1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.17.00 Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»ни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 9 август рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3546]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 14 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 133-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.17.00 Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бундан буён матнда БҲМС деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур БҲМС бюджет, банклар ва нобанк кредит ташкилотларидан ташқари мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган юридик шахсларга (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) мулк ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган асосий воситалар ҳисобини юритиш ва уларни молиявий ҳисоботда акс эттириш тартибини белгилайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 3 декабрдаги 306-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3546-1, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 10/25/3546-1/1129-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур БҲМСда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий воситалар — ташкилотнинг узоқ муддат давомида (бир йилдан ортиқ) хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни бажариш жараёнида фойдаланиладиган, шунингдек ижарага бериш мумкин бўлган моддий активлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амортизацияланадиган қиймат — асосий воситанинг бошланғич ёки молиявий ҳисоботда ўрнини босувчи бошқа қийматдан тугатиш қийматининг чегирилиши натижасида аниқланадиган қиймат. Бошланғич қиймати қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш, реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта жиҳозлаш ишлари ва бошқалар бўйича харажатлар суммасига оширилган асосий воситалар учун амортизацияланадиган қиймат бўлиб, ушбу ишлар тугатилганидан сўнг тугатиш қийматини чиқариб ташлаган ҳолда мазкур асосий воситалар фойдаланишга киритилган пайтда аниқланган уларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амортизация — асосий воситаларнинг амортизацияланадиган қийматини фойдали хизмат муддати давомида тизимли тақсимлашдир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолдиқ (баланс) қиймати — жамланган амортизация ва қадрсизланишдан кўрилган зарарлар чегириб ташлангандан сўнг асосий воситанинг тан олинадиган суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошланғич қиймати — асосий воситаларни яратиш (қуриш ва қуриб битказиш) ёки харид қилиш бўйича қилинган харажатларнинг қиймати, шу жумладан тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), шунингдек активни ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш учун қилинган бошқа харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугатиш қиймати — асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида асосий воситаларни тугатиш чоғида олинадиган активларнинг кутилаётган суммаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали хизмат муддати — асосий воситаларнинг ташкилот томонидан фойдаланадиган вақт даври ёки ушбу активдан фойдаланишдан олиниши кутилаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори. Қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш, реконструкция, модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича ишлар тугатилганидан сўнг фойдаланишга киритилган асосий воситалар учун фойдали хизмат муддати бўлиб ушбу ишлар тугатилганидан сўнг мазкур асосий воситалар фойдаланишга киритилган пайтдан бошлаб ташкилот томонидан асосий воситалардан фойдаланиладиган вақт даври ёки ташкилот ушбу асосий воситалардан фойдаланишдан олишни кутилаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) миқдори ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаққоний қиймат — баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишдан олиниши ёки мажбуриятни ўтказиш учун тўланиши мумкин бўлган нарх.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташкилот раҳбари ҳисоб сиёсатида активларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун мезонларни, шунингдек асосий воситаларни гуруҳлар бўйича таснифланишини белгилаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бухгалтерия ҳисобида асосий воситалар бир хил белгиларга, шу жумладан уларнинг асосий хусусиятларига ва ташкилот фаолиятида фойдаланиш характерига кўра гуруҳлар бўйича таснифланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий воситалар қуйидаги алоҳида гуруҳларга таснифланиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерни ободонлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машина ва асбоб-ускуналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мебель ва офис жиҳозлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп йиллик ва ҳосилдор ўсимликлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа асосий воситалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консервация қилинган