Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2002 19.04.1994 йилдаги 215-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.04.1994 йилдаги 215-сон
Kuchga kirish sanasi
19.04.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2002
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФАОЛИЯТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ БИЛАН ШУFУЛЛАНИШ УЧУН МАХСУС РУХСАТНОМАЛАР (ЛИЦЕНЗИЯЛАР) БЕРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎFРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 21 январдаги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг «Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан, хорижий ва қўшма корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосида шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1994 йил 18 апрелдаги 1034-ХII-сон қарорига мувофиқ ҳамда фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш жараёнини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 майдаги 240-сон қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 октябрдаги 462-сон қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 мартдаги 147-сон қарорининг 2-банди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбоши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 5 октябрдаги 481-сон қарорининг 6-банди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 декабрдаги 610-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 19 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
215-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 19 апрелдаги 215 сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
К И Р И Ш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан, хорижий ва қўшма корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосида шуғулланишлари мумкин бўлган фаолиятнинг айрим турларини белгилайди, лицензияларни расмийлаштириш ва беришни тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ РЎЙХАТИ ВА ЛИЦЕНЗИЯЛАРНИ БЕРУВЧИ ОРГАНЛАР РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Махсус рухсатномалар (лицензиялар) беришга қуйидаги давлат органлари ваколатлидирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Фаолият турлари‎

Органнинг номи‎

1‎

2‎

Қурол-яроғ ва унга ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар, уларга бутловчи элементлар ва приборлар, агар улар бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва махсус асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тузатиш ва сотиш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Портловчи ва заҳарли моддалар ҳамда улар шуғулланган буюмларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш ва сотиш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Жанговор заҳарловчи моддалар ва улардан ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Ракета-космик комплекслар, алоқа тизимлари ва уларни бошқариш воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тузатиш ва сотиш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Уран ва бошқа парчаланувчи материалларни қазиб олиш, шунингдек, улардан ясалган буюмларни ишлаб чиқариш, ташиш, қайта ишлаш, кўмиш ва сотиш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Ягона энергетика тизимига уланадиган стационар электр станцияларда электр энергияси ишлаб чиқариш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Бўшаб қоладиган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиш, фойдаланиш, кўмиш) ва қайта ишлаш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Ҳарбий маҳсулотларни намойиш этиш ва реклама қилиш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Ов ва спорт ўқ отиш қуролларини ва улар учун ўқ-дориларни, шунингдек, совуқ қуролларни, (миллий турдаги пичоқлардан ташқари) ишлаб чиқариш, тузатиш ва сотиш‎ Ички ишлар вазирлиги‎
Нефть ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш ва нефть маҳсулотларини сотиш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурсларни ҳамда чиқиндиларни тайёрлаш ва қайта ишлаш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Радиоактив моддалар ва изотоплар фойдаланилган приборлар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ҳамда сотиш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Атом энергетикаси объектларини (қурилмалар, асбоб-ускуналар, тизимлар ва аппаратуралар), магистраль трубопроводлар, кўприклар, туннелларни, шунингдек, мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш-монтаж қилиш, ишлатиш ва тузатиш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Ўта хавфли объектлар ва потенциал хатарли корхоналарни қуриш ҳамда ишлатиш, улар учун асбоб-ускуналар, назорат қилиш ва аварияга қарши ҳимоя тизимларини тайёрлаш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Хазина ва банк билетлари, тангалар, қийматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва шу кабилар), орденлар ва медалларни, почта тўлов белгиларини ишлаб чиқариш‎ Марказий банк‎
Тиббий ёрдам кўрсатиш‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги‎
Таркибида наркотик моддалар бўлган экинларни экиш, ўстириш ва сотиш ‎ Ички ишлар вазирлиги‎
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият (таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликлар ўстиришдан ташқари)‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги‎
Таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликлар ўстириш билан боғлиқ фаолият‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги‎
Қиморхоналар ташкил этиш, лотерея ўйинларини ўтказиш ва шу кабилар‎ Молия вазирлиги‎
Ёнғинга қарши автоматика, қўриқлаш, ёнғин ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини лойиҳалаш, тузатиш, монтаж қилиш, созлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш‎ Ички ишлар вазирлиги‎
Йўловчилар ва юкларни темир йўл, ҳаво, денгиз ҳамда автомобиль транспортида ташиш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Бадиий ва хроникаль-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликация киновидеофильмлар ва дастурларни ишлаб чиқариш‎ «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси
Киновидеодастурлар нусхасини кўпайтириш, дубляж килиш, сотиш‎ «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси
Киновидеомаҳсулотлар прокати‎ «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси
Суратга олишларни ва киновидео фаолиятнинг бошқа турларини ташкил этиш бўйича хизматлар, шу жумладан, воситачилик хизматлари кўрсатиш‎ «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси
Магистраль ва халқаро алоқа линияларини лойиҳалаштириш, қуриш ва ишлатиш‎ Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги
Шифрлаш техникасини ишлаб чиқариш, тузатиш, сотиш ва ишлатиш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Метрология асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш ва сотиш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Топография-геодезия ва картография ишларини бажариш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Қийматли қоғозлар бозорида инвестиция муассасаси сифатидаги фаолият‎ Вазирлар Маҳкамаси
Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Баландликларда саноат альпинизми усуллари билан тузатиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Маҳсулот ва хизматларни сертификациялаш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Аудиторлик фаолияти‎ Молия вазирлиги‎
Ишлаб чиқариш, турар-жой, хўжалик ва қишлоқ хўжалиги мақсадларидаги биноларни лойиҳалаштириш ва уларни қуриш учун муҳандислик-техник қидирув ишларини бажариш‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаларининг, диний таълим муассасаларининг фаолияти‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш‎

