24.07.2024 йилдаги 445-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.07.2024 йилдаги 445-сон
Kuchga kirish sanasi
25.07.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Криминологик фаолиятни илмий таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сон Фармони ҳамда «Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 15 январдаги ПҚ-22-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Криминология институти) ташкил этилганлиги ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Криминология институти фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Криминология институтининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Криминология институти фаолиятини ташкил этиш, мулки ва молиявий маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Криминология институти ходим ва хизматчиларининг илмий фаолиятини баҳолаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш методикаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминология соҳасида диссертация тадқиқотлари бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Криминология институтининг илмий таклифлари бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси» (i-indeks)ни юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 24 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
445-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 445-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтининг (кейинги ўринларда — Институт) ҳуқуқий мақомини, асосий вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Институт криминологик фаолиятни илмий ва экспертлик жиҳатдан таъминлашга ихтисослашган, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга республика илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири буйруқларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Институт Вазирлик Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Институт ўз вазифаларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади, унинг фаолиятига тўсқинлик қилишга, тадқиқот ҳисоботидаги маълумотларни ўзгартириш учун таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Институтнинг жорий ташкилий ва ташаббус асосидаги тадқиқотлар харажатлари Вазирликнинг бюджет маблағлари, буюртма асосидаги тадқиқот харажатлари эса давлат органлари (буюртмачилар)нинг бюджетдан ташқари маблағлари, пуллик хизматларни кўрсатиш, миллий ва халқаро грантлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Институт ўз мулкига, мустақил балансига, ўзининг рамзи (эмблемаси) тасвири туширилган, ўз номи давлат ва инглиз тилларида ёзилган бланк, муҳр ва штампга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига, шунингдек, ўзининг расмий веб-сайтига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Институтнинг расмий номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартмаси — Криминология институти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) инглиз тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Research Institute of Criminology of the Republic of Uzbekistan;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартмаси — Institute of Criminology;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) рус тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ — Исследовательский институт криминологии Республики Узбекистан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқартмаси — Институт криминологии.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Институт жойлашган жой (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 243-уй.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Институт фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикадаги криминоген вазиятга оид чуқур тадқиқотларни амалга ошириш, жиноятчилик тенденцияларини тизимли равишда таҳлил ва прогноз қилиш, унинг ижтимоий, иқтисодий, психологик, маънавий-маърифий, ҳуқуқий, тиббий ва ташкилий омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудлар кесимида криминоген вазиятни барқарорлаштириш чораларининг самарадорлигини илмий жиҳатдан баҳолаш, шунингдек, илмий таҳлил, прогноз ва диагноз хулосаларига асосланган ҳолда, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш орқали жиноятчилик омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш орқали криминологик фаолият амалиётида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича илмий асосланган комплекс ечимларни ишлаб чиқиш, илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш бўйича зарур чора-тадбирларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик ўртасида шов-шувга сабаб бўлган жиноятларнинг омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда мутахассис сифатида суриштирув ва дастлабки тергов органларига услубий кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон криминологияси ва хорижий давлатлар криминологик фаолият тўғрисидаги қонунчилигининг илғор тажрибаларини доимий ўрганиш ҳамда унинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси шароитларида жорий этиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминология соҳаси бўйича мустақил изланувчилик шаклида олий малакали илмий кадрларни тайёрлаш, талабгорларни белгиланган тартибда илмий даражалар ва илмий унвонларга тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятчилик тенденцияларини илмий методлар орқали комплекс аниқлаш, тизимлаштириш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятчилик омилларини илмий методлар орқали комплекс аниқлаш, тизимлаштириш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминологик тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш, криминологик фаолият тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётган ижтимоий таранглик ҳолатларининг юзага келиш омилларини тизимли таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш орқали криминологик фаолият амалиётида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича илмий асосланган комплекс ечимларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминология соҳасида илмий тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда илмий ишланмаларни криминологик фаолият амалиётига жорий этиш, шунингдек, ушбу соҳада илмий изланишлар олиб борган тадқиқотчиларни белгиланган тартибда илмий даражалар ва илмий унвонларга тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминология соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан илмий ҳамкорликни самарали ташкил этиш, шунингдек, қўшма илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Институт ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жиноятчилик тенденцияларини илмий методлар орқали комплекс аниқлаш, тизимлаштириш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош маркази билан биргаликда ҳисобот даврида якунланган жиноят ишларига (терговга қадар текширув материалларига) доир жиноятлар ҳақидаги маълумотларни ҳудуд, туман (шаҳар), маҳаллалар ҳамда жиноят турлари кесимида «E-kriminologiya.uz» ахборот тизимида шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг мустақил изланувчиларини туман (шаҳар)ларга бириктирган ҳолда жиноятчилик ҳолати, даражаси, тузилиши ва географиясини маҳаллалар кесимида таҳлил қилади, ҳодиса содир бўлган жойга чиққан ҳолда жиноят жойининг географик координаталарини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«E-kriminologiya.uz» ахборот тизимида жамланган ҳужжатлар (жиноят иши бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми (ажрими), Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасига асосан чиқарилган жиноят ишини тугатиш ва жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорлар) асосида жиноятчилик тенденцияларини комплекс таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминология соҳасида ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқотлар лойиҳалари бўйича тайёрланган тадқиқот ҳисоботларини таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланган хорижий давлатлар қонунчилигини таҳлил қилади ва илмий манбаларини ўрганади, жиноятчилик салбий тенденцияларини бартараф этишга доир илғор тажрибаларини аниқлайди ва Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятчилик тенденцияларига доир масалалар юзасидан ижтимоий фикрни ўрганиш бўйича социологик тадқиқотлар ўтказади, криминология соҳаси бўйича тажрибали мутахассисларнинг экспертлик фикрини тадқиқ қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятчилик тенденцияларига доир илмий манбалар, оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинган материалларни таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар)ларда ўрганишларни амалга ошириш орқали жиноятчилик салбий тенденцияларини бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини илмий жиҳатдан баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яқин, ўрта ва узоқ муддатда жиноятчилик тенденцияларида кузатилиши мумкин бўлган ўзгаришларни илмий методлар асосида прогноз қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадқиқотлар натижалари асосида ҳар чоракда «Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботи»ни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) жиноятчилик омилларини илмий методлар орқали комплекс аниқлаш, тизимлаштириш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош маркази билан биргаликда ҳисобот даврида якунланган жиноят ишлари (терговга қадар текширув материаллари) бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 297 ва 298-моддаларига асосан киритилган тақдимномаларга доир маълумотларни ҳудуд, туман (шаҳар), маҳаллалар ва жиноят турлари кесимида «E-kriminologiya.uz» ахборот тизимида шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«E-kriminologiya.uz» ахборот тизимида жамланган ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 297 ва 298-моддаларига асосан киритилган тақдимномалар) асосида барча жиноятларнинг омилларини умумий жиноятчилик ва жиноят турлари кесимида комплекс таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг мустақил изланувчиларини туман (шаҳар)ларга бириктирган ҳолда жиноятчилик омилларини маҳаллалар кесимида таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг мустақил изланувчилари билан биргаликда режа-топшириқ асосида ҳодиса жойига чиққан ҳолда жиноятларнинг ташкилий омиллари бўйича маълумотнома тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминология соҳасида буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари бўйича тайёрланган тадқиқот ҳисоботларини таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланган хорижий давлатлар қонунчилигини таҳлил қилади ва илмий манбаларини ўрганади, жиноятчилик омилларини бартараф этишга доир илғор тажрибаларини аниқлайди ҳамда Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятчилик омилларига доир масалалар юзасидан ижтимоий фикрни ўрганиш бўйича социологик тадқиқотлар ўтказади, криминология соҳаси бўйича тажрибали мутахассисларнинг экспертлик фикрини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятчилик омилларига доир илмий манбалар, оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинган материалларни таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар)ларда ўрганишларни амалга ошириш орқали жиноятчилик омилларини бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини илмий жиҳатдан баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик ўртасида шов-шувга сабаб бўлган жиноятларнинг омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда қонунчиликда белгиланган тартибда мутахассис сифатида суриштирув ва дастлабки тергов органларига услубий кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминологик тадқиқотлар асосида жиноятчиликнинг асосий омилларини аниқлайди, ушбу омилларни жиноятларнинг содир этилишига таъсир этиш даражасидан келиб чиқиб тизимлаштиради ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадқиқотлар натижалари асосида ҳар чоракда «Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи»ни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) криминологик тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш, криминологик фаолият тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари, илмий ва олий таълим муассасалари билан биргаликда криминология соҳаси бўйича чоп этилган илмий, услубий ва ўқув адабиётларини таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги билан биргаликда криминология соҳаси бўйича бажарилган илмий-тадқиқот лойиҳалари ҳисоботларини таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий ва олий таълим муассасаларида криминология соҳаси бўйича ўтказилган тадбирларнинг натижалари асосида тайёрланган илмий хулосаларни комплекс таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминологик фаолият амалиётига жорий этилган илмий ишланмаларни ва уларнинг натижадорлигини таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминологик фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни кўллаш амалиётидаги тизимли камчилик ва муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт илмий нашрларининг даврий сонларини тайёрлайди, уларни чоп этилишини таъминлайди ва ҳамкор ташкилотларга тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадқиқотлар натижалари асосида ҳар чоракда «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи»ни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётган ижтимоий таранглик ҳолатларининг юзага келиш омилларини тизимли таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда уларга келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш асосида аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган масалаларни аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик соҳавий хизматлари билан биргаликда ички ишлар органларига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилади, уларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлигини илмий баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«112» ягона диспетчерлик хизмати билан биргаликда республиканинг барча ҳудудлари бўйича шошилинч ёрдам чақириқларини тизимли таҳлил қилади ҳамда уларни мазмуни бўйича илмий таснифлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик соҳавий хизматлари билан биргаликда аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган ижтимоий таранглик ҳолатларининг омилларини аниқлайди ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётган ижтимоий таранглик ҳолатларининг омилларини таҳлил қилиш натижаларини «Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи»да акс эттиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш орқали криминологик фаолият амалиётида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича илмий асосланган комплекс ечимларни ишлаб чиқиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили декабрь ойининг 30-санасига қадар келгуси йилда бажариладиган криминология соҳасида ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирликка киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар билан биргаликда ҳар йили декабрь ойининг 15-санасига қадар келгуси йилда бажариладиган криминология соҳасида буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари рўйхатини ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини белгиланган тартибда ва муддатларда сифатли бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) криминология соҳасида илмий тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда илмий ишланмаларни криминологик фаолият амалиётига жорий этиш, шунингдек, ушбу соҳада илмий изланишлар олиб борган тадқиқотчиларни белгиланган тартибда илмий даражалар ва илмий унвонларга тақдим этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертацияларини бажаришга талабгорларни олий таълимдан кейинги таълимнинг мустақил изланувчилик шаклига қабул қилади, диссертация тадқиқотлари бажарилишини белгиланган тартибда ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорларни «12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича катта илмий ходим ва профессор илмий унвонларига белгиланган тартибда тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминологик фаолиятни илмий ва экспертлик жиҳатдан таъминлашда, жумладан, «Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботи», «Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи», «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи», «Ўзбекистон криминологияси» бўйича янги авлод ўқув дастури ҳамда дарслигини тайёрлашда илмий ишланмалардан фойдаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминологик тадқиқотлар натижалари асосида тайёрланган таклифларни амалиётга жорий этади, жумладан, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланиш учун ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасаларга тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминологик фаолият амалиётига жорий этилган илмий ишланмалар сони бўйича «Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси» (i-indeks) юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳа бўйича халқаро форум ва республика конференцияларини даврий равишда ўтказади, форум ва конференция материалларини тўплам шаклида чоп этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада жиноятчиликнинг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш ҳамда ушбу соҳада мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида брифинг ва матбуот анжуманларини ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) криминология соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот, муассасалари билан илмий ҳамкорликни самарали ташкил этиш, шунингдек, қўшма илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий хизмат сафарларини амалга ошириш орқали ўзаро тажриба алмашиш, жумладан, тажриба орттириш, касбий кўникмаларни мустаҳкамлаш учун илмий таркибни хорижий илмий ва олий таълим муассасаларида илмий стажировка ўташга юборишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий илмий ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини амалга оширади, шунингдек, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантларини олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий таркибга ижодий ёки ўқув таътили берган ҳолда, илмий стажировкани ўташи ёки магистратурада ўқиши учун ўртача иш ҳақи ва лавозимини сақлаш шарти билан бир йилгача бўлган муддатга хорижий илмий ва олий таълим муассасаларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий таркибнинг хорижий илмий ва олий таълим муассасаларида криминология фани бўйича ўқув машғулотлари ўтказишини, ушбу муассасалар тадқиқотчиларининг диссертацияларига илмий раҳбарлик (консультантлик) қилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Институтнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Институт ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларидан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатларини бажариш доирасида халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни, шу жумладан, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-амалий тадқиқотлар жараёнига шартнома асосида, шу жумладан, етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасаларидан юқори илмий-таҳлилий маҳоратга эга бўлган малакали мутахассисларни бир йилгача муддатга жалб этиш ва меҳнат бозори конъюнктурасини инобатга олган ҳолда, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида шартнома асосида экспертлик, илмий-тадқиқот, ноширлик, матбаа ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи хорижий илмий ёки олий таълим муассасалари билан қўшма илмий-амалий тадқиқотлар лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, илмий кадрларни ўқитиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум ва битимларни тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминология соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илмий таклиф сифатида ишлаб чиқиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасаларга тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Институт ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт раҳбарлари ва ходимлари қонунчиликка мувофиқ тарқатилиши чекланган маълумотларни ошкор этганлик, давлат ҳисоботлари ва криминоген вазият бўйича тайёрланган таҳлилий ахборотларда маълумотларни яширганлик ва бузиб кўрсатганлик учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Институт фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Институт ўз фаолияти бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Институт фаолиятига Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Институт бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ҳамда Институтга юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтда илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишлар амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг рамзини (эмблемасини), бланкаси намунасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан муносабатларда Институт номидан иш кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили декабрь ойининг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПҚ-22-сон қарори билан тасдиқланган 2024 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилиши ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш учун ҳар йили январь ойида Институтнинг Ҳаракатлар дастурини тасдиқлаш учун Вазирликка киритади ва унинг ижросини таъминлаш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимлари, хизматчилари ва ишчиларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимларига ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш, таътил бериш, уларни хизмат сафарига юбориш, рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини белгиланган тартибда ҳал этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт номидан хўжалик ва бошқа турдаги шартнома ҳамда келишувлар тузади, молиявий, ҳисоб-китоб ва бошқа турдаги ҳужжатларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт балансидаги мулкни бошқариш бўйича қарорлар қабул қилади, жумладан биноларнинг бўш хизмат хоналари криминология соҳасида илмий, таълим ёки ўқув фаолияти билан шуғулланувчи бошқа ташкилотларга ижарага берилишини қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт фаолиятини илмий, ахборот-таҳлил, юридик ва бошқа жиҳатдан таъминлаш мақсадида хизмат кўрсатиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида юқори малакали миллий ва хорижий мутахассисларни Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан, Вазирлик билан келишган ҳолда Вазирлик ва унинг бўлинмаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳақ эвазига жалб этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимлари ва хизматчиларининг лавозим бўйича функционал вазифаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимлари ва хизматчилари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт бошлиғи ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Институт бошлиғи ўринбосари — Жиноятчилик тенденцияларини тадқиқ этиш маркази бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг Жиноятчилик тенденцияларини тадқиқ қилиш маркази ва Илмий-ишлаб чиқариш лабораторияси фаолиятини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт бошлиғи буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботи» тайёрланиши ва кўриб чиқиш учун киритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминология соҳасида ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди, жумладан, илмий-тадқиқот гуруҳларини тузади, илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари талабномалари ва тадқиқот ҳисоботларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чорак якунида республикада жиноятчиликнинг салбий тенденцияларини бартараф этиш ва ушбу соҳада мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги брифинг ёки матбуот анжуманида ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт бошлиғи ўринбосари — Жиноятчилик тенденцияларини тадқиқ қилиш маркази бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт бошлиғи ўринбосари — Жиноятчилик тенденцияларини тадқиқ қилиш маркази бошлиғи ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Институт бошлиғи ўринбосари — Жиноятчилик омилларини тадқиқ қилиш маркази бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг Жиноятчилик омилларини тадқиқ қилиш маркази, Корея ва Германия криминологиясини тадқиқ қилиш офислари фаолиятини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт бошлиғи буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи» тайёрланиши ва кўриб чиқиш учун киритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ҳузуридаги Халқаро экспертлар кенгашининг фаолиятини ташкил этади, ушбу кенгаш раиси функциясини бажаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминология соҳасида буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди, жумладан, илмий-тадқиқот гуруҳларини тузади, илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари талабномалари ва тадқиқот ҳисоботларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чорак якунида республикада жиноятчиликнинг омилларини бартараф этиш ва ушбу соҳада мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги брифинг ёки матбуот анжуманида ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт бошлиғи ўринбосари — Жиноятчилик омилларини тадқиқ қилиш маркази бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт бошлиғи ўринбосари — Жиноятчилик омилларини тадқиқ қилиш маркази бошлиғи ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Институт ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши, Халқаро экспертлар кенгаши, Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгаш, шунингдек, Институт фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун Институт кенгаши ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши (кейинги ўринларда — Криминология кенгаши) республикада илмий ва олий таълим муассасаларининг криминологик тадқиқотлар ҳамда криминология фанини ўқитиш соҳасидаги ҳамкорлигини йўлга қўйиш учун Институт ҳузурида тузиладиган маслаҳат ва эксперт-таҳлил органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Криминология кенгаши Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган бланкага эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Криминология кенгаши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботи», «Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи», «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи» лойиҳаларини муҳокама қилади ҳамда маъқуллайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий ва олий таълим муассасаларига таянч докторант, докторант ва мустақил изланувчи сифатида қабул қилинган шахсларнинг «12.00.15-Криминология» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари мавзуларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгаш, унинг қошидаги илмий семинар таркибини криминология соҳаси бўйича етакчи мутахассислар ҳисобидан шакллантирган ҳолда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгашга диссертация ҳимояларини ўтказиш учун рухсат беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича малака имтиҳонлари (ихтисослик, чет тили бўйича) дастурларини, шунингдек, малака имтиҳонларини қабул қилиш бўйича муассасалараро комиссиялар таркибларини маъқуллайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика таълим муассасалари учун «Ўзбекистон криминологияси» бўйича янги авлод ўқув дастурини тасдиқлайди, унга мувофиқ тайёрланган дарсликни нашр этишга тавсия этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминологик фаолиятни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ижроси бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни илмий ва таълим фаолиятида фойдаланиш учун вазирлик ҳамда идоралардан сўраб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Криминология кенгаши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Криминология кенгашининг календарь йил давомидаги фаолияти бўйича ҳисобот «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи»га киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Республикада криминологик фаолиятни экспертлик ва илмий таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик ишларини мувофиқлаштириш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг юридик соҳада илмий даражага эга бўлган вакиллари ҳамда олимлар, хорижий ҳамкор илмий ва олий таълим муассасалари, халқаро ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларидан иборат таркибда Институт ҳузурида Халқаро экспертлар кенгаши ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт бошлиғи ўринбосари — Жиноятчилик омилларини тадқиқ қилиш маркази бошлиғи лавозими бўйича Халқаро экспертлар кенгаши раиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро экспертлар кенгаши аъзоларининг фаолияти жамоатчилик асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Халқаро экспертлар кенгаши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ва минтақавий жиноятчилик тенденцияларини илмий таҳлил ва прогноз қилади, унинг салбий тенденцияларини бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ва минтақавий жиноятчилик омилларини илмий диагноз қилиш асосида аниқлайди ҳамда уларни бартараф этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий асослантирилган таклифларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги фаолиятини ривожлантиришга, шунингдек, хорижий грантларни олишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таҳлиллар асосида криминология соҳасида илмий мақолалар тайёрлайди ҳамда уларни миллий, халқаро ва хорижий илмий нашрларда чоп этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро экспертлар кенгашининг календарь йил давомидаги фаолияти ҳақидаги ҳисобот «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи»га киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Криминология кенгаши ва Халқаро экспертлар кенгашининг таркиби ҳамда фаолият юритиш тартиби, ҳисобот ва рағбатлантириш тартиби Вазирлик томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Институтда «12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари ҳимоясини ягона ёндашув асосида ташкил этиш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг криминология ва бошқа юридик соҳада илмий даражага эга бўлган вакиллари ҳамда олимлардан иборат таркибда Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгаш ўз фаолиятини илмий соҳадаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгаш, унинг қошидаги илмий семинар Криминология кенгаши назорати остида фаолият кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Институт кенгаши Институт фаолиятига тааллуқли асосий масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун жамоатчилик асосида фаолият юритадиган коллегиал орган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Институт кенгаши илмий даражага эга ўн бир нафар аъзодан иборат таркибда (раис, раис ўринбосари, аъзолар ва илмий котиб) шакллантирилади ҳамда Институт бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт бошлиғи лавозими бўйича Институт кенгаши раиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Институт кенгаши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари, хорижий грант ҳисобидан молиялаштирилган илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари бўйича тайёрланган тадқиқот ҳисоботлари лойиҳаларини кўриб чиқади ҳамда маъқуллайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг илмий нашрлари сонлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва уларни чоп этишга тавсия этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимлари ва хизматчилари томонидан тайёрланган илмий, услубий ва ўқув адабиётлари лойиҳаларини муҳокама қилади ҳамда чоп этишга тавсия этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича мустақил изланувчилик шаклидаги олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этади, шунингдек, Институт ходимлари ва хизматчиларини, шу жумладан, ўриндошлик асосида ишлаётган шахсларни мазкур ихтисослик бўйича катта илмий ходим ва профессор илмий унвонларига белгиланган тартибда тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади ва ҳал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Илмий котиб Институт кенгаши фаолиятини амалга оширишга доир ҳужжатларни юритади ва унинг қарорлари ижроси бўйича мониторингни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Институтнинг илмий таркиб лавозимлари юридик, психология, социология, педагогика, техника, иқтисодиёт, тиббиёт ва география соҳалари бўйича илмий даражага эга бўлган кадрлар билан жамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Илмий даражага эга бўлмаган номзодлар Институтнинг бўш турган илмий таркиб лавозими ҳисобидан илмий ходим-тадқиқотчи лавозимига қабул қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Институтда иш ҳужжатлари (китоблар, йиғмажилдлар, ҳисоботлар, кириш ва чиқиш ҳужжатлари) «E-kriminologiya.uz» ахборот тизими орқали электрон шаклда юритилади. Институтда махфий ҳужжатлар билан ишлаш тегишли рухсатномага эга бўлган ходимлар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Институтни қўриқлаш ва унинг маъмурий биносига кириб-чиқишни назорат қилиш Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти томонидан амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Институтнинг илмий таркиб лавозимларидаги хизматчиларига Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг тегишли базавий лавозим маошлари миқдорлари қўлланилади ҳамда уларга аввалги иш жойи бўйича берилган мартаба даражалари учун белгиланган устама ҳақлари (мавжуд бўлса) сақланиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Институтнинг мулки ва молиявий маблағлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Институт мулки асосий фондлардан (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар), айланма маблағлардан, шунингдек, молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобига сотиб олинган молиявий ресурслар ва бошқа моддий бойликлардан иборат бўлади. Институт мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Институт белгиланган тартибда ўзига бириктирилган мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади. Институт унга туташ ер майдонига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Институт маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва унинг бўлинмаларининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртма асосида амалга оширилган тадқиқотлар учун давлат органлари (буюртмачилар) томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пулли хизматлар кўрсатиш, шунингдек, вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш орқали даромад олишдан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ва халқаро грантлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Институтда пулли хизматлар кўрсатиш, мол-мулкни ижарага бериш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, шунингдек, вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш орқали даромад олишдан тушадиган маблағлар Институтнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади ва Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорида белгиланган тартибда сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда моддий-техник базани мустаҳкамлаш тадбирлари учун белгиланган меъёр доирасидаги маблағлар Институтнинг илмий тадбирларни ўтказиш ҳамда хорижий тажрибани ўрганиш тадбирларини молиялаштиришга ҳам сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Институт ходим ва хизматчиларининг илмий фаолиятини баҳолаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Институт ходимлари ва хизматчиларининг календарь йил давомидаги илмий фаолияти Институт кенгаши томонидан ҳар йил декабрь ойи якунида баҳолаб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимлари ва хизматчиларининг илмий фаолиятини баҳолаш индикаторлари ҳар йил январь ойида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Институт ходимлари ва хизматчиларининг календарь йил давомидаги фаолияти тўплаган жами баллидан келиб чиқиб қуйидагича баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55 баллгача бўлса — «қониқарсиз»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56 — 70 балл бўлса — «қониқарли»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71 — 85 балл бўлса — «яхши»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86 балл ва ундан юқори бўлса — «аъло».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимлари ва хизматчиларининг фаолиятини баҳолаш натижаси бир календарь йил давомида амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Календарь йил давомидаги илмий фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланган Институт ходим ва хизматчиларини эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш ёки лавозимида қолдириш масаласи Институт кенгаши қарори асосида ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Институт бошлиғининг буйруғига (Институт бошлиғи учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига) мувофиқ Институт илмий таркибига баҳолаш натижалари асосида қуйидаги миқдорда бир йил давомида ҳар ойлик қўшимча якка тартибдаги устама Вазирлик ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тенг миқдорда молиялаштирилган ҳолда тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолияти «аъло» деб баҳоланган илмий таркибга пул таъминотининг (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг) 50 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолияти «яхши» деб баҳоланган илмий таркибга пул таъминотининг (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг) 35 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолияти «қониқарли» деб баҳоланган илмий таркибга пул таъминотининг (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг) 20 фоизи миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланган илмий таркибга қўшимча якка тартибдаги устама тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Институт фаолиятини ривожлантиришга ҳисса қўшган давлат ҳокимияти ва бошқарувчи органлари ходимлари, хорижий ва халқаро ташкилотлар вакиллари Институт бошлиғи томонидан Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилиши ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Институтнинг халқаро ҳамкорлиги халқаро ёки хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандум (битим)ларини тузиш, илмий хизмат сафарларини ташкил этиш ва ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш орқали қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги халқаро ёки хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум (битим)лар тузиш ҳамда ҳамкорлик дастурларини амалга оширишда ва хорижий грантларни олишда Институтга кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Институтнинг халқаро ёки хорижий ташкилот билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандуми (битими) куйидаги тартибда тузилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ёки хорижий ташкилот билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум (битим) тузиш учун тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
музокаралар натижасига кўра меморандум (битим) лойиҳаси ишлаб чиқилади ва манфаатдор давлат органлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келишилган ва ҳамкорликда ишланган меморандум (битим) имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Институт делегациясининг халқаро ёки хорижий ташкилотга илмий хизмат сафари куйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт халқаро ёки хорижий ташкилот билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали хизмат сафарининг мақсади, вазифалари, муддати ва бошқа ташкилий жиҳатлари ишлаб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт делегацияси таркиби ва унинг хизмат сафарига юборилиши Вазирлар Маҳкамаси билан белгиланган тартибда келишилади, ташкилий ҳамда бошқа масалалар масъул давлат органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда ишланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт делегациясини хизмат сафарига юбориш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт делегациясининг хизмат сафари натижалари бўйича таклифларни ўз ичига олган ҳисобот Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ушбу Низомда назарда тутилмаган Институт фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ички идоравий ҳужжатлар билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 445-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕТОДИКАСИ

