасидан фойдаланиш бўйича ўқув-амалий семинарларни ташкил этиш. | Қуйидаги ҳудудий ташкилотлар ва идоралар ходимлари учун «Топография» маълумотлар базасидан фойдаланиш зарурати, мазкур қарор ижросини таъминлашдаги аҳамияти бўйича ўқув-амалий семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш: геодезия ишларини бажаришга ихтисослашган ташкилотлар; лойиҳа ташкилотлари; шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси ташкилотлари; буюртмачи хизматлари; муҳандислик-коммуникация тармоқларининг эксплуатация ташкилотлари; қурилиш соҳасида назорат инспекциялари; қурилиши тугалланган объектларни эксплуатацияга қабул қилиш комиссияси аъзолари ва бошқалар. | График асосида (2025 йил июль — сентябрь) | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри илмий-текшириш институти, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар |
4. | «Топография» маълумотлар базасини модернизация қилиш ва янада такомиллаштириш. | «Топография» маълумотлар базасини модернизация қилиш ва янада такомиллаштириш бўйича техник ва ташкилий чоралар амалга оширилишини таъминлаш. | Доимий равишда | Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри илмий-текшириш институти |