Вазирлар Маҳкамаси‎

Атир, упа-элик ва пардоз буюмлари маиший кимё товарлари тайёрлаш‎ Соғлиқни сақлаш вазирлиги‎
Туризм соҳасидаги фаолият‎ Вазирлар Маҳкамаси‎
Ўзбекистон Республикаси ва уни ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш ‎

Вазирлар Маҳкамаси‎‎

Тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга бадиий хизмат кўрсатиш (концерт қўйиш)‎

Вазирлар Маҳкамаси‎‎

Грампластинкалар, аудиокасеталар ва лазер дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш‎

Вазирлар Маҳкамаси‎‎

Ноширлик фаолияти ‎

Вазирлар Маҳкамаси‎‎ ‎

Озиқ-овқат спирти, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш‎

Вазирлар Маҳкамаси‎‎ ‎ ‎

(2-банднинг ўн тўққизинчи, йигирманчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 29 январдаги 56-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 1-2-сон, 8-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси зарурат бўлганда лицензия бериш ҳуқуқини тегишли бошқарув органларига бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатда кўрсатилган фаолият турларининг ҳар бир гуруҳи бўйича алоҳида лицензия расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ЛИЦЕНЗИЯЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Лицензия олиш учун лицензия беришга вакил қилинган органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза (1-илова);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсис ҳужжатлари ёки уларнинг тасдиқланган нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия берганлик учун йиғимнинг тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия бериш учун вакил қилинган тегишли давлат бошқарув органлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда белгиланадиган бошқа ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун лицензия бериш ваколатига эга бўлган органнинг счётига ариза берувчи томонидан энг кам иш ҳақининг ярми миқдорида йиғим ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Махсус рухсатнома (лицензия) 2-иловага мувофиқ шакл бўйича берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Лицензия берганлик учун қуйидаги миқдорларда давлат пошлинаси тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар ва ташкилотлар учун — энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишловчиларнинг камида 50 фоизини ногиронлар, уруш, Қуролли Кучлар фахрийлари ёки пенсия ёшига етганлар (пенсионерлар) ташкил қиладиган корхоналар ва ташкилотлар учун, шунингдек, кичик корхоналар учун — энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат пошлинаси республика бюджетига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат корхоналари (ташкилотлари)га улар учун давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан белгиланган ишлаб чиқариш ихтисосига мувофиқ лицензиялар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғим ва давлат пошлинасини тўламай;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берилган вақтдан бошлаб бир ҳафта муддатда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Лицензия бериш (бермаслик) тўғрисидаги қарор тўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар олингандан сўнг 10 кундан кечиктирмай қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия бериш учун вакил қилинган орган тегишли равишда расмийлаштирилмаган, шунингдек, амалдаги қонунчилик талабларига ва мазкур Низомга мувофиқ келмайдиган ҳужжатлар топширилган ҳолларда лицензиялар беришни рад этиш ҳуқуқига эгадир. Бошқа сабабларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра лицензиялар беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги қарор асосланган бўлиши ва ариза берувчига ёзма шаклда юборилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар ариза