асосий воситалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби бирлиги бўлиб инвентарь объекти ҳисобланади. Асосий воситаларнинг инвентарь объекти сифатида барча қурилмалари ва жиҳозларига эга бўлган объект ёки муайян мустақил вазифаларни бажариш учун мўлжалланган алоҳида конструктив асосдаги буюм ёхуд бутун бир яхлитликни ифодаловчи ва муайян ишларни бажариш учун мўлжалланган конструктив жамланган буюмларнинг алоҳида мажмуи тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конструктив жамланган буюмларнинг мажмуи — умумий мосламаларга ва жиҳозларга, умумий бошқарувга эга, бир пойдеворда қурилган, натижада мажмуага кирувчи ҳар бир буюм ўз вазифасини мустақил равишда эмас, балки фақатгина мажмуа таркибида бажара оладиган бир ёки турли мақсадларга мўлжалланган битта ёки бир нечта буюмлардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битта асосий воситада турлича фойдали фойдаланиш муддатига эга бир нечта мустақил объектлар мавжуд бўлганда, ҳар бир бундай объект бухгалтерия ҳисобида алоҳида мустақил инвентарь объект сифатида тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Икки ёки ундан ортиқ ташкилот мулки бўлган асосий воситалар ҳар бир ташкилот томонидан асосий воситалар таркибида унинг умумий мулкдаги улушига мутаносиб тарзда акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Асосий воситалар таркибида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташкилот мулкига топширилган ер участкалари ҳам ҳисобга олинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 4-боби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Асосий воситалар актив сифатида тан олинади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотга мазкур актив билан боғлиқ келгуси иқтисодий нафлар келиши эҳтимоли мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активнинг бошланғич қийматини аниқ баҳолаш мумкин бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мулк ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ташкилотга тегишли бўлган асосий воситаларнинг қиймати ташкилот балансига киритилиши лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 3 декабрдаги 306-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3546-1, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 10/25/3546-1/1129-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Асосий воситалар қиймати ташкилот балансига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал қўйилмалар тугаганидан сўнг қурилган объектни қабул қилиш-топшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектни олди-сотди шартномаси бўйича харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсисчиларнинг устав капиталига улушлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текинга келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айирбошлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар-моддий захиралар таркибидан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиймати аниқлаб бўлинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ортиқча (ҳисобга олинмаган) асосий воситаларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотнинг таъсисчилари таркибидан чиқаётганда ёки тугатилаётган ташкилотнинг мулки таъсисчилар ўртасида тақсимланаётганда асосий воситаларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий воситаларга мулк ҳуқуқи, оператив бошқариш ҳуқуқини қўлга киритишга олиб келадиган бошқа операциялар ёки ҳодисалар натижасида киритилади.
(10-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 3 декабрдаги 306-сонли буйруғи(рўйхат рақами 3546-1, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 10/25/3546-1/1129-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Асосий воситаларни баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Асосий воситалар актив сифатида тан олинганда, улар бошланғич қиймат бўйича баҳоланади ва ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Актив сифатида тан олинганидан сўнг, асосий восита бошланғич ёки қайта баҳоланган қиймати бўйича ҳисобга олиниши лозим. Асосий воситаларни қийматини ҳисобга олишнинг қўлланиладиган усули ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.01.00 Бож тўловларининг умумий қоидалари;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.02.00 Божхона божлари. Бож тарифи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати харид қилиш қиймати (етказиб берувчига тўланган сумма) ҳамда асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатга олиш йиғимлари, давлат божлари ва асосий воситаларга бўлган ҳуқуқни харид қилиш (олиш) бўйича амалга оширилган бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона божлари ва йиғимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий воситаларни харид қилиш (яратиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий воситаларни харид қилиш (яратиш) билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланадиган суммалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий воситаларни етказиб бериш (яратиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий воситалар воситачилар орқали олинганда, уларга тўланадиган мукофотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
активдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар қарз маблағлари ҳисобидан тўлиқ ёки қисман сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, қурилиш даврида қурилиш учун олинган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар яратилган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид қилинган асосий воситалар ҳақини тўлаш билан боғлиқ банк хизматлари, шу жумладан аккредитив очиш, хорижий валютани ўтказганлиги ва конвертация қилганлиги учун банкка воситачилик ҳақи тўлаш бўйича харажатлар, шунингдек шартномани тайёрлаш ва рўйхатга олиш харажатлари асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилмайди, балки улар юзага келган ҳисобот даврида харажатлар сифатида тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар шартнома шартларида харид қилинган асосий воситалар ҳақини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлса, унда мазкур асосий воситалар бухгалтерия ҳисобига кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашни ҳисобга олмаган ҳолдаги сотиб олиш қиймати бўйича қабул қилинади. Бунда сотиб олиш қиймати ва тўловнинг умумий суммаси ўртасида юзага келадиган фарқ кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш даври давомида жорий тўловнинг кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўловларнинг умумий суммасидаги салмоғидан келиб чиқиб молиявий харажатларга (фоизлар бўйича харажатларга) олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ташкилотнинг ўзида тайёрланган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб мазкур асосий воситаларни яратиш (қуриш, қуриб битказиш) бўйича амалга оширилган харажатлар суммаси тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, меъёрдан ортиқ сарфланган материал, меҳнат ҳақи харажатлари ва бошқа ресурслар активнинг бошланғич қийматига қўшилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Активдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун унинг тегишли ишини текшириш жараёнида олинган маҳсулот реализация қилишнинг соф қиймати бўйича кирим қилинади ва асосий воситаларнинг бошланғич қийматини шакллантиришда капитал қўйилмалар суммасидан айрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Чет эл валютасида харид қилинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, уларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатларида (товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки божхона юк декларациясида) кўрсатилган қийматидан келиб чиқиб, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаб, шунингдек асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ тегишли харажатларни ҳисобга олган ҳолда, аниқланади, бундан тўланган бўнак суммаси мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, асосий воситалар тўлиқ ёки қисман олдиндан чет эл валютасида тўланган бўнак ҳисобига харид қилинганда, уларнинг қийматининг ушбу бўнак миқдорига тенг суммаси бўнак тўланган санадаги Марказий банк курсида тан олинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 30 январдаги 228-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3607, 11.02.2025 й.) таҳририда — (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2025 й., 10/25/3607/0125-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ташкилот устав капиталига улуш ҳисобидан олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ташкилот таъсисчилари (иштирокчилари) томонидан келишилган уларнинг пулдаги баҳоси тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ташкилот таъсисчилари таркибидан чиққанда ёки тугатилаётган ташкилотнинг мулки таъсисчилар ўртасида тақсимланганда келиб тушган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати бўлиб асосий воситаларнинг қабул қилинган қабул қилиш-топшириш ҳужжатларида, шунингдек уларни харид қилиш билан боғлиқ тегишли харажатларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган қиймат тан олинади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.03.00 Ҳадя;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.17.00 Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ташкилот томонидан текинга (ҳадя шартномаси бўйича) олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб уларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санадаги уларнинг ҳаққоний қиймати тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар берилган асосий воситанинг ҳаққоний қийматини ишончли баҳолаш мумкин бўлмаса, унинг бошланғич қиймати берилган активнинг баланс қиймати бўйича баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Товар-моддий захиралар таркибидан асосий воситаларга ўтказилган объектларнинг бошланғич қиймати Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар»га (рўйхат рақами 3259, 2020 йил 30 июнь) мувофиқ белгиланадиган уларнинг таннархига тенг бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда айирбошлаш йўли