Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 11 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3607]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 январь,
228-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 30 январдаги 228-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига киритилаётган қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 28 майдаги 24-сон буйруғи (рўйхат рақами 3259, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3259/1055-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар»нинг 24-бандида:
«қайта ҳисоблаш йўли билан сўмда белгиланади» деган сўзлардан кейин «, бундан тўланган бўнак суммаси мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, товар-моддий захиралар тўлиқ ёки қисман олдиндан чет эл валютасида тўланган бўнак ҳисобига харид қилинганда, уларнинг қийматининг ушбу бўнак миқдорига тенг суммаси бўнак тўланган санадаги Марказий банк курсида тан олинади.».
2. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 133-сон буйруғи (рўйхат рақами 3546, 2024 йил 9 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2024 й., 10/24/3546/0602-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»нинг 16-бандида:
«ҳисобга олган ҳолда, аниқланади» деган сўзлардан кейин «, бундан тўланган бўнак суммаси мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, асосий воситалар тўлиқ ёки қисман олдиндан чет эл валютасида тўланган бўнак ҳисобига харид қилинганда, уларнинг қийматининг ушбу бўнак миқдорига тенг суммаси бўнак тўланган санадаги Марказий банк курсида тан олинади.».
3. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 134-сон буйруғи (рўйхат рақами 3547, 2024 йил 9 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2024 й., 10/24/3547/0605-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар»нинг 17-бандида:
«қайта ҳисоблаш йўли билан сўмда белгиланади» деган сўзлардан кейин «, бундан тўланган бўнак суммаси мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, номоддий активлар тўлиқ ёки қисман олдиндан чет эл валютасида тўланган бўнак ҳисобига харид қилинганда, уларнинг қийматининг ушбу бўнак миқдорига тенг суммаси бўнак тўланган санадаги Марказий банк курсида тан олинади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2025 й., 10/25/3607/0125-сон)