берувчи томонидан қайта расмийлаштирилган тақдирда улар 5 кун муддатда такроран кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Лицензия бериш учун вакил қилинган орган зарур ҳолларда тегишли хулосаларни тайёрлаш учун меҳнат шартномалари бўйича ҳақ тўлаган ҳолда экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Лицензия 5 йил муддатга, нефть маҳсулотларини сотиш бўйича эса 3 йил муддатга, озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун — икки йил муддатга берилади. Ариза берувчининг асосли илтимоси бўйича лицензиянинг амал қилиш муддати, белгиланган миқдордаги тегишли пошлина тўлаган ҳолда, яна шунча муддатга узайтирилиши мумкин. Лицензия муддатини узайтириш ёзма равишда тасдиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 январь 2-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Фаолият кўрсатиш учун берилган лицензия уни берган орган томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин.:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) агар лицензия олиш учун тақдим этилган материалларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар мавжудлиги аниқланса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) агар корхона (ташкилот) лицензияда белгиланган фаолият турларига риоя қилмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тегишли фаолият турига берилган лицензияни бекор қилиш учун асослар аниқланган тақдирда лицензияни берган орган корхона (ташкилот)га бузишларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатма беради. Агар корхона, ташкилот ёзма кўрсатма олгандан сўнг 30 кун муддат ичида бузишларни бартараф этмаса, лицензия берган орган уни бекор қилади ва тегишли фаолият тўхтатилиши керак бўлган муддатни тайинлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор нусхаси 3 кун муддатда корхона (ташкилот)га ва корхона (ташкилот) жойлашган ҳудуддаги ҳокимликка юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Корхона (ташкилот) лицензия беришни рад этиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор нусхасини олгандан сўнг 30 кун муддатда судга шикоят аризаси бериш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎_____________________________________________________________________

(лицензия бериш учун вакил қилинган вазирлик (идора)нинг номи)‎

_____________________________________________________________________‎
_______________________________________________ҳуқуқига эга бўлиши учун‎

(фаолият турининг номи)‎

лицензия бериш тўғрисида‎

А Р И З А‎

1. Ариза берувчининг номи ______________________________________‎_______
2. Почта манзилгоҳи ___________________________________________________‎
телефон ____________ , телефакс ____________ , телекс _____________________‎
3. Аризага илова қилинадиган ҳужжатларнинг рўйхати‎
М. Ў. ‎

Раҳбарнинг имзоси‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎_____________________________________________________________________

(лицензия бериш учун вакил қилинган вазирлик (идора)нинг номи)

-сон ЛИЦЕНЗИЯ

Шаҳар Берилган куни‎
Шу ҳақда берилдики,___________________________________________________
‎‎_____________________________________________________________________

(ариза берувчининг номи)

‎‎_____________________________________________________________________
__________________________________________шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлди.‎

(фаолият турининг номи)‎

Лицензия бериш учун вакил қилинган вазирлик
(идора)нинг раҳбари‎‎
М. Ў. ‎

(имзоси)‎

(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1994 й., 4-сон, 23-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда; 2001 й., 1-2-сон, 7-модда; 1-2-сон, 8-модда; 5-сон, 24-модда)