билан олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати берилган асосий воситаларнинг қолдиқ қийматига тенг. Асосий воситалар қўшимча тўлов билан айирбошланган ҳолатларда алмаштириш йўли билан олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати берилган асосий воситаларнинг айирбошлашда ўтказилган (олинган) пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига оширилган (камайтирилган) қолдиқ қийматига тенг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбуриятларни (тўловни) пул кўринишида бўлмаган маблағлар билан бажариш назарда тутиладиган шартномалар бўйича олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб ташкилот томонидан берилган ёки берилиши лозим бўлган актив қиймати тан олинади. Ташкилот томонидан берилган ёки берилиши лозим бўлган мавжуд актив қиймати ташкилот қиёсий ҳолатларда шунга ўхшаш актив қийматини аниқлайдиган нархдан келиб чиқиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот томонидан берилган ёки берилиши лозим бўлган актив қийматини белгилашнинг имкони бўлмаган тақдирда, мажбуриятларни (тўловни) пул кўринишида бўлмаган маблағлар билан бажариш назарда тутиладиган шартномалар бўйича ташкилот олган асосий воситаларнинг қиймати қиёсий ҳолатларда шунга ўхшаш асосий воситалар сотиб олинадиган қийматдан келиб чиқиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мажбуриятлари умумий суммада ифодаланган мустақил объектларга эга асосий воситалар бўйича бошланғич қиймат ушбу суммани алоҳида объектнинг ҳаққоний қийматига пропорционал равишда тақсимлаган ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Асосий воситаларга ўтказиладиган капитал қўйилмалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.17.00 Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган бошланғич қийматини ушбу асосий воситалар қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш, реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта жиҳозлаш, қисман тугатиш ҳолатларида ўзгартирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш, модернизация қилиш ишларига асосий воситаларнинг технологик ёки хизмат мақсадининг ўзгариши, юкламанинг ошиши ва сифатни янада яхшилаш туфайли юзага келган ишлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реконструкция қилиш ишларига ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, маҳсулот (ишлар, хизматлар) сифатини яхшилаш ва номенклатурасини ўзгартириш мақсадларида ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ бўлган ҳамда асосий воситаларни реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган мавжуд асосий воситаларни қайта қуриш киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник қайта жиҳозлашга илғор техника ва технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни модернизация қилиш ва уларни янги, унумдорлиги янада юқори бўлганлари билан алмаштириш асосида асосий воситалар ва уларнинг айрим қисмларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Асосий воситаларга ўтказиладиган капитал қўйилмалар асосий воситалардан фойдаланишдан келгусидаги иқтисодий наф ошганда уларнинг бошланғич қийматини оширади. Келгусидаги иқтисодий нафни оширмайдиган бошқа барча харажатлар улар амалга оширилган даврда харажатлар сифатида тан олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Асосий воситаларни қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш, реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта жиҳозлашга харажатлар, улар тугатилганидан сўнг, агар улар натижасида асосий воситалар ишлатилишининг дастлаб қабул қилинган меъёрий кўрсаткичлари (фойдали хизмат муддати, қуввати, қўллаш сифати ва бошқалар) яхшиланса (ошса), бундай объектнинг бошланғич қийматини оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Кўп йиллик кўчатларга, ерни тубдан яхшилашга, ижарага олинган асосий воситалар объектларига капитал қўйилмалар ҳар йили бутун ишлар мажмуи якунланган санадан қатъий назар, ҳисобот йилида фойдаланишга қабул қилинган асосий воситаларга тегишли харажатлар суммасида асосий воситалар таркибига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Асосий воситаларнинг қайта баҳолаш қиймати
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ҳаққоний қиймати ишончли тарзда баҳоланиши мумкин бўлган асосий восита актив сифатида тан олинганидан сўнг, кейинги жамғарилган эскириш ва қадрсизланишдан жамғарилган зарарларни чегирган ҳолда, қайта баҳолаш санасидаги ҳаққоний қийматни акс эттирадиган қайта баҳоланган қийматда ҳисобга олиниши лозим. Ҳисобот даври охирида асосий воситанинг баланс қиймати унинг ҳаққоний қийматидан муҳим (жиддий) фарқланмаслиги учун қайта баҳолаш етарли даражада мунтазам амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ташкилот ўз ҳисоб сиёсатида қайта баҳолаш усулини белгилаши ва мазкур усулни барча асосий восита гуруҳларига қўллаши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Қайта баҳолаш даврийлиги қайта баҳоланаётган асосий воситанинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий воситаларнинг баҳолашдаги ортган суммаси қайта баҳолаш натижасида «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағига резерв капитали таркибига ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий воситаларнинг баҳолашдаги камайиш суммаси қайта баҳолаш натижасида «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағи резерв капиталининг мазкур объектнинг аввалги ҳисобот даврларида ўтказилган баҳолашдаги ортган суммаси атрофида камайишига тегишлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Асосий воситаларни қайта баҳолаш натижалари молиявий ҳисоботда асосий воситаларни қайта баҳолаш ўтказилган жорий даврда акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Амортизацияни ҳисоблаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Асосий воситалар қиймати амортизация ҳисоблаш йўли билан қопланади. Амортизацияланадиган қиймат асосий воситаларнинг бутун фойдали хизмат муддати мобайнида ташкилот харажатларига амортизация ажратмалари кўринишида тизимли тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ва ишга туширилган санадан бошланади ҳамда мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қоплангунга ёхуд ушбу объект балансдан ҳисобдан чиқарилгунга қадар амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қопланган ёки ушбу объект балансдан ҳисобдан чиқарилган санадан тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Асосий воситаларни фойдали хизмат муддати давомида амортизация ажратмаларини ҳисоблаш тўхтатилмайди, асосий воситалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилишга ўтказилган ҳолатлар, шунингдек уларни тўлиқ тўхтатиш шарти билан объектни қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш, реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта жиҳозлаш даври бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ҳисобот давридаги ташкилот фаолияти натижаларидан қатъий назар амалга оширилади ва у тегишли бўлган ҳисобот давридаги бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Асосий воситалар бўйича ҳисобланган амортизация суммалари бухгалтерия ҳисобида ушбу суммаларни алоҳида счётда жамғариш йўли билан акс эттирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.04.00 Маданий мерос объектлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Қуйидагилар амортизация қилинмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) маҳсулдор чорва моллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ахборот-кутубхона фонди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган асосий воситалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) музей ашёлари;

ж) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлаклар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари;
(38-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Амортизация қуйидаги усулларни қўллаш йўли билан ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) амортизацияни бир маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амортизацияни бир маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида амортизация асосий воситаларни фойдали хизмат муддати мобайнида уларнинг амортизацияланадиган қийматидан келиб чиққан ҳолда бир маромда, тенг улушларда ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур усулга кўра асосий воситаларнинг амортизацияланадиган қиймати унинг хизмат муддати давомида тегишли харажатларга бир маромда ҳисобдан чиқарилади (тақсимланади). Ушбу усул амортизация меъёри фойдали хизмат муддатининг фаолиятига боғлиқлигига асосланган. Ҳар бир давр учун амортизация ажратмалари суммаси амортизацияланадиган қийматни асосий воситалардан фойдаланилган ҳисобот даврлари сонига бўлиш йўли билан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амортизацияни бир маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси асосий воситаларнинг амортизацияланадиган қиймати ва мазкур объектнинг фойдали хизмат муддатидан келиб чиқиб аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) амортизацияни бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амортизация ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усули ҳар бир муайян йилдаги асосий воситаларнинг ишлаб чиқариш қувватини ҳисобга олишга асосланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур усул бўйича амортизациянинг ҳар йилги қийматини ҳисоблаш учун асосий воситанинг бутун фойдали хизмат муддатидаги умумий баҳоланган ишлаб чиқариш қуввати йиғиндисини ва мазкур муайян йилдаги ишлаб чиқариш қувватини аниқлаш лозим. Ишлаб чиқариш қуввати сифатида ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирликлари сони, ишланган соатлар сони, босиб ўтган тонна-километрлар сони ва бошқалар олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амортизация ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулида йиллик амортизация ажратмалари суммаси ҳисобот давридаги маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмининг натурал кўрсаткичидан ҳамда асосий воситалар амортизацияланадиган қийматининг асосий воситалар бутун фойдали хизмат муддатида назарда тутилаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига нисбатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Асосий воситалардан интенсив фойдаланилганда, шунингдек илмий-техникавий жараённинг катта таъсирида асосий воситалар амортизацияси қуйидаги усулларда ҳисобланадиган жадаллаштирилган амортизация йўли билан ифодаланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) йиллар йиғиндиси усули (кумулятив усул).