1. Мазкур Методика криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) криминология соҳаси бўйича таянч илмий ташкилот ҳисобланади ҳамда криминологик фаолиятни экспертлик ва илмий таъминлаш ишларини ваколати доирасида мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Методикада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«E-kriminologiya.uz» ахборот тизими — жиноятчилик тенденцияларини комплекс илмий таҳлил ва прогноз асосида ҳамда жиноятчилик омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниқлаш, шунингдек, криминологик фаолиятга жорий этилган илмий ишланмаларни эълон қилиб бориш ва Институт фаолиятини рақамлаштиришга мўлжалланган мустақил ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятчилик омиллари — жиноятларнинг содир этилишига таъсир кўрсатган (сабаб бўлган, имкон берган, кўмаклашган, шарт-шароит яратган) ижтимоий, иқтисодий, психологик, маънавий-маърифий, ҳуқуқий, тиббий ва ташкилий ҳолатлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятчилик тенденциялари — жиноятларнинг миқдор ҳамда сифат ўзгаришларини ифодаловчи кўрсаткичлар (жиноятчилик ҳолати, даражаси, тузилиши ва географияси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминологик фаолият — жамоат хавфсизлиги соҳасининг мустақил фаолият тури бўлиб, жиноятчилик тенденциялари ва омилларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш орқали жамият манфаатларини жиноятчиликка доир таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якунланган жиноят ишлари (терговга қадар текширув материаллари) — суднинг ҳукми (ажрими) қонуний кучга кирган ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида қарор чиқарилган жиноят ишлари (жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарор чиқарилган терговга қадар текширув материаллари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Институт суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотлари ошкор қилинишининг олдини олиш мақсадида жиноятчилик тенденцияларини комплекс илмий таҳлил ва прогноз асосида ҳамда жиноятчилик омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниқлаш чора-тадбирларини жиноят иши бўйича суднинг ҳукми ёки ажрими қонуний кучга киргандан кейин ёхуд жиноят ишини тугатиш (жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш) тўғрисидаги қарор чиқарилгандан кейин амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жиноятчилик тенденцияларини комплекс илмий таҳлил ва прогноз асосида ҳамда жиноятчилик омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниқлашда фойдаланиш учун якунланган жиноят ишларига (терговга қадар текширув материалларига) доир зарур ҳужжатлар суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судларнинг ахборот тизимларини («Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ахборот тизими, «Электрон суриштирув ва дастлабки тергов» ягона ахборот тизими ва бошқа ахборот тизимларини) «E-kriminologiya.uz» ахборот тизимига интеграция қилиш орқали ушбу ахборот тизимида жамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Институтга «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи»ни тайёрлашда фойдаланиш учун ҳар йил декабрь ойида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий ва олий таълим муассасалари — криминология соҳаси бўйича чоп этилган илмий, услубий ва ўқув адабиётлари нусхаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — олий таълим муассасалари битирувчи курси магистрлари ва докторантлари сони (олий таълим муассасалари кесимида) ва олий таълим муассасалари рўйхатини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси — «12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича бажарилган фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари рўйхатини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги — давлат илмий муассасалари рўйхати ва криминология соҳаси бўйича бажарилган илмий-тадқиқот лойиҳалари рўйхати (ижрочи ташкилот кесимида) ҳамда тадқиқот ҳисоботлари нусхасини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Криминология соҳасида диссертация тадқиқотлари бажарилишини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ буюртма асосида илмий ва олий таълим ташкилотларида бажарилади. Бунда магистр даражасига (магистрга тенглаштирилган даражага) эга шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда илмий ёки олий таълим ташкилотига таянч докторант, докторант ёки мустақил изланувчи сифатида қабул қилинади ва «12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича диссертация тадқиқотини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши томонидан тасдиқланган диссертация тадқиқотлари мавзулари рўйхати ҳар чорак якунида Институтнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тадқиқотчиларнинг «12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари мавзулари ва диссертациялари ҳимоялари ҳақидаги эълонлар «Криминология янгиликлари» илмий тўпламида чоп этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Институт ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгаш, унинг қошидаги илмий семинар Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши назорати остида фаолият кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш, тадқиқот натижаларини ягона платформа доирасида самарали апробациядан ўтказиш ва комплекс тизимлаштириб бориш мақсадида «12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари, криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларининг натижалари асосида тайёрланган мақолалар «Криминологик фаолият» илмий-амалий журналида, тезислар Институт томонидан ўтказиладиган республика конференцияси ҳамда халқаро форум материаллари тўпламида чоп этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси унинг натижалари бўйича тайёрланган 6 та илмий ишланма, фан доктори (DSc) диссертацияси унинг натижалари бўйича тайёрланган 12 та илмий ишланма криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги ҳақида белгиланган тартибда хулоса берилганидан сўнг Институт ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгашга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича бажарилган фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари натижаларининг жорий этилганлиги ҳақида ушбу Методика талабларига мувофиқ расмийлаштирилмаган ҳужжатлар диссертация ишини ҳимоя қилишда инобатга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сон Фармони, «Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 15 январдаги ПҚ-22-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Криминология соҳасида буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишда қуйидаги давлат органлари буюртмачилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари амалга оширилишини молиялаштириш миқдорини белгилашда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат илмий дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ҳамда 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисидаги низомнинг 81-бобида (9012-9013-бандлар бундан мустасно) белгиланган қоидалар инобатга олинади (бунда коллегиал орган Институт кенгаши ҳисобланади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Институт ушбу Методикага 1-2-иловаларга мувофиқ криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт томонидан криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажаришда ушбу соҳада илмий фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳамижрочи ташкилот сифатида жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассисларнинг криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш бўйича илмий-тадқиқот гуруҳлари таркибида иштирок этган даври уларнинг меҳнат стажига (илмий стажига) қўшилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Криминология соҳасида ташаббус ёки буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси талабномасида лойиҳанинг мавзуси, тури, бажариш муддати, молиялаштириш ҳажми ва манбаси, тадқиқотнинг мақсади, методлари, вазифалари ва уларни бажариш бўйича календарь режа, ижрочи ва ҳамижрочи ташкилотлар, илмий-тадқиқот гуруҳи таркиби, лойиҳа бўйича харажатлар сметаси, ижрочи ташкилот, ҳамижрочи ташкилот (мавжуд бўлса) ҳамда лойиҳа раҳбарининг мажбуриятлари баён этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда лойиҳа бўйича харажатлар сметаси (лойиҳани амалга ошириш харажатлари) илмий-тадқиқот гуруҳига иш ҳақи тўлови, ягона ижтимоий тўлов, тадқиқот учун зарур илмий-техник воситалар, материаллар ва китобларни сотиб олиш, илмий хизмат сафари ва хорижий тил бўйича таржимонлик хизматидан фойдаланганлик учун тўлов, ҳамижрочи ташкилот устама харажатларидан иборат бўлади. Лойиҳа бўйича харажатлар сметасида бошқа харажатлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Криминология соҳасида ташаббус ёки буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳасини бажариш бўйича илмий-тадқиқот гуруҳи таркиби ижрочи ташкилот ва ҳамижрочи ташкилот илмий таркиби, давлат органларининг илмий даражага эга бўлган ёки илмий ва (ёки) педагогик фаолият билан шуғулланаётган ходимлари ҳисобидан 3 — 7 кишидан иборат этиб шакллантирилади. Ушбу илмий-тадқиқот гуруҳига илмий даражага эга бўлган мутахассис раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳасининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун ижрочи ва ҳамижрочи ташкилот ҳамда лойиҳа раҳбари масъул ва жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Институт криминология соҳасида ташаббус ёки буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари натижаларини Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда тижоратлаштириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Институтнинг илмий таклифлари бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Институтнинг илмий таклифлари илмий мақола, ахборот-таҳлилий ҳужжат, чора-тадбирлар дастури, «йўл харитаси» ёки бошқа ҳужжат лойиҳаси шаклида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Институт кенгаши томонидан маъқулланган Институтнинг илмий таклифлари криминологик фаолият амалиётига жорий этиш (қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланиш) учун Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органларга расман тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар Институтнинг илмий таклифларини криминологик фаолият амалиётига жорий этиш бўйича ўз ваколатлари доирасида қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга, шунингдек, аҳолида жиноятчиликка нисбатан муросасиз муносабатда бўлишни шакллантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятчиликнинг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш бўйича идоравий чора-тадбирлар дастурларини («йўл харита»ларини) ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда жиноятчилик салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминологик фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўлиқ ва самарали ижросига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни самарали амалга оширишига салбий таъсир кўрсатаётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан зарур ҳолларда, Институтнинг илмий таклифлари тажриба тариқасида синовдан ўтказилиши мумкин. Бунда Институтнинг илмий таркиби илмий таклифларни криминологик фаолият амалиётига жорий этиш жараёнида экспертлик ёрдамини кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар Институтнинг илмий таклифлари криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги, шу жумладан, илмий таклифлар жорий этилгандан сўнг эришилган натижалар ҳақида Институтга ёзма маълумот тақдим этади. Ушбу маълумот асосида Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши илмий ишланманинг криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги ҳақида хулосани расмийлаштиради ва муаллифга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий ишланмани криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги ҳақидаги хулоса «E-kriminologiya.uz» ахборот тизимида Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгашининг бланкасида расмийлаштирилади ва ушбу кенгаш раиси томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Институт кенгаши илмий котиби илмий ишланмани криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги ҳақидаги хулосаларнинг ҳисобини тизимли равишда юритиш учун масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. «Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси» (i-indeks)ни юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. «Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси» (i-indeks) Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши томонидан «E-kriminologiya.uz» ахборот тизимида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. «Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси» (i-indeks) қуйидаги тартибда ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминология соҳаси бўйича ишлаб чиқилган илмий таъриф учун 0,6 балл;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминология соҳаси бўйича ишлаб чиқилган илмий тасниф учун 0,4 балл;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
криминология соҳаси бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф учун 0,2 балл берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий таъриф, тасниф ва таклифлар ҳаммуаллифликда тайёрланган бўлса, белгиланган балл муаллифлар ўртасида тенг тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. «Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси» (i-indeks) илмий ишланмани криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги ҳақидаги хулосаларда қайд этилган илмий таърифлар, таснифлар ва таклифлар асосида ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Институтнинг «Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи», «Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботи», «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи» Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 808-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида эълон қилиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи», «Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботи», «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи»га давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар, шунингдек, шахсга доир маълумотлар киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Мазкур Методика талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш методикасига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти томонидан бажариладиган криминология соҳасида ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари номи

