08.07.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3351-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 08.07.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3351-1
Kuchga kirish sanasi
09.07.2024
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида»ги ва 2021 йил 10 июндаги 359-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида кредит-модул тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. 7-банддаги «факультет декани» деган сўзлар «Ўқув-методик бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ўқув машғулотларида касаллиги ёки ҳужжат билан тасдиқланган бошқа узрли сабаблар туфайли (йўл-транспорт ҳодисаси, яқин қариндошининг вафоти, яқин қариндошининг ёки ўқувчининг никоҳ тузиши, фарзанд туғилиши, фан, маданият ва спорт соҳаларидаги халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида иштирок этганлик, электрон таълим платформасида юзага келган техник носозлик) иштирок этмаган ва шу сабабли оралиқ ёки якуний назоратни белгиланган муддатда топширмаган ўқувчига унинг аризаси ҳамда илова қилинган асослантирувчи ҳужжатларга мувофиқ юридик техникум директорининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари (бундан буён матнда директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари деб юритилади) томонидан оралиқ ёки якуний назорат турларини (бундан буён матнда назорат тури деб юритилади) топширишга рухсат берилади.
3. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. 12-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «факультет декани» деган сўзлар «Ўқув-методик бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
6. 16-банднинг иккинчи хатбошисидаги «факультет деканига» деган сўзлар «Ўқув-методик бўлимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
8. 19-банд «аудиторияда ёзма шаклда» деган сўзлардан кейин «ёки электрон таълим платформаси орқали компьютерда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
биринчи ва учинчи хатбошилардаги «факультет декани» деган сўзлар «Ўқув-методик бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Факультет декани» деган сўзлар «Ўқув-методик бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 25-банддаги «ва факультет декани» деган сўзлар «, Таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг бошлиғи ва ходимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 33-банднинг биринчи хатбошисидаги «факультет декани» деган сўзлар «Таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг бошлиғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «факультет декани» деган сўзлар «Ўқув-методик бўлим бошлиғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «факультет декани» деган сўзлар «Ўқув-методик бўлим бошлиғининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.