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули амортизация ҳисоблаш даврида активнинг амортизацияланадиган қиймати камайишини англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур усулга кўра бир маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулидан икки баравар амортизация меъёри мазкур ҳисобот давридаги асосий воситанинг тегишли қолдиқ қийматига кўпайтирилади. Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули бўйича амортизация ҳисоблашда кутилаётган тугатиш қиймати бошланғич (тиклаш) қийматидан чегирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усулида йиллик амортизация ажратмалари суммаси асосий воситаларнинг ҳисобот йили бошидаги қолдиқ қийматидан ва мазкур объектни фойдали хизмат муддатидан келиб чиқиб ҳисобланган амортизация меъёрининг икки бараваридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усулида асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ушбу объектларнинг баланс (қолдиқ) қиймати уларнинг тугатиш қийматига тенг бўлган вақтда тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Йиллар йиғиндиси усулига (кумулятив усулга) кўра ҳар йилги амортизация меъёри амортизация муддати охирига қадар қоладиган амортизацияланадиган қийматга улуш сифатида аниқланади. Улуш амортизация ажратмалари тугагунига қадар қоладиган тўлиқ йиллар сонини амортизация муддатини ташкил қиладиган йиллар тартиб сонлари йиғиндисига бўлиш орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиллар йиғиндиси усулида (кумулятив усулда) амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси асосий воситаларнинг амортизацияланадиган қийматидан ҳамда суратида объектни фойдали хизмат муддатининг охирига қадар қоладиган йиллар сони, махражида эса — объектни фойдали хизмат муддати йиллари сони йиғиндисининг нисбатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ҳисобот йили давомида асосий воситалар бўйича амортизация ажратмалари қўлланиладиган ҳисоблаш усулидан қатъий назар (амортизация ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулидан ташқари), йиллик сумманинг 1/12 миқдорида ҳар ойда ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мавсумий тусдаги ишлаб чиқариш ташкилотларида фойдаланиладиган асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси ҳисобот йилида ташкилот томонидан асосий воситалардан фойдаланиш даври мобайнида бир маромда ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Асосий воситаларнинг ҳар хил турларига (гуруҳларига) амортизация ҳисоблашнинг турли усулларини қўллашга йўл қўйилади. Бунда асосий воситаларнинг бир турдаги объектлари бўйича (маркаси, тури ва бошқалар бўйича) фақат битта усул қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Агар асосий воситалардан фойдаланишдан кутилаётган иқтисодий наф сезиларли даражада ўзгариш юз берса, амортизация ҳисоблаш усули, агар юзага келган ҳолатлар амортизация усулининг ўзгартирилишини оқласа, ўзгараётган тенденцияни акс эттирадиган тарзда ўзгартирилиши мумкин. Бундай ўзгариш ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим. Бунда молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида мазкур ўзгариш сабаблари ва уларнинг иқтисодий самараси ёритиб берилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Асосий воситалар ҳолатини яхшилайдиган ва, мос равишда, хизмат муддатини узайтирадиган харажатлар амалга оширилганини ҳамда хизмат муддатини қисқартирадиган технологик ўзгаришларни ҳисобга олиб асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати ташкилот томонидан қайтадан кўриб чиқилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Тугатиш қиймати асосий воситаларнинг амортизацияланадиган қийматини ҳисоб-китоб қилишда муҳим таркибий омил ҳисобланади. Тугатиш қиймати муҳим бўлмаган ҳолатда, у амортизацияланадиган қийматни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинмаслиги мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тугатиш қиймати аҳамиятга эга бўлса, у асосий воситаларни харид қилинган сана ёки уларни қайта баҳолаш санасида аниқланади. Тугатиш қиймати асосий воситаларнинг хизмат муддати охирида тугатиш бўйича кутилаётган харажатларга камайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Асосий воситаларни таъмирлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Асосий воситаларни ишлаш ҳолатида сақлаб туриш уларни таъмирлаш (жорий, ўртача ва капитал тарзда) орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий таъмирлаш — асосий воситаларни ишлаш ҳолатида сақлаб туриш мақсадида амалга ошириладиган таъмирлашдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўртача таъмирлашда таъмирланаётган агрегатни қисмларга қисман ажратиш ва деталларнинг қисмларини қайта тиклаш ёки алмаштириш амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ускуналар ва транспорт воситаларини капитал таъмирлаш — агрегатни қисмларга тўлиқ ажратиб амалга ошириладиган таъмирлаш, базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган деталлар ва узелларни алмаштириш ёки қайта тиклаш, агрегатни йиғиш, созлаш ва синаб кўришдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлаш — базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, деталлар ва узелларнинг барча эскирган конструкцияларини алмаштириш ёки қайта тиклаш амалга ошириладиган таъмирлашдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Объектни ишчи ҳолатида тутиб туриш ва ундан фойдаланишдан келгусидаги иқтисодий нафнинг дастлабки белгиланган суммасини олиш учун амалга ошириладиган харажатлар улар тегишли бўлган ҳисобот давридаги харажатлар таркибига киритилади. Ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларни ишчи ҳолатида сақлаб туришга доир харажатлар (техник кўрикдан ўтказиш ва ҳолатини яхшилашга оид харажатлар) ҳамда ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларнинг барча турдаги таъмирланишини (жорий, ўртача, капитал тарзда) ўтказиш харажатлари маҳсулотнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ишлаб чиқариш таннархига, маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун мўлжалланган асосий воситалари бўйича эса — давр харажатлари таркибига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Агар битта асосий воситада турлича фойдали хизмат муддатига эга бўлган бир нечта мустақил объектлар мавжуд бўлса, таъмирлаш жараёнида ҳар бир бундай объектни алмаштириш мустақил инвентарь объектни балансдан чиқариш ва харид қилиш сифатида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши уларнинг қийматини балансдан ҳисобдан чиқариш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Асосий воситаларнинг қиймати ташкилот балансидан қуйидагилар натижасида ҳисобдан чиқарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугатилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айирбошланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текинга берилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав капиталига таъсисчи улуши сифатида берилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича берилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камомад ёки йўқотишлар аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсисчи таъсисчилар таркибидан чиққанда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат нотижорат ташкилот мулкини шакллантиришда мулкий бадал сифатида берилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Асосий воситалар қисман тугатилган ҳолатда унинг қиймати ва жамғарилган амортизацияси мос равишда объектнинг тугатилган қисмининг қиймати ва жамғарилган амортизацияси суммасига камайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Асосий воситалар қуйидаги ҳолларда уларни тугатиш муносабати билан балансдан ҳисобдан чиқарилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган хизмат муддати тугаганда (тўлиқ эскириш ҳисоблаб ёзилганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маънан эскирганда. Маънан эскирган асосий воситалар — худди шундай мақсадда асосий воситаларнинг янада унумдор ва тежамкор турларини ишлаб чиқиш натижасида қадрсизланадиган асосий воситалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат органларининг қарорлари бўйича балансдан чиқиб кетганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот ва ташкилотларнинг қурилиши, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши, модернизация қилиниши ва техник қайта жиҳозланиши муносабати билан балансдан чиқиб кетганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тикланиши мумкин бўлмаган ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган асосий воситалар тугатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Ташкилотларда асосий воситаларни тугатиш муносабати билан уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш учун раҳбар (раҳбар ўринбосари) ёки бош муҳандис раислигида комиссия тузилади. Комиссия таркибига ташкилотнинг тегишли мутахассислари, бухгалтерия ходимлари ва моддий жавобгар шахслари киритилиши керак. Комиссиянинг таркиби унинг иш тартиби ва ваколатлари ташкилот раҳбарининг буйруғи билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия томонидан асосий воситаларни тугатиш (ликвидация) тўғрисидаги далолатнома мазкур БҲМСнинг 1-иловасига мувофиқ, шу жумладан транспорт воситаларни тугатиш (ликвидация) тўғрисидаги далолатнома мазкур БҲМСнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий воситаларни тугатиш билан боғлиқ харажатлар ва уларни тугатишдан келиб тушган материал қийматликлар тўғрисидаги маълумотнома мазкур БҲМСнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий воситаларни уларнинг тугатилиши сабабли ҳисобдан чиқариш доир ҳужжатлар ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида белгиланади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Комиссия томонидан тузилган асосий воситаларни тугатиш далолатномалари ташкилот раҳбари томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оператив бошқариш ҳуқуқи билан тегишли бўлган асосий воситаларни қонунчилик ҳужжатлари ёки таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорнинг қарорига асосан;