Лойиҳа тури

I. Миллий лойиҳалар

1.

««Бир жиноят омили ва унинг бартараф этилиши» телекўрсатувини тайёрлаш ва тизимли равишда эфирга узатилишини йўлга қўйиш чора-тадбирларини амалга ошириш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Фундаментал лойиҳа

2.

«Янги авлод илмий ташкилоти — смарт илмий-тадқиқот муассасаси концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Фундаментал лойиҳа

3.

«Ўзбекистон Республикаси Криминологик фаолият концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Фундаментал лойиҳа

4.

«Ўзбекистон Республикасининг Криминологик фаолият тизимини ривожлантириш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Фундаментал лойиҳа

5.

«Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахслар устидан таъсирчан назоратни ўрнатишда «онлайн кузатув» имконини берувчи ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Фундаментал лойиҳа

6.

««E-kriminologiya.uz» ахборот тизими, унинг «Jinoyatchilik tendensiyalari», «Jinoyatchilik omillari» модулларини яратиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

7.

««Nazorat» номли амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси натижаларини тижоратлаштириш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

8.

«Судланган шахсларни ижтимоий мослаштириш доирасида уларга хорижий тилни мақсадли масофавий ўргатиш методикаси ва электрон платформасини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

9.

«Жиноят содир бўлган жойларни «назорат остидаги ҳудуд», «хавфли ҳудуд» ва «жиноят ўчоғи» квадратларига ажратиш методикаси ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

10.

«Жиноят содир бўлган жойларнинг географик координаталарини сунъий интеллект технологиялари ёрдамида таҳлил қилиш асосида республика ҳудудларининг геокриминологик харитасини тайёрлаш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Фундаментал лойиҳа

11.

«2024 йилда Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

12.

«2024 йилда Тошкент шаҳрида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

13.

«2024 йилда Тошкент вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

14.

«2024 йилда Фарғона вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

15.

«2024 йилда Андижон вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

16.

«2024 йилда Наманган вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

17.

«2024 йилда Сирдарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

18.

«2024 йилда Жиззах вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

19.

«2024 йилда Навоий вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

20.

«2024 йилда Бухоро вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

21.

«2024 йилда Самарқанд вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

22.

«2024 йилда Қашқадарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

23.

«2024 йилда Сурхондарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

24.

«2024 йилда Хоразм вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Амалий лойиҳа

II. Халқаро лойиҳалар

25.

«Ўзбекистон Республикасининг Криминологик фаолият кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Фундаментал лойиҳа

26.

««Жиноятчилик даражаси» халқаро рейтингини тузиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Фундаментал лойиҳа

27.

««Криминология» халқаро илмий-амалий журналининг 1 — 4-сонларини Корея криминология ва адлия институтининг «International Journal of Criminal Justice» халқаро журнали тажрибаси асосида тайёрлаш ҳамда чоп этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Фундаментал лойиҳа

28.

«Ўзбекистон ва Корея криминологиясини қиёсий тадқиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Фундаментал лойиҳа

29.

