10.07.2024 йилдаги ПҚ-249-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.07.2024 йилдаги ПҚ-249-сон
Kuchga kirish sanasi
10.07.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва унда кичик тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик тадбиркорлик субъектларининг давлат харидларида иштирокини кенгайтириш орқали ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар ва ёшлар бандлигини ошириш, шунингдек, давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва ушбу тизимда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга оширишда нарх ва бошқа шароитлар тенг бўлган ҳолларда, иловага мувофиқ мезонларнинг бири асосида ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг таклифлари устунликка эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва манфаатдор идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрга қадар давлат харидлари махсус ахборот порталига ушбу банд талабларидан келиб чиқиб ўзгартиришлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2024 йил 1 сентябрдан 2025 йил 31 декабрга қадар «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ҳузуридаги кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари (кейинги ўринларда — марказлар) ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хомашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг 50 фоизигача қисмини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан ошмаган миқдорда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган суғурталаш ва сертификатлаш харажатларини қоплаб бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 ноябрдаги ПҚ-366-сон қарори билан 2026 йил 1 январга қадар давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларни (маҳсулотларни) давлат буюртмачиларига бир молия йили давомида жами 10 миллиард сўмгача қийматда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ марказлар давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинадиган кичик тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари доирасида қуйидагиларга амалий кўмак беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асбоб-ускуналар ва технологияларни танлаш, харид қилиш ва ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказларда ташкил қилинган амалий ўқув курсларида бизнесни ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғлиқ йўналишлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектларини ўқитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат иштирокидаги йирик корхоналарнинг ишлаб чиқариш майдонларида кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларини касб-ҳунарга ўқитиш ва малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотларини реализация қилиш учун уларни давлат харидлари тизимига кенг жалб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда кичик тадбиркорлик субъектлари билан кооперация алоқаларини ўрнатган юридик шахслар билан давлат харидларини амалга ошириш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва ушбу тизимда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар улар тузилишидан олдин камида бир иш куни (бундан «Давлат харидлари тўғрисида» Қонуннинг 71-моддаси биринчи қисми 3, 4, 6, 7, 9 — 11-бандларида назарда тутилган ҳоллар ҳамда табиий монополия субъектларидан харидлар мустасно), шунингдек, тендер савдолари натижаларига кўра расмийлаштирилган баённомалар давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштириш орқали камида икки иш куни давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона етказиб берувчилар реестрига бозорда муқобиллари бўлмаган ва техник жиҳатдан мураккаб товарларни етказиб берувчилар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хулосаси асосида киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари электрон тизимига ушбу тизимдан рўйхатдан ўтган юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини улар томонидан ишлаб чиқариладиган (етказиб бериладиган) товарларга (ишларга, хизматларга) мос келадиган давлат буюртмасининг тизимга жойлаштирилганлиги тўғрисида хабардор қилиш функцияси киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари электрон тизими операторлари томонидан давлат буюртмачилари ва харид қилиш тартиб-таомиллари ижрочиларига шартномаларни бажариш вақтида келиб чиқадиган судгача бўлган низоларнинг белгиланган тартибда ҳал этилишида кўмаклашиш амалиёти йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер савдоларида битта тадбиркорлик субъекти иштирок этган тақдирда, давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилини ҳамда товарларга (ишларга, хизматларга) оид мезонларни ўзгартирмаган ҳолда такроран эълон жойлаштирганда ва такрорий тендер савдоларининг ягона иштирокчиси илгари иштирок этган тадбиркорлик субъекти бўлганда, тендер савдолари ўтказилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу тартиб «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган талабларга мос келмайдиган ва таклифини тегишли тарзда расмийлаштирмаган тендер иштирокчиларига татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Марказий банк ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 декабрга қадар давлат буюртмачилари томонидан корпоратив банк карталаридан («харид карталари») фойдаланган ҳолда, қуйидаги харидларни амалга ошириш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмачиси фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ хизмат сафарлари ва бошқа мақсадлар учун чипталар (авиа ва темир йўл транспортига) ва меҳмонхона хизматлари харажатлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бензин, суюлтирилган ва сиқилган газ, авиа ва дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситаларига ёқилғи қуйиш, электромобилларни электр энергияси билан қувватлантириш харажатлари бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Корпоратив буюртмачиларнинг ишлаб чиқариш фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек, уларнинг таркибидаги хўжалик жамиятлари кузатув кенгашларининг давлат харидлари йиллик ва чораклик режа-жадваллари ҳамда импорт қилиш режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатларини тасдиқлаш бўйича қарорлари муҳим факт сифатида ошкор қилиб борилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари махсус ахборот порталида корпоратив буюртмачиларнинг ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур бўладиган товарларни маҳаллийлаштириш орқали кооперация алоқаларини йўлга қўймоқчи бўлган юридик шахслар томонидан ўз таклифларини бериш имконияти яратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 октябрга қадар давлат харидлари махсус ахборот порталида давлат буюртмачилари амалга оширган давлат харидлари натижаларига кўра товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан, уларнинг турлари кесимида шаклланган нархларни жамоатчилик учун очиқ ифодаловчи алоҳида саҳифа жорий этсин, давлат буюртмачиларига ушбу саҳифа асосида бошланғич нархни шакллантириш имкониятини яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 ноябрга қадар илғор хорижий тажриба асосида электрон дўкон орқали харидлар тартибини соддалаштириш, харид комиссиялари фаолиятини такомиллаштириш орқали инсон омилини қисқартириш, тадбиркорлик субъектларига чет эллардаги давлат харидларида иштирок этишига кўмаклашиш, шунингдек, давлат харидлари иштирокчиларининг ишончлилик рейтингини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари электрон тизимининг операторлари билан биргаликда 2024 йил 1 декабрга қадар давлат харидлари тизимининг мобиль иловаларини яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ҳар йили ҳудудларда ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича кўргазма ярмаркаларини ташкил этиб борсин, шунингдек, уларнинг маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар билан давлат буюртмачиларини мунтазам равишда таништириб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили камида бир марта ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектлари учун давлат харидларида иштирок этиш тартиб-таомиллари юзасидан қисқа муддатли бепул ўқитиш курсларини ташкил этиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари электрон тизимининг операторлари билан биргаликда ҳар йил якуни бўйича кейинги йилнинг 1 апрелига қадар давлат харидлари соҳасида «Энг фаол тадбиркор» ҳамда «Энг яхши буюртмачи» танловларини ўтказиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 10 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-249-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги ПҚ-249-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга оширишда устуворлик бериладиган кичик тадбиркорлик субъектлари бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕЗОНЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг доимий иш билан таъминлаганлиги бўйича — ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлиб, ушбу корхона уларнинг асосий иш жойи бўлиши ва ушбу шахсларга тўланган иш ҳақи умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хотин-қизларнинг доимий иш билан таъминлаганлиги бўйича — раҳбари (директори) аёл киши бўлган, ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи хотин-қизлардан иборат бўлиб, ушбу корхона уларнинг асосий иш жойи бўлиши ва ушбу шахсларга тўланган иш ҳақи умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ёшларнинг доимий иш билан таъминлаганлиги бўйича — раҳбари (директори) ўттиз ёшдан ошмаган, ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ўттиз ёшдан ошмаган шахслардан иборат бўлиб, ушбу корхона уларнинг асосий иш жойи бўлиши ва ушбу шахсларга тўланган иш ҳақи умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхона ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшлар ташкил этиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимлар камида олти ой давомида ушбу корхонада узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар тўғрисидаги маълумотлар электрон кооперация портали билан интеграция қилиш орқали шакллантирилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 07/24/249/0492-сон; 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)