(57-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 3 декабрдаги 306-сонли буйруғи(рўйхат рақами 3546-1, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 10/25/3546-1/1129-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат иштирокидаги корхоналарда корхона таъсисчиси (иштирокчиси) билан келишгандан сўнг тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугатиш далолатномалари тасдиқлангунига қадар асосий воситаларни қисмларга бўлиш ва демонтаж қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий воситаларни чиқиб кетишидан даромаддан уларнинг қолдиқ (баланс) қиймати, асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ билвосита солиқлар ва харажатларни айириш орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда асосий воситаларнинг илгариги қайта баҳолашдаги баҳосини ўсиши суммаси, яъни ушбу асосий воситаларнинг илгариги баҳосини ўсиши суммаларининг илгариги баҳосини пасайиши суммасидан ортган қисми асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан даромад таркибига киритилади ва бир вақтнинг ўзида «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти бўйича резерв капитал камаяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Асосий воситаларни инвентаризациядан ўтказиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Асосий воситаларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш ва уларнинг бут сақланишини назорат қилиш мақсадида ташкилотлар томонидан вақти-вақти билан, бироқ икки йилда камида бир марта асосий воситалар инвентаризацияси ўтказилади, кутубхона фондлари эса беш йилда бир марта инвентаризация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Инвентаризация жараёнида аниқланган ортиқча асосий воситалар бошқа операцион даромадлар сифатида акс эттирилади. Инвентаризация вақтида камомад факти аниқланган етишмаётган асосий воситалар айбдор шахслар аниқланган кунга қадар камомадлар ҳисобга олинадиган счётда акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камомаднинг аниқ айбдори топилмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда, кам чиққан асосий воситанинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар молиявий натижаларга олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган асосий воситалар, ортиқча чиқиш аниқланган санадаги айнан шунга ўхшаш асосий воситаларнинг ҳаққоний қиймати бўйича уларнинг аҳволини ҳисобга олган ҳолда баҳоланади (ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар кейинчалик аниқланади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Ахборотни ёритиб бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий воситаларнинг ҳаракати, шу жумладан уларнинг киритилиши, чиқиб кетиши, қийматини аниқлаш учун қўлланган баҳолаш асослари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий воситаларнинг ҳисобот даври бошидаги ва охиридаги қиймати солиштирмаси ва уларнинг ўзгариш сабаблари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий воситаларнинг ҳар бир гуруҳлар бўйича амортизация ҳисоблашда амортизация ҳисоблашнинг фойдаланиладиган усули, амортизацияланадиган асосий воситаларнинг ҳисобот даври бошидаги ва охиридаги жамғарилган амортизация суммаси.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун ҳисобот даври охирида қуйидагилар тўғрисидаги ахборотни ҳам ёритиб бериш лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) вақтинчалик фойдаланилмаётган асосий воситаларнинг қиймати тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) фойдаланишда бўлган, амортизацияси тўлиқ ҳисобланган асосий воситаларнинг қиймати тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) мажбуриятлар бўйича кафолат сифатида гаровга берилган асосий воситаларга мулк ҳуқуқининг мавжудлиги ва чекланганлиги тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) асосий воситаларни харид қилиш бўйича тўланмаган мажбуриятлар тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) фойдаланишдан чиқарилган, бироқ кейинчалик уларни сотиш мақсадида асосий воситалар таркибида ҳисобда турган асосий воситаларнинг айрим турларининг ҳисобот даври охиридаги қиймати тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) асосий воситаларни тиклашга доир харажатлар билан боғлиқ бўлган ҳисоб сиёсати тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»га 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тасдиқлайман»
__________________ _________ __________
Раҳбарнинг Ф.И.О._______________имзо
20 __ йил «_____» ____________
Асосий воситаларни тугатиш (ликвидация) тўғрисидаги