«Ўзбекистон ва Германия криминологиясини қиёсий тадқиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Фундаментал лойиҳа

30.

«Ўзбекистон ва Туркия криминологиясини қиёсий тадқиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Фундаментал лойиҳа

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур рўйхатдаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларининг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги «Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-22-сон қарорига 4-иловага асосан Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
(изоҳ қисмнинг 1-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу рўйхатнинг 27-бандидаги фундаментал илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси бўйича харажатлар сметасида «Криминология» халқаро илмий-амалий журналида чоп этилган илмий мақолалар муаллифларига Корея Республикаси тажрибаси асосида муаллифлик ҳақини тўлаш харажатлари ҳам назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур рўйхатга зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтининг таклифи асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш методикасига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти томонидан бажариладиган криминология соҳасида буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари номи

Буюртмачилар

Лойиҳа тури

I. Миллий лойиҳалар

1.

«Аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган ижтимоий таранглик ҳолатларининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Фундаментал лойиҳа

2.

«Туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашда фойдаланиш учун криминологик профайлинг технологиясини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Фундаментал лойиҳа

3.

«Манзил-колонияларда назорат остида эркин ҳаракатланадиган ва атрофи очиқ жойларда фойдали меҳнатга жалб этилган маҳкумларни масофавий назорат қилиш аппарат-дастурий комплексини яратиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти

Амалий лойиҳа

4.

«Ўғрилик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти

Амалий лойиҳа

5.

«Конвой остидаги шахсларнинг ҳаракатланишини масофавий назорат қилиш аппарат-дастурий комплексини яратиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш хизмати

Амалий лойиҳа

6.

«Ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ижтимоий профилактика чораларини қўллашнинг ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати

Амалий лойиҳа

7.

«Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Фундаментал лойиҳа

8.

«Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш, ушбу жараёнда шахсларни вақтинча сақлаш муаммоларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси

Амалий лойиҳа

9.

«Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахслар зиммасига юкланган алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик чеклови ижросини масофавий назорат қилиш аппарат-дастурий комплексини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Пробация бошқармаси

Амалий лойиҳа

10.

«Рақамли криминология асосларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази

Амалий лойиҳа

11.

«Буюк Британия криминологиясининг илғор тажрибаларини аниқлаш ва амалиётга жорий этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси

Фундаментал лойиҳа

12.

«Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда «ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет» яратиш фаолиятини ташкил этиш методикаси ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Амалий лойиҳа

13.

«Аҳоли бандлигини таъминлаш ва фуқароларнинг норасмий меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун чет элга кетишининг олдини олишда фермер хўжаликларининг ролини кучайтириш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Амалий лойиҳа

14.

«Контрабанда жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

Амалий лойиҳа

15.

«Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси

Амалий лойиҳа

16.

«Оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жиноятларнинг омилларини бартараф этиш методикаси ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Амалий лойиҳа

17.

«2024 йилда Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Амалий лойиҳа

18.

«2024 йилда Андижон вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Андижон вилояти ҳокимлиги

Амалий лойиҳа

19.

«2024 йилда Бухоро вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Бухоро вилояти ҳокимлиги

Амалий лойиҳа

20.

«2024 йилда Жиззах вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Жиззах вилояти ҳокимлиги

Амалий лойиҳа

21.

«2024 йилда Қашқадарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Амалий лойиҳа

22.

«2024 йилда Навоий вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Навоий вилояти ҳокимлиги

Амалий лойиҳа

23.

«2024 йилда Наманган вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Наманган вилояти ҳокимлиги

Амалий лойиҳа

24.

«2024 йилда Самарқанд вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Амалий лойиҳа

25.

«2024 йилда Сирдарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Амалий лойиҳа

26.

«2024 йилда Сурхондарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Амалий лойиҳа

27.

«2024 йилда Тошкент вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Амалий лойиҳа

28.

«2024 йилда Фарғона вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Амалий лойиҳа

29.

«2024 йилда Хоразм вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Амалий лойиҳа

30.

«Одам савдоси жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Амалий лойиҳа

31.

«Қасддан баданга енгил шикаст етказиш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси

Амалий лойиҳа

32.

«Талончилик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси

Амалий лойиҳа

33.

«Фирибгарлик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси

Амалий лойиҳа

34.

«Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси

Амалий лойиҳа

35.

«Қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси

Амалий лойиҳа

36.

«Босқинчилик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси

Амалий лойиҳа

37.

«Қасддан одам ўлдириш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси

Амалий лойиҳа

38.

«Оилавий (маиший) зўравонлик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси

Амалий лойиҳа

39.

«Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси

Амалий лойиҳа

40.

«Безорилик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси

Амалий лойиҳа

41.

«Номусга тегиш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси

Амалий лойиҳа

42.

«2024 йилда Тошкент шаҳрида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси

Амалий лойиҳа

II. Халқаро лойиҳалар

43.

«Илғор хорижий тажриба асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида криминология фани ўқитилишини ривожлантириш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Фундаментал лойиҳа

44.

«Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Навбаҳор маҳалласи мисолида ижтимоий профилактикани қўллаш методикаси ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш (Корея Республикаси тажрибаси асосида)» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси

Фундаментал лойиҳа

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур рўйхатдаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларининг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 15 январдаги ПҚ-22-сон қарорига 3-иловага асосан буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур рўйхатга зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтининг таклифи асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 445-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 49-банднинг учинчи хатбошисидаги «ҳудудий ички ишлар органларида» сўзлари «ҳудудий ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 117-банд «ҳудудий ички ишлар органлари» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 168-банднинг биринчи хатбошисидаги «ички ишлар органлари ва ҳарбий тузилмаларда» сўзлари «ички ишлар органлари, ҳарбий тузилмалар ва Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида ташкил этиладиган» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 177-банднинг иккинчи хатбошиси «ички ишлар органлари,» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти,» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 183-банднинг биринчи хатбошиси «ҳудудий комиссияларига» сўзларидан кейин «ёхуд Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида ташкил этиладиган ҳудудий комиссияга» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/445/0553-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)